Абу али ибн сино номидаги бухоро давлат тиббиёт институти №2 акушерлик ва гинекология кафедраси



Download 4,27 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/304
Sana21.04.2022
Hajmi4,27 Mb.
#568948
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   304
Bog'liq
akusherlik va ginekologiya

Ультратовушли текшириш 
Ҳомиладаги туғма ва наслий касалликларни аниқлаш учун ультратовушли 
текшириш уч хил йўналишда қўлланилиши мумкин: 
- ҳомиланинг туғма патологиялари маркерларини ва риаожланиш нуқсонларини бевосита 
кѝриш; 
- бачадон ичи инвазив диагностик аралашувларни таъминлаш (масалан, амниоцентез ва 
хорионбиопсия); 
- ҳомиладорлик муддати ҳақида аниқ маълумот бѝлишини талаб қиладиган тестлар- 
максимал самарали қѝллаш имконини берадиган фетометрия ѝтказиш 
Ҳозирги вақтда ҳомила ривожланиш нуқсонларининг кѝп қисми УТТ натижасида 
аниқланади. Анэнцефалия каби нуқсонларни аниқлаш қийинчилик туғдирмайди, аммо 
бошқаларини аниқлаш қийинроқ (баъзи юрак нуқсонлари). Битта нуқсон аниқланса, 
бошқа нуқсон ва/ѐки хромосом нуқсонларга шубҳа бѝлади. Ҳомила ривожланиш нуқсони 
ѝз ѝзидан келиб чиқмайди, унга қандайдир бир хромосома нуқсонлари сабаб бѝлиши 
мумкин. Диагростик аниқлик даражаси қуйидагиларга боғлиқ: 
патология турига 
• гестацион муддатга 
• текширишни ѝтказаѐтган мутахассис малакасига 


40 
• қѝлланилаѐтган жиҳоз сифатига 
• текширишга ажратилган вақтга 
Ҳомила ривожланиш нуқсонларини скриниг қилувчи мутахассислар ѝтказилаѐтган 
текширишлар сифатини доимий назорат қилиб боришга муҳтождирлар. Бунинг энг яхши 
усули текширишдан кейин туғилган боланинг соғлиги ҳақида маълумот йиғишлари лозим. 
Ультратовушли текширувни қѝллаш оғир ҳомила ривожланиш нуқсонлари аниқланган 
ҳолатларда ота-оналар ҳомиладорликни тѝхтатиш қарорини қабул қилишганда перинатал 
ѝлимни камайтириш омили бѝлиши мумкин. 
Кѝпгина жуфтликлар ҳомилада ҳаѐтга лаѐқатсиз ривожланиш нуқсонлари, масалан 
анэнцефалия ѐки боланинг ногиронлигига олиб келадиган орқа мия чурраси ва кучли 
гидроцефалиянинг бирга келиши каби нуқсонлар аниқланганда ҳомиладорликни 
тѝхтатишга қарор қилишади. Нуқсонлар аниқ бир оқибатга олиб келиши номаълум ѐки 
ҳолатни тахлил қилишда хатоликлар бѝлса, бундай қарор қабул қилиш қийин бѝлади. 
Бундай ҳолатларда бошқа мутахассислар маслаҳати билан асосланмаган 
аралашувлардан воз кечиш ва ятроген характердаги постнатал муаммолар келиб чиқиш 
оғирлиги ва сонинини камайтириш мумкин. 
Ҳомилада ривожланиш нуқсони аниқланиши бу албатта ҳомиладорликни тѝхтатиш 
керак дегани эмас. Аниқ ташхис қѝйилиши кѝпчилик ота-оналарга ривожланишда маълум 
бир хусусиятларга эга бѝлган боланинг туғилишига тайѐр бѝлишига имкон беради. 
Аммо баъзи ҳолатларда бунақа ҳолатни енгиш ва болани парваришга 
тайѐрланишда жуфтликларга ѐрдам берадиган мутахассиснинг малакали маслаҳати керак 
бѝлади. Оғир ривожланиш нуқсонлари бѝлганда реал кѝмак бера оладиган одамларнинг 
бирга бѝлиши талаб қилинади. 
Ҳомиладорликнинг 20 ҳафтасида бажариладиган УТТнинг минимал стандарти 
қуйидагилар: 
- калла шакли ва ѝлчами, бѝшлиғи тузилиши (cavum pellucidum, cerebellum, қоринчалар 
ҳажми atrium < 10 mm) 
- орқа мияни бѝйлама ва кѝндаланг сканирлаш 
- қорин шакли ва буйрак ва киндик соҳасида жойлашган структуралар тавсифи 
- қорин шакли ва меъда соҳасида жойлашган структуралар тавсифи 
- буйракларнинг олл ва орқа ѝлчамлари 
- қорин бѝшлиғини бѝйлама текшириш (диафрагма ва сийдик қопи) 
- юракнинг 4 камераси кѝринадиган соҳада кѝкрак бѝшлиғи 
- юракдан чиқувчи йирик қон томирлар 
- юзи ва лаби 
- қѝллари: асосий учта суяклар, бармоқлар саналмайди 
- оѐқлар: асосий учта суяклар, товон, бармоқлар саналмайди, 

Download 4,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   304




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish