Navoiy davlat pedagogika instituti tarix fakulteti “milliy g’oya, ma’naviyat asoslari va huquq ta’limi” kafedrasi


ҚОНУН, СОҒЛОМ ЭЪТИҚОД ВА КОМИЛ ИНСОН ТАРБИЯСИ



Download 2,56 Mb.
Pdf ko'rish
bet111/167
Sana22.04.2022
Hajmi2,56 Mb.
#575065
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   167
Bog'liq
Туплам конф. Маънавий тахдид (2)

ҚОНУН, СОҒЛОМ ЭЪТИҚОД ВА КОМИЛ ИНСОН ТАРБИЯСИ 
 
Ботиров Диёрбек Собир ўғли,
НавДПИ 2 - курс талабаси 
Ширинова Фируза Иноятовна, катта ўқитувчи 
 
Ҳар қандай соҳада мустаҳкам ҳуқуқий асос яратмай туриб, кўзланган 
мақсадга эришиш мумкин эмас. Эътиқод эркинлиги, этник муносабатлар ва дин 
соҳасида олиб борилаётган изчил ва оқилона сиёсат туфайли мамлакатимизда 
миллатлараро тотувлик, динлар ва кофессиялараро ҳамкорлик қарор топди. 
Президентимиз раҳнамолигида виждон эркинлигини таъминланаётгани, миллий ва 
диний қадриятларимизнинг эъзозланаётгани, жамиятда ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатлик 
Қомусимиз билан мустаҳкамланиб қўйилди. Унда “Ўзбекистон Республикасида барча 
фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, дини, 
ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатъий назар, 
қонун олдида тенгдирлар”
176
,-деган тамойилнинг белгилаб қўйилиши бу борадаги 
ишларнинг қонуний асосидир. Ўзбекистон Республикасининг “Виждон эркинлиги ва 
диний ташкилотлар тўғрисида”-ги қонунида фуқароларнинг эътиқод эркинлиги ҳуқуқ 
175
Qarang: Nizomulmulk. Siyosatnoma. T.; “Adolat”, 1997,55-b
176
. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. 18-модда. 


207 
ва бурчлари кўрсатиб ўтилди. Кўп миллатли юртимизда миллатлараро тотувлик, диний 
бағрикенглик ижтимоий тараққиётнинг асосий шарти ҳисобланади. Мустаҳкам 
ҳуқуқий асос маданиятлараро бағрикенгликнинг ўрнатилган. Бағрикенглик келиб 
чиқиши мумкин бўлган ихтилофларнинг олдини олади. Мамлакатимиздаги тинчлик – 
осудалик замирида ўзга миллат вакиллари, уларнинг қадрият ва анъаналарига ҳурмат 
билан қараш ётибди. 2010 йилнинг октябр ойида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти 
диний муносабатларни уйғунлаштириш ҳафталигини эълон қилган эди. Ҳар йилнинг 
16 июни (БМТ томонидан) “Халқаро бағрикенглик куни” деб эълон қилиниши 
муносабати билан қатор анжуман ва тадбирлар ўтказилиб келинмоқда. 
Республикамизда фаолият кўрсатаётган конфессияларнинг газета ва журналларини чоп 
эттириш, уларнинг ибодатларини адо этишни таъминлаш чоралари қонуний асосда 
белгилаб қўйилган. 
Инсон комиллигининг асоси бўлмиш миллий ғурур, тинч ва осойишта ҳаётга 
шукроналик, юртимизда маънавий, тарихий қадриятларни тиклаш ва терроризмнинг 
глобал хавфсизликка ва динлараро дўстликка қарши йўналтирилган таҳдидларини 
таҳлил эта оладиган, унга қарши кураша биладиган ёшларни тарбиялаш давлатимиз 
сиёсатининг аосини ташкил этади. Ўсиб келаётган ёш авлодга тинчлик олий неъмат 
экани, ўзаро диний муносабатлар туфайли барқарор тинчлик ҳукм сураётгани, бугунги 
кунда дунё мамлакатларида 500 га яқин терррорчи ташкилотлар мавжудлиги, ёшларни 
уларга қарши инсонийлик ва меҳр-шафқат руҳи сингдирилган ҳолда курашиш 
лозимлигини ҳар қадамда таъкидлашимиз керак.
Ислом таълимотида диний бағрикенглик тамойиллари кенг ўрин олган. 
Одамларни динга ёки диний кўрсатмаларни бажаришга зўрлаш Исломнинг моҳияти ва 
руҳиятига мутлақо зиддир. Қолаверса, Қуръоннниг Бақара сураси 266-оятида “Динда 
зўрлаш йўқ” дейилган, ҳамда насронийлар ва яҳудийлар “аҳли Китоб” саналиши 
таъкидланади”.
177
Ислом тинчликни асраш, барқарорлик йўлида имон, инсоф, адолат, 
ҳамжиҳатлик билан ҳаракат қилишга, фитна ва ўзаро адоватга барҳам беришга 
чақиради. Биз ёшларни диний билими саёз, турли фитна-фасод фикрлар ва ғояларни 
улар онгига сингдиришга уринаётган миссионерлик каби кучларга очиқ кўз ва теран 
мушоҳада билан қарашга ўргатишимиз лозим.
Буюк аждодимиз имом Термизий ривоят қилган ҳадисларнинг бирида: “Қайси 
бирингиз тонгда уйқудан уйғонганда оиласи тинч, тани соғ ва уйида бир кунлик егулик 
бўлса, билсинки, унда дунёдаги барча неъматлар мужассам экан”, дейилган. Бугун ён 
атрофимиздаги мамлакатларда диний экстримистик ташкилотларнинг фаоллашуви 
биздан янада ҳушёрликни кучайтиришни тақозо этади. И. Каримов таъкидлаганидек: 
“Агарки, биз бундай хатарларга қарши ўз вақтида қатъият ва изчиллик билан кураш 
олиб бормасак, турли зарарли оқимлар бизнинг юртимизга ҳам шиддат билан 
ёпирилиб кириши, ёшларимизни ўз гирдобига тортиб кетиши, оқибатда уларнинг ота – 
она, оила, эл – юрт олдидаги бурчи ва масъулиятини ўйламайдиган фақат бир кунлик 
ҳаёт учун яшайдиган кимсаларга айланиб қолиши мумкинлигини тасаввур қилиш 
қийин эмас”
178
Маънавий ҳаётимизни юксалтиришда, инсонларга хос бўлган ҳар қандай эзгу 
фазилатларни қарор топтириш ва мустаҳкамлаш биз яшаётган фаровон жамиятнинг 
ҳар бир фуқароси учун фарздир. Ҳаётимизнинг давомчилари ёшларни гўзал 
қадриятларимизни асраб-авайлаб, собиқ шўро даврида топталган, миллат руҳини 
сўндириш учун қилинган ҳаракатларни таҳлил эта оладиган, унинг оқибатларига 
177
.М. Раҳматов. Аҳиллигимиз мустаҳкамланаверсин.Ҳидоят. 2011 йил №4. 7-бет. 
178
.Ў. Ҳасанбоев. Соғлом эътиқод-жамият барқарорлигиниг гарови. Ислом нури газетаси.2013 йил №8. 2-бет. 


208 
муносабат билдира оладиган қилиб тарбиялашимиз лозим. Шундагина, мустақиллик 
туфайли ҳар жабҳада эришилаётган ютуқларимизни қадрлайдиган, қалбида миллий 
ғурур ва ватанпарварлик туйғусини жойлаб, жаҳонда тинчлик ва барқарорликни 
мустаҳкамлаш учун кураша оладиган инсонларни кўрамиз, эътиқоди соғлом ёшлари 
бор юртда тараққиёт учун ёт бўлган ғояларни олдини олишимиз мумкин. “тарбиявий 
ишларда сохтакорлик ва шошма-шошарликдан сақланишимиз, ҳамда ушбу муҳим 
вазифага турмуш икир-чикирлари ва ташвишларидан кейинги вазифа деб 
қарамаслигимиз керак.”
179
Шундагина биз жамиятимиз келажагини ишончли қўлларга 
топширасиз, унинг давомчиларини эса: 

муқаддас замин, буюк аждодларимиз юрти ва келажак авлодларимиз ифтихори 

Ватан учун жон фидо қилишга тайёр; 

Аллоҳнинг улуғ неъмати, ҳаётимиз мазмуни, ғурур ва ифтихоримиз тимсоли 
истиқлолимизни қадрлайдиган; 

маънавияти юксак, имони бутун, ҳалоллик ва тенгликни шараф билиб, ўзгалар 
эътиқодини иззатловчи; 

миллий онг, урф-одат, анъана ва қадриятлар умумийлиги, феъл-атвор, дид – 
савиялар ўхшашлиги, айниқса бир тил воситасида муомалада бўладиган; 

даҳрийликка асосланган собиқ тузум пайтида топталган диний ва миллий 
қадриятларимизни тиклаш учун курашчилар сифатида кўра оламиз.
Ёш авлодни ватанпарвар, халқпарвар, миллий қадриятларга садоқат руҳида 
тарбиялашга ғамхўрлик қилиш нафақат ҳукуматимиз, балки жамоат ва диний 
ташкилотлар, ҳар бир ота-онанинг муқаддас бурчи саналади. Тинчлик қарор 
топган юртда хотиржамлик ҳукм суради, оқибатда жамиятда ҳар томонлама юксалиш 
ва ривожланиш рўй беради. Одамларнинг бир-бирларига ўзаро ишонч ва 
садоқатларининг самимий бўлиши ҳам асосан хотиржамликка боғлиқ. Тинчликни 
сақлаш ҳушёрлик ва огоҳликни талаб қилади. Огоҳлик фақат мамлакатни ҳарбий 
мудофаа қилиш эмас, у эртанги кунга ишонч, у фарзандлар камоли, мусаффо осмон 
демакдир. 
Хулоса қилиб айтганда, олдимизда маънавий жиҳатдан соғлим эътиқодли 
комил инсонни тарбиялаш вазифаси турар экан, осойишта ҳаёт, жамият тинчлиги, юрт 
келажаги, фарзандлар камоли учун Аллоҳ олдида ҳам, жамият олдида ҳам, Қонун 
олдида ҳам ҳар биримиз масъул эканлигимизни ҳеч қачон унитмаслигимиз керак. 

Download 2,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   167




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish