Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат шарқшунослик университети



Download 1,38 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/38
Sana22.04.2022
Hajmi1,38 Mb.
#571876
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   38
Bog'liq
Ш И АҲМЕДОВА ЎҚУВ ҚУЛЛАНМА 2020 45882

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
1. Гачев Г.Д. Ускоренное развитие литературы (на материале болгарской 
литературы первой половины ХIХ в.).М.1964.312с. 
2. ас-Салех Н. Алъ-Мугамара ас-санийа: дирасат фи-ривайа алъ-
арабиййа (Вторая попытка: исследования арабского романа).Дамаск, 
1999.140с. 
3. Суворов М.Н.Просветителъское движение и начало литературного 
обновленияв Йемене (1925-1955)// Кулътура Аравии в азиатском контексте: 
сборник статей к 60-летию М.А.Родионова. СП.,2006.С.198-224. 
4. Michalak –Pikulska B. Modern poetry and prose of Oman.1970-2000. 
Krakow, 2002. 440p. 
5. Michalak –Pikulska B.The cotemporary Kuwaiti short story in peace time 
and war. Krakow, 1998. 192p. 


31 
 
4. КЎРФАЗДА ҲИКОЯ ЖАНРИНИНГ РИВОЖЛАНИШИ 
 
 
Режа: 
 
1.
Кўрфазда хикоя жанрини ривожланишидаги дастлабки қадам. 
2.
Ҳикоя жанрини ривожланишида таьлимнинг роли. 
3.
Матбуот – хикоянавислик ривожланишидаги мухим омил. 
4.
Ҳикоя жанрини ривожланишида танқиднинг аҳамиятлилиги. 
5.
Қувайт ва Баҳрайн адабиётида ҳикоя жанрининг пайдо бўлиши. 
6.
Бошқа Кўрфаз араб мамлакатлари адабиётида ҳикоянинг илк 
кўринишлари. 
Таянч сўз ва иборалар:
ҳикоя, адабий-танқидий ҳаёт, адиблар 
уюшмаси, адабий клублар, таржима ҳаракати, ижтимоий ҳаёт, маьрифий 
реализм, информацион дастурлар, аёл ҳикоянавислар. 
Танқидчилар адабий ҳаракатни таълим билан боғлашди, чунки айни 
таълим турли тушунчаларни ва билимларни англатиб ижодга йўналтирди, 
бошқаларнинг ютуқлари билан таништирди ва албатта булар ҳаммаси 
минтақада ҳикояни ривожида ўз аксини топди, чунки таълим ривожи билан 
боғланди. Абдуллоҳ Ғалум биринчи Кўрфаз ҳикоясини “Мунира” 
ҳисоблайди. Автори Холид Фараж 1 928 йилда ёзилган У биринчи Квайтда
1912 йили “Ал Мубаракийа” мактабини очилишидан 16 йил кейин ёзилди. 
Минтақада маънавий - маданий ҳаёти, юксалиши билан турли маданий 
муассалар (ад - диванийат( تايناويلا)
6
барпо этилди ва улар ҳам ал - Кўрфаз 
халқларининг фикрлаш қобилияти юксалишида, онгини ривожланишида 
катта роль ўйнади, кутубхоналар ҳам ишлай бошлади, баъзиларда қўлёзмалар 
йиғилди (жамланди). Адабиётни, айниқса шеърни роли катта эди. Бу 
кутубхоналар ҳозиргача ўз аҳамиятини йўқотмаган. Баъзи кутубхоналар 
маълум соҳаларга мосланган эди. 
Кутубхоналар ёнига Кўрфаз мамлакатларида адабиёт ва фанлар билан 
махсус шуғулланадиган муассалар очилди. Улар адибларга эътибор бериб, 
6
Ад - диванийат (تايناويلا) - адабий клублар, у ерда адиблар жамланиб адабиёт масалаарини муноқаша 
қилишди. Шунингдек адабий, умуман фикр борасида пайдо бўлган асарлар муҳокама қилинар эди



32 
истеъдодини тарғибот қилишга, махсус учрашувларга ўтқазишга асарларини 
нашр этишга, ҳамда бошқалар асарларини нашр этишга кўмаклашар эди. 
Шунингдек, маърузалар адабий мусобақалар (шеър ва насрда) ташкил 
қилишар эди. Адабий клублар, ёзувчилар уюшмаларини тузишга ёрдам берар 
эди. Ҳатто маданият мажлислари махсус тузилди, улар турли адабий 
мусобақларни бошқарар эди. 
Маълумки, адабиёт оламида ҳар бир адиб ёки танқидчини овози фақат 
информацион воситалар орқали намоён бўлади. Албатта биринчи навбатда 
бу матбуотдир. Ундан минтақа халқлари узоқ давр маҳрум эдилар. Адабиётда 
жанрлардан ҳикоятлар оғиздан оғизга ўтарди. ХХ аср 40- йилларидан бошлаб 
газета ва журналлар нашр этила бошлади ва айни улар минтақа адабиёти 
тарихини ёза бошлади ва матубот тилини ривожлантирди. Матбуотнинг 
пайдо бўлиши билан танқидчилар ҳикоя жанрларини ҳақиқий шаклланишини 
ёзиб боришди ва адабий - танқидий ҳаётни айниқса ҳикоя соҳасини 
жонлантиришди. Айнан, ҳикоя янги замонавий жанр сифатида матуботда 
ёритилиш ва таништиришга муҳтож эди. Матбуотни ҳикоя ривожланишида 
роли жуда катта, уни ёрдамида ёруғ дунёни кўрди, ва айни адиблар ўзлари 
учун ҳосил замини топиб у орқали ўзларининг асарлари билан оламни 
таништирдилар ва кўнгилларидаги бор ўй-фикрларини, ҳодисаларни тўкиб 
солдилар.
7
Кўрфаз матбуоти бошқа араб матуботларига нисабтан анча кеч 
ривожланди. 
Биринчи Кўрфаз газетаси 1928 йилда нашр этилди. (Масалан Мисрга 
нисбатан 100 йил кейин). Адиб Абдулазиз Рашид “Мажаллут ал- Қувайт”. 
Шундан кейин Кўрфаз матуботи шаклланиб борди. Аммо ҳақиқий равнақи 
70 йилларда кузатилди. Қатарда айни шу ХХ аср 70 йилларида “Ал-Кўрфаз 
ал - жадид, ал-Ахд, ар-Рийан, ал-Аруба, ад-Дуҳа, ал-Умма” журналлари чиқа 
бошлади. Бирлашган Араб Амирликларида эса матбуот ҳақиқий равишда 
7
Ҳикоя шаклланишида пресса (матбут)ни роли ҳақида адиба Хайфа Муҳаммад Санусий ўзининг “Кувайт 
ҳикояси шаклан ва мазмунан” китобида ёзган (انومضم و لاكش ةيتيوكلا ةصقلا ىسوعنسلا دمحم ءافيه)


33 
80чи- йилларда ривожланди. Лекин щу давргача 1969 йилдан бошлаб, “Раъс 
ал-Хайма” журнали нашр юзини кўрган эди. Уммон султонлигида матубот 
ҳақиқий равишда 2та газета нашр этиилиши билан бошланди. Булар: “ал-
Ватан” (1969) ва “Уммон” (1970)
Кўрфаз матуботи бир нечта ўзига хос белгиларга эга эди. Бу белгилардан 
биринчиси унинг кеч ривожлангани бўлса, иккинчидан тез тез нашрдан 
узилиш ёки узоқ муддатга тўҳташи, чунки мамлакатда сиёсий барқарорлик 
етмас эди. Шунингдек, мустамлакачилар бевосита матуботга ўз таъсирини 
ўтказишар эди. Матубот кўпроқ сиёсий тус олиб, унда маданият ва адабиётга 
кам ўрин ажратиларди. 
Яна бир махсус адабиёт билан боғлиқ бўлган белгиси бу Миср ва Шомда 
(Сурия, Ливан, Иорданияда ) нашр этиладиган матбуотдан катта 
таъсирланиш эди. Бу матбуотлар билан маданият ва адабиёт вакиллари 
бевоиста боғланган эдилар. Кўрфазда чиқадиган журналларга аксарият 
ҳолларда Миср ва Шом адиблари мақолалар ёзар эдилар, бу ўз навбатида шу 
минтақалар халқлари орасида маданий ришталар боғлашга катта таъсир 
кўрсатди. 
Адабиёт масалаларига бағишланган махсус журналлардан “Ал- Баас” ва 
“ал- Баён” каби Қувайт журналлари номини кўрсатиб ўтсак бўлади. Бу 
журналлар 1965 йилдан бошлаб Қувайт адиблари уюшмаси тУммонидан
чиқа бошлади. 
Мазкур Кўрфаз мамлакатларидан яъни, Қувайт ва Баҳрайн матуботи 
пешқадамроқ бўлди, қолган давлатлар матбуоти анча орқада колиб кетди. 
Шуниси қизиқки, ҳикоя жанри ривожи ҳам бошқа Кўрфаз мамлакаталрига
нисбатан Қувайт ва Баҳрайнда олдинроқ борди 
Кўрфаз давлатлари мустақиллика эришиб замонавий давлатчилик 
йўлини танлангандан кейин маданий-нашрий соҳа кенг ривожланди. Кўп 
миқдорда чиққан журнал ва газеталарда ҳар бир адиб ўз асарини нашр 
этишга қодир эди. Танқидий таҳлиллар ҳам кўпайиб ижодкорларга 


34 
муносабат билдирарди. Махсус адабий танқидий журналлар одатда адиблар 
уюшмалари ва адабий клублар тУммондан нашр этилди. 
Ҳикоя жанрини Кўрфаз минтақаси давлатларида кузатувчи шуни 
кўзатадики, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва мафкуравий тўсиқ ва 
қийинчиликлар билан бирга, ҳикоя тушунчаси ва ривожи билан бевоиста 
боғлиқ тўсиқлар ҳам бор эди, у ҳам уни олдинроқ пайдо бўлишига 
тўсиқнлик қилди, у ҳам бўлса яратилган адабий асарларга нисбатан академик 
танқидчиликни йўқлиги эди. Адабий индивидуал жаҳд жуҳуд билан 
кифояланарди, ҳеч қандай тўғри илмий низом билан шартланган эмас эди.
Агар танқид юз берса, у адибларни бир -бири билан қўпол тилда 
тортишувидан иборат эди.
ХХ аср 40 - йиллари адабий марока билан бой бўлди, лекин аксарияти 
танқидий тушунчалар атрофида юз бермади, балки уларни сабаби 
адибларнинг шахсий манфаатлар ва ўзаро низолар натижасида юз берди. На 
ҳукумат, на адабий мажлислар, на шахслар тУммонидан ёзувчиларга 
тарғибот ва ёрдам йўқ шароитда, ёзувчи бошқада асари учун садо топмасдан 
ишидан илҳомланмасди, ва ўзи учун ёзар эди. ХХ аср охирги чорагида турли 
мусобақалар ва рағбатлантирувчи мукофотлар кўпайди.
Таржима ҳаракати ҳам минтақада бошида суст кетди. Ҳикоя ёзишда 
юқори техникага эга бўлган халқлар адабиёти ва ҳали бадиий наср моҳияти 
тўғрисида ҳали яхши англаш фикри шаклланмаган бу минтақа халқлари 
ўртасида алоқа йўқ эди. Маълумки кўп араб мамлакатларида ҳикоят 
ривожланиш омилларидан бири таржима фаолияти эди. (яъни адабиёти 
ривожланган халқларнинг ҳикоянавислик, умуман адабиёти билан танишиш 
ва таржима қилиш миллий ҳикоянависликни ривожига олиб борувчи 
омиллардан бўлди.) Бу минтақаларда миссионерлик фаолияти ҳам 
ривожланмаган эди. Миссионерлик мактаблари фаолияти ҳам бошқа 
маданиятлар билан таништирар эди (Масалан, Ливан ва Сурия рус миссионер 
фаолияти, Сурияда французлар ва инглизлар миссионер фаолияти. Лекин бу 
фаолиятни бошқа тУммони бор эди.) 


35 
Ҳикоя Кўрфазда
 
шаклланишигиа ёрдам берган омилларга тўҳталамиз. 
Мазкур мамалакатлар ҳукуматлари ушбу тўсиқларни йўқотишга ҳаракат 
қилди. Минтақага катта ҳикоянавислар китоблари етиб келди ва ўқимишли 
қатламлар орасида тарқалди. Масалан, Нажиб Маҳфуз, Манфалутий, Тоҳа 
Ҳусайн, ака-ука Теймурлар, Мазини ва бошқалар. Хорижга талабалар 
юборлди, улар юксак ижодлар билан танишдилар ва ўз муҳитларига олиб 
келдилар. Машҳур Қувайт ёзувчси Сулаймон Шотийнинг эслашича, биринчи 
Қувайтлик ижодкор ҳикоянавислар айни шу хорижга юборилган 
талабалардан эди. 
Сулаймон Шотий яна қўшимча ҳикоя жанрини ривожида акс бўлган 
омилни қўшади. У ҳикоянавис жанр сифатида табиати: “У (ҳикоя) ўзида 
ғояни мужассамлаштиради, у инсон зотини ифодалашга ярайди ва у 
шунингдек, турли табақаларда яшовчи индивидуизмни ижтимоий ҳаётини 
ҳам масалаларини кўтаришга қодир” . 
Бу хислатларни биз Кўрфаздаги ҳикоянависликни шаклланишининг 
бошида кўрамиз. У бутунлай жамиятга қаратилган бўлди ва бўлаётган 
ислоҳотларга ва хато йўлларни тузатишга қаратилди. Бу тўғрисида таниқли 
танқидчи Абдуллоҳ Ғалум шундай дейди (адибларга хос пафос билан) 
“Ижтимоий тус олган ҳикояда ислоҳий ҳаракатларга ва таълим ривожи 
масалаларга ёндошиш ижтимоий заруриятлар ва эҳтиёжларни ифода этиш 
заруриятидан келиб чиқди. Бу заруриятлар ёзувчи олдида худди ёрилган 
томирдан оққан қондек оқиб кетди мана шу даврда. Ёзувчилар уларни йиғиб, 
аср жараёнига кириш учун тузатиб, даволашни ҳоҳлашди. Улар қолоқлик ва 
жаҳолатдан узилиб фозил жамиятда юксак қадриятлар ва намуналар 
ўрнатмоқчи бўлдилар ва уни бор кучи билан сукутлик ва босим доирасидан 
олиб чиқишни ҳоҳладилар. Бу сукутлик ва босим оламида узоқ йиллар 
яшаган эди.” 
Мана шу маърифий реализмга хос ислоҳий мақсад ёки бошқа сўз билан 
аҳлоқий маънавий юксалишга интилиш биринчи ҳикоянавислар авлодига хос 
эди. Бу тўғрисида баъзи танқидчилар Кўрфазда алоҳида сўз олиб боришади. 


36 
Масалан, Абдуллоҳ Ғалум ўзининг “Араб Кўрфазида қисқа ҳикоя ” китобида
ҳамда Муҳаммад Абдураҳим Кофур “Араб Кўрфазида янги адабий 
танқидчилик” китобида. Уларнинг фикрича қайси жойда, қайси мамлакатда 
бўлмасин, бундай тамойил, яъни маънавий- аҳлоқий юксалишга ислоҳотлар 
орқали интилиш, ҳикоя жанри ривожланиши бошланганида барча 
ёзувчиларга хосдир. Абдураҳим Кофур ёзишича, бу Кўрфаз ҳикоясига хос 
унинг шаклланиши бошидаги ислоҳий тамойил худди шу каби жараёнда 
Мисрда ҳам рўй берган, чунки юксалиш ва ўзгаришлар, тараққиётга 
интилган (маърифатпарварлик) босқичи ёзувчиларни шу мавзуларни 
танлашга ундайди, илҳомлантиради . 
Энди Кўрфазда қачон ҳикоя жанрида ёзиш бошланганига келсак, турли
фикрлар бор, аммо аксарият бу жанрда энг аввало Қувайт ва Баҳрайн 
ёзувчилар ижод қила бошлаган деб таъкидлашади. Бирлашган Араб 
Амирликлари, Уммон ва Қатарда жанр талабларига жавоб берадиган ҳикоя 
ёзиш анча кейин бошланди.Бундай кечикиш сабабларини юқорида таъкидлаб 
ўтдик, энг муҳим омили матбуот ва таълим ривожини ортда қолиши, 
шунингдек, замонавий давлат қурилиши кечикганлигидадир. 
Сулаймон Шотий Қувайтда ёзилган биринчи ҳикоялардан Холид 
Фаражнинг “Мунира” ҳикоясини эслаб ўтади. У 1930 й. “Қувайт ” журналида 
нашр этилган ва дейди: “Мунира” ҳикояси пайдо бўлганида у биринчи қадам 
сифатида туртиниб юрди, аммо шунинг билан бирга у ўзида изланувчи 
аҳолини интилишларини мужассамлаштирди. Бу ҳикояда фикр ва шакл 
орасида ёрқин янги уйғунлик бор эди ва эрта келган етуклик тўғрисида 
башорат қилди, лекин бу етукликка сўнгги 20 йил ва ундан ортиқ даврида 
кўп ҳикоялар эришмади. 
Сўнг Қувайтда ҳикоя ёзилиш тўхтади, чунки 20 йил давомида Қувайт 
нашриётлари тўхтади. Узоқ йиллик узилишдан сўнг муаллифи номаълум 
“Қадр ўйинлари” (ردقلا نينافت) ва Холид Халафнинг “Сув ва осмон орасида” ( نيب
ءامسلا و ءاملا) номли ҳикояси “Ал Бааса” журналида 1947йилда нашр этилди. 
Узилишдан кейин бу иккинчи кўзга яққол ташланадиган ҳикоя эди. 


37 
Баҳрайнга келсак, унда биринчи ҳикоя 1941 йилда нашр этилди. Унинг 
номи “Ҳайронда қолган қиз” (ةرئاحلا) бўлиб муаллифи Маҳмуд Юсуф уни “Ал 
Баҳрайн” газетасида босиб чиқарди (1939й асос солинган). Бу газета 
Баҳрайндаги маданий - адабий ҳаётга катта эътибор бериб, айниқса 
ҳикоянависликда тарғиботчиси бўлиб хизмат қилди, чунки бошқа араб 
мамлакатлари ёзувчилари ва баҳрейнликларни ижодини нашр қилиб турар 
эди. 1945 йил газета нашр қилиш тўхтатилгандан сўнг ҳикоянависликка 
путур етказилди. Сўнг, 4 йилдан кейин яна қайта нашр этила бошлади. 
Баҳрайн овози газетаси уни ўрнини эгаллади. Аммо у ҳам 50 йилларда 
ёпилди. 
Бу давлатларда, яъни Қувайт ва Баҳрайнда ҳикоя жанрини шаклланиши 
бошқа Кўрфаз давлатлардан бир неча йиллар олдин рўй берди. Уммон ва 
Қатар султонликларда, ҳамда Бирлашган Араб Амирликларида янги типдаги 
ҳикоя 60-йиллар охири ва 70 йиллар бошида пайдо бўлди. Унинг асосчиси 
Юсуф Неъмат ҳисобланади. У 60 йилларда “Ал- Аруба” газетасининг бош 
муҳаррири эди. 1962 йилда унинг “Кўрфаз қизи” (جيلخلا تنب) тўплами нашр 
этилди. Сўнг “Байрутда учрашув (توريب ىف ءاقل)” 1970 йилда, “Бақираётган 
бола (تياهلا دلولا)” 1971 йилда нашр қилинди.
Ёзувчининг ўзи эса, бошқа китобида шундай ёзган: “Биринчи пайдо 
бўлган ҳикоя Қатар ёзувчиси қаламига мансуб эди ва у имкон қадар 
жанрнинг янги маънодаги тушунчасида ёзилган эди. Бу Иброҳим Суқр 
Марихий (نينحلا ) ҳикояси бўлиб, уни “Ал Аруба” журнали 55 сонида нашр 
этган”. 
Шундай қилиб, Қатарда ҳикояни шаклланиши ва бошланиши 
тўғрисидаги фикрларни умумлаштирсак, уни 70-йиллар бошига тўғри 
келганлигини кўришимиз мумкин, чунки бу даврда ҳикоялар нафақат пайдо 
бўлди, балки ҳикоянависликни адабий майдонга чиққанлигини эълон қилиб, 
газета ва журнал саҳифаларида мунтазам равишда намоён бўлиб турди. 
Аммо Бирлашган Араб Амирлигида адабиётшунос Абдулҳамид Аҳмад 
таъкидлашича ҳикоянависликда биринчи қадамлар Абдуллоҳ Суқр 


38 
тУммонидан қўйилган ва ҳикоялар тўпламини ёзиб битирган. Унинг 
“Қалблар раҳм қилмайди” (محرت لا بولق) ҳикояси “Ан- Наср ар- Рийади” 
(адабий) клуб тУммонидан 60- йиллар оихирида нашр этилган. 
70 - йилларда оз миқдорда ҳикоялар нашр этилди, лекин тўла миқдорда 
уларга таяниб адабиёт соҳасида ушбу адабий жанрга асос солинди деб 
бўлмайди. Бирлашган Араб Амирликларида 1979 йилларда ҳикоя жанри 
ривожланди десак бўлади. Чунки бу йилга ишора қилишга бир нечта омиллар
бор. Бирлашган Араб Амирликларидан хорижга ўқишга кетган 
талабаларнинг кўпчилиги университетларни битириб ўз ватанларига 
қайтдилар ва бу мамлакатда маданиятни тез юксалишига ёрдам берди. Турли 
маданий жамиятлар ва клублар таъсис этилди, уларда адабий масалалар, шу 
жумладан ҳикоянавислик муаммолари доимо муҳокамада бўлиб турар эди. 
Мазкур йилдан бошлаб “Араблар даври” журнали ва бошқа маҳаллий журнал 
ва газетлар чоп этила бошлади.
Уларнинг саҳифаларидан янги номлар пайдо бўлиб, улар матбуотда 
адабиёт, маънавият ва таълим масалаларига кўп эътибор берди. Улар орқали 
ҳикояни шакли ўзгариб, бадиийлашиб борди, мазмунан эса, жамият 
масалаларига кириб келиб унинг муаммоларини кўтарди. Шу вақтдан ҳикоя 
фаоллик ва ижодий ролга эга бўлди, инсон эҳтиёжларига хизмат қилди ва 
ҳаётга яқинлашиди. 
Уммонга келсак, 1940 йилларда Абдуллоҳ Таийнинг учта ҳикояси нашр 
этилди. Улар “Аёлни йўқолиши” (ةارما ءافتخا) “Надомат” (فسا) ва “Хиёнатлар” 
( انايخ
ت
). Шунингдек, 60-70 йилларда у яна бошқа ҳикоялар ёзди, улар: “Жомс 
Ҳусайннинг ҳовлиси” (نيسحلا عماج راود), “Абдул Бадъийнинг оиласи ( دبع ةلئاع
عيدبلا)” ва “Эрталабки фожеа” (ةبحبص ةاسام). Уммон ҳикоянавислигининг яна 
бир асосчиси ёзувчи Маҳмуд Ҳасибийдир. Унинг биринчи ҳикояси 1960 
йили ёзилган бўлиб, “Бола қурбонлиги” (لفط ةيحضت) деб номланади. 1962 
йилдан бошлаб унинг ҳикоялари нашр этила бошлаган.
Уммонда ҳикояни ривожи тўғрисида тадқиқот олиб борган олим 
Иброҳим Ҳамуд Субҳи, ҳикоянавис Сауд Музаффар ҳикоя ёзишни 1965 


39 
йилдан бошлаганига ишора қилади. Бу даврда у Қувайтда таҳсил оларди. 
Биринчи ҳикоясининг номи “Бекатда” (ةطحملا ىف دعوم)(1965й.) ва “Қасос 
олувчи ” (مقتنملا)ҳикояси (1967й.)
70 - йиллардан бошлаб Уммонда ҳикоя тез равишда ривожланди ва бир 
қанча исмлар ҳикоянавислик соҳасида танилди.
Бу жанрнинг Кўрфаз минтақасида пайдо бўлиши қанчалик 
фарқланмасин ва атрофида турли қарашлар кўпаймасин, унинг ҳақиқий 
юксалиши ва бадиий такомиллашуви ХХ аср 70- йилларига бориб тақалади, 
чунки айни шу даврда матбуотни ривожи ва унинг кенг тарқалиши ва
ҳикояни аҳамияти тўғрисида ўқувчи тафаккурида тушунча яратиб, 
фикрлашдаги ролини кўтарди. Шунингдек, ўша даврда маданиятни тарғиб 
қилган ва маданий тафаккурни шакллантирган ташаббускорлар кўп бўлди. 
Улар миллатни жаҳолатдан чиқариб, маданият соҳасида бошқалар билан 
тенглаштиришни ўз вазифалари деб билдилар ва бу ишни зиммаларига
олдилар. 
Кафуд Муҳаммад Абдураҳим ёзишича: “Замонавий ҳаётнинг табиати 
(аҳволи) ўзи ҳикоя жанри тарқалишида катта роль ўйнади. Бу жанр аввало 
ёзувчидан қаерда бўлмасин ёзилганда кўп вақт талаб қилмайди, шунингдек 
ўқиш учун ёки оммага эшитиш учун етказганда. Моҳияти билан ҳаёт 
воқелиги билан боғланган бўлгани учун у замон ҳаётига энг яқиндир. 
Яқинлиги инсон ҳиссиётларини тасвир этишда ва ижтимоий муаммоларини 
очиб беришда. Ва бошқа жанрларда учрайдиган хаёлпарастлик ва 
асотирлардан узоқ- шеър ва романдан. Ва ҳикояда илмий таҳлил қилувчи 
руҳга яқинроқдир, бу руҳ ҳозирги замонда устиворлик руҳи. Бу босқичда 
ҳикоя ҳаёт билан қадам боқадам юрди, шунинг учун у катта ривождан ўтди 
ва яхши қабул қилинди” 
Ҳикоя ривожланиш ҳаракатини кузатувчи вақт ўтиши билан бу жанрда 
кўп интожни (ёзишни) кузатади ва нисбатан тез фикр сифатида бадиийликни 
ривожланишини ва ёзувчилар ҳикоянавислар пухта ишлашида самарали 
натижаларни кўради. Улар услуб ва ёзиш поэтикасини эгаллаб олишди. 


40 
Бугун бу борада ижодий номлар тез янгиланиши ва ҳикоянавислар сафига 
янги номлар кириб борди. 
Радио ва телевизион дастурлари ана шу муҳим даврда ёзилган 
ҳикояларни эълон қилиб оммага етказишда катта роль ўйнади, барибир бу 
асар таржима бўлсин ёки соф араб маҳсулоти. Информацион дастурлар 
биринчи бўлиб у ёки бу ҳикоя нашрига алоҳида эътибор бериб, уни тақдим 
қиларди, шу жумладан энг самарали ижод қилганларни тарғиб қилишда 
тўхтамасди. Ҳикоя жанри минтақада тўла устунлик қилди ва энг яхши 
асарларини тақдим этди. Танқидчилик ҳам маҳаллий ҳикоя даражаси, сифати 
билан таништириб турди. Шундай қилиб, матбуот, радио ва телевизион 
кўрсатишлар ҳикоя жанрини ривожида асосий зиммани ўзига олди ва унинг 
ҳақиқий бадиий такомилга етишишига асосий омиллардан бўлди. 
Танқидчиликка келсак, улар ҳам ижодиётни информацион воситалар 
орқали олғага суришдан чарчамади ва ёзувчилар асарларига баҳо бериб 
туришди. 70-йилларда жуда кўп танқидчилик доиралари ташкил топди, улар 
ҳар бир адабий жанрга ихтисослашган эди. Айниқса, ҳикояда қўйилган 
қадамлар катта бўлиб у орқали ёзувчиларда эстетик қарашлар шаклланди бу 
жанр орқали ёзувчилар турли услублар ва ёзиш технологиялари билан 
танишдилар. Ҳозирги кунга келиб минтақада мутахассис ўқувчи жуда кўп 
миқдорда ҳикоя ижодиётига тааллуқли танқидий китобларни кузатади. 
Бу минтақада ҳикоя ривожини кузатувчи бошидан охирги кунларгача 
ҳикоянависликда муаййан авлодларни борлигини кўрмайди, яъни ҳикоя 
ривожида чегараланган даврий босқич авлодларини кузатмайди. Тўғри, 
бошланиши нисбатан вақт меъёридан турлича бўлди, лекин бадиий тажриба 
ёзувчиларда турлича бўлмади. Балки мазкур босқич яъни бошланғич босқич 
ҳикоянавислик истеъдодларини сайқалланиши бўлиб, уларни тажрибаси 
кейинчалик ортиб борди ва такомиллашди. Ҳикоянависликда ҳатто турли 
мактаблар ҳам яратилди, албатта араб олами миқёсида. 
Биринчи давр ҳикоянависликда реалистик метод устун келди. Чунки 
ўша давр ҳикоянависининг эътиқоди ҳикоя руҳи, мазмуни жамият учун 


41 
қурол бўлиб хизмат қилиши керак эди. Муаммоларни кўтариб ечимини 
қидирадиган қурол, лекин кўп ўтмасдан бу нуқтаи назар баъзи ёзувчиларда 
ўзгариб, романтизмга интилдилар, бошқалари реалистик йўналишда қолиб 
ўзларини баёнчилик маҳоратини ривожлантирдилар ва назарларини ҳикоя 
шаклини такомиллашига қаратдилар. 
Минтақада ҳикояни сўнгги ривожида ёзувчилар шаклда турли 
тажрибалар ишлатдилар, янги қадриятларни ривожлантирдилар ва бу 
интилишлар ҳикоя бадииятини такомиллашига хизмат қилди. Бу давр Кўрфаз 
минтақасида катта гуруҳ ҳикоянависларни адабий майдонга келтирди ва 
улар ҳикоя учун янги уфқлар очишди. Улар энг замонавий ёзиш техникасини 
ўзлаштирдилар ва бу ҳол уларни олдинги тақлидчиликдан узоқлаштирди. 
Баъзилари ҳикоянависликда янги йўналишларга амал қилишди ва бу нарса 
уларнинг ҳикоясининг белгиси бўлиб қолди. Улар янги баёнчилик мактабни 
тузишди, уларга тақлид қила бошланди ва изидан борилди.
Минтақадаги ҳикоя жанрини кузатувчиси бошланғич даврдан то шу 
кунга ўтган вақт масофасида жанр тараққиётида жуда катта фарқни кўради. 
Бошида ҳикоянависликда унинг жамиятга нисбатан бурчи ва мақсади нуқтаи 
назардан ҳаракат бўлса, кейин ҳикоя ижодиётида турли усул ва баёнчилик 
техникаси танишиш кучайди ва бу нарса жанрдан деган ишонч пайдо бўлди. 
Буни кўп омиллар билан изоҳласа бўлади маданий ҳаракатни янада 
кучайиши, айниқса танқидчиликни ўсиши, Кўрфазнинг барча давлатларида 
ҳикоя жанрини ривожланиши, ҳикоя ёзишда савияга алоҳида эътибор 
беришди. 
Жуда кўп миқдорда ҳикоялар тўплами нашр қилина бошлади, ҳатто 
танқидчилар уларга баҳо беришда шошиб қолдилар, бу ҳам қанчалик ҳикоя 
жанри ривож топганидан далолат беради. Шуни ҳам қилиб айтиш мумкинки, 
ҳикоянавислик Кўрфазда охири маҳаллийликдан озод бўлиб кенг оламга 
чиқа бошлади. Ҳикояда турли муҳитлар тасвир эта бошланди, унга кейин 
макон категорияси тўғрисида ёзганимизда батафсил тўхталамиз. 


42 
Аёлни ҳикоя ёзишда роли ошди ва ҳатто эркак ёзувчилар билан шижоат 
билан мусобақалашишга киришда ва қанча вақт маҳрум бўлган ўз маконини 
эгаллашга муваффақ бўлди ҳатто эркаклардан устун келди. Ҳикоянависликда 
жуда кўп аёлларни номи пайдо бўлди ва кўплари бадиият жиҳатдан катта 
муваффақият қозонди, ижодда етукликка эришди. Кўп аёл ёзувчиларнинг 
асарлари бошқа тилларга таржима қилинди. 
Мана шундай ижодкорлар учун конференциялар симпозиум тузилди, 
улар махсус ўрганилмоқда ва улар орқали Кўрфазда аёл ижодининг 
гўзаллиги намоён бўлмоқда.

Download 1,38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish