Сут безларидаги ўзгаришлар.
Прогестерон ва эстроген ҳисобига сут безларининг
қон билан таъминланиши ва ѝсиши кучаяди. АКТГ ҳисобига ареолалар пигментацияси
юзага келади. 16 ҳафтадан бошлаб секретор функцияси ишга тушиб, сутсимон ажралма
ажралиши мумкин.
Суяк тизими.
Прогестерон таъсирида боғлов аппарати юмшайди, бу белдаги
оғриқлар билан кузатилади, боғламларнинг функционал чѝзилиши туғруқда ѐрдам беради.
Белдаги оғриқларга бел лордози ортиши ҳисобига қомат ѝзгариши, боғлов аппарати
чѝзилиши ва тѝқималарда сув йиғилиши ҳам сабаб бѝлиши мумкин. Оғриқлар асосан
учинчи триместрда кечаси кузатилиб, уйқу бузилишига сабаб бѝлади.
УзР ССВ 137 ―Ўзбекистон Республикасида ҳомиладорларга амбулатор шароитда
ѐрдам кѝрсатиш самарасини оширишга замонаий технологияларни киритиш ҳақидаги‖
фармонига асосан, ҳар бир камида 6та режали туғруққача ташрифни амалга ошириши
лозим (12 ҳафтагача, 16 ҳафтада, 28, 34, 36, 38 ҳафталик муддатларда) ѐки кѝпинча
маслаҳат ва текширувга эҳтиѐж бѝлганда.
Антенатал парвариш буйича дастурлар оналар ва перинатал улимни, шунингдек
перинатал касалланиш курсаткичини пасайтириш усулларини топиш учун ишлаб
чикарилган.
Тугруккача парваришдан максад – аѐлга саломатлигини саклашга ва шу билан
тугилажак фарзандининг хам соглом булишига ѐрдамлашишдан иборат. Тугруккача
парвариш хомиладор аѐлга, унинг партнери ѐки оиласига хусусан ота-оналик вазифасини
узлаштиришда ѐрдам ва куллаб кувватлашни уз ичига олади. Бу тиббиѐт ходимлари
нафакат парваришни эмас, балки аѐлни, парнери ѐки оила аъзоларига ахборот беради ва
ургатади деганидир.
Тугруккача булган парвариш доирасида хизмат килаѐтган тиббиѐт ходимларининг
роли куйидагилардан иборат:
хомиладорлик, тугрук, кукрак билан бокиш, ота-оналик вазифасига аѐлнинг рухий
адаптациясини куллаб кувватлаш
хомиладорлик кечишини аѐл ва хомила саломатлигини таъмин этиш максадида
кузатиш
барча аѐлларни текшириш хамда содир булиши мумкин булган асоратларни аниклаш
аѐлларга уларнинг соглиги хакидаги мухимахборотларни бериш: соглик учун
фойдали таомлар, чекишни ташлаш, ОИВ профилактикаси, оилани режалаштириш,
зуравонликка бархам бериш.
Дастлаб аѐлларни хомиладорлик вактида юзага келадиган нисбатан хавфли симптомлар,
асоратлар билан таништириш. Тугруккача машгулотлар аѐл ва унинг оиласига
хомиладорлик ва тугрук хакида маълумот беради.
УзРда ҳар бир хомиладор аѐл камида 7та режали туғруққача ташрифни амалга
ошириши лозим (12 ҳафтагача, 16 ҳафтада, 28, 30, 34, 36, 38 ҳафталик муддатларда) ѐки
кѝпрок маслаҳат ва текширувга эҳтиѐж бѝлса.
Нерв найи нуксонининг олдини олиш максадида фоли кислота буюрилиши, кандли
диабет билан огриган аѐлларни хомиладорликка кадар текшириш уз вактида булиши
керак. Бундан ташкари, соглом хаѐт тарзи тугрисида тавсиялар бериш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |