Зиѐвуддин Раҳим, Одилхон қори Юнусхон ўғли


َناُلَذْزَلا ْمُه َنطِرِثْءَُْلا َّنِإ



Download 1,96 Mb.
Pdf ko'rish
bet129/198
Sana22.04.2022
Hajmi1,96 Mb.
#572499
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   198
Bog'liq
Ziyovuddin Rahim, Odilxon Yunusxon o\'g\'li. Rizq kalitlari. Najot keltiruvchi duolar

 َناُلَذْزَلا ْمُه َنطِرِثْءَُْلا َّنِإ
Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади:
“Молини мана бундай, мана бундай, мана бундай, мана бундай қилиб тўрт томонга – ўнгига, сўлига, 
олдига, орқасига қилувчилардан бошқа 
(бойлик)
кўпайтирувчиларга ҳалокат бўлсин!”
(Ибн Можа 
ривояти. Ҳадис санади ҳасан. Аҳмад ривоятида: “(Мол) кўпайтирувчилар энг паст (даражада)дирлар...” 
деб келтирилган
39
). 
39
Шуайб Арнаутга кўра, Аҳмад ибн Ҳанбал келтирган ривоят (матни, мазмуни) саҳиҳ, лекин санади заиф. 
www.ziyouz.com kutubxonasi


71 
Яъни, гарчи ҳалол йўл билан бойлик тўпласа-да, бахиллик қилувчиларга, шу тарзда мол 
кўпайтирувчиларга ҳалокат бўлсин! Улар зиқналиклари боис шундай ҳолга тушишади. Магар кимда-ким 
молидан садақа бериб юрса, унга мол кўпайтиришнинг зарари йўқ. 
َو
َِْع ْنَع
ُللها َيػِضَر ٍْينَصُح ِنْب َفاَر
ُوػْنَع 
ُللها ىَّلػَص ِّْبِػَّنلا ْنػَع
َؿاػَق َمَّلػَسَو ِوػْيَلَع 

 يدَهِلْهََ َردَدثَََْ ُتدْطَََرَدف ِةدَّنَجْلا يدِف ُتدْعَلَّ ا
 َفيَلّْنلا يَهِلْهََ َرَدثَََْ ُتْطَََرَدف ِزيَّنلا يِف ُتْعَلَّ اَو َفاَرَقُفْلا
 
.ُدَْحَأَو ُّيِذِمْرّْػتلاَو ٌمِلْنُمَو ُّيِراَخُبْلا ُهاَوَر
Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади:
“Мен 
жаннатга назар солиб, унинг кўпчилик аҳли камбағаллар эканини кўрдим. Сўнг жаҳаннамга назар 
солдим, унга кирадиганлар аксари аѐллар эканини кўрдим”
(Бухорий, Муслим, Термизий, Аҳмад 
ривояти). 
Одатда, камбағал мўминлар камтар бўлишади. Уларнинг қалбида дунѐга муҳаббат, бойлик тўплаш 
илинжи, ҳою ҳаваслар бўлмагани учун намозни, бошқа ибодатларни хушуъ-хузуъ билан адо этишади, 
Аллоҳга ихлос билан дуо-илтижолар қилишади. Кўп бойларда бунинг аксини кўрамиз. Аммо шуни яхши 
билиб олайлик: биргина камбағалликнинг ўзи бандани жаннатга олиб кирмайди. Камбағал бўлатуриб 
Аллоҳга имон келтирмаса, У Зот буйруқларига итоат этмаса, нафси йўриғига кириб, хоҳлаган ишини қилиб 
юрса, у дунѐдаги энг қашшоқ, энг ночор одам бўлсаям жаннатга киролмайди. Кимда-ким бой-бадавлат 
бўлатуриб, имонли, тақволи бўлса, унинг борар жойи жаннатдир. Жаннатга тушиш камбағаллик билан 
белгиланмайди. Бойлик эса бандани жаҳаннамга судрамайди. Бу ҳадисда ҳаѐтда кўп кузатиладиган ҳолат 
тилга олинган. 
Ибн Баттол шундай деган: “Бу ҳадис камбағаллар бойлардан устунлигини эмас, бу дунѐда 
камбағаллар бойларга қараганда кўпроқ эканини англатади. Камбағаллик бандани жаннатга олиб кирмайди, 
балки камбағаллар солиҳ амаллари билан у ерга кирадилар. Агар камбағал солиҳ бўлмаса, фазилат соҳиби 
эмас”. 
Ибн Ҳажар Асқалоний: “Ушбу ҳадисда дунѐда зеб-зийнатларга берилиб, фаровон яшашни тарк 
қилишга, аѐлларни Аллоҳ амрига итоат этишга чақирилмоқда”, деб айтган. 
Бойлик ѐки камбағалликдан қайси бири афзаллиги ҳақида уламолар турли фикрларни айтишган. 
Аҳмад ибн Наср Довудий айтади: “Камбағаллик ва бойлик Аллоҳнинг синовидир. У Зот бойликка шукр 
қилишлари ѐки камбағалликка сабр этишларини билиш учун бандаларини имтиҳон қилади. Зеро, Аллоҳ 
таоло айтади: “Албатта Биз (бандаларимиздан) қайсилари чиройлироқ амаллар қилишларини синаш учун ер 
устидаги бор нарсани унга зийнат – безак қилиб қўйдик” (“Каҳф” сураси, 7-оят). 
Бошқа оятда шундай дейилади: “Биз сизларни(нг сабр-тоқатларингизни синаш учун) ѐмонлик билан 
ҳам, (шукр қилишингизни билиш учун) яхшилик билан ҳам “алдаб” имтиҳон қиламиз” (“Анбиѐ” сураси, 35-
оят). 
Ривоятларда келишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам камбағаллик ва бойлик фитнасидан 
паноҳ сўрардилар. 
Баъзи тоифалар кифоя қилувчи бойликни маъқул санашган. Жумладан, Қуртубий айтади: “Набий 
соллаллоҳу алайҳи ва саллам уч ҳолатни бошларидан кечирганлар: камбағаллик, бойлик, кифоя қилувчи 
мол. У зотнинг аввалги ҳаѐтлари фақирликда ўтган. Сўнг фатҳлар бўлиб, мусулмонлар кўп миқдорда 
ўлжаларга эришишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бой бўлганларида унинг ҳақини адо 
этдилар, ҳаммани тенг кўрдилар, бу билан оилалари эҳтиѐжини таъминладилар. Аммо у зот етарли 
бойликка эга бўлган ҳолда Аллоҳ даргоҳига риҳлат қилдилар. Кифоя қилувчи мол кишини исѐнга ундовчи 
бойликдан, азоб берувчи фақирликдан йироқ қилади. Бундай одам камбағаллардан саналади, чунки у дунѐ 
лаззатларига кўмилиб кетмайди, нафсини сабрга ундайди. Шу йўл билан одамларга ялиниб, тиланчилик 
қилишдан қутулади”. 
Ибн Жавзий шундай деган: “Қаноатли камбағал бахил бойдан афзал. Инфоқ-эҳсон қилувчи бой эса 
дунѐга ҳирс қўйган камбағалдан яхшироқ. Бунда ҳар бирининг мақсади қандайлигига қараб уларнинг 
фазилати кўринади. Аслида бойликнинг ўзи ѐмон нарса эмас. Бойлик бандани Аллоҳнинг тоатидан тўсиб 
қўйсагина қораланади. Дунѐда қанчадан-қанча бадавлат кишилар бор, мол-дунѐ уларни Аллоҳнинг 
ибодатидан тўсиб қўймайди. Яна қанчадан-қанча камбағаллар бор, фақирлиги уларни ибодатдан чалғитади. 
Лекин кўпинча камбағаллик банданинг хатардан узоқроқ бўлишини таъминлайди. Зеро, бойлик фитнаси 
камбағаллик фитнасидан оғир бўлади”. 
www.ziyouz.com kutubxonasi


72 
Мутарриф ибн Абдуллоҳ: “Неъматга эришиб шукр қилишим мен учун мусибатга йўлиқиб сабр 
қилишимдан яхшироқ”, деган. 
Инсоннинг ижтимоий ҳолати уч хил бўлади: бой, ўртаҳол (кифоя қилувчи мулкка эга бўлган киши), 
камбағал. Ҳадиси шарифларда бойлик билан ўртаҳоллик, шунингдек, камбағаллик фазилати ҳақида 
хабарлар келган. Бундан чиқди, кескин хулоса чиқариб, “Бойлик ѐмон, камбағаллик афзал” ѐки 
“Камбағаллик ѐмон, бойлик афзал”, дейиш тўғри эмас. Ким Аллоҳга имон келтирса, У Зотга тақво қилса, 
ҳалол-ҳаромнинг фарқига борса, сахий бўлса, бойлиги орқали Аллоҳ ибодатидан юз ўгирмаса, мол-
дунѐнинг ҳеч қандай зарари йўқ. Бундай кишилар мусулмонларга фақат фойда келтиради. Ким юқорида 
саналган сифатларга эга бўлмаса, унинг кифоя қиладиган бойликка эга бўлгани маъқул. Зеро, ўртаҳоллик 
ортиқчалик ҳам, нуқсон ҳам эмас. 
Хуллас, Ислом мол-дунѐнинг айнан ўзини эмас, унга кўнгил қўйишни қоралайди, бахилликдан 
қайтаради. Тўғри, бахтли яшаш учун инсонга пул ҳам керак. Бироқ, бойлик йиғаман, деб охиратни унутиш 
яхшимас. Кўп одамлар бойлик тўплаш илинжида ҳаром-ҳариш йўлларга кириб кетади, чўнтагига уч-тўрт 
сўм тушса, манмансираб, унча-мунчасини назар-писанд қилмай қўяди, одамгарчиликни унутади. Ислом 
айнан шундай иллатларга қарши курашади, қалбни ҳою ҳавасдан, зиқналикдан поклашга чақиради. 

Download 1,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   198




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish