Таянч сўзлар:
“Амирликлар ёзувчилар уюшмаси” , мақома, интуитив
услуб, замонавий ҳикоянавислик.
Бирлашган Араб Амирликларида Кўрфаз мамлакатлари ичидаги араб
давлати бўлиб, бу давлатлар тили, дини, маданияти ва жуғрофий бирлиги
билан бир-бирига яқин туради. Шу билан биргаликда Бирлашган Араб
Амирлиги адабиёти Кўрфаз адабиётининг бир қисмини ташкил қилади. Бу
давлатларнинг адабиёти ва бадиий жанрларининг ривожланиши ҳам ўзаро
ўхшаш бўлиб, лекин бошқа-бошқа даврларга тўғри келади. Жумладан,
Бирлашган Араб Амирлигида ҳикоя жанрининг ривожланиши маълум бир
даврларни қамраб олган.
Ҳикоя - бадиий жанр сифатида ҳали шаклланмаган эди. Шеърга
нисбатан бу жанр анча кейинроқ ривожланди, унинг ривожланишига бир
неча омиллар ўз таъсирини кўрсатган. Бундан ташқари Бирлашган Араб
Амирликларида мақома жанри ҳам анча ривожланган бўлиб, бу жанрда
айниқса Уммонликлар машҳур бўлиб кетишган – Бируний (ىناوربلا), Халилий
(ىليلخلا), Таиий (ىئاطلا). Бу икки жанр ҳикоя ва мақома бир биридан фарқ
қилади, ўзларининг хусусиятлари ва композицияси билан, ҳар бири мустақил
жанр. Мақомадан ташқари меросдан етиб келган шеърий ҳикоя (ةيرعشلا ةصقلا) ,
халқ оғзаки адабиёти ҳикоялари (ىبعشلا بدلاا صصق), хотиралар ( ةرطاخلا
ةيصصقلا)шулар жумласига кирган. Олимлар уларни замонавий ҳикоя жанрини
тарихий асослашади ва улар замонавий ҳикоя пайдо бўлишининг омили деб
ҳисоблашади .
96
Бирлашган Араб Амирликларида ҳам бошқа Кўрфаз мамлакатларига
ўхшаб ҳикоя янги жанр ҳисобланган. Шеърга нисбатан ҳикоя камроқ
ривожланган. Шеърнинг негизлари чуқур, кўзга кўринган шоирлар ҳам кўп
эди. Бу араб оламининг бир қисмида адабий ҳаракатнинг умуман,
ҳикоянависликни хусусан, жонланиши “Амирликлар ёзувчилар уюшмаси”га
бориб тақалади. Уюшма янгиланиш ҳаракатларга катта эътибор берди,
ижодкорларни ўстиришга аҳамият берди, араб дунёси даражасида турли
ўқимишли доиралар уюштирдилар. Уюшма “Таълимот” (تاسارد) журналини
нашр эта бошлади. У ижодкорларга (ёзувчиларга) ва мунаққидларга
мўлжалланган эди. Унда ёзувчиларни асарлари чоп этилди.
Аммо Бирлашган Араб Амирликларида адабиётшунос Абдулҳамид
Аҳмад таъкидлашича ҳикоянависликда биринчи қадамлар Абдуллоҳ Суқр
тУммонидан қўйилган ва у ўзининг ҳикоялар тўпламини ёзиб битирган.
Унинг “Қалблар раҳм қилмайди” (محرت لا بولق) ҳикояси “Ан- Наср ар- Рийади”
(адабий) клуб тУммонидан 60- йиллар охирида нашр этилган.
70 - йилларда оз миқдорда ҳикоялар нашр этилди, лекин тўла миқдорда
уларга таяниб адабиёт соҳасида ушбу адабий жанрга асос солинди деб
бўлмайди. Бирлашган Араб Амирлигида 1979 йилларда амирликлар
мамлакатида ҳикоя жанри ривожланди десак бўлади. Чунки бу йилга ишора
қилишга бир нечта омиллар бор. Бирлашган Араб Амирликларида хорижга
ўқишга кетган талабаларнинг кўпчилиги университетларни битириб ўз
ватанларига қайтдилар ва бу мамлакатда маданиятни тез юксалишига ёрдам
берди. Турли маданий жамиятлар ва клублар таъсис этилди, уларда адабий
масалалар, шу жумладан ҳикоянавислик муаммолари доимо муҳокамада
бўлиб турар эди. Мазкур йилдан бошлаб “Араблар даври” журнали ва бошқа
маҳаллий журнал ва газетлар чоп этила бошлади. Бунинг натижасида БААда
замонавий хикоянавислик ривожланди. Уларнинг таьсирида янги номлар
пайдо бўлиб, улар матбуотда адабиёт, маънавият ва таълим масалаларига кўп
эътибор берди. Улар орқали ҳикояни шакли ўзгариб, бадиийлашиб борди,
мазмунан эса, жамият масалаларига кириб келиб унинг муаммоларини
97
кўтарди. Шу вақтдан ҳикоя фаоллик ва ижодий ролга эга бўлди, инсон
эҳтиёжларига хизмат қилди ва ҳаётга яқинлашди.
БАА ҳикоянавислардан Носир Ҳусайн, Амина Бу Шиҳоб танилган.
Амина Бу Шиҳоб ҳикояларида воқелик (реаллик) билан хаёл аралашган,
қарашлари очиқ ва аниқ, услуби соғлом,тили равон, содда эди. Яна нашрлар
орқали Абдулҳамид Аҳмад ва яна бошқа истеъдодли ёш ёзувчилар танилди.
Улар доимо изланишда бўлди. Шуни айтиш керакки бу минтақада яъни
кўпроқ БААда ҳикоянавислик бадиий қоидаларига унча амал қилинмаган, ўз
ўзидан ривожланган ва сунъийликдан узоқ, ҳатто интуитив равишда
ривожланди, чунки онгли равишда ёзилмаган эди ва адабиётшунослик фани
қоидаларига риоя қилинмаган. Ёзувчи адабий ҳаётида жиддий танқидчиликка
муҳтож бўлади, у қатъий бўлиши лозим, шунда унинг қалами ўткир бўлади.
У жасурона заиф томонларни кўрсатишга журъат қила оладиган ва тўғри йўл
кўрсата оладиган бўлиши лозим акс ҳолда, ёлғон мақтов ишлатиш билан
ҳикоянинг асл моҳиятини очиб беролмайди. Чунки ҳақиқий адиб ва
адабиётчи ва адабий юксалиш бундай йўл билан шаклланмайди.
Абдулҳамид Аҳмад ўзининг “Хирмон” (راديبلا) номли ҳикоясида ,
ўқувчи бошидан тушунганидек, янги шаҳар атрофида жойлашган бадавий
муҳит тўғрисида баён қилади ва аввал ҳолда у қайси шаҳарлигини
кўрсатмайди. Лекин кейин билиб оламизки, бу Дубай шаҳри тўғрисида гап
кетаётган экан. Бу шаҳар уни билмаган учун бир ажойиб олам сифатида
гавдаланади. Бу тўлиб тошган савдо шаҳри, унда бутун дунёдан келган
одамлар тўлқини мавж уради, улар шарқдан ҳам ғарбдан ҳам баробар
келишган. Улар турли тилларда гаплашади, турли ишлар билан
шуғулланишади.
Ҳикоянинг асосий қаҳрамони “Мариш” (شيرم) -Дубайда иш топган
Уммонлик. Дубай билан Уммон қўшни, уларнинг чегараси бор. У эса хурмо
дарахтларини парвариш қилар эди. Шоҳларини кесар ва бошқа ишларни
бажарар эди.
98
Уммонлик киши тўғрисида ҳикоя қилинар экан, биз у орқали ўша
бечора меҳнаткаш кишиларнинг фожеаси билан танишамиз. Улар сабр -
тоқат билан ризқи учун иш қилар ва ваофт этишса ҳеч ким билмайди,
йўқлигини ҳис қилмайди.
Умуман
олдин
йўқолган
ватандошлар
ҳақида
“Мариш”
(شيرم)Уммондан визасиз чиққан эди ва Дубайга яширинча кирган эди, чунки
кириш визаси унда йўқ эди, чунки улар учун тўлашга пули ҳам йўқ эди.
Шунинг учун хеч қандай ҳужжатсиз эди. Дубайда яшаб туриши оғирлашиб
қолганда у ватанига қайтишга қарор қилди, аммо унга ватанга киришга
руҳсат беришмади -
унда Уммондан олган сафарга ижозат йўқ эди. Иши
битмасдан келган жойига қайтди.
Ҳикоя орқали ёзувчи биз учун чизиғлар билан инсон тақдирини
кўрсата олди, унинг ички кечинмаларини, изтиробларини ва шуни
кўрсатдики бу янги тамаддун даври бира тўла фақат хайрлик эмас, балки
қайсидир одамларни кўтаради ва яхшилик келтиради, қайсидир одамларга
эса машаққат келтиради. Янгилик яшаб кетмоқда, эски нарсалар йўқ бўлиб
кетмоқда.
Мариш зиёфатларда қўйлар сўяр эди, энди одамлар ҳукумат амирлари
билан уни тириклайин сўйиб бормоқда. “Ҳеч ким”ни хурмо дарахти билан
иши йўқ, у ризқ берувчи ишини йўқотди.Йўллари янада торайиб, акаси вафот
этди, уни ҳеч ким ҳис қилмади, ҳеч ким у тўғрисида сўрамади.Ҳеч қандай
маҳлуқ унинг ҳолидан хабар олмади, фақат жасади чирий бошлаб, чодирдан
тарқалган ҳид ўтаётганларни димоғига урилгандан сўнг уни топишди. Ёзувчи
ҳикоясини баён қилиш қолипда ёзган баёнчи номаълум. (3 шахс номидан).
Қайси замонда рўй берилгани белгилардан билиш мумкин (Уммон ҳали унча
бойиб кетмаган давр 70-80 йиллар). Макон чегараланган. Мозийга мурожаат
қилиб, воқеа ҳодисаларни кузата туриб ёзувчи онг оқимини маҳорат билан
ишлатади. Ўйлайманки, бу ёзишдаги янги техника
-
тўплам ичидаги
ҳикоялардан фақат битта мана шу ҳикояда ишлатилган. Бу ишлатиш унга
(ёзувчига) ҳодисалар ичида бемалол ёзиш, гоҳо олдинга ўтиш, гоҳо охирида
99
қолиш, узоқларга сафар қилиш ва қайтиш ёрдам беради. Олдидаги воқеа -
ҳодисаларни кўрсатишга ҳалақит бермайди.
Бу ерда яна бир тилга тааллуқли бошқа бир аниқ вазият бор, бу тУммон
ёзувчининг услубини ажратиб туради. Бу унинг فطعلا فرح
-
наҳвда
боғлавучни ташлаб кетиши. Бу иш тасодифан бўладими ёки четликларнинг
таъсирига жавобми? Ёки Йаҳё Ҳаққий асарларидан ўқиб таъсирландими?
Ёки бу услубни танланганда бирор тажрибани кўзлаганми ёки унга била
туриб ёндошдими. Бирор сабаб топишга жазм қилмадим.
Ҳикоянинг усулби кучли ва ихчам. У тил ва наҳв хатоларидан холи.
Лекин унда фақат Кўрфаз минтақасига хос сўзлар ва ясама сўзлар кўп адабий
тилда бўлса ҳам. Балки ёзувчи уларга мурожаат қилишининг сабаби бу
кўпроқ реалистик, яъни ҳаққонийроқ бўлсин деб ўйлаганми? Ёки алмашишга
бошқа сўз тополмаганми? Нима бўлса ҳам Кўрфаздан ташқари бўлган ўқувчи
қуйидаги айни Кўрфазга хос қуйидаги сўзларга дуч келади:
“جاودملا لعشا” و“تيناولا”
و “قوبخم دلولا و ةرتفلا”
و “ظيللاب”
و “دلاملا تدلفح”ва
бошқалар.
Кўрфаз давлатларидаги ҳикоянависликда турли даврларда ёзилган
турлича йўналишда ёзилган ҳикояларни учратишимиз мумкин. Жумладан
Биралашган Араб Амирлигидаги илк ёзила бошланган ҳикояларда биз кўпроқ
мухожирликда, ватандан йироқда яшаган инсонлар ҳаёти тасвирланган
ҳикояларни кўплаб учратсак , замонавий ҳикоянавислик ривожлангандан
сўнг эса бу давлатдаги ёзувчилар ижодида бир қолипга солинган, яъни
адабий қоидаларга мослаштирилган модернистик, реалистик ва шунга ўхшаш
замонавий ҳикояларни кўришимиз мумкин. Жумладан, замонавий
ҳикоянавис Султон Амимийнинг ҳикояларида биз кўпроқ модернистик
руҳдаги ҳикояларни учратишимиз мумкин. У ҳикояларида хулоса қилишни
кўпроқ китобхоннинг ўзига ҳавола қилиб қўяди. Ҳикояни ўқиб қандай
хулосага келиш китобхоннинг дунёқарашига боғлиқ бўлади.
100
Do'stlaringiz bilan baham: |