212
Кўчмас мулк объектларининг солиқ солиш қиймати,
Ўзбекистон қонунчилигига
мувофиқ, эскириш даражасини ҳисобга олувчи тиклаш қийматига асосланган
инвентаризация қийматига ўхшаш қиймат. Ривожланаган бозор иқтисодиётига асосланган
мамлакатларда солиқ солиш бозор қиймати бўйича амалга оширилади.
Тугатиш қиймати
кўчмас мулк объекти аналог
объектларнинг одатий хизмат
муддатига нисбатан камроқ муддатда давлат ихтиёрига ўтказилиши керак бўлган ва
кўчмас мулк объекти эгаси уни тугатиши ёки мажбурий сотиши орқали олиши мумкин
бўлган, соф маблағ аҳамиятига эга бўлиб қолган ҳолатда аниқланади.
Утилизация қиймати
кўчмас мулк объектининг эгаси шу объектни тўлиқ тугатиши
орқали олиши мумкин бўлган соф маблағ (сумма) ни ифодалайди.
Кўчмас мулк объектининг бирламчи қиймати
– объектдан фойдаланишни бошлаган
пайтдаги уни сотиб олиш ёки қуриш учун сарфланган ҳақиқий харажатлар.
Кўчмас мулк объектининг қолдиқ қиймати –
объектнинг эскиришни ҳисобга олган
ҳолдаги қиймати.
Кўчмас мулк объектининг мавжуд фойдаланишдаги қиймати –
кўчмас мулк
объектининг функцияларини сақлаб қолган ҳолда, кейинги сотиш мақсадида
мавжуд
тавсифларидан келиб чиқиб ҳисобланадиган бозор қиймати.
Амалдаги корхона қиймати
– шаклланган ишлаб чиқаришнинг амал қилиши
натижаларига мувофиқ аниқланадиган яхлит мулкий мажмуанинг қиймати.
122
Гаров қиймати
– кредитни таъминлаш мақсадидаги қиймат.
Ихтисослаштирилган кўчмас мулк объектлари қиймати
– ўзига хос хусусиятлари
сабабли бозорда сотила олмайдиган объектлар қиймати.
Кўчмас мулк объекти ижараси ҳуқуқи қиймати
(ижара тўлови) – объектдан
фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқи учун бир маротаба тўланадиган қиймат.
Кўчмас мулк объектларининг нархи бир қатор омилларга боғлиқ, уларни қуйидагича
гуруҳлаш мумкин:
1.
Объектив омиллар
(одатда, иқтисодий) кўчмас мулк субъектларининг аниқ
битимлари нархининг ўртача даражасини аниқлайди.
Уларни икки турга ажратиш мумкин:
•
макроиқтисодий, бозорнинг умумий конъюктураси (солиқлар, пошлиналар,
доллар
курсининг динамикаси, инфляция, ишсизлик, иш ҳақи
даражаси ва шартлари,
кўчмас мулк объектларига бўлган талаб, ташқи иқтисодий фаолиятнинг ривожланиши ва
ҳ.к.) билан боғлиқ омиллар;
•
микроиқтисодий, аниқ битимларнинг объектив параметрлари (битимларнинг
барча шартлари – предмети, амал қилиш муддатлари, томонларнинг ҳуқуқ ва
мажбуриятлари, битимни бекор қилиш ва ҳ.к.) ни тавсифловчи омиллар.
2.
Оммавий англаш феномени билан боғлиқ омиллар ва
психологик характердаги
омиллар (ёпирилган реклама, инфляцион кутишлар, майллар, хабардорлик ваҳ.к.)
амалдаги ўқув адабиётида кўрилмайди.
3.
Физик омиллар:
•
жойлашган жой – марказдан узоқлиги, инфратузилма ва транспорт алоқаси
(айниқса, метронинг яқинлиги) нинг ривожланганлик даражаси тўғридан-тўғри кўчмас
мулк қийматига таъсир кўрсатади;
•
архитектуравий-конструктив ечимлар (бинонинг кейинчалик қўлланиш
соҳасини аниқлашга боғлиқ ҳолда, унинг қиймати ошади ёки камайади);
•
кўчмас мулк объектининг ҳолати;
•
коммунал хизматларнинг мавжудлиги (электр энергияси, сув, иссиқлик
таъминоти ва бошқалар);
122
Корхоналарнинг алоҳида объектлари қийматини баҳолаш амалдаги корхонанинг таркибий қисмлари
сифатида шу объектлар киритган қўйилмаларни аниқлашдан иборат бўлади.
213
•
экологик ва сейсмик омиллар (санитар-экологик
экспертиза маълумотлари
уйнинг қийматини сезиларли даражада пасайтириши, ўрмонзор парк зоналари, сув
ҳавзалари, боғларнинг мавжудлиги эса уйларнинг қийматини ошириши мумкин).
4.
Уйларнинг нархи ва сотилиш тезлигига таъсир этувчи омиллар:
•
аналогик
таклифлар сони, уларнинг айнан шу турдаги ва шаҳарнинг шу
жойидаги уйларга бўлган талабларга нисбати;
•
объектнинг объектив камчиликлари (охирги қаватлар, ҳовлига қараган
деразалар, ёмон лойиҳа, эскириш ва ҳ.к.);
•
районнинг нуфузи;
•
райондаги экологик ҳолат;
•
транспорт алоқалари ва район инфратузилмасининг ривожланганлиги;
•
уйдаги ижтимоий тенглик;
•
битимнинг тури (“тўғридан-тўғри” ёки “қарама-қарши” савдо);
•
объектнинг юридик “тозалиги”.
Бу омиллар, айнан, кўчмас мулк объектларини баҳолаш ҳақида сўз борганда кўриб
чиқилади.
Маълумки, исталган битимнинг асосий мезони унинг иккала томон учун ҳам
фойдали бўлиши ҳисобланади. Бироқ, ҳар ким бу тушунчани ўзича изоҳлайди.
Кимдир
учун биринчи ўринда пуллар туради. Бундай сотувчи нархни бир сўмга ҳам туширмай, ўз
харидорини узоқ кутишга рози бўлади. Бошқа биров тезроқ пул воситаларини бўшатишни
истайди. Бу ҳолда биринчи ўринга битимнинг тезлиги чиқади ва “вақт – бу пул”
тамойилиги амал қилинади. Учинчи турдаги сотувчилар тўлов графигига қатъий амал
қиладиган, ишончли харидорни кутишади. Келишувлар вақтида энг аҳамиятли бўлган
нарсаларнинг ўзгариши ҳам кузатилади. Объектив омиллар ва ўз мотивациялари орасида
энг аҳамиятли бўлган нарсаларни оқилона белгилаган ҳолда, сотувчи ва харидор ҳар
томонлама фойдали битим тузишлари ва унинг натижаларидан мамнун бўлишлари
мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: