209
1.
Ўз мулкини баҳолаш бўйича аниқ ва ишончли натижаларни олиш;
2.
Ўз ишида фойдаланиш учун учинчи шахслар мулкини баҳолаш бўйича аниқ ва
ишончли натижаларни олиш;
Баҳолаш буюртмачилари ва фойдаланувчилари ривожланишининг йўналиш ва
босқичлари қуйидаги ечимларни кўзда тутади:
1.
Буюртмачилар ва баҳолаш натижаларидан фойдаланувчиларга баҳолаш
фаолияти ҳақидаги қонунларнинг бузилиши билан боғлиқ маълумотларга ва шунга
мувофиқ қонунбузарларга нисбатан қўлланган санкцияларга эътибор қилишларини.
Маълумотларни Давлат Мулк Қўмитасининг расмий интернет-сайтида, шунингдек даврий
нашриётларда топиш мумкин;
2.
Баҳолаш фаолияти қонунларини, хусусан, буюртмачиларнинг ҳуқуқлари,
мажбуриятлари ва жавобгарликларини изоҳлаш масалаларида баҳоловчиларнинг
ихтисослашган жамоат ташкилотларига мурожаат этишни.
Баҳолаш фаолияти тизимнинг умумий ривожланиши.
Тизимнинг ҳар бир элементининг ривожланиш мақсадини баҳолаш фаолияти тизими
ривожланишининг ягона мақсадига келтиришдаги асосий вазифа баҳолаш фаолияти
тизимнинг умумий ривожланиши йўналишида тизимнинг ҳар бир элементининг
ривожланиши ҳисобланади:
1.
Баҳолаш фаолияти тизимининг умумий мақсадидан келиб чиққан ҳолда, ҳар бир
элементнинг мақсадини белгилаш;
2.
Ҳар бир элемент мақсадини ишлаб чиқиш бўйича тизимнинг элементлари
ўртасида ишларнинг тақсимланишини таъминлаш.
Баҳолаш
фаолияти
тизимининг
элементлари
ўртасидаги
муносабатлар
ривожланишининг асосий мақсади баҳолаш фаолияти тизимининг бошқа элементлари
ривожланишини ҳисобга олган ҳолда, тизимнинг ҳар бир элементининг алоҳида
ривожланиши ҳисобланади:
1.
Тизим элементлари ва лицензияловчи орган ўртасида самарали алоқа ўрнатиш;
2.
Тизим элементлари ва мутахассис жамоат ташкилотлари ўртасида самарали
алоқа ўрнатиш;
3.
Мутахассис жамоат ташкилотлари ва лицензияловчи орган ўртасида самарали
алоқа ўрнатиш;
4.
Баҳолаш фаолияти тизимининг барча элементлари ўртасида ўзаро самарали
алоқа ўрнатиш;
5.
Баҳолаш фаолияти тизими ва унга боғлиқ соҳалар ўртасидаги алоқаларнинг
ривожланиши.
Баҳолаш фаолияти тизими ва унга боғлиқ соҳалар (бухгалтерия ҳисоботи, аудит,
молиявий ҳисобот, кадастр фаолияти, банк фаолияти, суғурталаш ва бошқалар)
ўртасидаги алоқалар ривожланишининг асосий вазифаси ўзига боғлиқ соҳалар
ривожланишини ҳисобга олган ҳолда, баҳолаш фаолияти тизимининг ривожланиши
ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: