211
Сотув нархи
– бу истеъмолчининг сотувчига уй учун тўлаган пул миқдори.
Бу нархлар воситачилар хизмати учун тўловлар ва битимни расмийлаштириш
харажатлари миқдорига фарқланади. Битим суғурталаниши ёки суғурталанмаслиги, уни
расмийлаштириш харажатлари битим иштирокчилари ўртасида турлича тақсимланиши ва
бу харажатлар битимларда бир-биридан сезиларли даражада фарқланиши мумкин.
Шунинг учун реализация нархи уйни ўзича тавсифлайди, истеъмолчи ва сотувчи нархлари
эса битим шартларига боғлиқ бўлади. Одатда, агар сотувчининг воситачиси бўлса, унинг
хизмат ҳақи реализация нархидан олинади ва сотувчининг нархини камайтиради. Ва
аксинча, истеъмолчи томонидан ўз воситачиси (агар у бўлса) хизматларига ҳақ тўлаши
истеъмолчининг нархини реализация нархига нисбатан оширади.
Аналогик тарзда
битимни расмийлаштириш тўловлари бу нархларга таъсир қилади. Шундай қилиб,
сотувчининг нархи ва истеъмолчининг нархи сезиларли даражада (15% гача ва ундан
юқори) фарқ қилиши мумкин. Аммо, сотув нархи олди-сотди механизмининг аниқ
хусусиятлари ва битимни расмийлаштиришга минимал даражада боғлиқ бўлади ва уйнинг
ўзига хос хусусиятларига мувофиқ белгиланади.
Юқоридаги нархларнинг ҳар
бирига минимал, максимал ёки ўртача нарх сифатида
қараш мумкин. Сўзсиз, баҳолаш учун бозор ҳолатининг энг муҳим жиҳатларини ҳамда
талаб ва таклиф мувозанатини акс эттирувчи нарх сифатида ўртача нарх қулай.
Кўчмас мулк объекти қиймати тушунчаси турли позициялардан талқин қилинади.
Шу ўринда, бозор қиймати, ўриндошлик қиймати, истеъмолчи қиймати, тиклаш қиймати,
инвестицион қиймат, суғурта қиймати; солиқ солиш мақсадидаги қиймат,
тугатиш
қиймати, бирламчи қиймат, қолдиқ қиймат, гаров қиймати ва кўчмас мулк объекти
ижараси ҳуқуқи қиймати; амалдаги корхона ва мавжуд фойдаланишдаги кўчмас мулк
объекти қиймати ва ҳ.к.лар фарқланади.
Истеъмолчи қиймати
(мавжуд фойдаланишдаги қиймат) кўчмас
мулк объектини
бозорга олиб чиқиш мақсади бўлмаган, аниқ мулкдор учун шу кўчмас мулк объектининг
қийматини акс эттиради.
Тиклаш қиймати
баҳоланаётган объектнинг аниқ нусхасини қуриш учун
сарфланадиган жорий нархлардаги харажатлар билан аниқланади. Бунда ҳудди шундай
архитектуравий ечимлардан фойдаланилади, ҳудди шундай қурилиш конструкциялари ва
материаллари қўлланилади, ҳаттоки қурилиш-монтаж ишларининг сифати хам бир хилда
бўлади; ўхшаш ҳолда баҳоланаётган объектнинг маънавий
эскириши ва архитектуравий
ечимларининг камчиликлари акс эттирилади.
Ўриндошлик қиймати
баҳоланаётган объектнинг фойдалилигига эквивалент
равишда фойдаликка эга бўладиган кўчмас мулк объектини қуриш
учун сарфланадиган
жорий нархлардаги харажатлар билан аниқланади, аммо бунда у замонавий лойиҳа
меъёрларидан, прогрессив материал ва конструкциялардан, ҳамда
замонавий
ускуналардан фойдаланган ҳолда янгича архитектуравий услубда қурилади.
Шундай қилиб, тиклаш қиймати объектнинг аниқ нусхасини қуриш учун
сарфланадиган харажатларда, ўриндошлик қиймати эса –
функционал аналогни яратиш
учун сарфланадиган харажатларда ифодаланади.
Do'stlaringiz bilan baham: