3-мавзу. Биноларнинг ҳажмий-режавий ва конструктив ечимлари Режа: Режа: 1. Биноларнинг ҳажмий-режавий ва конструктив тавсифлари 2. Биноларнинг муҳандислик-техник ва коммуникация таъминоти 3. Йиғилган эскиришни баҳолаш Бино – бу аҳолининг доимий ҳаёт фаолияти (яшаши, меҳнат қилиш, ҳордиқ чиқариши ва бошқа эҳтиётлари) учун мўлжалланган қурилиш объектидир. Одатда бино шаҳар ёки қишлоқ бино ва иншоотлари мажмуаси таркибига ўзининг муҳандислик коммуникациялари ва ободонлаштирилган атроф ҳудудлари билан бирга киради. Бундан ташқари, бинолар мажмуалардан ажралган ҳолда, маълум мақсадларда фойдаланиш учун якка тартибда (узоқ магистраллар бўйларида, бепоён далалар ва қўриқхоналар этакларида) жойлашган бўлиши мумкин. Бино – бу аҳолининг доимий ҳаёт фаолияти (яшаши, меҳнат қилиш, ҳордиқ чиқариши ва бошқа эҳтиётлари) учун мўлжалланган қурилиш объектидир. Одатда бино шаҳар ёки қишлоқ бино ва иншоотлари мажмуаси таркибига ўзининг муҳандислик коммуникациялари ва ободонлаштирилган атроф ҳудудлари билан бирга киради. Бундан ташқари, бинолар мажмуалардан ажралган ҳолда, маълум мақсадларда фойдаланиш учун якка тартибда (узоқ магистраллар бўйларида, бепоён далалар ва қўриқхоналар этакларида) жойлашган бўлиши мумкин. Муҳандислик иншоотлари – бу объект, аниқ техник вазифани бажариш учун бунёд этилган объект, уларга мисол сифатида бино туркумига кирмайдиган ҳар қандай қурилиш объектини келтириш мумкин. Уларга мисол сифатида йўллар, кўприклар, қувурлар, электр узатиш линиялари, минора ва ер қудуқларни келтириш мумкин. Муҳандислик иншоотлари – бу объект, аниқ техник вазифани бажариш учун бунёд этилган объект, уларга мисол сифатида бино туркумига кирмайдиган ҳар қандай қурилиш объектини келтириш мумкин. Уларга мисол сифатида йўллар, кўприклар, қувурлар, электр узатиш линиялари, минора ва ер қудуқларни келтириш мумкин.
Бинонинг ҳажмий-режавий ечимлари деб, хоналарнинг ўзаро жойлашувини белгиловчи ички кенгликни ташкиллаштириш ҳисобланади.
Ҳажмий-режавий ечим бинонинг фойдаланиш соҳаси ва ҳажми, шаҳарсозлик ва иқтисодий кўрсаткичлар, иқлим ва маҳаллий омилларга боғлиқ бўлади.
Бинонинг ташқи ҳажми умумий йирик шаклда ёки тенг ёки нотенг баландлик ва ҳажмдаги бўлакларга бўлинган ҳолда берилади.
Бинонинг ички қисми ҳажмий-режавий элементлар (қаватлар, секциялар, зинапоя маршлари, алоҳида хоналар)га бўлинади.
Биноларни конструктив тузилишига кўра таснифланиши
Бўйлама юк кўтарувчи деворли йирик блокли бинонинг конструктив схемаси: 1 – пойдевор, 2 – ертўла деворлари, 3 – ора ёпма, 4 – ички деворлар, 5 – ташқи деворлар, 6 – зинапоя майдончаси, 7 – зинапоя марши, 8 – ички бўйлама девор, 9 – балкон, 10 – хоналараро пардевор.
Саноат бинолари ва мажмуалари;
асосий ишлаб чиқариш бинолари
ёрдамчи бинолар
хизмат кўрсатувчи (энергетика ва омборхона) бинолари
Қўлланиш соҳаси бўйича саноат бинолари:
Қурилиш жараёнидаги пўлат қовурғали саноат биноси
Кўп қаватли бинонинг умумий схемаси
Юк кўтарувчи деворли йирик панелли уйнинг конструктив схемаси: 1 – ташқи панеллар, 2 – санитар-техник кабиналар, 3 – юк кўтарувчи пардеворлар, 4 – ички юк кўтарувчи кўндаланг деворлар, 5 – ора ёпма панеллар, 6 – цокол панеллари, 7 – пойдевор блоклари.
Қовурғали бинонинг конструктив схемаси:
1 – устунлар, 2 – ригеллар, 3 – ора ёпма плиталари, 4 – ора ёпмаларнинг боғловчи плитаси, 5 – тик девор панеллари.
оралиқли
катакли
зал туридаги
Бир қаватли саноат бинолари
Жамоат биноларининг ҳажмий-режавий ечимлари.
Жамоат бино ва иншоотларининг энг асосий омили унинг ҳажмий режалаштирилиши асосини инсоннинг ҳаётий фаолияти давомида жамиятга хизмат қилишга эришишдан иборат. Шунинг учун ҳам жамоат бино ва иншоотларини лойиҳалашда турли хилдаги комплекс омилларини ҳисобга олиш керак бўлади. Булар: ижтимоий, шаҳарсозлик, табиий-иқлимий, миллий-маиший, конструктив, физик-техникавий, иқтисодий, архитектуравий-бадиий ва бошқалар.
Биноларнинг муҳандислик-техник ва коммуникация таъминоти
Муҳандислик-техник таъминот тизими – бу бино ёки иншоотнинг оқава, иссиқлик, шамоллатиш, ҳавони кондиционерлаш, диспетчерлаш, чиқинди чиқариш, вертикал транспорт (лифтлар, эскалаторлар) таъминоти ёки ҳавфсизликни таъминлаш функцияларини бажаришга мўлжалланган.
Муҳандислик тизимлари – бу инсонларнинг қулай шароитда яшаши, биноларнинг узоқ муддат хизмат қилиши ҳамда технологик ускуналарнинг яхши ишлашини таъминлашга мўлжалланган тармоқ ва коммуникацияларнинг йиғиндисидир. Биринчи навбатда, муҳандислик тизимларига сув таъминоти, иссиқлик таъминоти, электр таъминоти, оқава, шамоллатиш ва газ таъминоти киради.
Do'stlaringiz bilan baham: |