25
Жисмоний эскириш
-бу эксплуптация жараёнида ва атроф-муҳит таъсири остида
объектнинг эскириши билан белгиланадиган унинг техник-иқтисодий кўрсаткичларининг
ёмонлашувидир.
Тикланадиган,
яъни объектни жисмоний қайта тиклаш мумкин бўлган ва
бу ҳаракат иқтисодий жиҳатдан ўзини оқланадиган эскириш, ҳамда
тикланмайдиган,
яъни
кўчмас мулк объектини жисмоний тиклаш ўзини оқламайдиган даражада эскиришлар
фарқланади. Жисмоний эскиришнинг келиб чиқиш сабаблари турлича бўлиши мумкин: 1-
тур жисмоний эскиришга объектнинг нормал эксплуатацияси натижасида эскириши ва 2-
тур жисмоний
эскиришга табиий офатлар, авариялар, объект эксплуатацияси
қоидаларининг бузилиши натижасида эскириш киради.
Шуни назарда тутиш керакки,
кўчмас мулк объектини эксплуатация қилиш жараёнида унинг техник-иқтисодий
кўрсаткичлари доимий равишда ёмонлашиб боради, лекин объект техник
кўрсаткичларининг бир онда ёмонлашиши ҳам рўй бериши мумкин (электрўтказгичнинг
узилиши, ёнғин ва ҳ.к).
Одатда, жисмоний эскиришнинг барча турлари ёмон оқибатларга олиб келади.
Биринчидан, кўчмас мулк объектлари ва бошқа техник қурилмаларнинг алоҳида истеъмол
ва эксплуатацион кўрсаткичлари ёмонлашади. Иккинчидан, кўчмас
мулк объектининг
ёши ортган сари таъмирлаш частотаси ҳам ортади, таъмирлаш ишлари эса тобора
мураккаблашиб боради. Бинога техник хизмат кўрсатиш тизимини жорий қилиш орқали
маълум даражада жисмоний эскириш жараёнини секинлаштириш мумкин.
Маънавий (вазифавий) эскириш
-бу функционал фойдалилик нуқтаи
назаридан
объектнинг замонавий талабларга мос келмаслигидир. Бунда кўчмас мулк объектининг
айрим хусусиятлари унинг истеъмол жозибадорлигининг камайтиради. Эскиришнинг бу
тури бинонинг эскирган
архитектураси, тархи, муҳандислик таъминоти кабиларда намоён
бўлади ва амалиётда бу маънавий эскириш деб аталади.
Маънавий эскириш вазифавий ва технологик эскириш турларига бўлинади.
Вазифавий эскириш-бу янги кўчмас мулк объектларининг мавжудларига нисбатан
вазифавий имкониятларини кенгайиши натижасида содир бўлади. Вазифавий эскириш
натижасида нисбатан эски қурилган кўчмас
мулк объектлари архитектура, дизайн, тарх,
муҳандислик таъминоти каби жиҳатлардан мулкдорларининг келгусида қўйадиган
талабларига жавоб бермаслиги натижасида юзага келади ва бундай объектлар ўз-ўзидан
арзонроқ бўлиб қоладилар. Технологик эскириш -бу янги конструкциялар, технологиялар
ва материалларни яратиш соҳасидаги илмий-техник ривожланишнинг натижаси бўлиб, у
кўчмас мулк объектларини қуриш таннархи ва эксплуатация харажатларининг
камайишига олиб келади. Ҳудди жисмоний эскириш каби, маънавий эскириш ҳам
тикланадиган ва тикланмайдиган бўлиши мумкин.
Мисол учун, сув ва газ ўлчагичларини, сантехника
ускуналарини алмаштириш
мумкин, қурилма жавонлар, пол қопламаларини тузатиш мумкин ва ҳ.к. Эскиришни
тиклаш кўрсаткичига таъмирлаш харажатларини қўшилган қиймат ҳажми
билан
солиштириш орқали эришилади: агар қўшилган қиймат тиклаш харажатларини қопласа, у
ҳолда вазифавий эскириш тикланган бўлиб ҳисобланади. Тикланган вазифавий эскириш
ҳажми баҳолаш санасига бинонинг янгиланган унсурлари билан биргаликдаги потенциал
қийматини ва унинг шу баҳолаш санасида янгиланган унсурларсиз қиймати билан
солиштириш орасидаги фарқ сифатида аниқланади.
Иқтисодий эскириш
(ташқи муҳит таъсири остида эскириш) -бу иқтисодий, сиёсий
ва бошқа омиллар таъсири остида атроф-муҳитнинг ёмонлашуви
туфайли бино
қийматининг пасайишидир. Ташқи эскиришнинг сабаблари қуйидагилар бўлиши мумкин:
объект
жойлашган
ҳудуднуфузининг
умумий
пасайиши;
ҳокимият
ёки
маҳаллиймаъмурият органларининг солиққа тортиш, суғурталаш соҳаларидаги
ҳаракатлари; меҳнат бозори, дам олиш, таълим ва ҳ.к. соҳалардаги бошқа ўзгаришлар.
Ташқи эскиришнинг ҳажмига “жозибасиз” табиий ва сунъий объектларга яқин
жойлашганлик ҳам бевосита таъсир кўрсатади. Маслан, тозалаш иншоотлари,
26
ресторанлар, рақс майдонлари, АЁҚШ, темир йўл станциялари, касалхоналар, мактаблар,
саноат корхоналари ва ҳ.к. жиддий таъсир кўрсатади.
Иқтисодий эскириш жисмоний ва маънавий эскиришлардан фарқли, равишда ҳар
доим тикланмайдиган бўлиб ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: