Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат шарқшунослик университети


Сарвиноз Сотиболдиева  филология фанлари доктори, доцент



Download 1,38 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/38
Sana22.04.2022
Hajmi1,38 Mb.
#571876
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   38
Bog'liq
Ш И АҲМЕДОВА ЎҚУВ ҚУЛЛАНМА 2020 45882

 
Сарвиноз Сотиболдиева 
филология фанлари доктори, доцент 
Мазкур ўқув қўлланма Тошкент давлат шарқшунослик университети 
Ўқув-Услубий Кенгашининг 30 июндаги 2-
сонли йиғилиш қарорига асосан 
нашрга тавсия қилинган 
 



КИРИШ 
Араб адабиёти деганда биз турли минтақаларда-Жанубий-Ғарбий
Осиёда, шу жумладан Арабистон ярим оролида, Шимолий Африкада 
жойлашган 22 та араб давлатлари халқларининг адабиётини назарда тутамиз. 
Бу халқларни бир томондан ирқий келиб чиқиши, умумий адабий араб тили, 
ислом тамаддуни ичида шаклланиш, ягона маънавий-маданий мерос 
бирлаштиради. Иккинчи томондан эса, ҳар бир араб давлати ўз тарихига, 
ўзига хос сиёсий, иқтисодий, ижтимоий тизимга эга. Шунингдек, ҳар бир 
араб халқи ўз ҳаёт тарзи, одатлари, расм-русумлари, лаҳжаси билан ажралиб 
туради. Уларнинг маданияти ва адабиёти ҳам бир хил ривож топмаган. Агар 
Миср, Сурия, Ливан, Тунис каби мамлкатларда ўрта аср адабиёти 
анъаналаридан янги даврдаги адабиётга ўтиш XIX аср иккинчи ярмидан 
бошланган бўлса, Арабистон ярим оролида, Форс кўрфазининг ғарбий 
соҳилларида жойлашган араб давлатлари адабиётида янгиланиш жараёни бир 
аср кеч рўй берди, яъни Форс кўрфази араб давлатлари
1
таркибига кирган 
Қувайт, Баҳрайн, Қатар, Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари, 
Уммон каби давлатлар замонавий адабиётлари фақат ХХ аср иккинчи 
ярмидан ривожлана бошланган, аммо уларнинг тараққиёти жуда тезлашиб, 
равон-текис йўл билан бормади, аксинча “сакраб ўтиш” кўринишида 
мураккаб ва зиддиятли тус олди. Адабиёт назариясида бундай вазият “жадал 
суръатдаги адабий ривожланиш” номини олди.
Бунинг сабабларини ушбу мамлакатларнинг ўзига хос, ҳатто ягона 
ижтимоий-тарихий тараққиёт йўлини босиб ўтганидан билсак бўлади. ХХ 
асрнинг биринчи ўн йилликларида ўрта асрларга хос қолоқ ҳаёт тарзида 
яшаган бу мамлакатлар минтақаларида нефть заҳиралари топилганидан сўнг 
нефть “пулларининг ёғилиши” кескин иқтисодий-ижтимоий ўзгаришларни 
бошидан ўтқаздилар ва қисқа муддат ичида энг бой давлатлар қаторидан 
ўрин олдилар. 
1
Араблар бу давлатларни “Араб кўрфази давлатлари” ёки қисқартириб “Кўрфаз - “Ал-Ҳалиж” давлатлари 
деб номлашади. 



Форс кўрфази араб мамлакатлари ҳозирги даврда халқаро майдонда 
кўзга кўринган мавқега эга бўлиб бориши билан биргаликда, унинг 
маданиятига, адабиётига тобора қизиқиш уйғонмоқда. 
Миср, Сурия, Ироқ, араб Мағриби-Жазоир, Тунис, Марокаш 
адабиётлари арабшунослар томонидан нисбатан яхши ўрганилган, шу 
жумладан ўзбек шарқшунослари томонидан ҳам тадқиқ этилган. Аммо 
Кўрфаз араб мамлакатлари адабиётини ўрганиш масаласи ҳанузгача адабий 
шарқшуносликнинг долзарб муаммоси бўлиб турибди. Ушбу қўлланма Форс 
кўрфази араб мамлакатлари адабиётини ўрганишда дастлабки қадамлардан 
бўлиб, арабшуносликда биринчи яхлит манба сифатида бажарилган.
Кўрфаз араб мамлакатлари адабиёти босиб ўтган муҳим даврни, унинг 
салмоқли қисмини ташкил этган ҳикоянавислигининг ривожи, янги адабий
оқимларнинг вужудга келиши сабаблари ва улар ўртасидаги алоқаларни, 
унинг намояндалари ижодини тадқиқ этмай туриб, замонавий араб адабиёти 
ҳақида тўлиқ тасаввурга эга бўлиш мумкин эмас. Ушбу ўқув-услубий 
қўлланма ана шу вазифани бажаради


Download 1,38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish