Зиѐвуддин Раҳим, Одилхон қори Юнусхон ўғли


-КАЛИТ. АЛЛОҲГА ТАҚВО ҚИЛИШ



Download 1,96 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/198
Sana22.04.2022
Hajmi1,96 Mb.
#572499
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   198
Bog'liq
Ziyovuddin Rahim, Odilxon Yunusxon o\'g\'li. Rizq kalitlari. Najot keltiruvchi duolar

1-КАЛИТ. АЛЛОҲГА ТАҚВО ҚИЛИШ 
“Тақво” сўзи уламолар томонидан турлича изоҳланган. Имом Роғиб Исфаҳоний: “Тақво нафсни 
гуноҳдан сақлашдир. Бу, ҳаром ишлардан четланиш билан бўлади. Ҳатто баъзи мубоҳ ишларни тарк қилиш 
тақво комиллигидандир”, деган (“Ал-муфрадот фи ғарибил қуръон”). 
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: “Аллоҳга итоат этиш, осий бўлмаслик, У Зотни зикр қилиш, 
унутмаслик, Унга шукр қилиш, куфрони неъмат қилмаслик тақводир”, деган (Табароний, “Кабир”). 
Имом Нававий айтади: “Тақво Аллоҳнинг амр-қайтариқларига қулоқ солишдир. Унинг маъноси – У 
Зот субҳонаҳу ва таоло ғазабидан, азобидан эҳтиѐт бўлиб юриш” (“Таҳриру алфозит танбиҳ”). 
Имом Журжоний: “Тақво Аллоҳга итоат этиш, У Зот уқубатидан сақланишдир. Тақво нафсни 
уқубатга сабаб бўладиган ишлардан асраш ѐки уларни тарк этишдир”, деган (“Китобут таърифот”). 
Кимда-ким ўзини гуноҳ ишлардан сақламаса, тақводор ҳисобланмайди. Қайси банда кўзи билан 
Аллоҳ ҳаром қилган нарсаларни кўрса, қулоғи билан Аллоҳ ѐқтирмайдиган сўзларни эшитса, қўли билан 
Аллоҳ рози бўлмайдиган нарсаларни ушласа ѐки Аллоҳнинг қаҳрини келтирадиган жойларга (пиѐда ѐки 
уловда) борса, демак, ўзини маъсиятдан сақламабди. Аллоҳ таоло амрига хилоф иш тутган, гуноҳлардан 
тийилмаган кимса тақводор эмас (Фазл Илоҳий, “Мафотиҳур ризқ”). 
Қуръони каримнинг кўплаб оятларида, ҳадиси шарифларда Аллоҳга тақво қилиш ризқни 
кенгайтириши айтилган. Жумладан, “Талоқ” сурасида шундай дейилган: 
"-------------------------------- Арабий матн----------------------------------" 
“Ким Аллоҳдан қўрқса, У зот унинг учун чиқар йўл 
(пайдо) 
қилади, уни ўйламаган томонидан 
ризқлантиради”
(“Талоқ” сураси, 2-3-оятлар).
Ким Парвардигори буюрган амалларни ихлос билан бажарса, қайтарганларидан сақланса, Аллоҳ уни 
ҳар қандай ғам-андуҳдан чиқаради, дунѐю охират машаққатларидан халос этади, хаѐлига келтирмаган 
тарафдан ризқлантиради. 
7
Ҳайсамийга кўра, ривоят санадида Атийя Авфий бор. У заифдир. 
www.ziyouz.com kutubxonasi


15 
Баъзи тафсир китобларида бу оят “Ким ҳаромдан тақво қилса, Аллоҳ ўша банда учун ҳалолга, 
қийинчиликлардан фаровонликка, дўзахдан жаннатга чиқар йўл пайдо қилади” деб тушунтирилган 
(“Тафсирул Алусий”). 
Исмоил Бажжий розияллоҳу анҳу ривоят қилади: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ўзингизга 
буюрилган амалларни тўлиқ бажарганингизда экин экмаган ҳолда ризқлантирилган бўлардингиз”, 
деганлар” (Бухорий “Тарих”да ривоят қилган). 
Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: 
“Ким ўзини Аллоҳга бағишласа (тақво қилса, ибодатига ажралиб чиқса), У Зот ўша бандани ўйламаган 
тарафидан ризқлантиради. Ким ўзини дунѐга бағишласа, Аллоҳ дунѐни ўша бандага вакил қилиб қўяди” 
(Табароний, Ибн Абу Ҳотим ривояти). 
Ибн Аббос розияллоҳу анҳу: “Ким чўкаѐтганда ѐки йиртқич ҳайвон ҳамла қилганда мана шу оятни 
ўқиса, унга ҳеч нарса зиѐн етказмайди”, деган (Жалолиддин Суютий, “Ад-дуррул мансур”). 
Қатода айтади: “Ким Аллоҳга тақво қилса, У Зот ўша бандани дунѐдаги шубҳа-гумонлардан, ўлим 
вақтидаги мусибатдан, қиѐмат куни даҳшатларидан сақлайди. Шундай экан, Аллоҳга тақво қилинг! Зеро, бу 
билан Аллоҳ сизларга дунѐда ризқ беради, охиратда мукофотлайди” (Абд ибн Ҳумайд, Абу Нуайм ривояти). 
ْب ِذاَ ُم ْنَع
ِن 
ٍلَبَج
َر
ِض
َي 
ُللها
َع ْن
ُو 
ُسَر ُتْ َِس :َؿاَق
:ُؿوػُقَػة َمَّلَسَو ِوْيَلَع ُللها ىَّلَص ِللها َؿو

Download 1,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   198




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish