Зиѐвуддин Раҳим, Одилхон қори Юнусхон ўғли


У зот: “Қаранглар, агар шаҳватини ҳаром йўл билан қондирса, унга гуноҳ бўлармиди? Худди



Download 1,96 Mb.
Pdf ko'rish
bet118/198
Sana22.04.2022
Hajmi1,96 Mb.
#572499
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   198
Bog'liq
Ziyovuddin Rahim, Odilxon Yunusxon o\'g\'li. Rizq kalitlari. Najot keltiruvchi duolar

У зот: “Қаранглар, агар шаҳватини ҳаром йўл билан қондирса, унга гуноҳ бўлармиди? Худди 
шунингдек, агар ҳалол йўл билан қондирса, ажр олади”, дедилар
(Бухорий, Муслим, Аҳмад, Табароний 
ривояти). 
Саҳобалар ичида турли тоифадаги кишилар бўлган. Баъзилари бутун бошли қўшинни қурол-яроғ, 
озиқ-овқат билан таъминлай оладиган даражада бадавлат, баъзилари ѐлғиз ридоларидан бўлак ҳеч вақоси 
йўқ фақир эдилар. Аммо, уларнинг барчаси яхшилик қозонишга, савобли амаллар қилиб Аллоҳ розилигини 
топишга ташна бўлишган. Ана ўша иштиѐқни юқоридаги ҳадис мисолида кўриб турибмиз. 
Бир куни айрим муҳожирлар келиб: 
“Эй Расулуллоҳ, бойлик эгалари ажр-савоблар 
(қозонишда)
 
ўзиб кетишди. Улар биз каби намоз ўқишади, рўза тутишади, 
(лекин)
ортиқча мол-дунѐларидан 
садақа қилишади”, 
дейишди. 
Яъни, эй Расулуллоҳ, бой-бадавлат биродарларимиз солиҳ амалларда, ажр-савоб ишлашда биздан 
ўтиб кетишди. Улар биз каби имон келтиришган, биз тасдиқлаган нарсаларни тасдиқлашган, биздек намоз 
ўқишади, рўза тутишади, аммо мол-дунѐларидан садақалар беришади, қул озод етишади. Улар солиҳ 
амалларни кўпроқ қилишмоқда, Аллоҳ наздидаги мартабалари ҳам ортиб бормоқда. Биз бўлсак бундай 
имкониятга эга эмасмиз?!. – дейишди. 
Ҳузурларига келган саҳобаларда ажр-савоб қозонишга кучли иштиѐқни кўрган Пайғамбаримиз 
соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларга қарата: 
“Аллоҳ сизларга ҳам садақа қиладиган нарсаларни жорий 
этмаганми?” 
Яъни, ортиқча мол-дунѐйингиз бўлмаса-да, шундай амалларни ўргатаман, бунинг эвазига 
Аллоҳ сизларга биродарларингиз олаѐтган садақа савобини беради, деб: 
“Ҳар бир тасбеҳ – садақа, ҳар бир 
такбир – садақа, ҳар бир таҳмид – садақа, ҳар бир таҳлил – садақа, амру маъруф – садақа, наҳий 
мункар – садақа, биронтангиз ўз аѐли билан жинсий муомала қилиш – садақа”, 
дедилар. 
www.ziyouz.com kutubxonasi


66 
Тасбеҳ “Субҳааналлоҳ”, такбир “Аллоҳу акбар”, таҳмид “Алҳамдулиллааҳ”, таҳлил эса “Лаа илааҳа 
иллаллоҳ” калималарини айтишдир. 
Амру маъруф – одамларни яхшиликка буюриш, наҳий мункар – гуноҳ ишлардан қайтариш. 
Демак, айтиб ўтилган зикрларга, амру маъруф, наҳий мункарга садақа қилганчалик савоб берилади. 
Булар орасида амру маъруфга, наҳий мункарга бериладиган ажр зикрнинг савобидан улуғроқ. Чунки амру 
маъруф, наҳий мункар фарзи кифоя, зикр эса нафлдир. Фарз ибодатига нафлникидан кўпроқ савоб 
берилади. Шу маънода айрим уламолар: “Фарз ибодати савоби нафл ибодатиникидан етмиш марта кўп”, 
дейишган (Нававий, “Шарҳун Нававий ала Муслим”). 
Солиҳ амалларга ташна муҳожирлар тасбеҳ, такбир, таҳмид, таҳлил, амру маъруф, наҳий мункар 
ибодат эканини, бу амалларни бажарган кишиларга улкан ажр-савоблар берилишини билишарди. Бироқ 
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: 

Download 1,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   198




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish