117
И. Каримовнинг «Ҳушёрликка даъват» асарида миллий ғоя,
миллий мафкура
негизида одамларнинг эркин ҳаёт, обод ва озод Ватан қуриш йўлидаги интилишларини
умумлаштириб, бу ғояларни бойитиб, ривожлантириб, уни янада кучайтирадиган
идоралар фаолияти ишини йўлга қўйишнинг 4 муҳим жиҳатига эътибор қаратиш
зарурлиги кўрсатилган. Буларни мафкуравий тарбия ишлари самарадорлигини ошириш
мезони сифатида баҳолаш мумкин. Бу 4 зарурий омиллар қуйидагилардан иборат:
1) Нодавлат, мустақил ташкилотлар
фаолиятини такомиллаштириш, улар
имкониятларидан тўла фойдаланиш.
2) Маданий, маърифий-мафкуравий ишларни янада жонлантириш, янги босқичга
кўтариш, бу соҳадаги барча ишларни мувофиқлаштириш. Маънавият ва маърифат
Республика Кенгаши, вилоят, шаҳар ва туман кенгашлари мамлакат аҳолиси орасида
миллий истиқлол ғояларини тарғиб-ташвиқ қилишини ягона мақсад
сари сафарбар
этиш.
3) Мактаб, лицей ва коллежларда бевосита маънавият масалалари билан
шуғулланадиган, жорий этилаётган мутасадди мутахассислар лавозими фаолиятини
кўтариш.
4) Мактаб, лицей ва коллежларда болаларимизнинг онгини юксалтириш,
уларни ижобий ишлар ва тарбиявий тадбирлар билан банд қиладиган турли ташкилот
ва тўгараклар тузиш
1.
Миллий ғоя тарғиботида илғор тарғибот-ташвиқот технологияларидан фойдаланиш
инсонларнинг моҳирона бошқариш усули сифатида қаралади. Ёшлар орасида тарғибот
олиб
борилганда мунозара, баҳс, давра суҳбати каби шакллардан оқилона
фойдаланилса ва бунда инновацион теҳнологиялар қўлланилса мақсадга тезроқ ва
тўлароқ эришиш мумкин.
Ҳозирги вақтда мафкуравий воситалар орқали ўз таъсир доирасини кенгайтиришга
интилаётган сиёсий кучлар ва ҳаракатлар тобора кескинлашиб бормоқда. Муайян
миллат, жамият, давлатнинг тинчлиги ва барқарорлигига қарши қаратилган, сиёсий ва
конституцион тизимни заифлаштириш ва бузишга йўналтирилган, фуқаро ва жамият
хавфсизлигига таҳдид солувчи мафкуравий тажовузлар кескинлашмоқда.
Бундай
тажовузга қўл ураётган ёвуз кучлар ўз жирканч мақсадларига эришиш учун ҳар қандай
усуллардан, одамларнинг диний, миллий ҳиссиётлари, ҳаётда мавжуд бўлган
ижтимоий-иқтисодий
қийинчиликларидан,
шунингдек,
замонавий
техника,
телекоммуникация воситаларидан усталик билан фойдаланишга ҳаракат қиладилар.
Бугунги кунда уларнинг аҳолининг маълум бир қатламлари, айниқса, ёшларнинг қалби
ва онгини ўзларига маъқул бўлган ғоя билан эгаллашлари яъни бузғунчи ғоялар, диний
экстремизм, ахлоқсизлик ғояларини сингдириш каби ғаразли мақсадлари халққа аён
бўлиб бормоқда.
XXI аср бўсағасида тарихий тажриба шундан далолат берадики, у ёки бу
давалатнинг, миллатнинг хавфсизлиги, барқарорлиги ва тараққиёти,
унинг келажаги
мазкур миллатга хавф солаётган таҳдидни ангалаб етиш салоҳияти ва қобилияти
даражасига кўп жиҳатдан боғлиқдир.
“Таҳдид” деганда инсон ҳаётий фаолияти, умуман, яшашини чигаллаштирувчи
ҳамда аниқ тарихий
давр давомида аниқ мақсад учун йўналтирилган ижтимоий
структурани, тўғрироғи, давлатнинг сиёсий
асосини заифлаштирувчи, қолаверса,
емиришга қаратилган маҳаллий, ҳудудий, минтақавий ва ниҳоят, умумсайёравий
салбий омилларнинг “кириб келиши” туфайли юз берувчи макон ва замонда муайян
1
Каримов И.А. Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт – пировард мақсадими. 8- том. Тошкент:
«Ўзбекистон», 2000, 29-30 – бетлар.
118
салбий сиёсий ижтимоий ва тарихий вазиятни тушуниш лозим.
109
Ҳозирги кунда мамлакатимизда миллий ғоя ва мафкура тарғиботи энг долзарб
масалалардан бирига айланганлигини инобатга оладиган бўлсак, унинг тарғибот-
ташвиқотига ҳам
янгича технолигиялар, усуллар, воситаларни жалб қилиш фойдадан
ҳоли эмас. Мафкура тарғиботида янги технологияларни қўллашда жаҳоннинг қатор
давлатларида бу борада тўпланган илғор тажрибалардан фойдаланиш айни муддао
бўлур эди.
Do'stlaringiz bilan baham: