Зиѐвуддин Раҳим, Одилхон қори Юнусхон ўғли


َرَّديَغَدتَدط ىَّتَح ُأْعَََط



Download 1,96 Mb.
Pdf ko'rish
bet133/198
Sana22.04.2022
Hajmi1,96 Mb.
#572499
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   198
Bog'liq
Ziyovuddin Rahim, Odilxon Yunusxon o\'g\'li. Rizq kalitlari. Najot keltiruvchi duolar

 
 َرَّديَغَدتَدط ىَّتَح ُأْعَََط
 
 ُأَل َرَّءَنَدتَدط ْوََ ُأَل
 
ُّيِقَهْػيَػبْلاَو ُدَْحَأَو ْوَجاَم ُنْبا ُهاَوَر
.ٌفيِ َض ُهُدَنَسَو
Нофеъдан ривоят қилинади:
“Мен Шом ва Мисрга 
(тижорат моллари)
юборардим. Бир сафар 
Ироққа юбордим. Кейин уммул мўминин Оиша розияллоҳу анҳо олдига бориб, унга: “Эй, мўминлар 
онаси! Мен 
(аввал)
Шомга 
(тижорат моллари)
юборардим. Энди Ироққа юбордим”, дедим. Оиша 
розияллоҳу анҳо: “Бундай қилма. Сенгга, тижоратингга нима бўлди? Зеро, мен Расулуллоҳ соллалоҳу 
алайҳи ва саллам: “Аллоҳ бирингизга қайсидир тарафдан ризқ 
(келиши)
ни сабаб қилган бўлса, ўзи 
учун ўша нарса ўзгармагунча ѐки иши орқага кетмагунича уни тарк этмасин”, деганлар”, деди”
(Ибн 
Можа, Аҳмад, Байҳақий ривояти. Ривоят санади заиф). 
Нофеъ исмли киши
43
Шомга, ора-чора Мисрга тижорат карвони юборарди. Бир сафар савдо моллари 
ортилган карвонни Ироққа юборибди. Кейин мўминлар онаси Оиша розияллоҳу анҳо олдига бориб, бўлган 
воқеани айтиб берибди. Шунда Оиша розияллоҳу анҳо: “Тижоратингга нима бўлди? Нега Шомга эмас
Ироққа мол жўнатяпсан? Нима, даромадинг камайиб кетдими ѐки касодга учрадингми? Аллоҳ сенга фойда 
бериб турган нарсани тарк этибсан. Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳ қайси 
42
Ривоят санадида Уфайр ибн Маъдон бор. У заифдир (Ҳайсамий, “Мажмауз завоид”). 
43
Бу Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳунинг мавлоси Нофеъ эмас (Байҳақий, “Шуабул имон”). 
www.ziyouz.com kutubxonasi


75 
бирингизга бирор тарафдан ризқ (келиши)ни сабаб қилган бўлса, ўзи учун ўша нарса ўзгармагунча ѐки иши 
орқага кетмагунича уни тарк этмасин”, деганларини эшитганман”, деди. 
Ҳадис мазмунига кўра, Аллоҳ сизга бир касб ѐки соҳа орқали ризқ келадиган эшикни очиб 
қўйибдими, фойда кескин камаймагунича ѐки инқирозга учрамагунингизча ўша ишни ташлаб кетманг. 
Фақат жиддий сабаблар билан ўзгартирса бўлади. Бўлар-бўлмасга у ишдан бу ишга, унисидан бунисига 
ўтиб юриш ярамайди. 
Бу ҳадисда биронта касб ѐки ишнинг бошидан маҳкам ушлашга чақирилмоқда, арзимас сабаблар 
билан тирикчилик воситаси бўлган вазифани ташлаб кетмаслик уқтирилмоқда. Зеро, ишлар маромида, 
ўртамиѐна кетиб турганида уни тарк этиш неъматга ношукрлик қилишга ўхшайди. Қолаверса, ҳамма 
шундай қилаверса, биронтаям соҳада ривожланиш, олдинги силжиш бўлмайди. 
Мўмин-мусулмон киши ҳар бир ишни маромига етказиб, пишиқ бажаради, бирон соҳада етук 
мутахассис бўлишни истаса, аввал пухта билим олади. Кейин аста-секин малакасини ошириб боради
босқичма-босқич ўша соҳада юқори поғоналарга кўтарилади. Агар касбига меҳр қўйса, ҳафсала билан 
меҳнат қилса, Аллоҳ топганига барака беради. Ҳаѐтда ҳар хил синовлар бўлиб туради. Мана шундай 
имтиҳонлар вақтида шошилмасдан, сабр билан иш тутилса, қийинчилик кўп ўтмай ортга чекинади. Сал 
машаққат чекса, бир ишни ташлаб, бошқасига, “ѐғлироқ” соҳаларга ўтишни кўзлаш, Аллоҳ берганига 
қониқмаслик яхшимас. Ҳар қандай соҳада ҳам бирдан олға силжиш бўлмайди. Йиллар давомида 
тажрибангиз, илмингиз ортиб, одамларда сизга ишонч пайдо бўлса, кейин даромадингиз ортади. Бунинг 
учун сабр-матонат билан ишлаш, тинимсиз ўқиб-ўрганиш, изланиш керак. 
Яна бир нарсани айтиб ўтиш лозим: юқоридаги кўрсатмаларга амал қилмаслик жамият тараққиѐти 
илдизига болта урувчи иллатдир. Шунинг учун мўмин-мусулмонлар Ислом шариати ҳукмларини 
ўрганишса, унга оғишмай амал қилишса, ҳар соҳада тараққий этишади, дунѐда ҳам, охиратда ҳам пешқадам 
бўлишади. 

Download 1,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   198




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish