Боҳодир эшов


Жадидларнинг миллий давлатчиликни тиклаш ҳақидаги ғоялари ва



Download 3,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet220/261
Sana26.04.2022
Hajmi3,94 Mb.
#582052
1   ...   216   217   218   219   220   221   222   223   ...   261
Bog'liq
Oʻzbekiston davlatchiligi va boshqaruv tarixi

Жадидларнинг миллий давлатчиликни тиклаш ҳақидаги ғоялари ва
амалий фаолияти.
1
 
“Жадид”
сўзи арабча сўз бўлиб, 
“янги”
деган маънони англатади. 
Шунинг учун ҳам янгилик ва ислоҳатчиликка интилувчи, тараққийпарвар 
миллий зиѐлилар тарихда ―жадидлар‖ деган ном олганлар. 
Туркистондаги жадидчилик ҳаракатининг намояндалари мазкур ҳаракат 
вужудга келган дастлабки пайтлардаѐқ фақат маърифатпарварлик ғояларини 
илгари суришмаган. Жадидларнинг ижтимоий қарашларида сиѐсий масалалар, 
хусусан, давлатчилик ғоялари муҳим ўрин тутади. Жадидлар XIX аср охири 
XX аср бошларидаѐқ, яъни ҳаракат вужудга келган дастлабки йиллардан 
бошлаб Туркистонда миллий давлатчиликни қайта тиклаш ҳақидаги ғояларни 
илгари сурганлар ва уни амалга ошириш учун интилганлар.
Жадидлар орасидан етук олимлар, саноат ва зироатчилик соҳаларининг 
замонавий билимдон мутахассислари, маданият арбоблари етишиб чиқиб, 
улар Туркистонни обод ва мустақил кўришни орзу қилдилар ҳамда шу йўлда 
фидойиларча курашдилар. Жадидларнинг Туркистон мустақиллиги учун 
курашида асосан қуйидаги йўналишлар устувор эди: янги усул мактаблари 
тармоғини кенгайтириш; қобилиятли ѐшларни чет элга ўқишга юбориш; турли 
маърифий жамиятлар ва театр труппалари тузиш; газета ва журналлар чоп 
этиш; ўзбек халқининг ижтимоий-сиѐсий онгини юксалтириш билан 
Туркистонда миллий демократик давлат қуриш. 
Жадидчилик ҳаракатининг асосий ғоя ва мақсадларини умумлаштирган 
ҳолда қуйидагича кўрсатиш мумкин: Туркистон ўлкасини ўрта асрларга хос 
қолоқлик ва диний хурофотдан озод этиш, шариатни ислоҳ қилиш, халққа 
маърифат тарқатиш, Туркистонда мухторият ҳукуматини барпо этиш учун 
кураш, Бухоро амирлиги ва Хива хонлигида конституцион монархия ва 
парламент, кейинчалик демократик республика тузумини ўрнатиш орқали 
озод ва фаровон жамият қуриш, барқарор миллий валютани жорий қилиш ва 
миллий қўшин тузиш. 
Туркистонда миллий давлатчиликни тиклаш ва уни амалга оширишда 
йирик тараққийпарварлар Маҳмудхўжа Беҳбудий, Фитрат, Файзулла Хўжаев 
ва Мунаввар Қори муҳим роль ўйнадилар. Хусусан, Маҳмудхўжа Бехбудий 
1
. Ушбу бўлим т.ф.н., доц. М.М. Ҳайдаровнинг материаллари асосида ѐзилганлиги боис, М.Ҳайдаров ушбу 
бўлимга муаллифлик ҳуқуқига эга. 


392 
XX аср бошларидаѐқ Туркистонда давлат бошқаруви келгусида қандай 
бўлиши лозимлиги ҳақидаги қарашларини ишлаб чиқиб, уни амалиѐтга жорий 
қилиш учун фаол интилди. Мисол учун, Маҳмудхўжа Бехбудий 1907 йилда 
чақирилган Россиянинг 3-Давлат Думасида кўриб чиқиш учун унинг 
қошидаги Мусулмон фракциясига топширган ―Бехбудийнинг Туркистон 
маданий мухторияти лойиҳаси‖ни топширган.
Беҳбудий ушбу лойиҳасини ―таклиф‖, ―таклифнома‖ деб атайди. Бу 
фикр Буҳбудийда 1905 йил 17 октябрда Россия империясида эълон қилинган 
машҳур Манифестдан кейин пайдо бўлган. Давлат Думаси ҳақидаги фикрлар 
амалга оша бошлаши билан Беҳбудий ўз ғояларини амалга оширишга 
киришган. Таклифнома билан қўшиб жўнатилган ҳужжатлар орасида 
Беҳбудийнинг 1907 йил 24 апрелда 2-Давлат Думаси ва 1907 йил 3-Давлат 
Думаси мусулмон фракцияси аъзоларига ѐзган иккита хати ҳам сақланиб 
қолган.
Шуни ҳам ҳисобга олиш керакки, 1906 йилдан бошлаб мухторият 
масаласи Россия мусулмонлари сиѐсий доираларида асосий муҳокама мавзуси 
бўлган. Бу давр воқеаларининг бевосита гувоҳи ва билимдонларидан бири 
Аҳмад Заки Валидий Тўғоннинг кейинчалик ѐзишича, Россия 1 ва 2-Давлат 
Думасининг энг қизғин масалаларидан бири ―мухторият ҳаракати‖ бўлган. 
Ҳатто Санкт-Петербургда 1905-1907 йилларда татар тилида нашр қилинган 
―Улфат‖ газетасининг муҳаррири, машҳур Абдурашид қози Иброҳимов (1857-
1944) мухторият ҳақида махсус бир рисола ҳам ѐзган. 
Аслини олганда, Буҳбудий ва бошқа тараққийпарвар жадидлар 
томонидан илгари сурилган миллий мухторият тушунчаси Туркистон 
ўлкасининг сиѐсий ва иқтисодий мустақиллигига интилиш эди. Мухторият 
бошқаруви мустақиллик томон қўйилган дастлабки қадам эди. Шунинг учун 
ҳам Россия империяси маъмурлари, кейинчалик демократик Россия 
республикаси (1917 йил баҳори ва кузи) ва совет Россияси раҳбарлари 
хусусан, 1917 йил октябрда ҳокимият тепасига зўравонлик йўли билан келган 
большевиклар партияси вакиллари миллий мухторият тушунчасига қарши 
жон-жаҳдлари билан курашдилар. 
Беҳбудий лойиҳасининг ―Туркистон қозилари хусусинда‖ номли 7-
қисмида қозихоналар фаолияти қандай бўлиши хусусида муҳим фикрлар 
мавжуд. Беҳбудий ислом дини тарихи ва қонуншунослигини мукаммал 
эгаллаган йирик уламо (у Самарқандда муфтий лавозимида ҳам фаолият 
кўрсатган) сифатида бу хусусда ўз фикрларини баѐн қилади. Хусусан, 
Беҳбудий томонидан билдирилган қозихоналарда иш кўриш ва барча 
ҳужжатларни ѐзиш туркистонликларнинг она тили- туркий (ўзбек) тилида 
олиб борилиши, лозимлиги ҳақидаги фикри муҳим аҳамият касб этади. 
Лойиҳанинг ―Мулкий маҳкамалар хусусинда‖, ―Вақфлар хусусинда‖, 
―Умумий мактаблар‖, ―Сув ва ерлар хусусинда‖ номли қисмларида кўплаб 
демократик эркинликларларни жорий қилиш талаб этилади. Чиновниклар 
(амалдорлар) ҳуқуқларини чеклаш (7-банд), мактабларнинг она тилида 
бўлиши (18-19 бандлар), Туркистон ўлкасига муҳожирлар (аслида Россия 


393 
марказидан 
юборилган 
рус 
мужиклари 
ва 
бошқа 
келгиндилар) 
келтирилишини тўхтатиш (24-банд) шундайлардан эди. Тарихий манбаларда 
келтирилишича, 1915 йилга қадар Россиянинг марказий ҳудудларидан 2 млн. 
рус ―муҳожири‖ Туркистонга келтириб жойлаштирилган. 
Махмудхўжа Беҳбудий ўзининг давлатчилик қарашларини жадид 
матбуотида эълон қилган кўплаб мақолаларида ҳам ошкора тарзда баѐн 
қилган. 1906 йил 11 октябрда ―Хуршид‖ газетасида босилган ―Хайрул умури 
авсатуҳо‖ (―Ишларнинг яхшиси ўртачасидур‖) номли мақоласида у 
социалистик таълимотни ва уни Россияда амалга оширишга уринган 
большевиклар партиясини кескин қоралаб чиқди. Беҳбудий ўз мақоласида 
Россиядаги мавжуд сиѐсий партияларни қуйидаги гуруҳларга бўлади: 
1.Буйрукратияи мустабид фирқаси (мутлақ монархия - ҳукумат 
партияси). 
2. Машрутаи авомия (конституцион демократлар - кадетлар партияси). 
3. Иштирокиюни оммавиюн (халқ социализми - социал -демократлар 
партияси). 
4. Русия мусулмонлари иттифоқи. 
Беҳбудий 
мақолада 
социал-демократлар 
(меньшевиклар 
ва 
большевиклар) 
ҳамда 
социал-революционерлар 
(эсерлар) 
партияси 
фаолиятига салбий муносабат билдириб, улар мавжуд тузумни инқилобий йўл 
(революция) орқали ўзгартиришга ҳаракат қилаѐтганликларини айтиб, бу 
ҳолат келгусида Россия жамиятида мисли кўрилмаган талафотлар юз 
беришига сабаб бўлишидан огоҳлантиради.
Беҳбудий сингари жадидчилик ҳаракатининг асосчиси, қримлик машҳур 
Гаспринскийга ҳам ўз фикрларини фақат 1905 йилдан кейин сал эркинроқ 
айтишига имконият туғилди. Гаспринскийнинг 1907 йили ―Таржимон‖ 
газетасида босилган ―Туркчилик‖ мақоласида миллий ғурур ва ифтихор 
туйғусини тарбиялаш асосий мақсад қилиб олинган эди. 
И.Гаспринский 
Туркистон 
халқи 
ҳаѐтини 
ўрганиш 
ва 
туркистонликларни Россиядаги ижтимоий-сиѐсий жараѐнларга тортиш учун 
анча ишларни қилди. У 1893 ва 1908 йилларда 2 марта Туркистонга келиб, 
Бухоро, Самарқанд, Тошкент ва бошқа шаҳарларда бўлди. Санъатшунос олим 
С.Аҳмедовнинг ѐзишича, Гаспринскийнинг маърифатпарварлик ғоялари 
Туркистоннинг барча тараққийпарвар зиѐлилари билан бир қаторда Бухоро 
амири ва Хива хони томонидан ҳам юксак баҳоланган. Бухоро амири 
Абдулаҳадхон (1857-1910) Боғчасаройда бўлган чоғида 1893 йили 
И.Гаспирнский билан учрашиб, уни III даражали ―Нишони науги юлдузи
Бухоройи шариф‖ олтин ордени билан, ―Таржимон‖ газетаси ходимлари ва 
унинг оиласини турли совғалар билан мукофотлаган. Хива хони Муҳаммад 
Раҳимхон II-Ферўз (1844-1910) эса 1896 йили ўз вакили орқали Боқчасаройга 
қимматли совғалар юбориб, Гаспринскийга ташаккур билдирган. 
Д.Алимованинг ѐзишича, ―Жадидлар Россиядаги сиѐсий жараѐнларни 
диққат билан кузатиб бордилар, вужудга келаѐтган рус сиѐсий партиялари 
дастурларини ўргандилар. Лекин миллий менталитетнинг ўзига хос хусусияти 


394 
бўлган ўзбек халқининг тинчликсеварликка, босиқликка мойиллигидан келиб 
чиқиб, улар тинчлик йўли билан, жамоатчиликнинг мурожаатлари, Давлат 
Думасидаги оммавий баҳслар ва бошқа легал воситалар билан подшо 
ҳокимиятидан ўз мақсадларини амалга ошириш йўлида ѐн беришга эришишга 
интилдилар‖ 
Олимларнинг фикрича, Жадидлар концепциясининг таркибий қисмини 
Туркистондаги барча халқларни бирлаштириш муаммоси ташкил этади. 
Жадидлар ўзларининг келажакдаги давлат тузумини барча миллатларнинг 
бирлиги асосида тасаввур этардилар. Бу ҳақида Беҳбудий шундай деганди: 
―Биз жорий этган қонунлар яҳудийларнинг ҳам, насронийларнинг ҳам, 
мусулмонларнинг ҳам ва умуман барчанинг манфаатларини ҳимоя қилиши 
керак. Агар биз Туркистон мусулмонлари биргаликда ислоҳотлар ўтказишни 
истасак, бизнинг зиѐлилар, маърифатпарварлар, бойлар, руҳонийлар ва 
олимлар миллат ва Ватан фаровонлигига хизмат қилишлари керак... Агар 
бизни мустамлакачилик қонунлари билан бошқараѐтган эканлар, бунинг 
сабабчиси, аввало, ўзимизнинг ноиттифоқлигимиздир‖. 
Россия 
Феврал 
демократик 
инқилоби 
арафасида, 
Туркистон 
жадидчилиги етук сиѐсий ҳаракатга айланди. Агар Биринчи жаҳон урушидан 
кейин жадидлар парламентар монархия учун курашган бўлсалар, Феврал 
инқилобидан кейин Туркистон жадидларининг ―тараққийпарварлар‖ оқимини 
ташкил қилган радикал қисми анча кенг қамровли, бир қатор сиѐсий 
талабларни илгари сурди. Улар қаторига маҳаллий аҳоли ҳуқуқларини 
кенгайтириш, ўлкани бошқариш юзасидан асосли ислоҳотлар ўтказиш, ўлкага 
Давлат Думасидан аҳоли сонига қараб ўрин бериш, асосий демократик 
эркинликлар, аввало, миллий матбуот эркинлигини таъминлаш, чоризмни 
конституцион тўзум билан алмаштириш кабилар киради. 
Жадидчилик ҳаракати фақат маданий ҳодиса бўлиб қолмасдан, у аввало 
сиѐсий ҳодиса ҳам эди. Жадидлар ўз фаолиятида давлат ва унинг 
қурилишидан тортиб, жамият ва унинг маънавий ҳаѐтигача бўлган барча 
масалаларни қамраб олишган. Жадидларнинг давлат ва жамият ҳақидаги 
қарашларида қуйидаги икки масала: ўзбек халқини дунѐнинг маърифатли 
миллатлари даражасига кўтариш ҳамда Туркистоннинг ўз мустақиллигига 
эришуви каби масалалар муҳим ўрин тутади. Тарихдан маълумки, жадидлар, 
бир томондан, Туркистон мустақиллиги учун кураш олиб бордилар. Иккинчи 
томондан, улар Туркистонда демократик ҳуқуқий давлат қуриш учун 
интилдилар. Бу кураш жадидчилик мафкурасининг асосини ташкил қилади. 
Туркистонга нисбатан чексиз меҳр-муҳаббат туйғуси, унинг келажаги ҳақида 
ташвишли ўйлар, Ватаннинг тараққиѐт йўллари режасини тузиш, Шарқ ва 
Ғарб анъаналарини бирлаштириш жадидларни курашга ундаган муҳим 
омиллар ҳисобланади.
Беҳбудий, Фитрат, Файзулла Хўжаев, Чўлпон, Мунаввар Қори ва бошқа 
тараққийпарвар зиѐлиларнинг асарларида жадидлар миллий ғоясининг асоси – 
Туркистондаги барча маҳаллий халқларни бирлаштириш ғояси эди. Бу ҳолни 
Беҳбудий қуйидагича кўрсатган эди: ―Агарда биз Туркистон мусулмонлари 


395 
хоҳласакки, дин ва миллатимизни иттифоқ этиб, бугундан ислоғотга, 
иттифоққа қадам қўйсак, зиѐли ва тараққийпарварларимиз, бой ва уламоимиз 
бирлашиб, дин ва миллат, ватан ривожи учун хизмат этсак, шунда биз 
бошқаларга қарам бўлмаймиз‖. 
Жадидчилик 
ҳаракатининг 
йирик 
намояндалари 
ўзларининг 
мухолифлари саналган айрим жоҳил уламоларнинг нотўғри қарашларини 
(тафаккур кучи билан соғлом фикр юритиш натижасида) асоссиз эканлигини 
исботлашга ҳаракат қилганлар. ―Қадимгилар‖ деб ном олган айрим уламолар 
жадидларни ―кофирлик‖да, ислом динидан қайтганликда ноҳақ айблар эдилар. 
Ҳолбуки, жадид тараққийпарварларининг аксарияти кечаги ислом уламолари 
бўлиб, улар ислом динини бузиш учун эмас, балки унга кириб қолган айрим 
бидъат ва хурофотлардан ислом динини тозалаш учун, ислоҳотларни 
тадрижий равишда амалга оириш учун курашга аҳд қилган эдилар. 
Таниқли жадид зиѐлиси Абдурауф Фитрат ―Ҳиндистонда бир фаранги 
ила бухороли мударриснинг жадид мактаблари хусусинда қилғон мунозараси‖ 
(қисқача ―Мунозара‖) асарида бундан бир асрдан кўпроқ аввал -1909 йили 
қуйидаги сўзларни ѐзган эди: ―Ислом бизнинг динимиздир, ислом бизнинг 
шарафимиз, ислом бизнинг саодатимиздир. Ислом бизнинг сарафрозлиғимиз 
боиси, ислом осойишталиғимиз сабабчисидир. Исломни бизга Пайғамбаримиз 
омонат топширганлар.... Бас бу қадар ғафлат ва танбаллик, бехабарлик ва 
жоҳилликда ўтирганимиз. Бу дини мубинимизнинг нобуд бўлишини, бу 
муқаддас ватанимизнинг поймол этишини камоли шарафсизлиқ билан қабул 
қилганимизни на шариат, на урф-одат қабул қилмайди. Балки олам оқиллари, 
жаҳон жамият бандалари бизни лаънат қилиб, инсоният йўлидан четда 
ҳисобламоқдалар‖.
Хуллас, ўзбек халқининг мазкур илғор зиѐлилари Туркистондаги идора 
усули, бошқарув шакллари, давлатчилик назарияси ва амалиѐти билан фаол 
шуғулландилар. Ёш бухороликлар, Ёш хиваликлар, Тараққийпарварлар (улар 
архив ҳужжатларида Ёш сартлар деб ҳам аталган) партиялари, Турк Адами 
Марказият (Федералист) фирқаси, ―Шўрои Исломия‖, ―Шўрои Уламо‖, 
―Турон‖, ―Иттифоқи Муслимин‖ ва бошқа жамиятларнинг дастурларида 
давлатчилик масалаларига алоҳида эътибор берилган эди. Бу ҳолат 
жадидчиликнинг аллақачон маърифатдан сиѐсатга томон йўл тутганлигини 
билдирибгина қолмасдан, балки жамиятни тубдан ўзгартириш, юрт 
мустақиллигига эришиш учун кураш бошланганлигини ҳам англатар эди. 
Жадидларнинг давлатчилик қарашларини таҳлил қилиш жараѐнида 
Бутунроссия 
ва 
Туркистон 
мусулмонларининг 
турли 
съездлари 
(қурултойлари) ҳамда уларда қабул қилинган резолюция ва қарорларга тўхтаб 
ўтмасликнинг иложи йўқ. 
1905-1907 йилларда Россияда бўлган биринчи рус революцияси 
жараѐнида 1905 йил 17 октябрда император Николай II томонидан 
фуқароларга сўз, матбуот ва жамиятлар тузиш эркинлигини бериш 
тўғрисидаги манифест қабул қилинди. Октябрь манифести сифатида тарихга 


396 
кирган ушбу манифест қабул қилингандан кейин бутун Россиядаги 
мусулмонлар, жумладан, туркистонликлар ҳам фаоллашдилар. 
Россия империяси ҳудудида яшовчи барча мусулмон халқлари бир 
жамият атрофига уюшиш мақсадида Бутунроссия мусулмонлари қурултойини 
ўтказиш учун ҳаракат қилдилар. 1905 йил 15 августда Нижний Новгород 
шаҳри атрофидаги Ока дарѐсида турган ―Густав Струве‖ пароходида ярим 
яширин ҳолатда Бутунроссия мусулмонларининг I съезди бўлди. Унда 
туркистонликлар ҳам иштирок этдилар. Мазкур съездда қабул қилинган 
резолюцияда айтилишича, мўлжалланган мақсадни амалга ошириш учун 
жойларда мусулмонлар съезди раҳбарлик қиладиган ўз мажлисларини тузиши 
лозим. 
1906 йил 15-23 январда Санк-Петербургда бўлган Бутунроссия 
мусулмонларининг II съездида Бутунроссия мусулмонлар иттифоқининг 
Устави қабул қилинди. Дастлабки съезддан фарқли равишда бу анжуман 
ошкора тарзда Россия империясининг пойтахтида жамоатчилик кўз ўнгида 
бўлиб ўтди. Бутунроссия мусулмонлари иттифоқининг Уставида (уни 
тайѐрлашда Муса Бигиев фаол иштирок этди) мусулмонлар иттифоқини 
ташкил қилиш йўл-йўриқлари кўрсатилди. Уставда ѐзилишича Россия 
империяси губернияларида мусулмонлар яшовчи ҳудудлар 16 та районга 
ажратилади. Бу районларнинг ҳаммасида район кенгашлари тузилади. Бу 
кенгашлар умумий йиғилишда сайланган кишилардан иборат бўлади. 
Бутунроссия мусулмонларининг III съезди 1906 йил 16-21 августда 
Нижний Новгород шаҳрида бўлиб ўтади. Бу съездда партия программаси 
қабул қилинади. 20 августда 15 кишидан иборат партия Марказий Комитети 
сайланади.
Марказий Комитет таркиби ушбу 15 кишидан ташқари яна 5 аъзога 
кўпайтирилиши, улардан 3 нафари Боку, Елизаветополь, Эриван 
губернияларидан мусулмонлардан сайлов асосида аниқланиши, Туркистон ва 
Оренбургдан эса биттадан вакил киритилиши белгилаб қўйилди. 
1914 
йил 
15-25 
июнда 
Санк-Петербургда 
Бутунроссия 
мусулмонларининг IV съезди бўлиб, унда 30 нафар делегат қатнашди. Россия 
марказида бўлиб ўтган ушбу съездда М.Беҳбудий ва бошқа туркистонликлар 
делегат сифатида иштирок этдилар. 
1917 йилдан бошлаб Туркистондаги мусулмонлар қурултойларида, 
жадидлар партиясининг фаолиятида янги давр бошланди. Феврал 
инқилобидан сўнг ўзбек, татар ва қозоқлар бирлашишга аҳд қилдилар ва 
―Турон‖ уюшмаси заминида ―Шўрои Исломия‖ жамиятини тузишди. Мазкур 
жамият тузилишида Мунаввар Қори, Абдувохид Қори Абдурауфқориев, 
Убайдулла Хўжаев (Убайдуллахўжа Асадуллахўжаев) муҳим роль ўйнашди. 
1917 йил 14 мартда иш бошлаган бу жамият қишлоқ ва шаҳарларга 
тарғиботчилар юбориб, озодлик, тенглик ҳақида тушунтириш олиб бориш, 
сайлов тўғрисида маълумот бериш билан шуғулланди.
―Шўрои Исломия‖ нинг ташаббуси билан 1917 йил 16-22 апрелда Бутун 
Туркистон 
мусулмонларининг 

қурултойи 
чақирилди. 
Қурултой 


397 
иштирокчилари бир қанча масалалар қаторида Туркистон ўлкасининг давлат 
мақоми масаласини ҳам муҳокама қилдилар. Бу қурултойда Туркистон ўлка 
мусулмонлари Марказий Шўроси (Краймуссовет) – Миллий марказни ташкил 
этишга қарор қилинди. Миллий Марказга раис бўлиб Мустафо Чўқай, унга 
ўринбосарлар қилиб Ислом Шоахмедов, Аҳмад Заки Валидий ва Убайдулла 
Хўжаев сайланди. Бу эса ташкилотларни бирлаштириш билан бирга миллий 
озодлик ҳаракатини ягона изга солиб, ташкилий жиҳатдан марказлаштирар 
эди. 
Туркистон мухторияти муаммоси миллий озодлик ҳаракатининг барча 
ҳаракатлантирувчи кучлари манфаатларини туташтирган асосий нуқта бўлди. 
1917 йил ѐзида Бутунроссия Таъсис Мажлисига сайловлар арафасида 
туркистонлик тараққийпарварлар ўзларининг сиѐсий партияларини тузиш 
заруриятини англаб етишди. Тараққийпарварлар ―Турон‖ маърифий 
жамиятини демократик тамойилларга асосланган партияга айлантириш 
ғоясини илгари сурдилар. Тарихчи С.Аъзамхўжаевнинг ѐзишича, етарли 
партиявий иш тажрибаси бўлмаган туркистонлик ислоҳотчилар намуна 
сифатида ―Мусовот‖ демократик партияси дастуридан фойдаланганлар. 
Туркистонликлар таклифига биноан тайѐргарлик ишларини ўтказиш учун 
Тошкентга 1917 йил июли бошларида ―Мусовот‖ партиясининг таниқли 
фаолларидан уламо Абулқосим Аминзода, журналист Пири Мурсилзода, 
муаллим Муҳаммадамин Афандизодалар таклиф этилди. 4 июл куни Уламо 
жамияти уларнинг шарафига Тошкентда ифторлик ташкил қилди.
Турк федералистлар партияси (Мусовот) дастури билан Туркистондаги 
ушбу партиянинг маромномаси солиштирилганда бу ҳолат яққол кўринади. 
1917 йил 1-11 майда Москвада бўлган Бутунроссия мусулмонларининг I 
қурултойи берган туртки натижасида мухторият масаласи янада 
жиддийлашди. Москвада бўлган қурултойда қўқонлик Мулла Камолиддин 
қози домулла Раҳмонберди ўғли қатнашиб, Россия мусулмонлари Шўроси 
аъзолигига сайланган. 1917 йил 12-14 июлда Скобелев (ҳозирги Фарғона) 
шаҳрида бўлиб ўтган Мусулмон ташкилотларининг қурултойида дастурий 
масалалар кўриб чиқилди. Унда ―Турк Адами Марказият (федералистлар) 
фирқаси‖нинг дастури (маромномаси) ва 22 моддадан иборат низоми 
(низомномаси) қабул қилинди.
Турк Адами Марказият (Федералистлар) фирқасининг маромномаси 9 
қисмдан иборат бўлиб, яхлит олганда демократик жамиятнинг асосларини 
ифода этган. Биринчи қисм ―Давлат ва мухторият ташкилоти‖ деб номланган. 
Унда фирқанинг ўз олдига қўйган мақсади қуйидагича кўрсатилган:
1.
Русияда маҳаллий ва миллий адами марказият (федерация) асоси 
узра халқ жумҳурияти ташкил этмоқдур. 
2.
Фирқа Туркистон, Қирғизистон, Қофқоз ва Бошқирдистон 
қитъалари (ўлкалари) учун ва бошқа миллий ва маҳаллий мухторият, Идил 
бўйи ила Қрим тоторлари учун ва бошқа, Русияда яшайдурғон турк қавмлари 
(халқлари) учун миллий мухторият талаб қиладур. 


398 
3.
Мухториятли қитъаларда очиладурғон мажлис 
мабъусонға
(депутатлар палатаси)маҳаллий идораларга ва бошқа бутун ташкилотга 
сайланадурғон аъзолар умумий, баробар, ѐширин ва бевосита сайлов усули 
ила сайланадур... 
4.
Юқорида мазкур барча мухториятли қитъалар марказий ҳукумат 
ила ватан мудофааси, пул чиқармоқ, бож ва хорижий ҳукуматлар ила 
муносабатда бўлмоқ хусусларида алоқа ва иртиботини (боғлиқликни) 
муҳофаза қилур. 
5.
Мухториятли қитъалар дохилий масъалалар (идорий, молий, 
шаръий, маданий, адлий ва маориф ишлари) да мустақилдур. 
6.
Ҳар бир мухториятли қитъанинг марказида, қонун ясайдурғон бир 
мажлиси мабъусон ва ул қонунни ижро қиладурғон бир хайъати вукало 
(вакиллар хайъати) бўлур.
Юқоридаги иқтибослардан кўринадики, Россиянинг усули идораси ҳам, 
Туркистоннинг давлат тузуми ҳам қўшма халқ жумхурияти бўлмоғи керак. 
Туркистондаги усули идоранинг хусусияти ҳақида Турк Адами Марказият 
(федералист) фирқасининг нашри бўлган ―Турк эли ‖ газетаси шундай ѐзган 
эди: ―Ўзига хайриҳох миллатлар ила бирлашкан ҳолда турклик бешиги бўлғон 
Туркистонга миллий –маданий ва ҳам ерлик мухторият (федератсия) 
олмоқдур‖ 
Маромномада энг дадил кўтариб чиқилган моддалардан бири, бу тил 
масаласидир. Тил ҳар бир миллатнинг биринчи ва асосий белгиси тарзида 
намоѐн бўлиши боис фирқа маромномасида ҳам бунга катта эътибор 
қаратилган.
Хуллас, фирқа ўз маромномасида илгари сурган жамият тузуми 
демократик тарзда бўлиши кўзда тутилган. Бу ҳолат айниқса маромноманинг 
―Мухториятли қитъаларда аҳлият (фуқаролик) ҳуқуқи‖ деб номланган 4-
қисмида ѐрқин кўзга ташланади. Унда аҳоли қайси дин ва қайси мазҳабда 
бўлишидан қатъий назар, қонун олдида тенглиги; фуқароларга виждон 
эркинлиги берилиши, биронта дин ѐки мазҳаб ҳукумат томонидан 
бошқаларига нисбатан устун қўйилмаслиги; ҳар бир фуқаро ўз фикрини 
айтиш, матбуот ѐки бошқа нашр воситалари орқали баѐн этиш ҳуқуқига 
эгалиги; фуқароларнинг юзага келадиган муаммоларини ҳал қилиш учун 
йиғинлар ўтказиш, жамиятлар тузишга ҳуқуқли бўлиш, бунинг учун ҳеч 
кимдан рухсат сўрамоқға эҳтиѐж йўқлиги‖; шахс эркинлиги, оила муҳофазаси 
дахлсиз бўлиши, тегишли маҳкамаларнинг қарорисиз биронта ҳам 
фуқаронинг уйига бостириб кириб тинтув ўтказиш, хат ва китобларини 
текшириш мумкин эмаслиги каби моддалар акс этган. Жадидларнинг 
дастурий ҳужжатларида асосий эътибор давлат тузилишини барпо этиш, 
қонунлар чиқаришни амалга ошириш учун чақирилган мустақил ваколатли 
ўлка ҳокимиятининг олий органлари, бошқаруви ва суди механизмларини 
ишлаб чиқишга қаратилди. Демократик ҳуқуқ ва эркинликлар берилган ва 
конституцион жиҳатдан кафолатланиши лозим бўлган демократик жамиятни 
шакллантириш – устувор мақсад қилиб белгиланди. 


399 
Хулоса қилиб айтганда жадидларнинг миллий давлатчиликни тиклаш 
ҳақидаги ғоялари ва уларнинг амалий фаолияти Ўзбекистоннинг янги 
тарихида муҳим аҳамият касб этади. XX аср бошларида Туркистон 
тараққийпарварлари мавжуд тузумни ислоҳ қилиш, халқимизни ривожланган 
миллатлар даражасига кўтариш учун муҳим ишларни амалга оширдилар. 
Хусусан, Маҳмудхўжа Беҳбудий, Абдурауф Фитрат, Мунаввар Қори, 
Файзулла Хўжаев сингари атоқли сиѐсат арбоблари Россия империясининг 
мустамлакачилик сиѐсати, Бухоро амирлиги ва Хива хонлигидаги истибдод ва 
зулмга қарамай ўзларининг давлатчилик ғояларини амалга ошириш учун 
курашдилар. Туркистоннинг усули идораси қандай бўлмоғи керак, деган 
саволга тараққийпарварлар ўша давр шароитидан келиб чиққан ҳолда 
маданий – миллий мухторият идора усулини мақбул топдилар. Туркистон 
ўлкасида 1917 йил баҳоридан бошлаб мухториятчилик ҳаракати ўзининг янги 
босқичига қадам қўйди. 

Download 3,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   216   217   218   219   220   221   222   223   ...   261




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish