Зиѐвуддин Раҳим, Одилхон қори Юнусхон ўғли



Download 1,96 Mb.
Pdf ko'rish
bet134/198
Sana22.04.2022
Hajmi1,96 Mb.
#572499
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   198
Bog'liq
Ziyovuddin Rahim, Odilxon Yunusxon o\'g\'li. Rizq kalitlari. Najot keltiruvchi duolar

ҚУШГА РИЗҚ БЕРГАН АЛЛОҲ... 
(Ибратли ҳикоя) 
Иброҳим Адҳам билан Шақиқ Балхий (раҳматуллоҳи алайҳимо) Маккада учрашиб қолишди. 
Иброҳим Адҳам Балхийдан сўради: 
– Бу ҳолга келишингизга нима сабаб бўлди? 
Балхий жавоб берди: 
– Бир куни чўлга бордим. Қум устида қаноти синган қуш ѐтарди. Ўзимга-ўзим: “Шу ерда ўтириб, 
унга қаердан ризқ келишини кузатай-чи”, дедим. Бирпасдан кейин тумшуқлари орасида емиш олиб бошқа 
бир қуш келди, озуқани ерда ѐтган ногирон шериги олдига қўйди. Буни кўриб: “Шу қушни ерда ѐтган 
шеригига восита қилган Аллоҳ таоло қаерда бўлмай, мени ризқ билан таъминлашга қодир”, деб ўйладим. 
Шундан кейин даромад кетидан қувишни тўхтатдим, ўзимни бутунлай ибодатга бағишладим. 
Иброҳим Адҳам айтди: 
– Яхши-ю, бироқ нега сиз қаноти синган қушга емиш ташиган соғлом қуш каби бўлиб, янаям юксак 
даражага кўтарилишни истамайсиз? Ёки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: “Берувчи қўл 
олувчи қўлдан яхшироқдир”, деган ҳадисларини эшитмаганмисиз? 
Бу насиҳатдан кейин Шақиқ Балхий Иброҳим Адҳамнинг қўлларини ўпди, “Эй Абу Исҳоқ, сиз 
бизнинг устозимизсиз”, дея эҳтиром кўрсатди. 
РИЗҚ ТОПИШДА ТАВАККУЛНИНГ АҲАМИЯТИ 
Аллоҳ таоло айтади: 
"-------------------------------- Арабий матн----------------------------------" 
“Ким Аллоҳга таваккул қилса, 
(Аллоҳнинг)
Ўзи унга Етарлидир. Албатта, Аллоҳ Ўзи 
(хоҳлаган)
ишига етувчидир. Ҳақиқатан, Аллоҳ барча нарса учун миқдор-ўлчов қилиб қўйган”
(“Талоқ” сураси, 3-оят). 
Ишлар мукаммал бўлиши учун Аллоҳ кафилдир. Таваккул қилганлар учун У Зот кифоя қилади. 
Оламлар Парвардигори хоҳлаган ишини бажара олади, ҳар бир нарсани ўта аниқ қилиб белгилаб қўйган. 
www.ziyouz.com kutubxonasi


76 
Таваккулнинг асл маъноси ўзини Аллоҳга топширишдир. Ғаззолий таваккулни: “Қалбнинг Ёлғиз 
Вакил – Аллоҳга суянишидан иборат”, деб тушунтирган (“Иҳѐу улумид дин”). 
Аллома Муновий эса: “Таваккул банда ожизлигини билдириб, таваккул қилинадиган Зотга 
суянишидир”, деган (“Файзул қодир”). 
Тасаввуф аҳли наздида таваккул одамлар қўлидаги нарсага суянмаслик, фақат Аллоҳ даргоҳидаги 
нарсага ишонишдир. Мулла Али Қори Аллоҳга ҳақиқий таваккул қилишни қуйидагича тушунтиради: 
“Таваккул борлиқда Аллоҳдан ўзга амалга оширувчи зот йўқлигига, яратиш, ризқ бериш, ато қилиш, ман 
этиш, зарар ѐки фойда, камбағаллик ѐки бойлик, касаллик ѐки саломатлик, ўлим ѐки ҳаѐт, хуллас барчаси 
Аллоҳ таолодан эканига шубҳасиз ишонишдир” (“Мирқотул мафотиҳ”). 
Таваккул – қалб иши. Унда қалб бутунлай Аллоҳга топширилади. Ишларнинг оқибати У Зотга 
ҳавола этилади. Айниқса, ризқ топишда таваккулнинг аҳамияти беқиѐс. Ризқ талабидаги таваккул нима, деб 
сўралса, айтамиз: Ризқни фақат Аллоҳ беришига шак-шубҳасиз ишонган ҳолда ризқ излаш, фақат Ўзига 
суянишдир. 
ِباَّطَْلْا ِنْب َرََُع ْنَع
ُوْنَع ُللها َيِضَر
َؿاَق
:
ُسَر َؿاَق
ُللها ىَّلَص ِللها ُؿو
َمَّلَسَو ِوْيَلَع 


Download 1,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   198




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish