Н. А. Самиғов, Ф. Д. Жўраева, Сайдуллаев А. Б


ЎУМ 2020 йил “Қурилиш материаллари ва буюмлари” Н.А.Самиғов, Ф.Д.Жураева, Сайдуллаев А.Б



Download 11,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet170/526
Sana24.04.2022
Hajmi11,59 Mb.
#579687
1   ...   166   167   168   169   170   171   172   173   ...   526
Bog'liq
QMB UMK

ЎУМ 2020 йил “Қурилиш материаллари ва буюмлари” Н.А.Самиғов, Ф.Д.Жураева, Сайдуллаев А.Б. 
бетон учун ишлатиладиган қуруқ кварц қумининг ўртача зичлиги 1500-1550 
кг

м
3
, зичланган ҳолда эса 1600-1700 кг

м
3
атрофида бўлади. Кварц қумининг 
ўртача зичлиги унинг намлигига боғлиқ бўлади. Қумнинг нисбий намлиги 5-
7% бўлганда унинг ўртача зичлиги минимум қийматда бўлади. 
 
12.1-расм. Қум донадор таркибининг графиги 
Қумнинг намлигини бетон қоришмаси тайёрлашда, қумни қабул қилиб 
олишда ҳисобга олиш зарур. 
Йирик тўлдиргич
. Оддий оғир бетон тайёрлашда йирик тўлдиргич 
сифатида шағал ва чақиқ тошлар ишлатилади. Йирик тўлдиргич 5-70 мм 
фракцияда бўлади. Массив монолит конструкциялар ва иншоотлар 
қурилишида бетон қоришмасига 150 мм йирикликгача тўлдиргич киритиш 
мумкин. Шағал таркиби тош ва қисман қумдан иборат бўлиб, чанг, тупроқ, 
слюда ва органик чириндилар аралашган бўлади. Шағал доналари овал, 
япалоқ шаклда бўлиб, юзаси текис бўлади. Тоғ (жар) шағалининг юзаси 
ғадир-будир бўлиши мумкин. Дарё, денгиз шағали тоғ шағалига нисбатан 
тозароқ бўлади. 
Чақиқ тош отқинди, метаморфик ва сув муҳитига чидамли зич чўкинди 
тоғ жинсларни майдалаб тайёрланади. Чақиқ тош серқирра ва юзаси ғадир-
будир бўлиши цемент тоши билан яхши тишлашишини таъминлайди. 
Шунинг учун юқори маркадаги бетонлар тайёрлашда чақиқ тош ишлатилади. 
Чақиқ тош таркибида тупроқ, чанг ва органик аралашмалар кам бўлади. 
Элак тешиклари диаметри, мм 


208 
ЎУМ 2020 йил “Қурилиш материаллари ва буюмлари” Н.А.Самиғов, Ф.Д.Жураева, Сайдуллаев А.Б. 
Йирик тўлдиргич сифати минерал таркиби, тоғ жинсларининг 
мустаҳкамлиги ва совуққа чидамлилиги, донадор таркиби, доналарнинг 
шакли, минерал ва органик зарарли аралашмаларнинг миқдори билан 
белгиланади. 
Йирик тўлдиргич жинсининг сув шимгандаги мустаҳкамлиги бетон 
мустаҳкамлигига нисбатан 1,5-2 марта катта бўлиши керак. 
Бетоннинг зичлиги, мустаҳкамлиги, совуққа чидамлилиги йирик 
тўлдиргичнинг донадор таркибига бевосита боғлиқ бўлади. Йирик тўлдиргич 
доналарининг узлуксиз фракцияларда бўлиши цементнинг тежалишини 
таъминлайди. Йирик тўлдиргич 5-10, 10-20, 20-40 ва 40-70 мм фракцияларда 
бўлади. 
Бетон тайёрлашда муайян фракциядаги йирик тўлдиргични ишлатиш 
конструкциянинг ўлчамлари, арматуралар орасидаги масофалар билан 
белгиланади. 
Темирбетон тўсинлар, колонналар, рамалар ва бошқа конструкциялар 
тайёрлашда йирик тўлдиргич донасининг катта томони ўлчами арматура 
стерженлари орасидаги масофанинг 3

4 қисмидан кичик бўлиши шарт, 
қаватлараро ва том ёпма плиталари учун эса плита қалинлигининг 1


қисмидан кам бўлиши керак. 
Бино ва иншоотлар қурилишида ишлатиладиган темирбетон 
конструкциялар ва бетон буюмлар тайёрлашда одатда 5-10 ва 10-20 мм 
фракцияли тўлдиргичлар 2:3 нисбатда аралаштириб қўлланилади. 
Конструкцияларнинг ҳажмий ўлчамлари йириклашган сари йирик тўлдиргич 
фракциялари ҳам ортиб бориши мумкин. Бетон учун белгиланган йирик 
доналар 5% гача бўлиши рухсат этилади. 
Зарурат бўлганда 3-10, 10-15, 5-15 ва 15-20 мм фракциядаги чақиқ тош 
махсус темирбетон конструкциялар тайёрлашда ишлатилиши мумкин. Йирик 
тўлдиргич донадор таркиби доналарнинг энг катта D ва энг кичик d 
ўлчамлари билан белгиланади. Ҳар бир фракция ёки уларнинг аралашмалари 
донадор таркиби қуйидаги оралиқда бўлиши керак: 


209 

Download 11,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   166   167   168   169   170   171   172   173   ...   526




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish