БМТ МИНГЙИЛЛИК ДЕКЛАРЦИЯСИДА ДОИРАСИДА ЎЗБЕКИСТОН
РЕСПУБЛИКАСИДА СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ СОҲАСИДАГИ ҲАМКОРЛИК
Ш.Э.Тоштуров
НДПИ “Тарих” кафедраси
катта ўқитувчиси
Ўзбекистон ва БМТ ўртасида иқтисодий, ижтимоий, таълим, соғлиқни сақлаш, давлат
бошқаруви, экологик барқарорлик, аҳоли фаровонлигини ошириш каби соҳаларда кенг
кўламли чуқур ҳамкорлик муносабатлари амалга оширилди. Бу БМТ томонидан қабул
қилинган «Мингйиллик ривожланиш мақсадлари» (МРМ) ва «Барқарор ривожланиш
мақсадлари» (БРМ) каби глобал дастурлар ва уларнинг Ўзбекистонда тўла амалга
оширилишида намоён бўлади.
БМТ Мингйиллик Декларциясининг 4-5 мақсадлари сифатида болалар ва оналар
ўлимини камайтириш, уларнинг соғлиғини яхшилаш белгиланган. Ташкилотнинг
Ўзбекистондаги ваколатхонаси маълумотларига кўра, 1991-2000 йилларга қараганда
2001-2015 йилларда гўдаклар ва болалар ўлими камайган. Ўзбекистонда ҳар йили 2,2
миллион нафар болалар ЮНИСЕФ кўмагида А витамини капсулалари билан эмланади.
Мазкур ташкилот кўмагида 1999 йилдан буён 4 миллиондан ортиқ туғиш ёшидаги
аёлларга ва икки ёшгача бўлган болаларга таркибида темир ва фоллий кислотаси (В
6
)
витамини бўлган қўшимчалар бериш йўлга қўйилган
166
.
Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотлар ва БМТ билан бу борада
ҳамкорлик самараси туфайли мазкур йўналишда ижобий натижалар қайд этидди.
Жумладан, республикада «соғлиқни сақлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш ва
ривожлантириш, ўта оғир, юқумли касалликларга барҳам бериш ҳамда камайтириш
165
Sh. Mirziyoyev. “Oila kichik vatan, oila tinch bo’lsa, baxtli bo’lsa, vatan tinch bo’ladi”. 2018 yil, 19 yanvar.
https://www.xabar.uz
166
Мингйиллик ривожланиш мақсадлари бўйича ёшларга қўлланма. Т.: БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси,
2007. Б.15-17.
198
борасида қатъий чоралар кўрилди. Оналар ўлими икки баравардан кўпроқ, болалар
ўлими уч баравар камайди. Ушбу даврда, яъни қарийб 20 йил мобайнида одамларнинг
ўртача умр кўриши 67 ёшдан 73 ёшгача, аёлларнинг умр кўриши эса 75 ёшгача
ошди»
167
. 2010 йилда 2005 йилга қараганда 1 ёшгача бўлган чақалоқлар ўлими ҳар 1000
аҳолига нисбатан 14,9 тадан 11,7 тага, 5 ёшгача бўлган болалар ўлими 20,6 тадан 15,9
тага камайган
168
бўлса, 2016 йилга келиб мамлакатда ҳар 100 мингта чақалоққа
нисбатан оналар ўлими 23,1 дан 19 тага, 5 ёшгача бўлган болалар ўлими 14,8 тадан 13,9
тага, чақалоқлар ўлими 11 тадан 10,7 тага камайган
169
ва ушбу кўрсаткичлар бўйича
Ўзбекистон МРМга тўлиқ эришди.
Ўзбекистон йилдан йилга оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, болалар
ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалаларида илғор ютуқларни қўлга киритиб борди.
Жумладан, Ўзбекистонда 2014 йил «Соғлом бола йили», 2016 йил «Соғлом она ва бола
йили» деб эълон қилинди. Ўзбекистонда бу борадаги тадбирлар ва натижалар халқаро
миқёсда ҳам эътироф этилди. Жумладан, «Болаларни сақланг» (Save the children) халқаро
ташкилоти рейтингига кўра, Ўзбекистон дунёдаги болалар саломатлиги тўғрисида энг
кўп ғамхўрлик кўрсатадиган ўнта мамлакат қаторидан жой олди
170
. Соғлом авлодни
тарбиялаш давлат сиёсатининг устувор йўналиши этиб белгиланган.
Мамлакатимизда Конституция қабул қилииганидан бир кун ўтиб, 1992 йил 9
декабрда «Бола ҳуқуқлари тўғрисида»ги конвенцияга қўшилганида ҳам чуқур рамзий
маъно бор. Масаланинг муҳим томони шундаки, 2014 йил «Соғлом бола йили» Давлат
дастури ва унинг бажарилиши тўғрисидаги ҳисобот БМТнинг барча расмий тиллари -
инглиз, араб, испан, хитой, рус ва француз тилларига таржима қилинди ҳамда
ташқилотнинг расмий ҳужжати сифатида Бош Ассамблея ишида таркатилди
171
.
Таъкидлаш лозимки, мазкур фактлар Ўзбекистон Республикасининг МРМни фаол
амалга оширувчи давлат эканига исботдир.
МРМнинг олтинчи мақсади ОИВ/ОИТС, безгак, сил ва бошқа касалликларга қарши
курашиш этиб белгиланган. Зеро, мазкур масала замонавий дунёда бутун жаҳон
миқёсидаги чегара билмас глобал муаммодир. Мамлакатда ушбу йўналишда «2003-
2006 йилларга мўлжшгланган Ўзбекистон Республикасида ОИТС/ОИВнинг
тарқалишига қарши стратегик дастур» қабул қилинди. Мазкур дастур ОИТС/ОИВ
муаммоларини давлат ривожланишининг умумий старатегиясига киритишга
йўналтирилган. Ўзбекистон БМТ тизими ва ЮНАИДС билан ҳамкорликда ОИТС/ОИВ
тарқалишини тўхтатиш бўйича кенг ҳамкорлик олиб борди. Шунингдек, ЮНЕСКО ва
ЮНИСЕФ таълим соҳасида янги ўқув дастурларини қабул қилиш орқали ушбу
касалликнинг олдини олиш ва тўхтатиш масаласида ҳукуматга ёрдам берди. ЮНИСЕФ
Ўзбекистонда «тенгдош тенгдошга» қоидаси бўйича таълимни ва ёшларга хайрихоҳ
муносабатни таъминловчи хизматлар тузилишини қўллаб-қувватлади.
Ўзбекистон ушбу йўналишда ОИТС/ОИВ ва сил касалликларининг мамлакатда
тарқалишини камайтириш ва 2015 йилда уларнинг тарқалишини бутунлай тўхтатишни
Мингйиллик Декларация доирасида миллий вазифа этиб белгилаган эди. Бироқ, 1999-
2003 йилларда Қорақалпоғистонда сил касаллигидан ўлим даражаси 34%га ошган,
республикада безгак энг кўп учрайдиган Сурхондарё вилоятида 1999 йилдан 2004
йилгача бўлган даврда бу касалликнинг тарқалиш даражаси 30%га пасайган. 2005
167
Халқ сўзи. 2010. 22 сентябрь
168
Доклад по Целям Развития Тысячелетия. Узбекистан 2015/ Под общ.ред.Г.Саидовой.Т.: Центр экономических
исследований, 2015. С.100.
169
http://uza.uz/oz/politcs/zbekiston-respublikasi-prezidenti-islom-karimovning-mamlakat-1-01-2016
170
http://uza.uz/oz/socoety/farzandlari-soglom-mamlakatning-kelajagi-buyukdir-22.02.2014-30919?sphrese_id=1187323
171
http://www.uzbekistan-geneva.ch/bmt-bosh-assambleyasi-69-sessiyasining-rasmiy-hujjati sifatida.html
199
йилда ОИВ/ОИТСни юқтириш ҳолатларининг 54%и гиёҳванд моддаларни исътемол
қилувчиларга тўғри келиб, уларнинг кўичилиги 16-23 ёшдагиларни ташкил этган
172
.
Демак, ОИВ/ОИТС, сил ва безгакка қарши кураш борасидаги Ўзбекистон ва БМТнинг
ўзаро ҳамкорлигини янада кенгайтириш лозим.
Хулоса сифатида Ўзбекистон БМТ ва унинг ихтисослашган муассасалари билан
республика вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида бу борада ҳамкорлик
алоқаларини кенгайтириши, аниқ йўналтирилган тадбирларни амалга ошириш
мақсадга мувофиқдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |