205
•
ҳар бир элементни ривожлантиришнинг алоҳида мақсадларини баҳолаш
фаолияти тизимни ривожлантиришнинг ягона мақсадига мослиги, ундан келиб чиқиши;
•
баҳолаш фаолияти тизими ичида барча элементларнинг ўзаро боғланишларини
ривожланиши;
•
баҳолаш фаолияти тизими ва бошқа соҳалар (бухгалтерия ҳисоби, аудит,
молиявий ҳисобот, кадастр фаолияти, банк фаолияти, суғурталаш ва бошқалар) нинг ўзаро
боғланишининг ривожланиши;
•
баҳолаш фаолияти тизимини бошқаришни ташкил қилиниши;
•
республика регионларида баҳолаш фаолияти тизимининг ривожланиши.
Бошқа тизимлар каби, баҳолаш фаолияти ҳам элементлар (компонентлар, таркибий
қисмлар) дан ташкил топадиган тузилмага эга. Ўзбекистон Республикасида баҳолаш
фаолияти тизими қуриладиган асосий пойдевор бўлиб қуйидагилар ҳисобланади: баҳолаш
қонунчилик базаси, баҳолашнинг услубий базаси, баҳолаш субъектлари (баҳолаш
ташкилотлари, шу жумладан, баҳоловчиларнинг ўзи), баҳолашни амалга ошириш учун
зарур бўлган маълумот манбалари, лицензияловчи орган, баҳоловчиларни тайёрлаш ва
малакасини ошириш бўйича таълим муассасалари, мутахассис жамоат ташкилотлари,
баҳолаш
буюртмачилари
(шу
жумладан,
давлат),
баҳолаш
натижаларидан
фойдаланувчилар (юридик ва жисмоний шахслар) ва баҳолаш объектлари.
Баҳолаш қонунчилик базасининг ривожланиши.
Ўзбекистонда баҳолаш қабул қилинган тартиби(институти)нинг ривожланиши,
шунингдек, қонунчилик базасининг ривожланишини ҳам тақозо этади. Баҳолаш
фаолиятининг қонунчилик базаси ривожланишининг асосий вазифалари қуйидагилардир:
1.
Баҳолаш фаолияти меъёрларини тизимли равишда ишлаб чиқиш ва қабул
қилиш;
2.
Турли вазирликлар ва бошқармалар томонидан ўзбошимча атамалар, таърифлар
ва тушунчаларни ўрнатишига йўл қўймаслик;
3.
Турли вазирликлар ва бошқармалар томонидан келишилмаган, бир бирини
такрорловчи ёки инкор этувчи меъёрларни қабул қилишилигига йўл қўймаслик;
4.
Баҳолаш ва унга ёндашган қонунчилик ўртасида аниқ чегараларни ўрнатиш;
5.
Илғор чет эл тажрибасини ҳисобга олган ҳолда, ягона ва зиддиятсиз баҳолаш
фаолиятининг қонунчилик базасини яратиш;
6.
Ҳавола қилинувчи меъёрлар сонини сезиларли камайтириш ва бир вақтнинг
ўзида тўғридан-тўғри таъсирга эга меъёрларни кўпайтириш.
Юқорида келтирилган вазифаларни адо этиш учун турли ҳужжатлар орасидаги
зиддиятларни бартараф қилиш мақсадида, баҳолаш фаолияти ҳақидаги қонун ҳужжатлари
(шу жумладан, унга ёндашган қонунчиликнинг меъёрий-ҳуқуқий хужжатлари) рўйхатдан
ўтказиб тартибга солиш ва инвентаризация натижалари бўйича тегишли меъёрий-ҳуқуқий
хужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш лозим. Шу билан бирга, қонун
меъёрларининг бир хил маънони касб этмайдиган тушунчаларини ва ўзбошимча ёки ҳар
хил талқин қилиниши мумкин бўлган ҳолатларни бартараф этиш керак.
Do'stlaringiz bilan baham: