Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
1. Гачев Г.Д. Ускоренное развитие литературы (на материале болгарской
литературы первой половины ХIХ в.).М.1964.312с.
2. ас-Салех Н. Алъ-Мугамара ас-санийа: дирасат фи-ривайа алъ-
арабиййа (Вторая попытка: исследования арабского романа).Дамаск,
1999.140с.
3. Суворов М.Н.Просветителъское движение и начало литературного
обновленияв Йемене (1925-1955)// Кулътура Аравии в азиатском контексте:
сборник статей к 60-летию М.А.Родионова. СП.,2006.С.198-224.
17
4. Michalak –Pikulska B. Modern poetry and prose of Oman.1970-2000.
Krakow, 2002. 440p.
5. Michalak –Pikulska B.The cotemporary Kuwaiti short story in peace time
and war. Krakow, 1998. 192p.
6. Кирпиченко В.Н.О некоторых аспектах обращения к наследию в
египетской литературе // Проблемы арабской кулътуры. Памяти академика
И.Ю.Крачковского.М.,1987.С.54-65.
18
2. КЎРФАЗ АРАБ МАМЛАКАТЛАРИ БАДИИЙ НАСРИДА РЕАЛИЗМ
Режа.
1. Кўрфаз араб мамлакатлари адабиётида реалистик йўналишнинг
ривожланиши ва замонавий бадиий насрий жанрларнинг шаклланиши
2. Улкан нефт даромади ва модернизациянинг жадаллашуви
3. Кўрфаз мамлакатлари адабиётида муҳожирларга бағишлаб ёзилган
асарлар ва танқидий реализм
5. Кўрфаз араб мамалакатлари адабиёти ёзувчиларининг бадиий
маҳорати.
Таянч сўзлар:
Сентиментализм, романтизм, реализм, очерк, роман,
пьеса, модернизация, сюжет, онг оқими
Араб адабиётининг янгиланиш даври яъни мумтоз мусулмон ўрта аср
даврида шаклланган қонунлардан уни йироқлашиши ҳамда ғарб
мамлакатлари адабиётларининг ғоявий бадиий тажрибасини ўзлаштириш
жараёни маълум бўлганидек XIX аср ўртасида Миср, Ливан ва Сурияда
бошланди. Араб ярим ороли мамлакатлари бу жараёнга анча кечроқ ХХ аср
иккинчи ярмидан бошлаб қўшилдилар. Ўша давр араб жамиятининг
эҳтиёжлари туфайли яъни авваламбор маърифатга эҳтиёжи бўлганлиги сабаб,
вужудга келаётган янги араб адабиётларида асосий йўналиш сентиментализм
ва қисман романтизмнинг ёрқин ифодаланган белгиларига эга бўлган
маърифатпарварлик бўлди. Аммо иккинчи жаҳон уруши якун топгандан
сўнг, Арабистонни кутаётган ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар ва жиддий
ижтимоий-иқтисодий трансформациялар кўп жиҳатдан маърифатпарвар
мафкурани долзарбликдан маҳрум қилади ва бу ерда адабиётни
ривожланишининг асосий вектори реализм бўлиб қолади. Арабистон
адабиётларида воқеликни ўзлаштиришни реалистик услубини тарқалишида
улкан ролни турли араб мамлакатлари зиёлилари доиралари ўртасидаги
алоқаларнинг урушдан сўнгги фаоллашуви ҳамда умумараб ахборот
майдонининг яъни нашрий пресса, радио, телевидениянинг интенсив ривожи
ўйнади. Реалистик йўналишнинг ривожланишининг айнан шу босқичида
19
араб адабиётида замонавий бадиий насрий жанрлар бўлган очерк, новелла,
роман ва пьеса якуний тарзда шаклланади. Бу адабиётлар бир пайтнинг ўзида
ёрқин ифодаланган миллий чизғиларга ҳам эга бўлади, булар маданият,
маиший ҳаёт, ижтимоий ва сиёсий ҳаётнинг хусусиятлари ҳамда қиссага
киритиладиган араб тилининг маҳаллий шеваларининг хусусиятлари билан
белгиланади.
Кўрфаз мамлакатлари адабиётида реалистик йўналишни шаклланиши
Иордания ва Ямандагидек каби ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар билан эмас,
балки 70-йилларда нефт борасида ҳодисалар туфайли вужудга келган
иқтисодий модернизациянинг суъратларини кескин жадаллашиши билан
боғлиқ бўлди. Бу пайтда нефт қазиб олувчи мамлакатда пресса ва таълим
тизими фаол ривожланди. Бошқа араб мамлакатларидан зиёлиларни,
жумладан ижодкор зиёлиларнинг доимий оқими кириб келди, юзлаб ёш
араблар Араб, Европа ва Америка университетларига ўқишга кетди. Чегара
ортида ёшлар бошқа маданият, ҳаётнинг ўзга тарзи ҳақида тасаввурга эга
бўлиб, ўз мамлакатларидаги анъанавий ижтимоий қадриятларга, араб ҳаттоки
умуман мусулмон дунёсида инсон хулқини тартибга солувчи қадрият ва
тушунчаларга ўз муносабатларини ўзгартирдилар. Эски маърифатпарварлик
ғоялари бу ҳолатда ўз долзарблигини йўқотди: улкан нефт даромадлари ўзи
аҳоли фаровонлигини ўсишини таъминлам бериб, умумий фаровонлик
ҳиссиётини шакллантирди. Бу шароитларда асосий ижтимоий тўқнашув
можаролардан бири, турли ҳаётий тажрибага эга бўлган “ота” ва “болаларни”
ижтимоий ахлоқий меъёрларни модернизация қилиш масаласи, ўз маданий
анъаналарини сақлаш ёки ғарбни ўзлаштириш масаласидаги қарама-
қаршилик бўлди.
“Ота” ва “болаларнинг” қарама-қаршилигининг энг кескин ифодаси бу
жамиятдаги аёлнинг тўлақонли бўлмаган ҳолатига муносабатда ўз ифодасини
топади. Бу эса аёллар мавзусини араб мамлакатлари бадиий адабиёти
марказига айлантирди. Типик аёл тақдирларини, азият чекаётган қаҳрамон
аёлларнинг ички дунёсини тасвирлашнинг ўзи реалистик йўналишни
20
шаклланишининг муҳим омили ва шу билан бир пайтда Арабистон
мамлакатларининг янги адабиётининг хос тУммонига айланди. Аёл мавзуси
араб ёзувчи аёллар ижодида айниқса ёрқин ифодасини топди.
Танқидий реализмни ривожини рағбатлантирувчи бошқа мавзу араб ва
араб бўлмаган меҳнат иммигрантларининг оғир ҳаётининг тасвиридир, булар
Арабистоннинг нефт қазиб олувчи мамлакатларида аҳолининг аксарият
қисмини ташкил қилади. Мазкур ижтимоий қатлам Миср, Ливан ва
Суриянинг ижодий доираларида ўз вақтида мазкур мамлакатлар адабиётида
танқидий реализмни якуний вужудга келишига кўмаклашувчи сўл
ғояларнинг ачинарли ҳолати сабаби бўлган “мазлум синфлар”нинг ўзига хос
ифодаси бўлган эди. Араб муаллифларининг иммигрантлар мавзусига
бағишланган асарлари бошқалардан кўра каттароқ даражада танқидий
реализм чизғиларига эга. Исмоил Фахд Исмоилнинг ҳикояларида (“Тўқ доғ”
1965, “Қафас ва умумий тил” 1974 тўпламлари) илк бор ёрқин янграган бу
мавзу кейинги ривожини бошқа қувайтлик ёзувчи Толиб ар-Рифаъи
(“Яшасин Абу Аджжадж!” тўплами 1992, “Қуёшнинг сояси” романи 1988)
ижодида ҳамда БААлик Носир аз-Захири ва Абд ал-Хамид Ахмаднинг
ҳикояларида янада ривожланди.
Реализм чизғилари Арабистоннинг баъзи нефт қазиб олувчи
мамлакатларининг адабиётида 60-йиллардаёқ пайдо бўлган бўлсада, бу ерда
араб ва ғарб реалистик адабиёт намуналари билан танишув жуда ҳам
динамик бўлган бўлсада, мазкур мамлакатлар адабиётида реалистик
йўналишнинг ривожи узоқ пайт ижтимоий-сиёсий ва маданий характердаги
бир қатор ички омиллар туфайли тўхтаб қолган эди. Бу омиллардан асосийси,
қатъий давлат ва диний цензуранинг мавжудлигидир. Бу цензура дин, сиёсат,
эркак ва аёл ўртасидаги алоқалар масалаларини ёзувчига ёритиш
имкониятини бермас эди. Бундай қоидани бузган ҳар қандай адабиётчи
қамоқда ёки сургунда бўлиши мумкин эди.
Истисносиз Арабистоннинг барча мамлакатларига хос бўлган бошқа
омил бу, муаллифнинг ўзининг ўзига хос цензурасидан иборатдир. Кўп
21
жиҳатдан ҳозирга қадар, анъанавий қолаётган араб жамияти шароитида
ёзувчи ўзини ифодалашда диний қатлам гендер ва бошқа чекловлар билан шу
қадар боғланганки, у кўплаб масалалар бўйича ўз фикрини очиқ-ойдин ифода
эта олмайди ва бундан ташқари унинг фикрининг ўзи ҳам объектив
бўлмайди, унинг фикри муаллифнинг шахсий конфессионал қатлам ёки
қабила муҳити билан шаклланган бўлади ва айнан шу муҳитга муаллифнинг
шахсий фаровонлиги боғлиқдир. Буларнинг барчаси муаллифга шахс ва
жамият ўртасидаги муносабатларни характерини объектив намоён қилиш, ўз
персонажларининг ички дунёсини очиқ-ойдин кўрсатиш, уларнинг хатти-
ҳаракатларининг ҳақиқий мотивацияни объектив кўрсатишга муваффақ
бўлмаслигига олиб келади. Бунда адабиётда асосий мотив шахс жамиятга
қарши чиққанлиги эмас, балки жамиятнинг талаб ва кутишларини қондира
олмайдиган ва оқлай олмайдиган инсоннинг фожеасидир. Қувайтнинг
замонавий насри асарларидаги устувор бўлган можаро турини тавсифлаган
ҳолда Польшалик тадқиқотчи Б.Мичалак-Пикульска шундай таъкидлайди:
“Эркак кучга эга бўлиши, моддий жиҳатдан таъминланган ҳамда эгаллаётган
лавозими ва нуфузли оилага тегишлиликда ифодаланадиган яхши ижтимоий
ҳолатга эга бўлиши лозим. Аёлдан тўлиқ бўйсуниш, уй ишларини сидқи-
дилдан бажариш ва кўп сонли фарзандларни туғиш қобилияти талаб
қилинади. Агарда мавжуд бўлган унсурларнинг бири бўлмаса, жамият
инсонни ҳаётнинг четига чиқариб, шавқатсизларча муносабатда бўлади”.
Бундай ҳолатда ёзувчининг нуқтаи назари бундай инсонга бўлган оддий
ҳамдардликда, унга шавқат қилишдан иборат бўлади, ёзувчи ижтимоий
анъаналарни инкор этмайди. 70-йиллар Кўрфаз ёзувчиларининг таржима
ҳикоялари тўпламига сўз бошини ёзган машҳур россиялик шарқшунос
А.М.Васильев адолатли таъкидлашича, бу ҳикояларнинг аксарияти
“мусулмон жамиятининг бойлик ва қашшоқлик муаммосига анънавий
ёндашуви чегарасига чиқмайди”, бу ёндашув бойларни қашшоқларга
нисбатан шавқат қилиш ғоясидан иборат бўлиб,”янги ижтимоий онгнинг
ифодаси” сифатида идрок этилиши мумкин эмас. Араб реалистик насрининг
22
бундай камчилигини В.Н.Кирпиченко қўллаган ибора билан қисқача
тавсифлаш мумкин. В.Н.Кирпиченко ХХ аср биринчи ўттиз йиллигидаги
миср романининг кучсизлиги ҳақида гапирганида, “инсон ва жамият – икки
қутб ўртасидаги куч майдонининг етарли даражада кескин эмаслиги”ни
таъкидлаган.
Араб муаллифининг бундай “чекланганлиги”да яна бир ҳолат муҳим
ролни ўйнайди. Арабистон мамлакатлари аҳолисининг оммавий тафаккури
ҳозирга қадар бадиий асарда тасвирланаётган воқеаларни муаллифнинг
шахсий тажрибаси сифатида идрок этишга мойилдир. Айнан шу сабабли
муаллиф ўзининг ижтимоий нуфузини бузмайдиган, унга путур
етказмайдиган, муаллифнинг шахсий тажрибаси ва ички дунёсининг шахсий
чизғилари сифатида идрок этиладиган ижобий вазият ва қаҳрамоннинг ички
дунёсининг ижобий тУммонларини кўрсатади. Буларнинг барчаси асарни
сюжет кескинлиги психологизмдан маҳрум қилади, натижада бадиий етуклик
ҳам бу асарларда йўқ.
Юқорида баён этилган кўп жиҳатдан Кўрфаз мамлакатлари адабиётида
реалистик йўналишнинг ривожи бу маданиятларда модернистик анъаналар
пайдо бўлгунга қадар, яъни 70-йилларнинг ўртасигача етук реализмнинг
намунаси деб аташ мумкин бўлган йирик асарларнинг яратишига олиб
келмади. Нафақат ташқи вазият, балки инсоннинг ички дунёси ҳам реалистик
тарзда тасвирланган илк асарлар кечроқ 80-йилларда пайдо бўлди. Уларнинг
қаторида баҳрайнлик ёзувчи аёл Фавзия Рашиднинг “Қамалда” (1983),
саудиялик Абдулазиз Мишрининг “Ал-Васмия” (1984), яманлик Зайда
Даммажанинг “Гаровдаги инсон” (1984), қувайтлик Лайло Усмоннинг “Аёл
ва мушук” (1985), Валида Руджеййибанинг “Бадрия” (1989), баҳрайнлик
Абдуллоҳ Халифанинг “Сув ва олов қўшиғи” (1989), яманлик Саъида
Аулакининг “Тундаги учовлон” (1989) асарлари киради. 70-80-йиллар катта
насрнинг бошқа асарлари одатда ўз ичида реализм, романтизм, модага
кираётган модернизмнинг чизғиларини маърифатпарварликка хос бўлган
панд-насиҳатни сақлаган ҳолда бирлаштириб, уйғунлаштирган эди. Масалан,
23
Исмоил Фахд Исмоилнинг араб дунёсининг янги ва энг янги тарихининг
турли тУммонлари ва эпизодларига бағишланган кўп сонлик романларида
одатда ҳужжатли материалда асосланган реалистик сюжет онг оқими каби
турли модернистик услублар билан ҳамда улкан шахсий хислатларга эга
ажойиб ватанпарвар, ҳеч қачон шубҳаланмайдиган ва ўлимдан қўрқмайдиган
романтизм учун хос бўлган бош қаҳрамонли образлар билан доимий равишда
уйғунлашади. Лайло Усмоннинг “Васмия денгиздан чиқади” (1986) романида
қувайт жамиятининг қатламлашувига қаратилган кескин ижтимоий танқид
китобхонни айрилган севишганлар ҳақидаги ўрта аср араб ривоятларига
қаратган романтик сюжетда ўз ифодасини тонган. БААлик ёзувчи Али Абу
Ришнинг “Эътироф” (1982) романидаги асосий сентиментал панд-насиҳат
сюжет чизиғи модернизациялашув давридаги мамлакат ҳаётининг реалистик
тасвирланган картинасига киритилган. 70-80-йилларда ижод қилган аксарият
Уммон муаллифларининг асарларига маърифатпарварлик ва реализм
чизғиларининг уйғунлашуви хосдир. Булар қаторига Аҳмад Билол, Маҳмуд
Хусайби, Суъуд Музаффар, Сайф Саъди, Али Кальбани, Содиқ Абдавани,
Ҳамад Носир, Хамад Рашид ва бошқалар киради. Араб адабиётида битта
асарда турли бадиий йўналишларнинг бундай уйғунлашувининг мисоллари
жуда кўпдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |