“Агар улар Тавротга, Инжилга, Парвардигорлари томонидан нозил қилинган барча
нарсаларга амал қилишганида устларидан
(осмондан)
ҳам, остларидан
(ердан)
ҳам ризқлантирилган
бўлишарди”
(“Моида” сураси, 66-оят).
Агар яҳудийлар, насронийлар Тавротга, Инжилга, мана шу Қуръонга
9
риоя этишганида, уни худди
Аллоҳ даргоҳидан нозил қилинганидек, ўзгартирмай тиловат қилишганида, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи
ва саллам олиб келган нарсага имон келтиришарди. Шунда Аллоҳ уларга кенг ризқ берарди: осмон ўз
баракасини туширарди, ер ўз яхшиликларини ундириб чиқарарди. Лекин уларнинг кўпи Аллоҳ ҳукмига
бўйсунмади. Жуда оз қисми мўмин бўлди.
Муҳаммад Саййид Тантовийнинг “Тафсирул васит” китобида: “Ушбу оятга кўра, банда Аллоҳ
йўлида бардавом бўлса, ризқи кенгаяди. Қуръони каримда бу маънода кўп оятлар келган”, дейилган.
2-КАЛИТ. ҲОЖАТИНИ РАВО ҚИЛИШНИ ФАҚАТ АЛЛОҲДАН СЎРАШ
ْنَع
ٍدوُ ْنَم ِنْبا
ُوْنَع ُللها َيِضَر
َق
َؿا
:
َص ِوَّللا ُؿوُسَر َؿاَق
َّل
ُللها ى
َع َل
ْي ِو
َو َس
َّل َم
:
ْنَم
ََ
ََّدَلُر ْمدَل ِسيدَّنليِب يدَهَلَزْدنَََف َةدَهيَف ُأْتَدبيدَص
لُِيَع ى نِغ ْوََ لُِيَع تْاََِب يَّمِإ ىَنِغْليِب ُأَل ُأَّللا َكَنْوََ ِأَّلليِب يَهَلَزْدنََ ْنَمَو ُأُتَدهيَف
َر َو
ُها
َأ ُب
َد و
ا ُو َد
َو َأ
َْح
ُد
َو
ََْا
ِكا
ُم
َو َس
َن ُد
ُه
َح
َن
ٌن.
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади:
“Ким бирон нарсага муҳтож бўлганда уни одамларга ошкор этса, ҳожати раво қилинмайди. Ким
эҳтиѐжини Аллоҳга изҳор этса, Аллоҳ уни шошилинч ўлим ѐки тез
(да келадиган)
енгиллик билан бой
қилиб қўяди”
(Абу Довуд, Аҳмад, Ҳоким ривоят қилган. Ҳадис санади ҳасан).
Кимда бирон эҳтиѐж туғилганда уни одамларга айтиб шикоят қилса, ҳожатини чиқаришни сўраса,
унинг тилаги бажо келтирилмайди, камбағаллиги аримайди. Эҳтиѐжи қондирилган тақдирдаям кетидан
бошқа ҳожатлар чиқиб келаверади. Кимда-ким Хожасига, Буюк Рабби Аллоҳ таолога суянса, бор
эҳтиѐжини У Зотга арз қилса, Аллоҳ унинг ишини енгил қилади, етарли ризқ беради. Бу икки хил йўл билан
амалга ошиши мумкин:
1. Бой-бадавлат яқинларидан бири вафот этади. Киши ундан ўз улушини (яъни, меросини) олади.
2. Аллоҳ унинг ўзига тез орада мол-дунѐ беради (Мулла Али Қори, “Мирқотул мафотиҳ”; Ободий,
“Авнул маъбуд”).
Шу иккисидан бири бўлиши аниқ. Фақат бунинг учун эҳтиѐжни Ёлғиз Аллоҳга изҳор этилади,
тақдирдан нолимасдан, оламлар Парвардигорига юзланилади, кимларнингдир эшиги олдида сарғайиб
турилмайди. Аллоҳ тарафидан енгиллик, кушойиш берилиши шарти шу.
9
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу оятни шундай тафсир қилган (“Тафсирут Табарий”; “Тафсиру Ибни Касир”;
“Зодул муяссар”).
www.ziyouz.com kutubxonasi
17
َع ْن
َأ
ِبِ
ُى َ
ر ْػة َر َة
َر
ِض
َي
ُللها
َع ْن
ُو َق
َؿا
:
َؿاَق
َر ُس
ُؿو
ِللها
َص َّل
ُللها ى
َع َل
ْي ِو
َو َس
َّل َم
:
Do'stlaringiz bilan baham: |