Мавзу: шахснинг психологик қиёфасини т



Download 1,57 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/24
Sana21.02.2022
Hajmi1,57 Mb.
#56147
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
shaxsning psixologik qiyofasini t.liri testi orqali organish

 
Тутилиб 
қолувчи тип 
 
Қўзғалувчан 
тип 


16 
Тутилиб қолувчи типдаги шахслар характерида, нохуш, аффектив, 
қўрқув каби кучли ҳис-туйғуларни узоқ вақт кўнглида сақлаб юради, Бу 
холатларни керак бўлса хафта, ой, йиллар давомида кўнглига олиб юришади. 
Шундай бир имконият вужудга келиши билан дархол ўзгадан қасос олишга 
уринадилар. 
Бу типдаги одамлар ўзига ўзи сўз бериб "Мен кечиришим мумкин, 
лекин унутмайман" деган ақида билан яшайди. 
Кўзгалувчан типга мансуб шахслар характери намойиш этувчи ва 
тутилиб колувчи шахслар типига яқин бўлиб, ҳар иккала типга мансуб 
характер хусусиятларини ўзида акс эттиради. Улар ҳар доим оғир меҳнатдан 
қочадиган, тез асабийлашадиган, бирданига қизиққонлик қилиб қуйиб, кейин 
оқибатини ўзи ҳам англай олмайдиган, турли зиддиятли холатларга тушиб 
қоладиган, ҳар доим норози кайфиятда юрадиган, кичик хис туйғуларга жуда 
тез кўзғаладиган шахс типига мансуб бўладилар. 
Хулоса ўрнида шуни айтишимиз мумкинки, юқоридаги олимларнинг 
қарашлари шахсда намоѐн бўладиган психологик хусусиятларни кўрсатади. 
Биз 
шахснинг 
психологик 
қиѐфасини 
ўрганишдан 
мақсадимиз 
жамиятимизнинг равнаки ва келажаги учун фаол ижтимоий киришувчан
инсонларни жамиятимизнинг кайси фаолият жабхаларида хизмат 
килишлигини аниқлаш ва улар ўз сохалари ва йуналишлариии тўғри 
танлашда. шахс структураси, феноменлари, белгиларини татбик этиш 


17 
максадга муовфикдир. Биз юкорида келтириб ўтган КЛеонгард таснифидаги 
характер типларининг намоѐн бўлиш хусусиятлари оркали қисман бўлса ҳам 
психологик кўрсатма бера олишимиз мумкин. Шахснинг психологик
қнѐфасини аниклаш, бу жуда катга психологик изланишларни талаб қилади, 
чунки у жуда кўп қиррали мураккаб тушунча бўлиб, психологиянинг энг 
асосий категорияларидан биридир. 
Давлатимиз мустақилликка эришгандан сўнг барча сохалар жадал 
сураътларда ривожланиб бормокда, Шу жумладан, психология фани хам ўз 
олдига бир канча илмий масалалар ечимини қўйган. Шахснинг психологик 
қиѐфаси тушунчасини ўрганиш ва олинган натижалар асосида 
ИЖТИМОИЙ 
ишлаб чикаришда, тўғри касбий фоалият турини танлашда ва шахснинг 
асосий тутадиган роли ва вазифаларини аниқлашдан иборатдир. 
Қадимдан олимлар инсон қиѐфасини ўқиш билан қизиқиб келганлар. 
Инсон қиѐфасини ўқиш жуда кизикарли бўлиб, у инсонларни юзига, 
аъзоларининг тузилишига, рангига, танасининг харакат усулларига. овози, 
холи, кулиши, ухлаш холати кабилардан унинг характерини яхши ѐки 
ѐмонлигини билишга ва улар билан осонлик билан мулокот қилишга хамда 
дўст билишга ѐки ѐмонларнинг зиѐн-захматидан саломат бўлишга ўргатади. 
Аждодларимиз тарихий ва бадиий адабиѐтларда, инсон фаолияти 
хақида сўз очишдан аввал унинг суърати яъни ташқи қиѐфасини ифодалаб 
берганлар. Ёзилган асарнинг бошиданоқ бу қахрамонлар хақида, китобхонда 
илк таассуротлар вужудга келган. Масалан, Алишер Навоий ззининг "Сабъаи 
сайѐр" достонида Бахром образини ранглар, яъни етти ранг орқали ифода 
этади. Ойбекнинг "Навоий" тарихий романи, Лев Толстойнинг "Уруш ва 
тинчлик" романи, Абдулла Кодирийнинг "Ўтган кунлар", "Меҳробдан чаѐн" 
каби асарларда Алишер Навоийнинг доно, мард ва жасур, Андрей 
Болконский, билимдон, ўктам йигит Отабек ва Мирзо Анварларнинг киѐфаси 
яъни кўзи, қоши, юзи, сочи, бурни, лаби, юз тузилиши ифодалар баѐни орқали 
китобхонларда қизикиш уйғотади. 


18 
Аждодларимиз маънавий меъросига мурожат қиладиган бўлсак, 
қиѐфани ўқиш,яъни физиогномика хақида бир қанча адабиѐтлар ѐзиб 
қолдирилганлигининг гувоҳи бўламиз. Уларни ўқир эканмиз ота-
боболаримиз бу саньат ва илм бўйича узоқ бош қотириб, одамларнинг 
қиѐфасидаги ташқи белгиларидан уларнинг хислат ва хусусиятини билиб 
олиш мумкин, деган хулосага келганлар. Бу хақида турли манбалар битилган. 
"Арасту, Афлотун, Бузургмехр, Лукмони Хаким хақидаги хикоятларда хам 
қиѐфага қараб одамни таниш мумкинлиги айтилади. Умуман, одамнинг 
қиѐфаси кўп нарсага башорат этади". 
XV асрда яшаб ўттан Камолиддин Хусайин Воиз Кошифий ахлоқ, 
мантиқ, адабиѐтшунослик, риозиѐт, хисоб, ислом тарихи, илоҳиѐт, тарих, 
мусиқашунос, тасвирий санъат, табобот каби соҳалар билаи шуғулланган. У 
Ўрта Осиѐ олимлари ичида юзни ўқиш санъати билаи шуғулланган ягона 
мутафаккирдир. Улуғ олимнинг "Ахлоқи мухсиний" асаридан айрим 
парчаларни тавсия этамиз: "Тишнинг эгри бўлмоги макру, хила хиѐнат, 
тишнинг ораси очиқ ва силлиқлиги эса адолат, тадбиркорлик белгисидир. 
XIV асрда яшаган аллома Мухаммад мулла Юнус Хакимхон 
Шодийнинг "Қиѐфат ул башар" номли рисоласида инсоннинг кимлигини
унинг феъл-атворини қиѐфасига қараб аниқлаш борасида, қадимий тўпланма 
тажрибалар, кузатиш натижалари умумлаштирилган. Баѐн этилишича: "Ота-
боболаримиз асрлар оша одамларнинг феълу-атворларини ўрганганлар, гоҳ 
ютиб, гоҳ алданганлар. Кишиларнинг гавда тузилишларига қараб, бундан 
хулоса чиқарганлар, бу хулосалар оқибат натижада доно хакимлар томонидан 
йиғилиб, китоб шаклига келган. Бу китоб эса "Киѐфат ул-башар" ("Одамзод 
қиѐфаси"), "Илми қиѐфа" ("Қиѐфадан аниқлаш") ва "Илми фаросат" ("Фаросат 
билан билиш илми") деб аталган. Асрлар оша қўлдан-қўлга ўтиб, аввал 
қўлѐзма, сўнг босма холда араб, форс ва ўзбек тилларида кенг таркалган". 
Шамсиддин Дунасарийнинг "Одамни билиш илми" рисоласида 
инсоннинг танаси ва бадан аъзолари харакатига, юзининг тузилиши ва 
рангига, нафас олиши, овози, хатто кулишига қараб унинг кимлигини билиш 


19 
борасида, Шаркда йиғилган кузатишлар ўрин олган. Шамсиддин Дунасарий 
айтадики: "Агар одамнинг хулқ-атвори, таъби, назокати, шаклу суръатини 
билсангиз, унинг яхши-ю ѐмонлигини тушуна бошлайсиз. Бу, албатта, хаѐтда 
катта наф беради, Сизни бало қазолардан асрайди". 
Турк 
олими 
Иброхим 
Хадикий 
ўзининг 
қомусий 
асари 
"Маърифатнома" да "Илми қиѐфа" ни чиройли шеърга айлаитириб берган, У 
қуйидагича бошланади: 
Кимки бўйидур тавил 
Соддадил уғяур жамил. 
Кимки бўйидур касир, 
Хийласи вордур касир 
Кимки васат буйидур, 
Окилу хуш хуйлидур . 
Қиѐфани ўқиш санъати жуда зарурий илм бўлиб, унга амал қилган 
киши, кишиларни киѐфаси хамда уларни харакатлари орқали унинг яхши ва 
ѐмон хислатларини билиб олади. Агарда яхши инсои бўлса дўст бўлишга аҳд 
қилади, агар ѐмон инсон бўлса дустликни тарк килади. 
Кураги ерга тегмаган саркарда, йирик давлат арбоби, қонуншунос, 
талантли меъмор, нотиқ, рухшунос Амир Темур ҳам инсон қиѐфасини ўқиш 
санъатини пухта билган. У ўзининг бутун хаѐти давомида ушбу санъат 
илмидан жуда унумли фойдаланган. Унинг Амир "Темур ўгитлари"дақ 
илмидан жуда ўринли фойдаланганини хамда бу санъатни ўрганганидан 
мамнуният билан алохида таъкидлаб ўтади: "Самарканд тахтини эгаллаб, 
азим Моварауннахр бизнинг хукмимизга киргач, юртда адолат ўрнатмоққа аҳд 
этдик. Аркону давлат атрофинда кўп нобакор мардумлар ин кўймокчи эрди. 
Инчунин, уларнинг замзамасидан хуноб бўлиб. бир тадбир буюрдим: 
"Мусаввир келган арзигуйнинг суръатини чизиб, менга киритсин. 
Арзигуйнинг қиѐфасига боқиб, қабулимни айтармен". 
Мусаввирлар саройга келганларнинг сувратини чизиб, менга киритар, 
арзигуйнинг пешона, бурун, даҳан, кўз ва бошқа сифатларидан, унинг 


20 
мақсад ва феълини олдиндан билиб турардим. Бадфеъл ва хиѐнаткорларни 
қабулимга йўлатмаслик харакатида бўлдим. Бунда пирим - шайх Шамсиддин 
Паррандадан "Илми қиѐфа" - қиѐфага қараб баҳо бериш ва олдиндан 
тақдирни башорат этиш илмини мукаммал эгаллаганлигим ғоят қўл келди. 
Иттифоко, бир арзигуйнинг сувратин келтиришди. Сувратга тикилиб, 
анинг ғийбат ва бўхтонга ружу қўйганин англадим. Қабул буюрмадим. 
Аммо, ул мулозимларга зўрлик билан хузуримга ғавғо солиб кирди. 
- Соҳибқирон, - дерди у киши, - сиз ҳақсиз. Кейинги умримда мен кўп 
қатори ғийбат ва бўхтонга ружу қўйдим Аммо, илгари чин кўнгил киши 
эрдим. Найлайки, замон зайли мени шу куйга солди. Ортик чидашим 
мушкул. Арзим хам замона зайлидандур. Файз берувчи сухбатингдан 
маҳрум этма! 
Шундан сўнг қабулга изн бердим. Мулозимлар бу кишини хос хонага 
бошлашди.‖ 
Дунѐдаги хар бир одамнинг ташқи қиѐфа тузилиши ўзига хос 
кўринишга эга бўлиб, муайян белгиларга эгадир. Чунончи ака-ука, опа-
сингиллар, эгизаклар ташки кўриниши жихатидан канчалик бир бирларига 
ўхшаш бўлишса ҳам улар айрим хусусий белгилари ила бир-биридан фарқ 
қилади. 
Атокли рус антропологи Д.Н.Анучин айтганидек, "инсоннинг ташқи 
қиѐфа хусусиятлари умри буйи ўзгаришсиз ўтади, факат баъзи бир белгилари, 
бўйи, қадди-қомати ва баданнинг баъзи қисмлари ўтган жихатидан ўзгариши 
мумкин. Бу ўзгаришлар нисбий характерга эгадир". 


21 
Инсон қиѐфасининг динамик холатлардан энг характерли холати 
кулги ва йиғидир. "Машҳур рус ѐзувчиси Л.Н.Толстой ўз асарларида 
одамнинг рухий холатини ифодаловчи нигоҳларнинг 85 хилини ва 
кулишнинг 97 хилини тасвир этган. "Ҳар хил сабаб билан йиғлаган пайтда 
одамнинг қоши ва оғзи хар хил қиѐфада ўзгаради",- деган эди Леонардо да 
Винчи. Психолог П.М.Якобсон томонидан ишланган расмлардан одамнинг 
афтидаги қиѐфа асосан лаблар, қош ва кўз ўзгаришларининг бир-бирига 
нисбатан турлича холатига, шунингдек кўзнинг қанчалик чақнаб туришига 
боғгликдир". 
Хар бир инсон динамик холатида ички дунѐсини яъни характерини
умуман ўзгартириши мумкин. Инсоннинг турли эмоционал холатларида 
чунончи баданнинг хилма-хил ифодали харакатлари, имо-ишоралар, хусусан кўз 
билан қилинадиган имолар, товушнинг оханги, хўмрайиш, салгина жилмайиб 
кулиш, елка қисиш ва бошқа ифодали харакатлар мақсадини хамда унинг 
кимлигини очиб беради. 
Ҳар бир инсонга унинг феъл-атворидан келиб чиқиб ташқи кўриниш, афт-
ангор берилган бўлади. Ҳар бир инсоннинг кўзи, қоши, юзи, умуман, чеҳраси 
унинг ички оламига монанддир. Юзга қараб одам феъл-атворини "ўкиш" бу 
азалдан кишиларни кизиктириб келган бир санъат. Бу санъатни янада чукур 


22 
ўрганиш, илмий тадкикотлар олиб бориш зарур. Инсоннинг хар бир шаклида, 
рангида чукур психологик хусусиятлар яширинган. Уларни қалбдан ўқий олиш 
ҳамда хаѐтимизда фойдаланищ психологик нуқтаи назардан муҳим аҳамият 
касб этади. 
Шаркда қиѐфа илми билан шуғулланиш ман этилмаган. Масалан, 
Мухаммад алайхи вассаломнинг "Утлуб ул-хайри мин хисон ил-вужух"
хадисларини мисол қилиб олиш мумкин. Унинг мазмуни қуйидагича "Сизлар
яхшиликни чиройли юзлилардан қидиринглар", деганлар. Ҳақиқатдан ҳам 
чиройли, очиқ юзли кишиларнинг қалби хам гўзал, доно ва ақлли бўлади.

Download 1,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish