Navoiy davlat pedagogika instituti tarix fakulteti “milliy g’oya, ma’naviyat asoslari va huquq ta’limi” kafedrasi



Download 2,56 Mb.
Pdf ko'rish
bet115/167
Sana22.04.2022
Hajmi2,56 Mb.
#575065
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   167
Bog'liq
Туплам конф. Маънавий тахдид (2)

 


217 
4-SHO’BA 
G’OYAVIY VA AXBOROT XURUJLARI, ULARNI BARTARAF ETISH 
YO’LLARI, MA’NAVIY-AXLOQIY MEZONLAR 
*** 
ЁШЛАРНИ САЛБИЙ ҒОЯВИЙ ВА АХБОРОТ ХУРУЖЛАРИДАН 
ҲИМОЯЛАШ ДАВР ТАЛАБИ 
 
Худаёров Ахмаджон Хайдарович
Тарих фанлари бўйича фалсафа
доктори (PhD). доцент 
Тошкент архитектура қурилиш институти
 
Ҳар бир ижтимоий ҳодисанинг ижобий ва салбий томони бўлгани сингари, ғоявий 
ва ахборот хуруж ҳам бундан мустасно эмас. Ҳозирги пайтда унинг ғоят ўткир ва кенг 
қамровли таъсирини деярли барча соҳаларда кўриш, ҳис этиш мумкин. Ҳар қандай 
тараққиёт маҳсулидан икки хил мақсадда - эзгулик ва ёвузлик йўлида фойдаланиш 
мумкин. 
Бугунги кунда ёшларимиз нафақат ўқув даргоҳларида, балки радио-телевидение, 
матбуот, интернет каби воситалар орқали ҳам ранг-баранг ахборот ва маълумотларни 
олмоқда.
Жаҳон ахборот майдони тобора кенгайиб бораётган шундай бир шароитда ёшлар 
онгини ягона ва ўзгармас қолиплар воситасида шакллантириш, уни ўқима, буни кўрма, 
деб бир томонлама тарбия бериш, уларнинг атрофини темир девор билан ўраб олиш, 
ҳеч шубҳасиз, замоннинг талабига ҳам, мамлакатимизда амалга оширилаётган 
ислохотларга доир мақсад-муддаоларга ҳам тўғри келмайди.
Бу борада Президент Ш.М.Мирзиёев таъкидлаганларидек “таълим ва илм-фан, 
давлатнинг ёшларга доир сиёсатини амалга ошириш, таълимнинг янги, замонавий 
усулларини, жумладан, ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш 
соҳасидаги ишлар аҳволи танқидий таҳлил қилиб, тажрибали педагог ва 
мутахассисларни жалб этган ҳолда, ўқув режа ва дастурларини тубдан қайта кўриб 
чиқиш зарур”
191
. Дарҳақиқат олдимизда ёшларга тарбия бериш, уларни турли ғоявий ва 
ахборот хуружларидан асраш каби мураккаб вазифалар турибди. 
Ёшлар маънавий оламининг дахлсизлигини асраш учун нималарга асосланиб иш 
олиб бориш керак, деган саволга Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти И.А 
Каримов “тобора кучайиб бораётган бундай хатарларга қарши доимо сергак, огоҳ ва 
ҳушёр бўлиб яшашимиз зарур. Бундай тахдидларга қарши ҳар томонлама чуқур 
ўйланган, пухта илмий асосда ташкил этилган, мунтазам ва узлуксиз равишда олиб 
бориладиган маънавий тарбия билан жавоб бериш мумкин”
192
деб жавоб берган эди. 
ХХI асрга келиб замонавий дунёда технологиянинг ривожи натижасида индустриал 
жамият маданиятидан ахборотлашган жамияти маданиятига ўтиш жадал тус олди. 
Ҳозирги жамиятларда ахборот излаш, таҳлил қилиш ва татбиқ этиш, одамларни 
бошқариш, муносабатларини тартибга солиш ёки издан чиқариш иқтисодий, сиёсий, 
хуқуқий, маданий, соғлиқни сақлаш, таълим тарбия ва бошқа жараёнларни 
йўналтириш тараққиёт ёки таназзулнинг асосий омилига айланди. Жумладан, АҚШ ва 
191
Ш.М.Мирзиёев. Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар 
фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак.
 
– Тошкент: Ўзбекистон, 2017. – Б. 44. 
192
И.А Каримов. Юксак маънавият-енгилмас куч. – Тошкент: Ўзбекистон, 2008. – Б. 116. 


218 
Ғарбий Европа мамлакатлари “ахборотлашган жамият”га мисол бўла олади. Бу 
мамлакатларда ишчи кучларининг 60 – 80 фоизи бевосита ва билвосита ахборот 
яратиш, қайта ишлаш ва узатиш билан банд. Ахборотнинг турли–туман кўринишлари – 
интернет, кабель телевиденияси, видеодиск ва унинг бир қанча турлари, кўплаб 
ахборот воситаларида онлайн тизимнинг фаолият кўрсатиши, инсониятнинг маданий 
ҳаёти даражасига катта ижобий ва салбий таъсир кўрсатяпти. Ижобий томонлари яхши 
албатта, аммо салбий жиҳатларнинг мавжуд бўлиши, давомий ва узлуксизлиги хар 
қандай ҳалқ маданият борлиғининг чуқур ўзгаришларини келтириб чиқариши мумкин. 
Миллий минталитетнинг бузулишини тараққиётда муҳим аҳамиятга эга қатор 
соҳаларда фаровонликка ғов бўлувчи сабабларни, вақт ўтиши билан эса бу сабаблар 
ўнглаб бўлмайдиган натижаларни юзага келтириши табиий. Бунинг олдини олишда, 
аввало ёшлар онгининг ахборотлашуви жараёнлари хушёр назорат остига олинишига 
аҳамият қаратилиши керак. 
Ёшларни ғоявий ва ахборот хуружларидан сақлаш мақсадида бир қатор таклифлар 
мавжуд, жумладан: 
-
Ёш авлодга ахборот хуружи нима эканлиги унинг салбий ва ижобий томонлари 
хақида мунтазам тушунчалар бериб бориш керак. Бу жараённи нафақат ўрта махсус, 
олий таълим тизимида керак бўлса, маҳаллаларда уюштириладиган тадбирларда 
тушунтириш, оилавий онг ахборотлашувини тартибга солиш, мактабгача таълим 
муассасаларида масала юзасидан илк тушунчаларни шакллантиришга эътибор 
қаратиш: 
-
Оммавий ахборот воситаларини замон талаблари асосида ривожлантириш, 
матбуот ва сўз эркинлиги принципларини янада такомиллаштиришга эришиш, 
матбуотда танқид руҳини кучайтириш, мамлакат телевиденияси инфармацион 
дастурларининг сифатини маълумотлар баъзасини миллий маънавиятимиз, ғоямиз ва 
менталитетимизга ёт бўлган ахборотлар хуружига нисбатан қизиқарли ҳамда 
кучлироқ қилиб тайёрлаш: 
Хулоса ўрнида шуни айтишимиз мумкинки, бугунги кунда таълим-тарбия 
соҳасидан тортиб, матбуот, телевидение, интернет ва бошқа оммавий ахборот 
воситалари, бир сўз билан айтганда, инсоннинг қалби ва тафаккурига бевосита таъсир 
ўтказадиган барча соҳалардаги фаолиятни халқнинг маънавий эҳтиёжлари, замон 
талаблари асосида янада кучайтириш, янги босқичга кўтариш зарур.

Download 2,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   167




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish