Navoiy davlat pedagogika instituti tarix fakulteti “milliy g’oya, ma’naviyat asoslari va huquq ta’limi” kafedrasi


АХБОРОТ ОЛИШ КАФОЛАТЛАРИ ВА АХБОРОТНИНГ



Download 2,56 Mb.
Pdf ko'rish
bet116/167
Sana22.04.2022
Hajmi2,56 Mb.
#575065
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   167
Bog'liq
Туплам конф. Маънавий тахдид (2)

АХБОРОТ ОЛИШ КАФОЛАТЛАРИ ВА АХБОРОТНИНГ
ЁШЛАР ТАРБИЯСИГА ТАЪСИРИ 
Акмалжон Ғуломов 
юридик фанлари номзоди, доцент 
Самарқанд вилояти Юридик
техникуми кафедра мудири. 
Низомиддин Шукуриллаев 
Тошкент давлат транспорт
университети талабаси 
 
Замонавий дунёда халқнинг яшашини, турмуш тарзини ахборотсиз тасаввур қилиб 
бўлмайди. Хўш ахборот нима?
Ахборот
— манбалари ва тақдим этилиш шаклидан 
қатъий назар шахслар, предметлар, фактлар, воқеалар, ҳодисалар ва жараёнлар 
тўғрисидаги маълумотлардир.


219 
Фуқаролар ахборотларга тўғридан-тўғри мурожаат қилишлари, оммавий ахборот 
воситалари, 
ахборот-коммуникация 
тизимлари 
орқали 
эга 
бўладилар. 
Конституциянинг 29-моддасига кўра, ҳар ким ўзи истаган ахборотни излаш, олиш ва 
уни тарқатиш ҳуқуқига эга. Юртбошимиз, ахборот олиш ҳуқуқининг давлат 
томонидан кафолатланиши ҳақида тўхталиб қуйидаги фикрларини баён қилган эди: 
Мамлакатимизда “Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш 
тўғрисида” қонун
193
қабул қилинди. Унда фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига 
дахлдор бўлган ҳужжатлар ва бошқа материаллар билан танишиб чиқиш имконияти 
янада оширилди. Бундан кейин фуқароларимиз ҳар қандай давлат органи, бошқа 
ташкилотлар ва мансабдор шахслардан ҳуқуқий ахборотни ҳеч қандай чекловсиз 
олиши кафолатланади”
194

Мамлакатимизда ҳар кимнинг ахборотни эркин ва монеликсиз излаш, олиш, тадқиқ 
этиш, узатиш ҳамда тарқатишга доир конституциявий ҳуқуқини амалга ошириш 
жараёнида юзага келадиган муносабатларни тартибга солиш мақсадида Ўзбекистон 
Республикаси “Ахборот олиш кафолатлари ва эркинлиги тўғрисида”ги
195
қонуни қабул 
қилинди. Бундан ташқари, ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатларига риоя 
этилишини, ҳар кимнинг ахборотни эркин ва монеликсиз излаш, олиш, текшириш, 
тарқатиш, фойдаланиш ва сақлаш ҳуқуқлари рўёбга чиқарилишини, шунингдек 
ахборотнинг муҳофаза қилинишини ҳамда шахс, жамият ва давлатнинг ахборот 
борасидаги хавфсизлигини таъминлаш учун Ўзбекистон Республикасининг “Ахборот 
эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида”
196
қонуни ҳам амал қилмоқда. 
Мазкур ҳужжатлар фуқароларнин ахборот соҳасидаги ҳуқуқларининг амалга 
оширилишини кафолатлайди. Ушбу қонуннинг 9-моддасига кўра, ҳар ким ахборот 
олиш учун бевосита ёхуд ўз вакиллари орқали оғзаки, ёзма шаклдаги, шу жумладан 
ахборот тизими орқали электрон шаклдаги сўров билан 
мурожаат этиш ҳуқуқига
эга. 
Демак, фуқароларнинг ахборот олишга бўлган мурожаатлари 
оғзаки, ёзма, электрон 
шаклларда
ифодаланиши мумкин. Ўз навбатида давлат органлари, фуқароларнинг 
ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар, 
ташкилотлар ва мансабдор шахслар ҳар кимга ўзининг ҳуқуқлари ва қонуний 
манфаатларига дахлдор бўлган қонунчилик ҳужжатлари билан, шунингдек ҳужжатлар, 
қарорлар ва бошқа материаллар билан танишиб чиқиш имкониятини яратиб беришга 
мажбурдир. 
Ахборот олиш имконияти
қонунчилик ҳужжатларини ва тегишли 
материалларни эълон қилиш ва тарқатиш йўли билан таъминланади. 
Шунингдек, фуқароларнинг ахборот олишга бўлган ҳуқуқлари “Электрон ҳукумат 
тўғрисида”ги
197
қонунида ҳам белгилаб ўтилади. Жумладан, қонуннинг 18-моддасида 
электрон давлат хизматларининг бир тури сифатида 
ахборот хизмати
ҳам кўрсатиб 
ўтилган. Унга кўра, 
ахборот давлат хизмати
ариза берувчиларнинг ахборотга бўлган 
эҳтиёжларини қаноатлантиришга қаратилган, давлат органининг фаолияти тўғрисидаги 
ахборотни эълон қилиш ва бошқача тарзда тарқатиш йўли билан кўрсатиладиган 
электрон давлат хизматидир. Эндиликда, фуқаролар ва юридик шахсларга ахборотга 
бўлган ҳуқуқларини таъминлаш мақсадида ахборот-коммуникация технологияларидан 
фойдаланиш орқали ҳам хизматлар кўрсатилади. 
Юқорида номлари келтирилаётган қонун ҳужжатларига асосан фуқароларнинг 
193
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 36-сон, 944-модда;
194
Мирзиёев Ш.М. Халқимизнинг розилиги бизнинг фаолиятимизга берилган энг олий баҳодир. 2- жилд. – Т.:
Ўзбекистон, 2018 й. 16-17-б.
195
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 4-5-сон, 108-модда. 
196
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 й., 1-сон, 2-модда. 
197
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 49-сон, 611-модда; 


220 
давлат органларидан ахборот олиши билан боғлиқ муносабатлари белгилаб 
берилмоқда. Бироқ жамиятда кузатилаётган глобаллашув жараёнлари ахборот олишга 
бўлган ҳуқуқларини ҳам четлаб ўтмайди. Ахборот-коммуникация технологияларининг 
тараққий этиши ахборот олиш имкониятларини ниҳоятда тезлаштирди. Дунёнинг у бир 
чеккасида содир бўлган воқеа лаҳза ўтмай бутун дунёга тарқалиб кетмоқда. Шу 
сабабли ахборотга бўлган ҳуқуқларни амалга оширишда ижтимоий тармоқлардан 
хусусан, интернет тармоқларидан фойдаланишда ниҳоятда эҳтиёткорлик билан 
ёндошмоқ керак. Айниқса жамиятнинг ёшлар қатламини вертуал олам тарқатилаётган 
ахборот хуружларидан, мафкуравий хуружлардан ҳимоялашимиз лозим. Тақдим 
этилаётган ахборотларнинг ёшлар онгига тезда таъсир қилишини ҳеч қачон эътибордан 
четда қолдирмаслик керак. Бунинг учун ёшларни ўз манфаатлари йўлида ахборот-
коммуникация тизимларидан тўғри фойдаланишга ўргатишимиз, уларни фойдали 
мақсадлар учун қўллаши лозимлигини тушунтиришимиз керак бўлади. Агар 
ёшларимизда вертуал оламда тарақатилаётган ахборотларга нисбатан иммунитетини 
шакллантирмасак, у бир ботқоқлик каби ёшларимизни ўзининг домига тортиб 
кетаверади. Бунинг учун ёшларимизнинг қўлига китоб беришимиз ва китоб ўқишга 
ўргатишимиз керак. Зеро, Юртбошимиз таъбири билан айтганда, - Фарзандларимизни 
ота-боболаримизнинг шонли анъаналари руҳида, бугунги дунёнинг шахс камолотига 
хизмат қиладиган ютуқлари асосида тарбиялашда китобнинг ролини бошқа нарса 
билан алмаштириб бўлмайди
198

Мамлакатимизда эълон қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28 
январь 2022 йилдаги 60-сон фармони билан тасдиқланган “2022 — 2026 йилларга 
мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси”
199
да ҳам бу ҳақда 
тўхталиб ўтилган. Жумладан, Стратегиянинг 72-мақсади 

Аҳолига ахборот-кутубхона 
хизматини кўрсатишни янада ривожлантириш, китобхонликни кенг оммалаштириш 
ҳамда «Китобсевар миллат» умуммиллий ғоясини рўёбга чиқариш

деб номланиб, 
унда аҳолига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишни янада ривожлантириш, 
китобхонликни кенг оммалаштириш ҳамда соҳада ягона бошқарув тизимини жорий 
этиш назарда тутилди. Зеро, китоб ўқиётган миллатнинг келажаги порлоқ бўлиши 
исбот талаб қилмайдиган аксиомадир.
Шунинг билан бирга фуқаролар ахборотга бўлган ҳуқуқларини амалга 
ошираётганларида давлат ва жамият манфаатларига, фуқароларнинг ҳуқуқ ва 
эркинликларига зарар етказмасликлари лозим. Бундан ташқари ҳозирда амалда 
қўлланилиб келаётган ахборот соҳасига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар гильотина 
усулида таҳлил қилиниб, ягона қонун ҳужжати ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқдир. 

Download 2,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   167




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish