Зиѐвуддин Раҳим, Одилхон қори Юнусхон ўғли


“Яна бир бандага Аллоҳ илм беради, аммо бойлик бермайди. Шунга қарамай унинг нияти



Download 1,96 Mb.
Pdf ko'rish
bet124/198
Sana22.04.2022
Hajmi1,96 Mb.
#572499
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   198
Bog'liq
Ziyovuddin Rahim, Odilxon Yunusxon o\'g\'li. Rizq kalitlari. Najot keltiruvchi duolar

“Яна бир бандага Аллоҳ илм беради, аммо бойлик бермайди. Шунга қарамай унинг нияти 
тўғри, “Агар Аллоҳ менга ҳам бойлик берганида фалончининг амалини қилардим”, дейди. У ниятига 
яраша 
(ажр)
 олади. Иккисининг савоби бир хил”. 
Бир кишига Аллоҳ таоло манфаатли шаръий илм беради, аммо бойлик бермайди. У илми ҳақини адо 
этади, кишиларга илм ўргатади, шу йўл билан ўзига ҳам, ўзгаларга ҳам фойда келтиради. Бу банданинг 
нияти холис. Шунинг учун бойлиги бўлмасаям, мол-дунѐ билан илм ҳақини чиройли адо этаѐтган солиҳ 
мўминга ҳаваси келиб: “Эй Аллоҳ, агар мен ҳам бой бўлганимда, фалончига ўхшаб Сенинг розилигинг 
йўлида садақа қилардим, қариндошларимга моддий ѐрдам берардим!” дейди. Унинг нияти бесамар 
кетмайди, карами кенг Аллоҳ нияти холислиги учун унга худди биринчи тоифага берган савобни беради. 
Тўғри, фақат яхши ниятнинг ўзи бандани энг афзал даражага олиб чиқмаса-да, ҳар ҳолда ўшанга яқинроқ 
мартабага кўтаради. Чунки эзгу ниятли банда бой бўлганида мол-мулкини муносиб жойларга сарфларди. 
Бундан чиқди, мўмин киши доим ниятини холис қилади, солиҳларга ўхшашга интилади. 
Юқоридаги икки тоифа мақтовга сазовор бандалар эди. Қуйида нафсига тобеъ, нияти бузуқ кишилар 
ҳақида сўз боради: 
“Яна бир бандага Аллоҳ бойлик беради, аммо илм бермайди. У молини илмсиз ҳолда исроф 
қилади, Раббига тақво қилмайди, силаи раҳм қилмайди, унда Аллоҳнинг ҳақларини билмайди. Бу 
энг ѐмон даражадир”. 
Бундай бандага Аллоҳ мол-дунѐ беради, аммо у илмдан бенасиб. Илмсиз бўлганига яраша илмга 
ҳаракат қилмайди ѐки билганлардан сўраб иш тутмайди, жоҳиллигидан бойлигини бекорга совуради, 
исрофга ишлатса-ишлатадики, савобли ишлар яқинига йўламайди. Мабодо инфоқ қиладиган бўлсаям, риѐ, 
хўжакўрсинлик, манманлик учун қилади. Илмсизлиги сабаб бойлиги ҳақини адо этмайди – қариндошлик 
ришталарини боғламайди, Аллоҳга тақво қилмайди. Бундай киши дунѐю охиратда энг тубан даражага 
тушиб кетади. 
Ислом мана шундай кимсалар қўлидаги бойликни қоралайди. Ислом ҳою ҳаваслари, шаҳвати учун 
сарфланиб, ҳақдорлардан беркитиладиган, солиҳ амалларга сарфланмайдиган, муносиб жойларга 
ишлатилмайдиган бойликни қоралайди. Ислом закоти адо қилинмайдиган, ҳаром йўл билан топилган 
бойликни қоралайди. 
Афсуски, орамизда бундайлар оз эмас. Шунинг учун “Ислом ва бойлик” масаласи кўтарилганида кўз 
олдимизга фақат шу тоифадагилар келади. 
Мавриди келганида бир нарсани айтиб ўтиш лозим: ҳадиси шарифда келтирилаѐтган тўрт тоифа 
кишилар мўмин-мусулмонлардир. “Энг афзал даража”, “Раббига тақво қилади”, “Раббига тақво қилмайди” 
жумлалари шуни кўрсатади. Аслида бирон банда эътиқоди “мўмин” ѐки “кофир” деб аниқ айтилса-да, аммо 
бу ердаги “тақво” сўзи “имон” маъносини билдиради. Зеро, фақат имони бор банда Аллоҳга тақво қилади. 
Шунингдек, кофирлар ҳақида “мана бу тоифа энг юқори мартабада, мана булари эса энг паст даражада” 
дейилмайди. Чунки куфр иллати уларни энг тубан даражага тушириб юборади. 

Download 1,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   198




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish