Зиѐвуддин Раҳим, Одилхон қори Юнусхон ўғли


Раббига тақво қилади, силаи раҳм қилади, унда Аллоҳ ҳақини билади. Бу энг афзал даражадир. Яна



Download 1,96 Mb.
Pdf ko'rish
bet121/198
Sana22.04.2022
Hajmi1,96 Mb.
#572499
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   198
Bog'liq
Ziyovuddin Rahim, Odilxon Yunusxon o\'g\'li. Rizq kalitlari. Najot keltiruvchi duolar

Раббига тақво қилади, силаи раҳм қилади, унда Аллоҳ ҳақини билади. Бу энг афзал даражадир. Яна 
38
Абу Кабша Анморий Мазҳижий розияллоҳу анҳу номи манбаларда турлича келтирилган. Баъзилар “Саъд ибн Амр”, 
айримлар “Саид ибн Амр” ѐки “Амр ибн Саъд” деб келтирган. Ушбу саҳобийдан Абу Довуд, Термизий, Ибн Можа ҳадис ривоят 
қилган. 
www.ziyouz.com kutubxonasi


67 
бир бандага Аллоҳ илм беради, аммо бойлик бермайди. Шунга қарамай унинг нияти тўғри, “Агар 
Аллоҳ менга ҳам бойлик берганида фалончининг амалини қилардим”, дейди. У ниятига яраша 
(ажр)
 
олади. Иккисининг савоби бир хил. Яна бир бандага Аллоҳ бойлик беради, аммо илм бермайди. У 
молини илмсиз ҳолда исроф қилади, Раббига тақво қилмайди, силаи раҳм қилмайди, унда Аллоҳнинг 
ҳақларини билмайди. Бу энг ѐмон даражадир. Яна бошқа бир бандага Аллоҳ бойлик ҳам, илм ҳам 
бермайди. Шунга қарамай у: “Агар менда ҳам бойлик бўлганида фалончининг амалини қилардим”, 
дейди. У ниятига яраша олади. Иккисининг гуноҳи бир хил”
(Термизий, Ибн Можа, Аҳмад ривояти. 
Ҳадис санади ҳасан). 
Мазкур ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳар бир мўмин киши билиши лозим 
ишлар хусусида хабар бермоқдалар, улар ўта муҳимлигидан ҳадис аввалида “Уч нарсага қасам ичаман”, 
“Сизларга бир ҳадис айтаман, уни ѐдлаб олинглар” деб алоҳида таъкидламоқдалар. 
Қуйида ҳадиснинг ҳар бир жумласи мазмун-моҳиятини бирма-бир кўриб чиқамиз: 
“Банда моли садақа билан камаймайди”. 
Бу ерда “садақа” деганда, аввало фарз ибодати – закот, фитр садақаси, қурбонлик қилиш ва бошқа 
ихтиѐрий садақалар назарда тутиляпти. 
Банда молидан бир қисмини Аллоҳ йўлида сарфласа, бир қарашда моли қисман камайгандек 
кўринади, аммо Аллоҳ наздида ўсиб-кўпайиб боради. Чунки садақа билан молга барака киради, турли бало-
офатлардан сақланади. Бунга фақат мўмин банда имон келтиради, шу эътиқодда солиҳ амаллар қилади. 
Аммо, фақат моддий даромадни кўзлайдиган кимса садақа билан мол камаймаслигига ажабланади ѐки 
шубҳа билан қарайди. 

Download 1,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   198




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish