ЎУМ 2020 йил “Қурилиш материаллари ва буюмлари” Н.А.Самиғов, Ф.Д.Жураева, Сайдуллаев А.Б.
Цемент, сув, майда тўлдиргичлардан ташкил топган цементли қоришма
йирик тўлдиргичларнинг оралиқ бўшлиғини тўлдиради. Аммо бу жараён
идеал равишда бўлмай, йирик тўлдиргич доналарининг бир-биридан
қочишига олиб келади. Одатда доналарнинг бир-биридан қочиши
коэффициенти билан белгиланган бўлиб, доимо 1 дан катта бўлади.
Ҳаракатчан бетон қоришмаларида йирик тўлдиргич доналари бикр
қоришмаларга нисбатан камроқ бир-биридан қочади ва
коэффициенти
мутаносиб равишда бикр бетонларда минимумга интилади.
Оддий оғир бетон қоришмасининг намунавий структураси 12.5-расмда
келтирилган.
12.5-расм. Бетон қоришмаси структураси
а) бикр; б) ҳаракатчан.
Йирик тўлдиргич доналарининг бир-биридан қочиш коэффициенти
бикр қоришмаларда 1,05-1,15 ва ҳаракатчан қоришмаларда 1,2-1,5 га тенг
бўлади. Йирик тўлдиргич доналарини бир-биридан қочиши ҳаддан зиёд
бўлса, цемент қоришмаси сарфи кўпаяди, бетоннинг физик-механик ва
деформатив хусусиятлари ёмонлашади.
Бетон қоришмаси ҳаракатчанлигини цемент ва сув сарфини ошириш
ҳисобига кўпайтириш бетоннинг зичлиги ва мустаҳкамлигига салбий таъсир
кўрсатади. Шунинг учун бетон қоришмасининг ҳаракатчанлигини ошириш
мақсадида унинг таркибига турли пластификаторлар киритиш мумкин.
Бетон қоришмасини пластификациялаш учун таркибига кимёвий
моддалар-гидрофиллаштирувчи (лигносулфонатлар), гидрофоблаштирувчи
219
ЎУМ 2020 йил “Қурилиш материаллари ва буюмлари” Н.А.Самиғов, Ф.Д.Жураева, Сайдуллаев А.Б.
(милонафт, асидол ва бошқалар), дифил, яъни ҳам гидрофоблик ҳам
гидрофиллик хусусиятлари берувчи синтетик ёғли кислоталар, микрокўпик
ҳосил қилувчи (ишқорий ёғоч пеки) ва бошқа комплекс қўшимчалар қўшиш
тавсия этилади.
Ҳозирги кунда бетон қоришмасини пластификациялаш мақсадида ўта
самарали
суперпластификаторлар
қуйидаги
полимерлар
асосида
тайёрланади: меламин смоласи ҳосиласи ёки нафталин сулфокислоталар (С-
3); лигносулфонатлар ва капролактам чиқиндилари асосидаги моддалар ва
бошқалар. Суперпластификаторлар бетон қоришмасига 0,15-1,2 % цемент
миқдорига нисбатан қоришма тайёрланаётган жараёнда қўшилади.
Бетон қоришмаси таркибига пластификаторлар қўшиш уни тайёрлаш
технологиясини ва қоришмани қолипларга жойлаштиришни осонлаштиради.
Пластификаторларнинг бетон қоришмасидаги таъсир кучи 1-1,5 соат
сақланади.
Бетон қоришмасидаги ишқорий муҳитда пластификаторлар бетон учун
зарарсиз моддаларга айланади ва кейинчалик ундан тайёрланган буюм ва
конструкцияларнинг
эксплуатацион
хусусиятларига
салбий
таъсир
кўрсатмайди. Тажрибалар шуни кўрсатадики, бетон таркибига киритилган
гидрофоб ва дифил пластификаторларнинг гидрофоб эффекти, яъни ўзига
сувни юқтирмаслик хусусияти, узоқ йиллар сақланар экан. Одатда бундай
бетонлар атмосфера муҳитига ва совуққа чидамли бўлади.
Суперпластификаторлар қўшилган бетон қоришмаларини бетоннасослар
ва қувурли транспорт воситасида узатиш ва қолипларга зичлаштириш
усулларини қўлламасдан, қуйма усулда қолиплаш мумкин.
Бундан ташқари бетон қоришмасини пластификациялаш сув-цемент
нисбатини камайтириш, натижада бетоннинг зичлиги ва мустаҳкамлигини
ошишига
олиб
келади.
Ҳозирги
кунда
бетон
қоришмасини
пластификациялаш ва сув ушлашлик ҳоссасини яхшилаш мақсадида
гелполимерлар (гидросорслар) қўшилмоқда. 1 г гелполимерлар 50-100, ҳатто
1000 мл сувни ўзига вақтинча боғлай олади. Сувга тўйинган гелполимер бир
220
Do'stlaringiz bilan baham: |