Боҳодир эшов


Туркистон ўлкаси Халқ Комиссарлари Совети



Download 3,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet224/261
Sana26.04.2022
Hajmi3,94 Mb.
#582052
1   ...   220   221   222   223   224   225   226   227   ...   261
Bog'liq
Oʻzbekiston davlatchiligi va boshqaruv tarixi

Туркистон ўлкаси Халқ Комиссарлари Совети
тузилди. 
Унда 8 та ўрин сўл эсерларга, 7 та ўрин большевиклар билан 
максималистларга берилиб, ҳукумат таркибига туб аҳоли вакилларидан битта 
ҳам вакил киритилмади. ХКС раиси лавозимини Ф.Колесов эгаллади. 
Туркистонда ҳокимият большевиклар қўлига ўтиши билан ўлкада 
Муваққат ҳукуматнинг барча бўғинлари тугатилиб, ўрнига аввало жазо 
органлари ва совет бошқарув тизими ўрнатилди.
Туркистон ХКС 1917 йил 28 ноябрда ўлкада қизил гвардия 
бўлинмаларини тузиш ҳақида қарор қабул қилади. Бу бўлинмалар Совет 
тузуми ва большевикларга қарши кўтарилган дастлабки онгли чиқишларни 
бостиришда фаол иштирок этди. 
Туркистон ХКС 1917 йил охирларида ўз қарори билан ―Шўрои 
исломия‖ ва бошқа маҳаллий демократик ташкилотларни тарқатиб юборди. Бу 
ташкилотларнинг раҳбарлари кейинчалик Туркистон Мухторияти ҳукуматига 
қўшилдилар, айримлари истиқлолчилик ҳаракатига ғоявий раҳнамолик 
қилдилар. ―Шўрои Уламо‖ ташкилотининг Тошкент шўбаси фақат 1918 йил 
13 майда ѐпиб қўйилди. 
Туркистон ўлкаси ХКС ўзининг тузилиши ва бошқарув аппаратлари 
жиҳатидан тубдан фарқланувчи ҳукумат эди. Туркистон ХКС таркибига 
кирган 15 та комиссарлик ўлкадаги бошқарув ишларини бутунлай қамраб 
олган бўлиб, бошқарув тизимининг фарқли томони шунда эдики, Туркистон 
ХКС ташкил топган пайтдаѐқ Россиядаги Марказий ҳукуматни тан олди. 
Чунончи, Туркистон ХКС раиси Ф.Колесов Петрограддаги ХКС номига 
юборган телеграммада қуйидагича таъкидлаган эди: ―Комиссарлар Совети ўз 
олдига сизнинг ҳамма декретларингизни амалга ошириш вазифасини қўйди... 
Бизнинг тўла-тўкис қўллаб қувватлашимизни ҳисобга олишингизни 
сўраймиз‖. 
Тадқиқотчиларнинг (Қ.Ражабов, М. Ҳайдаров) фикрича, Туркистон 
ўлкаси янги ҳукумати ўша куннинг ўзида (1917й. 23 ноябр-Э.Б.) аҳолига 
қилган мурожаатида ҳам ўзининг асл мақсадларини яшириб ўтирмади. 
Мурожаатда ҳам телеграммада бўлгани каби қуйидагиларга алоҳида урғу 
берилган эди: ―Халқ Комиссарлари Совети марказий ҳокимиятнинг барча 
декретларини оғишмай амалга оширади ва ўз фаолиятида съезднинг 
...қарорларига амал қилади. Бу топшириқларни бажариш йўлидаги ҳар қандай 
қаршилик советлар томонидан кескин чоралар кўриш билан кутиб олинади‖. 
Тадқиқотчилар тўғри таъкидлаганларидек, Туркистон ХКС ўз 
фаолиятининг биринчи кунларидан бошлаб совет сиѐсатини амалга 


404 
оширишга, Туркистон ўлкасида совет ҳокимиятини мустаҳкамлашга қаттиқ ва 
астойдил киришди. Барча маҳаллий советларга зудлик билан қизил гвардия 
тузишга киришиш таклиф қилинди. Ўлка комиссарлиги таркибида бўлган ва 
бошқарувда асосий рол ўйнайдиган ҳарбий, ташқи савдо, шунингдек, почта, 
телеграф ва темир йўллар бошқаруви масалалари бутунлай Россиядаги 
тегишли идораларга бериб қўйилиши оқибатида Туркистон ХКС ижрочи 
органга айланиб қолди. Марказдан юборилган барча масъул ходимлар, турли 
комиссия ва ташкилотлар ўз сиѐсатларини қўғирчоқ органга айланган ўлка 
ХКС орқали юритдилар. 

Download 3,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   220   221   222   223   224   225   226   227   ...   261




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish