Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат шарқшунослик университети


Муҳаммад Абдулмалик  Ўтмиш соялари



Download 1,38 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/38
Sana22.04.2022
Hajmi1,38 Mb.
#571876
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   38
Bog'liq
Ш И АҲМЕДОВА ЎҚУВ ҚУЛЛАНМА 2020 45882

 
Муҳаммад Абдулмалик 
Ўтмиш соялари 
Қиладиган ишнинг ўзи йўқ. У эснаганча ёзув столи қутиларини у ёқдан 
бу ёққа эринчоқлик билан сурар эди. У ўзини синиққан ва хорғин ҳис 
қиларди. Қўшни қардош давлатдан келган Ахборот вазирлиги делегацияси, 
айниқса, кўп кучини ва вақтини олди. Лекин энди, ва ниҳоят бироз дам олиб 
нафас ростламоқчи бўлганида, эшик ортида яна бир ўжар аризачининг сояси 
кўринди. 
Бошлиғ қўнғироқ тугмачасини босиб котибага келган кишини таклиф 
қилишини буюрди. Аризачи мункиллаган ва нимжон, елкалари букчайган, 
қўллари титрар, кўзлари қизарган ва ёшланган эди. Унга қараб, бу инсон 
зоти, гарчи унинг битта боши ва икки оёғи, иккита қўли бўлишига қарамай, 
ҳақиқатан ҳам бизнинг сайёрамиздан эканлигига қатъий ишонч билан 
айтишга тил ожиз эди. Жонзот янада пастга энгашиб, худди дорга осилиш 
учун навбатини кутаётгандек турар эди. Бошиқ гапни нимадан бошлашини 
билолмай лабларини қисди...Ваҳоланки...Хизматчи вазифасига номзоддан 
унчалик кўп нарса талаб қилинмайди: чой ва қаҳва ташиб канцелярия 


122 
столлари орасида чаққон ҳаракатлана олса бас. Баъзи бир шахсий 
характердаги топшириқларни эса бажариш керак бўлади ва тезроқ, ишқий 
учрашувга шошилаётган қушчаларни қувиб ўтиббажаришига тўғри келади. 
Бироқ, бу оддий топшириқларга ҳам унинг кучи етиши, шубҳали. Ҳаддан 
зиёд чарчаганига қарамай ёш бошлиқ унга хос бўлган енгил мутойибани 
канда қилмади. Қарияга қараб кулиб юборди:
-
Мана тасқара! Бу яна қандай бало бўлди! – Бесўнақай ҳаракат билан 
қоғозлар уюмини сурди, ундан қуюқ чанг булути кўтарилди, ва бошлиқни 
йўтал тутди.Нафас ростлагач, кресло суянчиғига ястаниб олди: 
-
Эшитаман сени! 
-
Мен, Усмон Ахмад, хизматингизга мунтазирман... 
-
Бошлиқ, жавобгарликнинг оғир юки ортилган вайсақи одамнинг 
оҳангида, унинг гаини бўлди: 
-
Бўпти, бўпти! Нима гапинг бор? Ишлаб кетишингга кўзинг етадими? 
-
Ҳа, қила оламан. Меҳнатга лаёқатлиман. 
...Биз бу хароба билан саргардон бўламиз ҳали. Йигирма ёшли йигит 
бўлганида борми! Наҳотки мамлакатимиз шунчалик камбағаллашиб қолган 
бўлса? 
-
Сен илгари хизматчи бўлиб ишлаганмисан? 
-
Йўқ. 
...Бу қари эшак билан овора бўлишга вақтим борми! 
Бошлиқ аризачини қувиб солмоқчи бўлди-ю, аммо қариянинг тортинчоқлиги 
негадир ўзининг раҳматли марҳум отасини эслатди. 
-
Хўп, майли. Хўш, қаерда ишлагансан? 
-
Тоғларда. Мен тоғларда ўттиз йил ишлаганман. Кейин бўлса – кейин 
қилмаган ишим қолмади!Дурадгорлик қилдим, қурилишда ишладим... 
...Оббо, энди унинг оғзини ёпиб бўлибсан...Эҳ, бу муносиб меҳнат билан 
кечирилган турмуш тарзи ҳақидаги оташин сўзлар! 
-
Англашимча. Сен олдин хизматчи бўлиб ишламагансан? – аниқлик 
киритди яна бошлиқ. 


123 
-
Йўқ. 
-
Демак, сенда етарлича тажриба йўқ. 
Қария тўхтаб қолди. Орзулар барбод бўлди. Демак, у бир бурда нонга 
зорлигича қолаверади. Ёш бошлиқдан яна бир карра илтимос қилиб 
кўрсамикан? Лекин амалдорнинг юрагини қандай сўзлар эрита олар экан? 
Унинг учун ҳамдардлик, соҳоват нима?.. Ўзига хос бўлмаган жасорат билан 
қария таъкидлади: 
-
Ҳа. Хизматчининг тажрибаси менда йўқ. 
-
Сен нима, бу ишни шунчаки оддий иш деб ҳисоблайсанми? – Ёш 
бошлиқнинг юзлари жаҳлдан қизариб кетди. У эътирозлар оқимини тўхтатиш 
учун огоҳлантирувчи тарзда қўлларини кўтарди. 
-
Мени синаб кўринг! Илтимос... 
...Таҳқирланишга арзийдими? Ёш бошлиқ ҳатто ўтиришга ҳам таклиф 
қилмади, “ниқтайди”, ёш бола билан гаплашгандек муомала қилади. Товусга 
ўхшаб ясаниб олибди. Тавба, креслога ёйилиб олганини-чи. Мен-чи, 
ҳассагача яшадим, на нон, на ун... Қолаверса, очга ғурур на даркор? 
-
Хуллас, сенга бу иш нотаниш. Тушунгин мен вақтимни беҳудага сарфлай 
олмайман. 
Қария ишончсиз столга яқинлашди: 
-
Марҳамат қилинг! Уриниб кўришга ижозат беринг! – У бошлиқнинг юзига 
ёлворувчи нигоҳ ташлади. 
...Бунча ўжар бўлмаса бу чол! Ахир бандман, бандман...Ҳажвий ҳикоя учун 
нақд типаж! 
Бошлиқ болаликдан ёзувчи бўлишни орзу қиларди. Сўнгги йиллар 
мобайнида у адабиётга яқин мавзуларда бир нечта мақолачалар ёзди. 
Ўзининг “асарлари”ни у бинойидек қилиб ахборот вазирлигидаги 
улфатларига олиб борар эди. Бошқа ким ҳам уларни нашр қиларди7 Лекин 
ҳикоялар...Гоҳида у ғамгин ўйга толарди: унинг истеъдоди қаерга кетди? 
Қария унинг қимматбаҳо дақиқаларини олди. Биро бошлиқ негадир ҳеч 
қандай ғазаб ҳиссини туймади, аксинча, қариянинг шу ердалиги унга завқ 


124 
бағишлади. Бугун пайшанба, эртага дам олиш куни. Бу фантастик таъвия 
билан суҳбатни муносиб ҳордиқнинг бошланиши деса ҳам бўлади. Тез орада 
у қуёшнинг пушти шафақи остида соя салқин шоссе орқали шаҳар 
ташқарисидаги ресторанга елдек учади. Бугун у ерда яхши компания 
йиғилади. Улфатлари ўзларининг дугоналари билан. Фақатгина қурилиш 
пудрати бош бошқармаси директори Ҳасан Фаридгина келмайди. Афсус...У 
жуда унга ишонганди-я...Очиқ яланг гўзаллар, ўйноқи ғарб мусиқалари, 
саксофоннинг инграши, шампан виноси кўпиклари...Кўнгилни сархуш 
қилувчи енгил, беғам хурсандчилик! У париж атрининг бошни айлантирувчи 
ҳидидан сармаст бўлади ва танго рақсининг ширин мусиқаси уни ушлаб 
олади ва олиб кетади. 
Қариянинг йўтали овози уни воқеликка қайтарди. Бу тип унинг кабинетида 
нима қилиб ивирсиб юрибди? Агар битта мактабдоши илтимос қилмаганида 
уни эшиги остонасидан ҳам киргизмаган бўларди. Бу матабдошини элас-элас 
эсласа-да, олдинги дўстлари билан алоқани батамом узишни истамас эди. 
Бошқа тУммондан олиб қараганда, қачонлардир дўстлик ришталари узилиб 
кетган одам олдида инсонпарварлик ўйини қилишдан не фойда? 
Саҳоватпеша ном чиқаришнинг хизмати буюк эмас. Қария яна хадиксираб 
ғўлдиради: 
-
Илтимос...яшашим учун ҳеч нарсам қолмади... 
Телефон бўғиқ жиринглади. Хасан Фариднинг дугонаси Жаҳон қўнғироқ 
қилди. У ресторандаги учрашувни унутмаслигини илтимос қилди. Бошлиқ 
енгил нафас олди. Қалбидан тош кўчгандек бўлди! Демак, бугун у ўзининг 
пудратчи дўстларига фойдали шартнома тузишга ёрдам бериши 
мумкин.Бошлиқ ғайритабиий тетиклик ҳис қилди. Балки тўсатдан адабиётчи 
истеъдоди туғилар унда? Айтгандек, Жаҳон у ёзмоқчи бўлган ҳикоя ҳақида 
хабар топди. О, йўқ, бу ҳикоя эмас, бутун бошли роман! Бошлиқ жарангдор 
ва шодиёна оҳангда кулди. Кейин гўшакни секин жойига қўйди. 
Қарияга, ва ниҳоят, унинг тақдири ҳал бўладигандек туюлди. У бир бурда 
нон олади. 


125 
-
Сен ҳалиям шу ерда ивирсаяпсанми? – жилмайди ёш бошлиқ. 
...Устимдан кулаяпти. Майли ўзига ҳавола. Сенга ўжар мағрур кўриниш 
насиб этмади. Шамол эсган тУммонга сузгин, Усмон, баҳслашма. Олам 
ўзгарди, одамлар ҳам ўзгарди. 
-
Исминг нима? 
-
Усмон Ахмад. 
-
Уйланганмисан? 
-
Ҳа, менинг оилам бор. 
-
Ўқишни биласанми? 
-
Фақат ўзимнинг исмимни. 
Ёш бошлиқ бирданига жиддийлашди. Бу қария кимнидир эслатаяпти-я?
- Демак, сен, иш излаб келдинг? 
- Бошқа нимага ҳам келардим? 
Сен жуда ўзингга бино қўйгансан. Сабрли бўлгин! – Бошлиқ айниқса. сабр 
сўзига урғу берди. Ва бу ўзининг одатий маъносини йўқотиб, Усмонни 
келажаши йўқ одамга айлантирди. Бошлиқ эса илгари уни қаерда кўрганини 
эслаш учун хотираларига зўр бериб, ўйчан кўзларини ерга тикди. Бошида эса 
фақат кечги оқшом зиёфати ҳақидаги фикрлар ғужғон ўйнарди.Бугун 
атрларнинг муаттар ҳиди тароватида, аёлларнинг ширин кулгуси остида улар 
кабобхўрлик қиладилар, ўзларини спиртли вино билан тетиклантирадилар. 
Оркестрнинг қулоқни ларзага келтирувчи шовқини остида ва рестораннинг 
гулли оловида бугунги фарахбахш бахтли кун ниҳоясига етади. 
Ёш бошлиқнинг кўзи илиниб қоғозлар устида мудради. У бир неча соат 
ухлаган бўлса керак, негаки, уйғонганида қуёш анча пасайган эди. Унинг 
столи тўғрисида ҳамон қария тик турар, узоқ вақт саҳрода муаллақ турган ва 
фазода тарқалиб кетай деб турган саробдек оқариб кетганди. 
...Бу ўтмишдан келган сурбет соя, арвоҳ қачон чириб битади –а? 
Хотиралар ёш бошлиқни тобора узоқ-узоқларга – ўтган йилларнинг поёни 
йўқ галереялари остига олиб кетарди. Тўсатдан у ўйланиб қолди, ахир унинг 
ҳамма ҳаёти: тун қоронғусидаги сирли ресторан, сирли жиннисифат қария, 


126 
адабиёт, истеъдод ҳақидаги орзулар, ўспиринлик йилларининг қиззиқон 
идеалистик интилишлари – барчаси сароб. Бироқ кундалик ёлғон қалбини 
қақратиб қўйди. Олдинда бўшлиқ. Тунги ресторанларнинг маишати...Фақат 
ўтмиш қолди. Кўз ўнгидан хаёлий образлар ва хотиралар турнақатор ўтарди. 
Қария сабр билан кутарди. Бошлиқ эса, қўли билан пешонасини артиб 
ўзининг ўсмирлик йилларини хотираларди. Мана у таъқиқланган китобларга 
берилган мактаб ўқувчиси. У биргина “Ватан” сўзини ўзидаёқ лов этиб 
ёнади, ватанпарварлик руҳидаги манифестчиларнинг қаторида ўлишга тайёр. 
-
Биз сен билан қаерда учрашганмиз? – ниҳоят сабри чидамади 
бошлиқнинг. 
-
Сиз адашдингиз. Биз ҳеч қачон сиз билан учрашмаганмиз. – Қария 
маюсланди. 
-
Йўқ, хотирам ҳеч қачон менга панд бермаган. – Бошлиқ диққат билан 
унга қаради ва шу заҳоти ўйга чўмди: “Хотира инсонга ўхшаб хиёнатга 
мойил” 
-
Сиз мени ким биландир адаштираяпсиз. 
...Йўқ, у қаердадир бу чеҳрани кўрган...Ҳа бу ўша даврларда бўлган! Лекин 
қаерда ва қачон? Қариянинг кўзларига тикилиб, у тўсатдан эслади. Вақтни 
ҳам, жойни ҳам эслади. 
Кўча ва майдонларни намойишларнинг суронли тўлқини қоплаган эди. 
Шовқин-сурон орасида янги овозлар эшитилди. Одамлар орага суқилиб 
кириш учун тобора зичлашар эдилар. Ўқ овозлари визилларди. Белига 
қўрғошин ўқ келиб тегди; ўлим унга сиртмоқ ташлади...Бироқ уни қандайдир 
қария келиб тўсди ва кенг қанотларида дунёи бавафодан Уммону фалакка 
олиб учди. Қанчадир кун ўтиб у қариянинг эски уйчасида кўзини очди. Бу 
кекса қўллар унинг пешонасини артарди. У батамом тузалгач эса, қария тор 
кўчалар орқали унинг ота-онаси уйига олиб келди. 
-
Сиз мени танияпсизми? 
Қария сесканиб кетди. 
-
Йўқ. 


127 
...Унга ўша воқеани эслатсинми? Каръерачи? Ёрқин келажакчи? Бошлиқни 
беихтиёр қўрқув қамраб олди. У бўлғуси маишат ҳақидаги беғам хаёлларга 
қайтишга уринди. Ўтмиш....Вақт уни унитишнинг дафн пардаси билан 
чирмаб олди...Тирилтиришнинг нима кераги бор! Ўзи учун ҳам кутилмаганда 
сўради: 
-
Анави воқеалар...Сиз уларни эслайсизми? 
Қария жим турарди. 
-
Белидан яраланган болакайни эслайсизми? 
-
Й-йўқ...Эслолмайман. 
-
Қанақаси бу? Ахир у сиз эдингизку?! 
-
Маъзур тутинг, - ўз сўзида қатъий турди қария. – Эслай олмайман. 
-
Сиз мени оловдан олиб чиқдингиз, сиз мени қутқардингиз! Наҳотки 
унутган бўлсангиз?! 
Энди қария хотиралар оғушига чўмди. Ёш бошлиқ дамини ичига ютганча 
жавобни кутарди, бироқ қария ўтмишнинг чўғидан қолшган кулни титарди. 
Тўсатдан бошлиқ даҳшатдан музлаб кетди: чол ҳаммасини эслаб барчага 
унинг мудҳиш сирини айтиб берсачи?! Бу жиноятни тузум асло кечирмайди. 
Ва шунда у барча эришган имтиёз-у неъматлардан айрилади. Уни бир зумда 
кукунга айлантиришади. Бугун уни ҳашаматли тузатилган дастурхон 
кутмайди, сархушликдан ўйноқи жимирлаётган чироқлар бугун усиз 
чайқаладилар, усиз рақсга тушадилар, ишвали шивирлаш, бўсалар, беғам, 
ширин уйқуга кетиш йўқ энди. 
Ўзининг лақмалиги туфайли тушган бу ноқулай вазиятдан қандай 
чиқиб кетиш мумкин? Эҳ, барибир у жим туришни билмайди! Бошида 
ҳаёллари ғужғон ўйнар, аммо нима қилмоқ қераклиги ҳақида бир қарорга 
келолмасди... 
Бироқ қария ишонч билан унинг кўзига тикилди: 
-
У бошқа кимдир бўлган. 
...Тан олмаяпти, бироқ нигоҳи айтиб турибди: сени жуда яхши биламан, 
йигит. Эсимда, сени ўқ ёмғири остидан эмаклаб судраб олиб чиққандим. Ҳар 


128 
бир бурчакдан ўлим хавф соларди. Мен сени олиб кетардим, ва сен менинг 
юрагимда эдинг, мен ўз қўлларим билан сени ҳаётга қайтардим. Уйимда мен 
кеча-ю кундуз сенинг кўз очишингни кутдим. Сен унда бу дунёдаги 
ҳаммадан ҳам менга қадрлироқ эдинг. Ватан озодликни кутарди ва талаб 
қиларди. Ва мен ярадорларни излаш ва уларни қутқаришга қарор қилдим. 
Нима содир бўлди? Наҳот биз ўзгарган бўлсак? Сен билан бизнинг 
Ватанимиз ҳам ҳамон битта. 
Севги – ҳамиша севги, садоқат – ҳамиша садоқат бўлиб қолаверади... – 
дея ўйларди шу онда қарияга бирор бир савол бериш хоҳиши йўқолган 
бошлиқ.
Бу қария энди унга қора булутларни асирга тушириб узоқ вақтгача 
қўйвормайдиган ҳамда юксаклиги осмону фалакка етган тоғ қоясидек бўлиб 
туюлди. Шу одамга ўхшаганлар инсон тақдирлари ва тарихий даврларни 
белгилайдилар. Мана у турибди, метин, мағрур. Унга арзимас садақа 
сўрашнинг нима кераги бор? Ундан адади денгиздек инсон қалблари нажот 
сўрайдилар ва улкан шаҳарлар унга бўйсунадилар. У – ҳаёт бунёдкори. 
Ватаннинг биринчи чақириғидаёқ, ўқлар ҳуштак чалаганда, шамол турганда 
вва тўфон қўзғолганда, у яна ярадорларни излаш пайига тушади. Лекин улар 
бошқалар бўлади... 
Ёш бошлиқ айбдорларча довдиради, қарияга стулни сурар экан, 
ниманидир деб ғўлдиради. Лекин бу пайтда кекса Усмон сассиз эшикни 
орқасидан ёпди. Бошлиқ эслаб қолган энг сўнгги нарса - бу милтиллаган 
тошдек қаттиқ чеҳра ва ҳамма нарсани кўтариб келган ҳамда кўтарадиган 
баҳодирнинг кенг елкалари эди. 

Download 1,38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish