Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат шарқшунослик университети



Download 1,38 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/38
Sana22.04.2022
Hajmi1,38 Mb.
#571876
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   38
Bog'liq
Ш И АҲМЕДОВА ЎҚУВ ҚУЛЛАНМА 2020 45882

Халифа Урайфи 
ҚОН ИЗИ 
Ёзнинг салқин ойдин туни. Увадаси чиққан эски бўйра устида скелет 
сингари озғин одам ойга ва унга ишва қилаётган юлдузларга кўзларини 


135 
қадаганча термулиб ётарди. Ўша тунда унинг қуюқ ажин қоплаган юзида 
янги чуқур излар пайдо бўлди. Кўз ёшлари қоплаган қорачиқлари рўпарасида 
у бугун аҳволини тушунишини сўраб арз-дод қилган заминдорнинг юзи 
намоён бўлди: 
-
Сувда туз кўпайгандан кўпаяяпти. Агар шу алфозда давом этса, 
помидор у ёда турсин йўнғичқа ҳам қуриб битади. 
-
Мени бу ерда нима айбим бор? – Заминдор норози чимирилди. – 
Менга бунинг умуман даҳли йўқ. Демак, сенинг гапларинг – бўм-бўш овоз. 
-
Нега? Ахир бу ернинг эгаси сиз эмасми? 
-
Унинг ижарачиси – сен. 
-
Бу билан нима демоқчисиз, хўжайин? 
-
Бу билан тўловлардан бўйин товламаслик керак, демоқчиман. 
Тўлов муддати уч ойдан сўнг.
-
Сув шўр, кундун кунга туз миқдори ортаяпти. Бу ерда ҳамма 
нарса қурияпти. Қўлимдан ҳеч нарса келмаяпти. 
-
Бу фақат сенинг ташвишинг. Менда ижара ҳақида шартнома бор. 
Мендан нима истайсан? 
-
Шўр ҳовузнинг ўрнига артизиан қудуғини. 
-
Урвоқ ҳам бермайман. Билганингча йўлини қилгин. 
-
Болаларим нима бўлади? Очликдан ўлади-ку. 
-
Суд биносида эшик кўп. Шулардан биттасидан киришингга тўғри 
келади. 
...Бўйрадан турган хотини унинг елкаларини меҳр билан силади. Унинг 
кўзларида гумон, қўрқув, ғазаб ва ғам аралашиб кетди. Аёли сўради: 
-
Нимани ўйлапясиз? 
-
Эртага нима ейсизлар? Бугун кечқурун болаларни бир амаллаб 
кўндирдик. Бешта оч-наҳор бола. Эти билан устихони қолибди. Ёнма ён 
туришганида юпқа рандаланган тарашага ўхшайди. Очлик чидаб бўлмас 
даражага етганда уларга нима деймиз?


136 
У турди ва зўрға муштини тугди. Бармоқларини қаттиқ сиқиб ҳовлини 
айланди. Қулоғида тинимсиз овозлар эшитиларди: 
-
Ойи, овқат егим келаяпти! 
-
Дада, кечқурунги овқатни берасизми? 
Энг кичиги онасининг кўкрагидан зўрға ажралди. У бир қултум ҳам сут 
эмолмади. Ўзининг бармоқчасини бир пас шимиб тургач, биғиллаб 
йиғлашга тушди. 
Хўжайиннинг боғидаги ҳу ану пальмани кўраяпсизларми? Эртага биз у 
ердаги ҳамма хурмоларни териб оламиз ва еймиз. Фақат эрталабгача 
сабр қилинглар. 
Болалар бир-бирларининг пинжига тиқилишганича ухлаб қолишди; у 
эса пальма дарахтининг шох шаббалари қора қуюндек тарвақайлаб соя 
ташлаган осмонга тикилишда давом этди. Хотини уни овутишга 
уринди: 
-Нега ўзингни ёзғираяпсан? Ухлаб ол. 
-
-Мен уйқудан бўғзимгача тўйдим. 
-
Балки хўжа йинларнингг олдига бутун оиламиз билан борсакмикан? 
Рахмлари келиб қорнимизни тўйғизишар. 
-
Мен бу даражада ўзимни хўрламайман 
-
Бўлмаса биз очимиздан ўламиз 
-
Ўлсак ўла қолайлик агар тақдиримизга шу битилган бўлса. Истаган 
биттамизни ўлим хоҳлаган пайтида ва хоҳлаганжойида етиб олади. Лекин 
биз худди шу пальмага ўхшаб тик туриб ўламиз. 
-
Қайси пальмалар ҳақи да гапираяпсан? Сен ўзингга тегишли бўлмаган 
нарсалар ҳақида фикрлашни яхши кўрасан. 
У ғамгин сукутга чўмди ва хўжайиннинг боғи тУммон кетди. Боғни ўраб 
турган буталарнинг тиканлари унинг қўлларига санчиларди. Хотини унинг 
орқасидан зўрға одимлар ва уни тўхтатишга уринарди: 
-
Кераги йўқ, ақлингни йиғ. Сени ҳозир қоровул тутиб олади. 


137 
-
Тутишмайди, - деб жавоб берди у. – мен мана бу ариқда оқаётган сув 
сингари у ерга жимгина эмаклаб бораман. 
Ойнинг ёруғида ариқнинг тубида ва чеккаларида тошлар ярқираб 
кўринарди. У чуқурга енгил сакради. Муздек совуқлик товонини зирқиратиб 
юборди. У энгашиб ҳаракат қилмоқчи бўлди, бироқ бу ҳолатда уни тез 
пайқашлари мумкинлигини тушунди. Шунда у ерга мук тушди ва эмаклаб 
кетди. Унинг тагидан жилға шилдираб оқар ва қулқуллар, майда тошлар 
шитирлаб қорни ва кўкрагини тирнаб оғриқ берарди. Бироқ у чидарди ва 
эмаклашда давом этарди. 
Қанчалар ноҳақлик: мен ўз қўлим билан эккан ва ўстирган нарсаларни 
ўғирлаяпман, деб ўйлади у. 
У боғгача етиб келди ва ариқнинг нишабига суяниб нафасини ростлаб 
бир оз тин олди. Сергак атрофга кўз югуртирганча юқорига чиқди. Чўккаллаб 
ўтирганича ерга сочилган хурмоларни тера бошлади. Кафтига сиққанича 
териб ариққа қайтди. У ариқ тубидаги тошларга урилар, ўзининг қулоқсиз 
танасини тортиш учун тирсагига таянар ва эмаклашда давом этарди. Янги 
узилган хурмоларни юқори кўтарилган кафтларида ушлаб олганди. Қаттиқ 
зўриқишдан танасини титроқ тутар, оғзига ҳавони тўлдириб титраганича уни 
ютарди. Қандайдир овозлар эшитиб, ерга қапишганича нафасини ичига ютиб 
турди. Оғир қадамлар қатъит билан ўтларни эзиб яқинлашмоқда эди. Унинг 
лаблари қуришиб, юрагида азобли ачишиш туйди, бироқ хурмоларни 
кафтидан қўйвормади. Аъзои бадани юрагининг аёвсиз зарбасидан 
қалтирарди. Унинг бошида хамма нарса айқаш-уйқаш бўлиб кетган бир 
дамда кўринмаснинг қаҳрли-босиқ овози эшитилди: 
-
Сизга нима керак? 
-
Мен сизнинг боғингизда ишламоқчи эди, - ялинчоқ оҳангда ғўлдиради 
у бошини кўтармасдан. 
У юзини кўрмаётган одамнинг овозида таҳқирли оҳанг янгради: 
-
Жуда афсусдаман. Ҳозир ҳеч кимга ерга ишлов бериш керак эмас. 
яқинда бу жойларда деҳқончилик батамом


138 
-
Шундай бўлса-да умид қилсам бўладими? 
-
Деҳқон меҳнати билан боғлиқ бўлмаган иш излаб кўринг. 
-
Лекин мен туғилганимдан дала ва боғда меҳнат қилишга ўрганганман... 
Сукунат унга ҳақиқатдан йироқ даражада узоқ туюлди. Бироз тургач, 
кўринмас одам секин одимлаб кетди. Қадам товушлари тинди. Боғ узра осуда 
сукунат инди. Эркак нафасини ростлади ва олдинга эмаклади. Эмаклаб, 
эмаклаб яна шу ариқ орқали уни кутиб турган хотини олдига етиб келди. 
Хурмолар унинг бармоқларига ёпиишиб қолган эди. Кўйлагида доғ қолдириб 
узлуксиз қон излари унинг орқасидан сизилиб келарди. 

Download 1,38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish