ДАВОЛАШ ВА ТИББИЙ ПЕДАГОГИКА ФАКУЛЬТЕТИ 5 КУРС ТАЛАБАЛАРИ УЧУН КЛИНИК ФАРМАКОЛОГИЯДАН ТЕСТ САВОЛЛАРИ
1. Сульфаниламидлар қабул қилганда кристаллурия рифожланиш ҳавфи камаяди, агар пешоб реакцияси:
А. ишқорий*
Б. нейтрал
В. нордон
Г. кучсиз нордон
Д. кучсиз ишқорий бўлса
2. Эфедриннинг фармакодинамик эффектларига хос эмас:
А. юрак қисқаришлар сонинг камайиши*
Б. бронхларнинг кенгайиши
В. периферик томирлар тонусининг ошиши
Г. артериал босимнинг ошиши
Д. юрак ишининг кучайиши
3. Макролид гурухидаги антибиотиклар қуйидагиларга нисбатан юқори даражада актив:
А. микоплазмалар*
Б. протей
В. клостридиялар
Г. куйдирги таёқчаси
Д. бруцеллалар
4. Тетрациклинларни темир, кальций препаратлари, сутли овқатлар билан қабул қилинса, уларнинг таъсири:
А. пасаяди*
Б. ўзгармайди
В. ошади
Г. ўрганилмаган
Д. сезиларли ошади
5. Левомицетиннинг катталар учун даволаш курсидаги дозаси қуйидагидан ошмаслиги керак:
А. 20-25 гр
Б. 30-35 гр*
В. 40-50 гр
Г. 10-20 гр
Д. 5-10 гр
6. Клофелин қабул қилинганда яхши самара кузатилди, бир ҳафтадан сўнг яна АБ оша бошлади. Резистентлик механизми:
А. натрий ва сув ушланиб қолиши ва қон плазмаси хажмининг ортиши*
Б. ўрганиб қолиш
В. пародоксал реакция
Г. метаболизмининг кучайиши
Д. организмдан чиқарилишининг кучайиши
7. Жигар фаолияти бузилганда қўлланилиши мақсадга мувофиқ бўлмаган препарат:
А. клофеллин
Б. октадин
В. допегит*
Г. резерпин
Д. празозин
8. Системали қизил бўричали беморда АБ юқори. Қандай гипотензив воситаларни қўллаш мақсадга мувофиқ эмас:
А. капотен, энам
Б. клофеллин, резерпин
В. верапамил, празозин
Г. апрессин, допегит*
Д. нифедипин, изоптин
9. Дори воситаларининг бемор организмига таъсирини қайси фан ўрганади:
А. тажрибавий доклиник фармакология
Б. клиник фармакология*
В. фармация
Г. тажрибавий фармакотерапия
Д. клиник фармакотерапия
10. Ярим чиқарилиш даври (Т1/2) қуйидагини характерловчи кўрсаткичдир:
А. дори воситасининг қондаги концентрацияси 2 марта камайиши учун сарф бўлган вақт*
Б. дори воситаларининг тарқалиш хажми
В. биотрансформация интенсивлиги
Г. элиминация константаси
Д. вақт бирлиги ичида қоннинг тозаланиш тезлиги.
11. Дори воситаларининг фармакокинетикасини характерловчи кўрсаткичларга кирмайди:
А. биоэришувчанлик
Б. қон плазмасида дори воситаларининг концентрацияси
В. ярим чиқарилиш даври
Г. тарқалиш хажми
Д. фармакологик таъсирнинг потенцирланиши*
12. Ичакларда дори воситаларининг сўрилиш тезлиги ва тўлиқлигига таъсир қилувчи омилларга кирмайди:
А. плазма оқсиллари билан боғланиши*
Б. ошқозон рН
В. ошқозонда овқат мавжудлиги
Г. ичак перистальтикаси
Д. ошқозон ва ичакнинг қон билан таъминланиши интенсивлиги
13. Дори воситаларининг кон плазмаси оқсиллари билан амалий аҳамиятга эга боғланиш фоизи:
А. 0-20
Б. 80-100*
В. 40-60
Г. 20-40
Д. 60-80.
14. Эуфиллин қўлланилишига қуйидаги барча ҳолатлар қарши кўрсатма бўлади, бундан мустасно:
А. тез-тез юзага келувчи экстрасистолия
Б. кескин гипотония
В. пароксизмал тахикардия
Г. синусли брадикардия*
Д. тутқаноқ синдроми
15. Келтирилга ўзаро таъсир турларидан қайсиниси фармакодинамик ўзаро таъсир:
А. рецептор учун рақобат*
Б. сўрилиш учун рақобат
В. оқсил билан бирикиш учун рақобат
Г. тарқалиш учун рақобат
Д. метаболизм учун рақобат
16. Қуйидагиларнинг қайсиниси қутбли юрак гликозиди:
А. целанид
Б. дигитоксин
В. строфантин*
Г. ацетилдигитоксин
Д. дигоксин
17. Қуйидаги юрак гликозидларининг қайсиниси қон плазмаси оқсиллари билан аҳамиятли даражада боғланади:
А. целанид
Б. дигитоксин*
В. коргликон
Г. дигоксин
Д. строфантин.
18. Қайси юрак гликозидларининг кинетикаси буйрак етишмовчилиги бор беморларда деярли ўзгармайди?
А. строфантин
Б. дигоксин
В. целанид
Г. дигитоксин*
Д. коргликон
19. Қайсиниси юрак гликозидларини қўллашга қарши кўрсатма бўла олади:
А. қоринча пароксизмал тахикардияси*
Б. бўлмача хилпираши пароксизми
В. хилпировчи аритмия тахсистолик шакли
Г. кучли синусли тахикардия
Д. қоринча усти пароксизмал тахикардияси
20. Қон айланиши етишмовчилиги II даражаси бор бемор, амбулатор шароитда дигитоксин кунига 0,15 мг (1,5 таб.) қабул қилади, ўткир энтерит қўшилиши муносабати билан дигитоксиннинг таъсири қандай ўзгаради?
А. парадоксал реакция
Б. таъсирнинг кучайиши
В. ножўя таъсирларнинг юзага келиши
Г. ўзгариш бўлмайди
Д. таъсирнинг сусайиши*
21. Клиник фармакологиянинг асосий мақсади:
А. янги дори воситалари яратиш
Б. фармакотерапия самарадорлиги ва ҳавфсизлигини ошириш*
В. дори таъминотини яхшилаш
Г. дори воситаларини тажрибавий ўрганиш
Д. дори воситалари тайёрлаш технологияларини мукаммаллаштириш
22. Подаграли беморга диуретик буюриш эхтиёжи туғилди, бунда энг ҳавфсиз диуретик:
А. гипотиазид
Б. оксодолин
В. фуросемид
Г. урегит
Д. диакарб*
23. Юрак гликозидларини қўллашга қарши кўрсатма:
А. қоринча усти пароксизмал тахсикардияси
Б. кучли синусли тахикардия
В. қоринча пароксизмал тахикардияси*
Г. бўлмачалар хилпираши пароксизми
Д. хилпировчи аритмия тахисистолик шакли
24. Келтирилган ножўя таъсирларнинг қайсиниси дигиталисли интоксикацияга хос эмас:
А. юрак қисқаришлар сонининг камайиши
Б. атрио-вентрикуляр ўтказувчанликнинг сусайиши
В. экстрасистолик аритмия
Г. артериал босимнинг пасайиши*
Д. диспепсик бузилишлар
25. Дигоксин қабул қилиш фонида, беморда тез-тез юзага келувчи қоринча экстрасистолиялари пайдо бўлди. Қайси антиаритмик дори воситасини буюрасиз:
А. хинидин
Б. дифенин*
В. новокаинамид
Г. финоптин
Д. дилтиазем
26. Билвосита антикоагулянтлар билан кенг спектрли антибиотикларни бир вақтда қўллаш натижасида антикоагулянтлар таъсири:
А. пасаяди
Б. ўзгармайди
В. ошади*
Г. ўта пасаяди
Д. ўрганилмаган
27. Лидокаиннинг паст биоэришувчанлиги асосан қуйидагига боғлиқ:
А. юқори даражадаги пресистем клиренсга
Б. жигардан биламчи ўтиш эффектига*
В. паст даражадаги абсорбцияга
Г. қон оқсиллари билан юқори даражада бирикишига
Д. препаратнинг ўзгармаган ҳолда сийдик билан чиқарилишига
28. Кордароннинг қоринча тахикардиялари пароксизмини бартараф этиш учун рационал дозалаш тартиби:
А. в/и болюс 300-450 мг, сўнг в/и томч. 150-300 мг 30-120 мин.ичида*
Б. в/и оқим билан, секин-аста 450 мг
В. в/и томчилаб 450 мг 2-3 соат ичида
Г. ичиш учун кунига 1 таб х 4 махал (800 мг)
Д. вена ичига оқим билан бир марта 300 мг
29. Атропинни бронхолитик сифатида қайси бронхообструктив ҳолатда кўллаб бўлмайди:
А. "жисмоний зўриқиш"
Б. тунги хуружлар билан
В. психоген
Г. ёпишқоқ балғамли*
Д. кўп шиллиқ секрецияли
30. Бемор "ашаддий" кашанда теофиллин қабул қилади. Чекиш теофиллиннинг Т1/2 даврига қандай таъсир этади:
А. узаяди
Б. деярли ўзгармайди
В. жуда узаяди
Г. ўрганилмаган
Д. қисқаради*
31. Бронхиал астмали беморларда симпатомиметикларнинг дозаси ошириб юборилиши натижасида келиб чиқувчи энг ҳавфли ножўя таъсир:
А. "ўпкалар бекилиш" синдроми*
Б. тремор, қалтираш
В. психик қўзғолиш
Г. тахикардия
Д. уйқу маромининг бузилиши
32. Сут безларида етарли концентрацияда тўпланмайдиган антибиотик:
А. левомицетин
Б. бензилпенициллинлар*
В. аминогликозидлар
Г. тетрациклинлар
Д. сульфаниламидлар
33. Ацетилсалицилат кислота ва перорал қандни туширувчи воситаларни бир вақтда қўлланилганда, уларнинг гипогликемик таъсири кучаяди. Сабаби:
А. қон плазмаси оқсиллари билан бирикмадан сиқиб чиқариш*
Б. жигарда метаболизмнинг сусайиши
В. чиқарилиш тезлигининг секинлашуви
Г. сўрилиш тезлиги ва тўлиқлигининг ўзгариши
Д. ўзаро таъсир натижасида таъсирларнинг потенцирланиши
34. Глюкокортикостероид гормонларни парентерал формадан перорал қабул қилишга ўтказганда уларнинг дозаси:
А. 2-5 марта оширилади
Б. 2-5 марта камайтирилади*
В. 1.5-2 марта камайтирилади
Г. 1.5-2 марта оширилади
Д. ўзгармасдан қолади
35. Янги туғилган чақалоқларга қўллаш мумкин бўлган антибиотиклар:
А. левомицетин
Б. тетрациклин
В. канамицин
Г. бензилпенициллин*
Д. мономицин
36. Ўсмирларга (13-14 ёш) дори воситаларни қўллаганда, катталар дозасининг канча қисмини бериш тавсия этилади:
А.1/12
Б. 1/4
В. 1/3
Г. 1/2*
Д. 3/4
37. АПФ ингибиторларини қўллашга қарши кўрсатма:
А. икки томонлама буйрак артериялари стенози*
Б. вазоренал гипертония
В. гипертония касаллиги енгил кечиши
Г. гипертония касаллиги ўрта оғирликда кечиши
Д. гипертония касаллиги ва ЮИК
38. WPW (Вольф-Паркинсон-Уайт) синдромили беморлардаги аритмияларда кордароннинг асосий антиаритмик таъсир механизми:
А. ўтказувчи система қўшимча тутами рефрактер даврини узайтиради*
Б. ўтказувчи система қўшимча тутами рефрактерлик даврини қисқартиради
В. атрио-вентрикуляр тугун рефрактерлик даврини қисқартиради
Г. AV тугун орқали ўтказувчанлик тезлигини пасайтиради
Д. Гис оёқчалари бўйлаб ўтказувчанлик тезлигини пасайтиради
39. Кордаронни қўллашга кўрсатма:
А. синусли брадикардия
Б. WPW (Вольф-Паркинсон-Уайт) синдроми*
В. II даражали атрио-вентрикуляр блокада
Г. хилпировчи аритмия брадисистолик формаси
Д. препаратга нисбатан идиосинкразия
40. Тиазидли диуретикларни қўллашга кўрсатма:
А. оғир жигар етишмовчилиги
Б. терминал буйрак етишмовчилиги
В. ҳомиладорлик 1 триместри
Г. подагра, зўрайиш фазаси
Д. қандсиз диабет*
41. “Тиазидли ва нотиазидли” диуретикларнинг сийдик ҳайдовчи таъсири коптокчалар фильтрацияси пасайганда сусаяди ва фильтрация қанча мл/мин дан паст бўлганда бутунлай тўхтайди:
А. 30*
Б. 80
В. 60
Г. 50
Д. 40
42. Юрак ишемик касаллиги ва инфаркдан кейинги кардиосклерозли беморда ўпка шишуви ривожланди. Танлов диуретики:
А. маннитол вена ичига
Б. мочевина вена ичига
В. фуросемид вена ичига*
Г. гипотиазид катта дозада ичишга
Д. верошпирон катта дозада ичишга
43. Глюкокортикостероид препартларини қўллашнинг альтернирловчи схемаси:
А. иккиланган қувватловчи доза бир махал кунора*
Б. циркад ритминини хисобга олган ҳолда кундалик қабул қилиш
В. 3-4 кунлик қайталанувчи курслар 4 кунлик танаффуслар билан
Г. бир вақтда ҳам ичишга, ҳам парентерал қўлланилиши
Д. камаювчи дозада парентерал қўлланилиши
44. Индометацин ва фуросемидни бир вақтда қўлланилганда юзага келиши мумкин:
А. диурезнинг ортиши
Б. анальгетик таъсирнинг пасайиши
В. диуретик таъсирнинг пасайиши*
Г. анальгетик таъсирнинг потенцирланиши
Д. таъсирлар ўзгармайди
45. Верапамилнинг бета-адреноблокаторлар билан биргаликда қўлланилиши оқибати:
А. миокард қисқарувчанлигининг кучайиши, брадикардия
Б. миокард қисқарувчанлигининг пасайиши, брадикардия*
В. миокард қисқарувчанлигининг пасайиши, нормокардия
Г. миокард қисқарувчанлигининг пасайиши, тахикардия
Д. миокард қисқарувчанлигининг ортиши, тахикардия
46. Атропиннинг фармакодинамик таъсирларига кирмайди:
А. бронх безлари секрециясининг пасайиши
Б. ОИТ мотор функциясининг пасайиши
В. бронходилятация
Г. аккомодация параличи
Д. овқат хазм қилиш безлари секрециясининг кучайиши*
47. Шишлар билан кечувчи портал гипертензия синдромида танлов препарати:
А. клопамид
Б. верошпирон*
В. урегит
Г. фуросемид
Д. гипотиазид
48. Беморда анаэроб инфекция аниқланган. Қўллашга кўрсатма бўлган антибиотик:
А. тетрациклин
Б. левомицетин
В. метронидазол*
Г. ампициллин
Д. цепорин
49. Теофиллин ва бета-2-адреностимуляторларни биргаликда қўлланилганда уларнинг таъсири қуйидагича ўзгаради:
А. таъсирнинг йўққа чиқиши
Б. потенцирланиш*
В. антагонизм
Г. эффектнинг йўқолиши
Д. таъсирнинг сусайиши
50. Антибиотиклар ўзаро таъсирлашганда антагонизм хос бўлган комбинация:
А. бензилпенициллин-тетрациклин*
Б. цефалоспоринлар (цефалоридин дан ташқари)-аминогликозидлар
В. макролидлар-тетрациклин
Г. левомицетин-макролидлар
Д. пенициллинлар-аминогликозидлар
51. Нефротик синдромда диуретикларга резистентликни бартараф этиш учун қўллаш керак:
А. турли гурух диуретикларини
Б. кучли диуретикларни катта дозаларда
В. альбумин вена ичига*
Г. физиологик эритма вена ичига
Д. кутблантирувчи эритма
52. Ҳомилага юқори даражада салбий таъсир этувчи препаратларга кирмайди:
А. пенициллин қаторидаги антибиотиклар*
Б. цитостатиклар
В. антимикотик антибиотиклар
Г. ўсмага қарши антибиотиклар
Д. иммунодепрессантлар
53. Беморда Мобитц I типли AV блокада, гемодинамика бузилишлари билан. Беморга қайси препарат кўрсатилган:
А. новокаинамид
Б. кордарон
В. атропин*
Г. папаверин
Д. анаприлин
54. Обструктив бронхитли беморда қоринча усти тахикардияси. Қайси препаратни қўллаш мумкин эмас:
А. дилтиазем
Б. дигоксин
В. пропранолол*
Г. изоланид
Д. ритмилен (дизопирамид)
55. Нейроциркулятор дистония фонида ривожланган бўлмача экстрасистолияларида қайси препарат танлов препарати бўлади:
А. кордарон
Б. верапамил
В. этацизин
Г. пропранолол*
Д. соталол
56. Қайси ҳолатда лидокаин дозалаш режими коррекция қилинади:
А. сурункали обструктив бронхит
Б. жигар патологияси*
В. ўткир миокард инфаркти
Г. дигиталисли интоксикация
Д. артериал гипертензия
57. Қайси препарат бўлмача аритмияларида ноэффектив:
А. пропранолол
Б. изоптин
В. дифенин*
Г. кордарон
Д. дигоксин
58. Қайси препарат Морганьи-Адамс-Стокс приступида шошилинч терапия мақсадида қўлланилади:
А. амиодарон
Б. изопротеренол*
В. лидокаин
Г. аденозин
Д. калий тузлари
59. Ҳомиладорларда АБ даражаси қандай бўлганда артериал гипертензияни даволанади:
А. систолик босим 160 мм см.уст.дан ошса
Б. диастолик босим ётган ҳолатда 90 мм см.уст.дан ошса
В. диастолик босим ўтирган ҳолатда 90 мм см.уст.дан ошса*
Г. систолик босим ётган ҳолатда 200 мм см уст дан ошса
Д. протеинурияда
60. Қайси гипотензив воситани ҳомиладорларда қўллаб бўлмайди:
А. гидралазин
Б. метопролол
В. резерпин
Г. каптоприл*
Д. празозин
61. Гипертоник кризда АБни пасайтириш бўйича шифокор тактикаси:
А. биринчи соатда диастолик босимни 40 мм см.уст.га
Б. биринчи соатда диастолик босимни 10 мм см.уст.га*
В. биринчи 15 мин да систолик босимни 30 мм см.уст.га
Г. биринчи соатда ўртача АБ ни 40% га
Д. биринчи 30 мин да систолик босимни меёргача
62. Қайси ҳолатда АПФ ингибиторлари ва бета-блокаторлар ноэффектив бўлганда, клофелин танлов препарати бўлади:
А. ҳомиладорлар артериал гипертензияси
Б. Кон синдроми
В. вазоренал гипертензия*
Г. чегараланган систолик гипертензия
Д. феохромоцитома
63. Ёндош ЮИКги бўлган беморларда артериал гипертензияни даволашда танлов препаратини кўрсатинг:
А. апрессин
Б. резерпин
В. метопролол*
Г. клофелин
Д. нифедипин
64. Артериал гипертензия бронхообструктив синдром билан қўшилиб келганда артериал гипертензияни даволаш учун танлов препаратини кўрсатинг:
А. верапамил*
Б. анаприлин
В. резерпин
Г. соталол
Д. раунатин
65. Қандли диабет фонида ривожланган артериал гипертензияни даволаш учун танлов препаратини кўрсатинг:
А. тиазидли диуретиклар
Б. бета адреноблокаторлар
В. кальций антагонистлари
Г. АПФ ингибиторлари*
Д. альфа-адреноблокаторлар
66. Гиперкинетик тип қон айланишида танлов препарати:
А. гидралазин
Б. коринфар
В. резерпин
Г. капотен
Д. пропранолол*
67. Гепарин дозаси коагулограмманинг қайси кўрсаткичи асосида коррекцияланади:
А. фибриноген миқдори
Б. қон ивиш вақти*
В. протромбин индекси
Г. тромбин вақти
Д. этанол тести
68. Билвосита антикоагулянтларнинг дозаси коагулограмманинг қайси кўрсаткичи асосида коррекцияланади:
А. антитромбин III миқдори
Б. қон ивиш вақти
В. плазминоген концентрацияси
Г. этанол тести
Д. протромбин индекси*
69. Қайси препарат турғун бўлмаган стенокардияда танлов препарати бўлади:
А. фраксипарин*
Б. тиклопидин
В. варфарин
Г. неодикумарин
Д. фенилин
70. Беморда бевосита антикоагулянтлар дозаси ошириб юборилди. Сизнинг тактикангиз:
А. даволашни тўхтатиш
Б. терапияга аминокапрон кислотасини қўшиш
В. терапияни тўхтатиш ва протамин сульфат қўшиш*
Г. терапияни тўхтатиш ва викасол қўшиш
Д. терапияга янги музлатилган плазма қўшиш
71. Билвосита антикоагулянтлар дозаси ошириб юборилганда шошилинч терапия усулини кўрсатинг:
А. фибриноген в/и
Б. дицинон м/о
В. протамин сульфат в/и
Г. викасол м/о*
Д. юқоридагиларнинг барчаси
72. Гепаринни даволаш мақсадида қўлланилганда қон ивиш вақти қандай ўзгариши керак:
А. аввалгисидан 4 марта узайиши
Б. аввалгисидан 2 марта қисқариши
В. ўзгармайди
Г. аввалгисидан 2-2,5 марта узайиши*
Д. ўзгаришлар гепарин дозасига боғлиқ
73. НЯҚДВ лар қўлланилганда гастропатиялар профилактикаси учун қайси препаратни қўллаган мақсадга мувофиқ:
А. ранитидин
Б. циметидин
В. сукральфат
Г. омепразол
Д. мизопростол*
74. Дарвоза венаси ўлчамларини ва босимни камайтирувчи препаратни кўрсатинг:
А. эссенциале
Б. верапамил
В. пропранолол*
Г. лактулоза
Д. преднизолон
75. Теофиллиннинг таъсири узайтирилган препаратларига қайсиниси киради:
А. эуфиллин
Б. диафиллин
В. теотард*
Г. аминофиллин
Д. интал
76. Ингаляцион ГКС ларнинг ножўя таъсири:
А. остеопороз
Б. артериал гипертензия
В. оғиз бўшлиғи кандидози*
Г. қандли диабет
Д. эозинопения.
77. Хламидия, микоплазма и легионелага таъсир этади:
А. гентамицин
Б. левомицетин
В. метациклин
Г. ампиокс
Д. эритромицин*
78. Барчаси Helicobacter Pylori га нисбатан таъсирга эга, бундан мустасно:
А. де-нол
Б. трихопол
В. сукральфат*
Г. оксациллин
Д. фуразолидон
79. Қайси препарат селектив бета2-агонист?
А. изопреналин
Б. орципреналин
В. адреналин
Г. бекотид
Д. тербуталин*
80. Юқори даражада ҳавфли тератоген ва эмбриотоксик таъсирга эга антибиотикни кўрсатинг:
А. цефоперазон
Б. амоксиклав
В. эритромицин
Г. тетрациклин*
Д. линкомицин
1. Артериал гипертензияда танлов препаратларининг 4 та гурухини кўрсатинг:
А. бета-блокаторлар*
Б. АПФ ингибиторлари*
В. кальций антагонистлари*
Г. тиазидли ва тиазидсимон диуретиклар*
Д. раувольфия алкалоидлари
2. 2 та алтернатив гурух гипотензив препаратларни кўрсатинг:
А. марказий альфа-агонистлар*
Б. раувольфия алкалоидлари*
В. ганглиоблокаторлар
Г. бета блокаторлар
Д. АПФ ингибиторлари
3. Артериал гипертензияда диуретиклар танлов препарати бўлган 4 та ҳолатни кўрсатинг:
А. кекса беморлар*
Б. қон айланиши гипокинетик типи*
В. семизлик*
Г. кучли натрий ушланиб қолиши*
Д. қон айланиши гиперкинетик типи
4. Артериал гипертензияда бета-блокаторлар танлов препарати бўлган 4 та ҳолатни кўрсатинг:
А. ёш беморлар*
Б. ҳомиладорлик*
В. қон айланиши гиперкинетик типи*
Г. стенокардия*
Д. кекса беморлар
5. Артериал гипертензияда АПФ ингибиторлари танлов препарати бўлган 4 та ҳолатни кўрсатинг:
А. ёш беморлар*
Б. қандли диабет*
В. қон айланиши етишмовчилиги*
Г. вазоренал гипертензия*
Д. кекса беморлар
6. Артериал гипертензияда кальций антагонистлари танлов препарати бўлган 4 та ҳолатни кўрсатинг:
А. кекса беморлар*
Б. систолик гипертензия*
В. стенокардия*
Г. ёш беморлар*
Д. семизлик
7. Гипертоник кризни бартараф этишда қўлланиладиган 3та препаратни кўрсатинг:
А. клофелин*
Б. нифедипин*
В. капотен*
Г. резерпин
Д. пропранолол
8. Антиаритмик препаратлар самарадорлигининг 3 та меъзонини кўрсатинг:
А. аритмиянинг пароксизмал турларида-юрак маромининг меёрлашуви*
Б. ЭКГ (жисмоний юклама билан синама)*
В. профилактик қўлланилганда-нормал юрак маромининг сақланиши*
Г. плазмадаги ўта паст зичликка эга липопротеинлар миқдори
Д. қонда мочевина миқдори
9. Антиаритмик препаратлар самарадорлигининг 3 та меъзонини кўрсатинг:
А. аритмиянинг сурункали формаларида (хилпировчи аритмия)-нормосистолия*
Б. АБ даражаси*
В. қон плазмасида антиаритмик дори воситаларининг концентрацияси*
Г. диастолик АБ даражаси
Д. лаборатор текширувлар: қон ва сийдик умумий тахлили
10. Артериал гипертензияларни медикаментоз даволашнинг 4 та асосий тамойилларини кўрсатинг:
А. узоқ таъсир этувчи препаратларни қўллаш*
Б. препаратларнинг оптимал комбинацияларини қўллаш*
В. ноэффективликда ва ножўя таъсирлар юзага келганда бошқа гурух препаратларига ўтиш*
Г. даволашни препаратларнинг минимал дозаларидан бошлаш*
Д. препаратларни даволаш курслари билан қабул қилиш
11. Қайси ҳолатларда артериал гипертензияларни даволашда АПФ ингибиторлари танлов препарати бўлади:
А. қон айланиши етишмовчилиги*
Б. қандли диабет*
В. миокард инфарктидан кейинги ҳолат*
Г. ёш беморлар*
Д. оғир буйрак етишмовчилиги
12. Дори воситаларининг энг самарали комбинацияларини кўрсатинг:
А. Диуретик + бета-блокатор*
Б. кальций антагонисти + АПФ ингибитори*
В. диуретик + АПФ ингибитори*
Г. дигидропиридинли кальций антагонистлари + бета-адреноблокатор*
Д. бета-адреноблокаторлар + верапамил
13. Юрак етишмовчилиги II ФС, жигар фаолияти бузилган бемор дигиталисли терапияга мухтож. Шу беморга қандай юрак гликозидларини буюриш мумкин:
А. cтрофантин*
Б. коргликон*
В. дигоксин*
Г. дигитоксин
Д. ацетилдигитоксин
14. Строфантин дозаси ошириб юборилганлиги сабали беморда аллоритмия (бигеминия типи бўйича) юзага келди. Ушбу ҳолатда қайси антиаритмик препаратларни қўлаш мумкин:
А. лидокаин*
Б. дифенилгидантоин (дифенин)*
В. хинидин
Г. верапамил
Д. кордарон
15. Дигиталисли интоксикациянинг қандай 4 та белгисини биласиз:
А. кўнгил айниши, қайт қилиш*
Б. ксантопсия, скатомалар*
В. аритмиялар*
Г. ортостатик коллапс
Д. ўткир психоз, депрессия*
16. Қайси 3 та препарат юрак гликозидлари билан қўшиб қўлланилганда дигиталисли интоксикацияга олиб келмайди:
А. витамин Е*
Б. кокарбоксилаза*
В. фолат кислота*
Г. адреналин
Д. верапамил
17. Қайси 3 та симптом дигиталисли интоксикация симптомларини кучайтиради:
А. гипокалиемия, гипокалигистия*
Б. гипомагниемия*
В. гипоксия*
Г. гипохлоремия
Д. азотемия
18. Қайси клиник ҳолатларда юрак гликозидлари қўлланилади:
А. қон айланиши етишмовчилиги II Б*
Б. хилпировчи аритмия*
В. қоринчалар фибриляцияси
Г. II даражали AV блокада
Д. брадикардия
19. Буйрак патологияси бор бемор дигиталисли терапияга мухтож. Ушбу ҳолатда қайси юрак гликозидларини қўллаш мумкин:
А. дигоксин*
Б. дигитоксин*
В. коргликон
Г. строфантин
Д. нифедипин
20. Бўғилиш хуружини даволашнинг 3 та таркибий қисми:
А. метилпреднизолон в/и 1-5 мг/кг*
Б. эуфиллин 2,4%-10 мл в/и оқим билан*
В. бета 2-агонистлар 1 нафасдан ҳар 20 мин*
Г. атровент 1-2 нафасдан суткасига 1-4 махал
Д. ингакорт 2 нафасдан кунига 2 марта
21. Юрак етишмовчилигини даволашда қўланиладиган 3 та гурух ДВларини кўрсатинг:
А. периферик қон томирларини кенгайтириш хисобига юрак зўриқишини камайтирувчи препаратлар*
Б. юракда ремоделлашув жараёнларига таъсир этувчи препаратлар (иАПФ, -блокаторы)*
В. бевосита инотроп таъсирга эга препаратлар*
Г. антиаритмик препаратлар
Д. барча ҳолатларда антикоагулянт терапия
22. Юрак етишмовчилигида АПФ ингибиторлари қўлланилишининг 4 та асосий тамойилини кўрсатинг:
А. чап қоринча дисфункцияси бўлган барча беморларда АПФ-и лари қўллашга кўрсатма бор*
Б. АПФ-и лари юрак етишмовчилиги ривожланиши ҳавфини камайтирмайди
В. АПФ-и лари билан даволашни жуда кичик дозалардан бошлаб, аста-секин керакли дозагача ошириб борилади*
Г. АПФ-и лари узоқ муддатли даво учун мўлжалланган*
Д. АПФ-и лари юрак етишмовчилиги ривожланишини ҳавфини пасайтиради*
23. Юрак етишмовчилигида бета-блокаторлар буюрилишининг асосий тамойилларини кўрсатинг:
А. бета-блокаторлар стабил юрак етишмовчилиги II-III ФС ли беморларга буюрилади*
Б. юрак фаолияти ўткир декомпенсациясида қўлланилади
В. бета-блокаторлар нейрогуморал тизим фаоллашувини бартараф этади*
Г. даволашни жуда кичик дозалардан бошланади, ҳар 2-4 ҳафтада 2 баравар ошириб борилади*
Д. юрак фаолияти ўткир декомпенсацияси бўлган беморларга қўлланилмайди*
24. Семиз ҳужайралар стабилизаторлари қўлланилишига 3 та кўрсатмани аниқланг:
А. мавсумий атопик астмада танлов препарати*
Б. фақат профилактика ва режали даво учун қўлланилади*
В. бронхорея
Г. жисмоний зўриқиш астмасининг олдини олади*
Д. холинергик астма
25. Ўт ҳайдовчи воситаларининг қўлланилишига 4 та кўрсатмани аниқланг:
А. кам ҳосил бўлиши хисобига ўт ишлаб чиқаришининг бузилиши*
Б. ярадан қон кетиш
В. секретор фаолиятнинг пасайиши билан кечувчи сурункали холецистит*
Г. секретор фаолиятнинг пасайиши билан кечувчи сурункали гастрит*
Д. қабзият, йўғон ичак таъсирланиши синдроми*
26. Ўт ҳайдовчи воситалар қўлланилишига 2 та қарши кўрсатмани аниқланг:
А. гепатобилиар соханинг ўткир яллиғланишли жараёнлари*
Б. механик сариқлик*
В. Мендельсон синдроми
Г. секретор фаолиятнинг пасайиши билан кечувчи сурункали гастрит
Д. Золлингер-Эллисон синдроми
27. Ҳомиладорлик вақтида қўлланиладиган 4 та гипотензив воситани кўрсатинг:
А. гидралазин*
Б. капотен
В. верапамил*
Г. метапролол*
Д. празозин*
28. Капотен ва эналаприлнинг артериал гипертнезияни даволашда дозалаш режимини кўрсатинг:
А. капотен 12,5-150 мг/сут 2-3 марта*
Б. эналаприл 2,5мг бир марта
В. эналaприл 2,5-40 мг/сут 1-2 марта*
Г. эналaприл 20-60 мг/сут 3 марта
Д. капотен 5-10 мг бир марта
29. 3 та асосий бета-блокаторларнинг дозалаш тартибини кўрсатинг:
А. метопролол ичишга кунига 50-450 мг 2-3 махал*
Б. пропранолол ичишга кунига 40-160 мг 4 махал*
В. атенолол 50-100 мг ичишга кунига 2 махал*
Г. пропранолол 10-20 мг ичишга кунига 4 махал
Д. атенолол 40-1600 мг ичишга кунига 4 махал
30. Диуретикларнинг 4 та гурух ножўя таъсирларини кўрсатинг:
А. гипокалиемия, гипонатриемия, кислота-асос мувозанатининг бузилиши*
Б. гипокалиемия (амилорид)
В. аритмия, артериал гипотония*
Г. гинекомастия ва гирсутизм (спиронолактон)*
Д. гиперурикемия, липид бузилишлари, глюкозага толерантликнинг бузилиши*
31. Хилпировчи аритмиянинг доимий формасини даволаш учун қўлланиладиган 4 та препаратни кўрсатинг:
А. пропранолол*
Б. дилтиазем*
В. лидокаин
Г. дигоксин *
Д. верапамил*
32. Теофиллин қўлланилишига 3 та қарши кўрсатмани аниқланг:
А. ўткир миокард инфаркти*
Б. эпилепсия*
В. ўткир пневмония
Г. артериал гипертензия
Д. тиреотоксикоз*
33. Теофиллин ўзаро таъсирининг 3 та кўринишини аниқланг:
А. теофиллин чиқарилишини сусайтиради: циметидин, аллопуринол, макролидлар*
Б. таъсирлар суммацияси: бета2-агонистлар, глюкокортикостероидлар*
В. таъсирлар суммацияси: бета-блокаторлар
Г. теофиллин чиқарилишини тезлаштиради: фенобарбитал, рифампицин*
Д. теофиллин чиқарилишини сусайтиради: бета2-агонистлар, глюкокортикостероидлар
34. Бўлмача экстрасистолияларини даволаш учун қўлланиладиган 2 гурух препаратларини кўрсатинг:
А. АV-ўтказувчанлик блокаторлари - дигоксин, бета-блокаторлар, верапамил, дилтиазем*
Б. Iа гурух антиаритмик препаратлар - хинидин и прокаинамид*
В. реполяризация ингибиторлари – кордарон
Г. Iс гурух антиаритмик препаратлар – аллапинин
Д. Iв гурух антиаритмик препаратлар – лидокаин
35. 4 та селектив бета2-агонистларни аниқланг:
А. сальметерол*
Б. тербуталин*
В. фенотерол*
Г. изопреналин
Д. кленбутерол* .
36. Қайси диуретиклар қон айлиниши етишмовчилигида қўлланилади:
А. тиазидли диуретиклар*
Б. халқали диуретиклар*
В. карбоангидраза ингибиторлари
Г. осмотик диуретикилар
Д. верошпирон*
37. Қон айланиши етишмовчилигининг патогенетик давосида қўлланиладиган препаратлар гурухини аниқланг:
А. диуретиклар*
Б. периферик вазодилататорлар*
В. раувольфия алкалоидлари
Г. юрак гликозидлари*
Д. ганглиоблокаторлар
38. Сурункали гепатитларнинг базис терапияси учун қўлланиладиган препаратлар гурухини аниқланг:
А. эубиотиклар*
Б. ОИТ ферментлари*
В. антиагрегантлар
Г. кальций антагонистлари
Д. гепатопротекторлар*
39. Қизилўнгач варикоз кенгайган веналаридан қон кетишининг профилактикаси учун қўлланиладиган 3 та препаратни кўрсатинг:
А. фамотидин 40 мг кечасига*
Б. пропранолол 20 мг 2 м/сут*
В. ранисан 150 мг 2 м/сут*
Г. аминокапрон кислота 5% -100 мл в/и
Д. дицинон 2 мл м/о
40. Қон айланиши етишмовчилиги III ФС да диуретикларнинг қайси комбинацияси тўғри:
А. халқали диуретиклар + верошпирон*
Б. верошпирон + тиазидлар
В. халқали диуретиклар + тиазидлар*
Г. карбоангидраза ингибиторлари + тиазидлар
Д. карбоангидраза ингибиторлари + осмотик диуретиклар
41. Аритмиянинг қайси турларида лидокаин танлов препарати бўлади:
А. қоринча экстрасистолияси*
Б. пароксизмал қоринча тахикардияси*
В. ўткир миокард инфарктида қоринча аритмияларининг профилактикаси*
Г. синус тугун сустлиги
Д. 2-3 даражали АВ-блокада
42. Шиш-асцитик синдромни даволашда қўлланиладиган 4 та препаратни кўрсатинг:
А. спиронолактон 150 мг/сут*
Б. фуросемид, тана вазнинг 0.5 кг/сут га камайиши*
В. альбумин 10%-200мл в/и томчилаб*
Г. гепарин 5000 ТБ кунора т/о
Д. допамин 1-5 мг/кг/мин в/и томчилаб*
43. Асцит-перитонитни даволашда қўлланиладиган 3 та антибактериал препаратни кўрсатинг:
А. фортум 1 г дан кунига 2-3 махал м/о*
Б. бисептол 180 мг х 2 махал/сут ичишга
В. унасин ампициллин хисобидан кунига 8 г гача*
Г. 5-НОК 1 т х 3 м/сут ичишга
Д. цефтриаксон 2 г х 4 м/сут м/о*
44. Қайси препаратлар сурункали обструктив бронхитда танлов препарати бўлади:
А. атровент*
Б. кромолин-натрий
В. беродуал*
Г. интал
Д. теотард*
45. Қайси юрак мароми бузилишларида верапамил танлов препарати бўлади:
А. бўлмача экстрасистолияси*
Б. пароксизмал қоринча усти тахикардияси*
В. қоринча экстрасистолияси
Г. WPW-синдром
Д. хилпировчи аритмия*
46. 3 та асосий ҳажм қопловчи эритмани кўрсатинг:
А. глюкоза 5%-200мл
Б. полиглюкин 400-1000 мл қўллашга*
В. альбумин 20%- 100 мл*
Г. гемодез 200мл
Д. реополиглюкин кунига 500 мл томчилаб*
47. Холестазда қўлланиладиган 4 та препаратни кўрсатинг:
А. налоксон*
Б. урсофальк*
В. легалон
Г. гептрал*
Д. ондансетрон*
48. Бронходилятацияловчи терапия самарадорлигини назорат қилиш усулларини кўрсатинг:
А. қуруқ хуштаксимон хириллашларнинг йўқолиши*
Б. бемор ахволининг субъектив ёмонлашуви
В. ташқи нафас функциясининг меёрлашуви*
Г. бемор ахволининг субъектив яхшиланиши
Д. тана хароратининг меёрлашуви
49. ЮИК ривожланишининг 4 та ҳавф омилини кўрсатинг:
А. эркаклар*
Б. чекиш*
В. 40 ёшгача бўлган аёллар
Г. қандли диабет*
Д. юқори зичлиқдаги липопротеидлар миқдори 35 мг%дан кам бўлиши*
50. Нитратларга толерантлик ривожланишини бартараф қилишнинг 4 та усулини кўрсатинг:
А. препарат дозасини ошириш*
Б. суткалик қабул қилишлар сонини ошириш
В. нитратларни тўхтатиш*
Г. сутка давомида узлукли қабул қилиш*
Д. АПФ ингибиторлари билан қўшиб қабул қилиш*
51. Нитратлар қўлланилишига 4 та қарши кўрсатмани аниқланг:
А. глаукома*
Б. артериал гипертензия
В. оғир анемия*
Г. мия ичи гипертензияси*
Д. паст систолик босим (90 мм см уст дан паст)*
52. Стенокардия хуружини бартараф қилишнинг 4 та усулини кўрсатинг:
А. нитроглицерин аэрозоль – тил остига*
Б. нитронг сублингвал
В. нитроглицерин сублингвал*
Г. нитросорбид 10 мг – тил остига*
Д. коринфар 10 мг – сублингвал*
53. Касалхона ичи пневмонияларини даволашда қўлланиладиган антибиотикларни кўрсатинг:
А. аминогликозидлар*
Б. аминопенициллинлар
В. карбапенемлар (имипенем/циластин)*
Г. макролидлар
Д. III-IV авлод цефалоспоринлари*
54. Атипик пневмонияларни даволашда қўлланиладиган 3 та препаратни кўрсатинг:
А. эритромицин*
Б. цефазолин
В. тетрациклин*
Г. пенициллин
Д. ципрофлоксацин*
55. Асоратланмаган сийдик йўллари инфекцияларида қўлланиладиган препаратларни кўрсатинг:
А. налидикс кислотаси*
Б. нитроксолин*
В. имипенем
Г. ко-тримоксазол*
Д. фторхинолонлар*
56. АБнинг мақсадга мувофиқ даражаларини кўрсатинг:
А. АГли беморлар умумий популяцияси – 120/70 мм см уст дан паст
Б. АГли беморлар умумий популяцияси - 140/90 мм см уст дан паст*
В. АГ + қандли диабет – 130/75 мм см уст дан паст*
Г. АГ + сурункали буйрак етишмовчилиги – 125/75 мм см уст*
Д. кекса беморлар – 140/80 мм см уст*
57. Артериал гипертензияларни медикаментоз даволашнинг асосий тамойилларини кўрсатинг:
А. узоқ таъсир этувчи препаратларни қўллаш*
Б. препаратларнинг оптимал комбинацияларини қўллаш*
В. ноэффективликда ва ножўя таъсирлар юзага келганда бошқа гурух препаратларига ўтиш*
Г. АБни доимо тез тушириш
Д. даволашни препаратларнинг минимал дозасидан бошлаш*
58. Қандли диабет билан касалланган беморларда АГни даволаш тамойиллари:
А. АБ 130/85 мм см уст дан паст бўлиши керак*
Б. танлов препарати – диуретик + бета-блокатор
В. танлов препарати – АПФ ингибитори*
Г. тиазидли диуретиклар юқори дозаларда қўлланилади
Д. қонда қанд миқдори ва липид профил коррекцияси*
59. Барча омиллар билвосита антикоагулянтлар фармакодинамик таъсирини кучайтиради, БУНДАН МУСТАСНО:
А. кахексия
Б. шишлар*
В. биллиар обструкция
Г. сўрилишининг пасайиши*
Д. гипертиреоз
60. Барча омиллар билвосита антикоагулянтлар фармакодинамик таъсирини сусайтиради, БУНДАН МУСТАСНО:
А. сўрилишининг сусайиши
Б. гипертиреоз*
В. шишлар
Г. гипотиреоз
Д. жигар шикастланиши*
61. Барча препаратлар юрак етишмовчилиги ривожланишини келтириб чиқариши мумкин, БУНДАН МУСТАСНО:
А. бета-адреноблокаторлар
Б. юрак гликозидлари*
В. глюкокортикостероидлар
Г. АПФ ингибиторлари*
Д. ностероид яллиғланишга қарши воситалар
62. Барчаси юрак етишмовчилигида бета-блокаторларнинг қўлланилиши қоидаларига киради, БУНДАН МУСТАСНО:
А. даволашни кичик дозалардан бошлаш
Б. 3-12 ой даволашдан кейингина гемодинамик яхшиланиш
В. фақат носелектив бета-блокаторларни қўллаш*
Г. бета-блокаторларни АПФ ингибиторларибилан қўллаш мақсадга мувофиқ
Д. даволашни максимал дозалардан бошлаш*
63. Барчаси қон айланиши етишмовчилигида диуретикларга резистентликни бартараф қилиш усулларига киради, БУНДАН МУСТАСНО:
А. в/и қўлланилиши
Б. дозанинг оширилиши
В. кичик дозаларда қабул қилиш*
Г. комбинациялашган терапия
Д. организмдан шиш суюқлигини механик олиб ташлаш*
64. Барчаси гипотензив воситаларни танлашда дифференциал даволаш мезонларига киради, БУНДАН МУСТАСНО:
А. ёндош касалликлар
Б. ирсият*
В. бемор ёши
Г. гемодинамик параметрлар
Д. жинс*
65. Барчаси гипотензив терапия ноэффективлигининг сабаби бўлиши мумкин, БУНДАН МУСТАСНО:
А. препарат дозасининг кичиклиги
Б. дориларнинг ўзаро таъсири
В. даволашнинг кеч бошланганлиги*
Г. АГ босқичи*
Д. кўп миқдорда туз истемол қилиш
66. Қуйидагиларнинг барчаси гипертензия ривожланишига сабаб бўлади, БУНДАН МУСТАСНО:
А. ностероид яллиғланишга қарши воситалар
Б. Н2-гистамин рецептори блокаторлари*
В. глюкокортикостероидлар
Г. гепатопротекторлар*
Д. орал контрацептивлар
67. Барча препаратлар ўпка шишувида қўлланилади, БУНДАН МУСТАСНО:
А. клофелин*
Б. нитропруссид
В. фуросемид
Г. маннит*
Д. изосорбида динитрат
68. Буйрак етишмовчилигида барча препаратлар қўлланилади, БУНДАН МУСТАСНО:
А. гидралазин
Б. верошпирон*
В. фуросемид
Г. арфонад*
Д. метопролол
69. Ҳомиладорлик фонида ривожланган асоратланган гипертоник кризда барча препаратлар қўлланилади, БУНДАН МУСТАСНО:
А. гидралазин
Б. капотен*
В. метилдопа
Г. ганглиоблокаторы*
Д. метопролол
70. Шиш синдромида диуретиклар ҳавфсизлигини назорат қилиш учун барчаси қўлланилади, БУНДАН МУСТАСНО:
А. суткалик диурез ва қабул қилинган суюқлик нисбати
Б. тана вазнини аниқлаш
В. ЮҚС ва АБ нинг кндалик назорати*
Г. натрий ва калий миқдори, кислота-асос ҳолати назорати
Д. қонда қанд миқдорини аниқлаш*
71. Идеал гипотензив восита барча талабларга жавоб бериши керак, БУНДАН МУСТАСНО:
А. АБни дозага мос равишда пасайтириши керак
Б. узоқ вақт таъсир этиши керак
В. бошқа гипотензив воситалар билан синергист бўлиши керак
Г. миокардни қон билан таъминланишини яхшилаши керак*
Д. АБни кескин пасайтириши керак*
72. Барчаси тромболитик терапия учун абсолют қарши кўрсатма бўлади, БУНДАН МУСТАСНО:
А. қон кетишларга мойиллик
Б. илгари антиагрегантлар қабул қилганлик*
В. аорта аневризмасининг кўчиши
Г. олдинги 3 ойда инсульт ўтказганлик
Д. илгари билвосита антикоагулянтлар қабул қилганлик*
73. Барчаси юрак етишмовчилигида бета-блокаторларнинг ижобий таъсирларига киради, БУНДАН МУСТАСНО:
А. чап қоринчадан чиқиш фракциясининг ортиши
Б. қон плазмасида норадреналин миқдорининг пасайиши
В. миокард инфаркти ўтказган беморларда антиаритмик таъсир
Г. PQ оралиқнинг узайиши*
Д. қонда липопротеидлар миқдорининг ортиши*
74. Барчаси верапамил қўлланилишига қарши кўрсатма, БУНДАН МУСТАСНО:
А. хилпировчи аритмия*
Б. II-III даржали AV блокада
В. синусли тахикардия*
Г. гипотония
Д. қоринча тахикардиялари
75. Барча ножўя таъсирлар антацидларга хос, БУНДАН МУСТАСНО:
А. ошқозон ширасининг иккиламчи гиперсекрецияси
Б. магний оксид – ич суриши
В. аккомодация бузилиши*
Г. алкалоз
Д. гирсуитизм*
76. Барчаси ўт ҳайдовчи воситалар қўлланилишига кўрсатма, БУНДАН МУСТАСНО:
А. сурункали гепатит
Б. жигар ўткир дистрофияси*
В. сурункали калькулёз холецистит*
Г. йўғон ичак таъсирланиши синдроми
Д. сурункали гипоацид гастрит
77. Барчаси ўт ҳайдовчи воситалар қўлланилишига қарши кўрсатма, БУНДАН МУСТАСНО:
А. механик сариқлик
Б. йўғон ичак таъсирланиши синдроми*
В. жигар ўткир дистрофияси
Г. гепатобиллиар соҳа ўткир яллиғланиш касалликлари
Д. сурункали панкреатит, секретор фаолиятнинг пасайиши билан*
78. Барчаси антацидларнинг ножўя таъсирлари, БУНДАН МУСТАСНО:
А. сўлак оқиши*
Б. алкалоз
В. қабзият
Г. гипофосфатемия ва остеомаляция
Д. гипокалемия*
79. Холестазда тери қичишишини даволаш учун барчаси қўлланилади, БУНДАН МУСТАСНО:
А. урсофальк
Б. гастроцепин*
В. кларитин
Г. холестирамин
Д. лактулоза*
80. Гепатитларнинг этиологик терапиясига барчаси таъллуқли, БУНДАН МУСТАСНО:
А. лактулоза*
Б. аденинарабиназид
В. интрон-А
Г. синтетик нуклеозидлар
Д. холестирамин*
81. Барча антибиотиклар сурункали гиперацид гастритда қўлланилади, БУНДАН МУСТАСНО:
А. амоксициллин
Б. кларитромицин
В. линкомицин*
Г. метронидазол
Д. тиенам*
82. Гипоацид гастритнинг зўрайишида барчаси қўлланилади, БУНДАН МУСТАСНО:
А. ацидин-пепсин
Б. омепразол*
В. сукральфат
Г. метоклопрамид
Д. фенобарбитал*
83. Сурункали панкреатитнинг патогенетик терапиясига барчаси киради, БУНДАН МУСТАСНО:
А. фамотидин
Б. активлашган кўмир*
В. гордокс
Г. линнекс*
Д. креон
84. Мальабсарбция синдромида барчаси қўлланилади, БУНДАН МУСТАСНО:
А. витаминлар
Б. электролитлар
В. эубиотиклар*
Г. оқсил препаратлари
Д. холестирамин*
85. Диарея синдромида барчаси қўлланилади, БУНДАН МУСТАСНО:
А. лактулоза*
Б. лоперамид
В. интетрикс
Г. легалон*
Д. смекта
86. Барчаси беротек қўлланилиши учун кўрсатма бўлади, БУНДАН МУСТАСНО:
А. препарат билан тез нафас олиш
Б. нафас чиқаргандан сўнг 10 с га нафасни ушлаб туриш
В. тез кескин нафас чиқариш*
Г. препарат билан секин нафас олиш*
Д. қўлланилишидан олдин ингаляторни силкитиш
87. Барча ҳолатларда атровентни қўллаш мақсадга мувофиқ, БУНДАН МУСТАСНО:
А. ёш беморларни даволаш учун*
Б. кекса беморларни даволаш учун
В. бронхореяда
Г. ваготонияда
Д. қуюқ, ёпишқоқ балғамда*
88. Барчаси Helicobacter Pylori га нисбатан антибактериал фаолликка эга, БУНДАН МУСТАСНО:
А. де-нол
Б. трихопол
В. сукральфат*
Г. оксациллин
Д. ранитидин*
89. Чўзилган бўғилиш хуружини бартараф этиш учун барча препаратлар қўлланилади, БУНДАН МУСТАСНО:
А. эуфиллин
Б. интал*
В. метилпреднизолон
Г. беротек
Д. теотард*
90. Янги туғилган чақалоқларда қуйидагиларнинг барчасини қўллаш мумкин, БУНДАН МУСТАСНО:
А. оксациллин
Б. цефазолин
В. эритромицин
Г. гентамицин*
Д. абактал*
91. НЯҚДВлар қўлланилганда гастропатиялар профилактикаси учун қайси препаратни қўллаган маъққул:
А. ранитидин
Б. энпростил*
В. сукральфат
Г. омепразол
Д. мизопростол*
92. НЯҚДВларнинг фармакодинамик таъсирларига қуйидагиларнинг барчаси киради, БУНДАН МУСТАСНО:
А. антипиретик
Б. гипотензив*
В. анальгетик
Г. гипохолестеролемик*
Д. антиагрегацион
93. Фармакокинетик ўзаро таъсир қуйидаги барча ўзгаришларга олиб келиши мумкин, БУНДАН МУСТАСНО:
А. биотрансформациянинг ўзгариши
Б. рецепторлар сезгирлигининг ўзгариши*
В. оқсил билан бирикишнинг ўзгариши
Г. тўқималар сезгирлигининг ўзгариши*
Д. ДВлари чиқарилишининг ўзгариши
94. Фармакодинамик ўзаро таъсир қуйидаги барча ўзгаришларга олиб келиши мумкин, БУНДАН МУСТАСНО:
А. рецепторлар сезгирлигининг ўзгариши
Б. ДВлари чиқарилишининг ўзгариши*
В. тўқималар сезгирлигининг ўзгариши
Г. физик-кимёвий реакцияларнинг ўзгариши*
Д. жигар ва буйрак функциясининг пасайиши
95. Цефалоспоринларнинг нефротоксиклиги қуйидагилар билан бир вақтда қўлланилганда ортмайди:
А. эритромицин*
Б. стрептомицин
В. гентамицин
Г. сульбактам*
Д. фуросемид
96. Капотен (каптоприл)га хос бўлмаган ножўя таъсир:
А. лейкоцитоз*
Б. тромбоцитоз*
В. таъм билишнинг бузилиши
Г. тери тошмалари, тери қичишиши
Д. йўтал
97. Диуретикларга рефактерлик ривожланишига олиб келади деган нотўғри фикрни кўрсатинг:
А. плазмада оқсилларнинг меёрий миқдорда бўлиши*
Б. метаболик алкалоз
В. гипергликемия*
Г. гипонатриемия
Д. коптокчалар фильтрациясининг кескин пасайиши
98. Кордарон ва дигоксиннинг ўзаро таъсирлашувига хос эмас:
А. кордарон қондаги концентрациясининг 2 баравар камайиши*
Б. тахикардия ривожланиши*
В. синоаурикаляр ва атриовентрикуляр блокада ривожланиши
Г. диспептик ўзгаришлар (анорексия, кўнгил айниши, қайт қилиш ва ҳ.к.)
Д. брадикардия ривожланиши
99. Юқори артериал босимли ҳомиладорлар гестозида гипотензив воситалардан қайсиларини қўллаш тавсия этилмайди:
А. резерпин*
Б. допегит
В. капотен*
Г. метопролол
Д. гидралазин (апрессин)
100. Верапамил ва бета-адреноблокаторлар ўзаро таъсирлашувига хос бўлмаган натижа:
А. синус тугун автоматизмининг ошиши (тахикардия)*
Б. брадикардия
В. артериал босимнинг пасайиши (гипотензия)
Г. миокард қисқарувчанлигининг пасайиши
Д. юрак заоб ҳажмининг ортиши*
101. Сурункали юрак етишмовчилигини амбулатор даволаш учун умумий тамойилларни кўрсатинг:
А. жисмоний фаолликни рад этиш
Б. ҳавф омиллари таъсирини бартараф этиш*
В. беморни зудлик билан касалхонага ётқазиш
Г. бўлмачалар хилпираши бўлган беморларга антикоагулянтя терапия буюриш*
Д. меёрий жисмоний фаоллик*
102. Юрак етишмовчилигида диуретик терапия ўтказиш тамойилларини кўрсатинг:
А. оғир юрак етишмовчилигида халқали диуретиклар қўлланилади*
Б. самарадорлик меъзони – тана вазнининг кунига 0,5-1,0 кг га камайиши*
В. диуретиклар вазодилятаторлар қўллаб бўлмайдиган ҳолатларда қўлланилади
Г. диуретиклар билан монотерапия ўтказиш мақсадга мувофиқ эмас*
Д. диуретиклар билан монотерапия ўтказиш тавися этилади
103. Юрак етишмовчилигида АПФ-и ларини қўллаш тамойилларини кўрсатинг:
А. чап қоринча дисфункцияси мавжуд бўлган барча беморларга АПФ-и лари буюрилади*
Б. АПФ-и лари фақат симптоматик таъсир кўрсатади
В. АПФ-и лари билан даволашни жуда кичик дозалардан бошланади, секин-аста мақсадга мувофиқ дозаларгача оширилади*
Г. АПФ-и лари фақат юрак фаолияти ўткир декомпенсациясида қўлланилади
Д. АПФ-и лари юрак етишмовчилиги ривожланиши ҳавфини камайтиради*
104. Юрак етишмовчилигида бета-блокаторлар қўлланилишининг асосий тамойилларини кўрсатинг:
А. қўлланилишига кўрсатма – юрак фаолиятининг ўткир декомпенсацияси
Б. бета-блокаторлар юрак етишмовчилиги ривожланиши ҳавфини пасайтирмайди
В. бета-блокаторлар нейрогуморал тизим фаоллигини бартараф этади*
Г. терапияни жуда кичик дозалардан бошлаб, ҳар 2-4 ҳафтада икки баравар ошириб борилади*
Д. юрак фаолияти ўткир декомпенсацияси бор беморларга буюрилмайди*
105. Семиз ҳужайралар мембранаси стабилизаторлари қўлланилишига 3 та кўрсатмани аниқланг:
А. холинергик астма
Б. мавсумий атопик астмада танлов препарати*
В. бронхорея
Г. фақат профилактика ва режали даво учун қўлланилади*
Д. жисмони зўриқиш астмасининг олдини олади*
106. АБнинг ноадекват пасайиши сабабларини кўрсатинг:
А. комбинациялашган терапия
Б. узоқ таъсир этувчи препаратларнинг қўлланилиши
В. ривожланиб борувчи нефросклероз*
Г. антигипертензив препаратларнинг паст дозалари*
Д. бошқа препаратлар билан ўзаро таъсирлашуви (НЯҚДВ, симпатомиметиклар, ГКС)*
107. Хилпировчи аритмиянинг доимий формасини даволаш учун 4 та препаратни кўрсатинг:
А. пропранолол*
Б. дилтиазем*
В. этмозин
Г. дигоксин*
Д. верапамил*
108. Теофиллин қўлланилишига қарши кўрсатмаларни аниқланг:
А. ўткир пневмония
Б. ўткир миокард инфаркти*
В. тиреотоксикоз*
Г. эпилепсия*
Д. артериал гипертензия
109. Гипермагнийемиянинг 3 та сабабини кўрсатинг:
А. сўрилишининг камайиши
Б. магний тутувчи антацидлар қабул қилиш*
В. буйрак етишмовчилиги*
Г. осмодиуретиклар қабул қилиш
Д. магний сульфатнинг в/и га қўлланилиши*
110.Атриовентрикуляр блокадаларни даволаш учун қандай препаратлар қўлланилади:
А. этмозин
Б. атропин*
В. ритмилен
Г. изадрин*
Д. теофиллин*
111. Хилпировчи аритмия тахсиситолик шаклини даволаш учун қўлланиладиган препаратларни кўрсатинг:
А. пропранолол*
Б. верапамил*
В. дигоксин*
Г. дифенин
Д. лидокаин
112. Қон айланиши етишмовчилигида периферик вазодилятаторлар қўлланилганда қандай таъсирлар кузатилади:
А. юрак олди- ва кейинги зўриқишининг камайиши*
Б. юрак зарб ҳажмини оширади*
В. ЮҚС камаяди
Г. периферик томирлар умумий қаршилиги пасаяди*
Д. периферик томирлар умумий қаршилиги ортади
113. Аритмиянинг қайси турида лидокаин танлов препарати хисобланади:
А. синус тугун сустлиги
Б. қоринча экстрасистолияси*
В. пароксизмал қоринча тахикардияси*
Г. 2-3 даражали АВ-блокада
Д. ўткир МИ да қоринча аритмияларининг профилактикаси*
114. Бўғилиш хуружини бартараф этиш учун қўлланиладиган препаратларни кўрсатинг:
А. метилпреднизолон в/и 1-5 мг/кг*
Б. эуфиллин 0.15 х 4 м/сут ичиш учун
В. эуфиллин 2,4%-10 мл в/и оқим билан*
Г. беротек 1 нафасдан ҳар 20 мин*
Д. интал 1-2 нафасдан 2 м/сут
115. Гипокалемия белгиларини кўрсатинг:
А. скелет мушакларининг ўткир некрози*
Б. қабзият*
В. асистолия
Г. юқори, учли Т тишча
Д. Т тишчанинг яссиланиши*
116. Поллиноз фонида ривожланган бўғилиш хуружи профилактикаси учун танлов препаратини кўрсатинг:
А. симпатомиметиклар
Б. хромогликатлар*
В. метилксантинлар
Г. ингаляцион ГКС*
Д. антигистамин препаратлар*
117. АВ-блокадаларда Сизнинг тактикангиз:
А. атропин 0.5-2 мг в/и*
Б. верапамил 10 мг в/и оқим билан
В. 1-даражали АВ-блокада клиник белгилари бўлмаса даволашни талаб этмайди*
Г. прокаинамид 100 мг в/и ҳар 5 мин.
Д. изопротеренол 2-10 мг/мин в/и*
118. Гиперлипидемияни индуцирловчи препартларни кўрсатинг:
А. нифедипин
Б. гипотиазид*
В. триамцинолон*
Г. липостабил
Д. ретаболил*
119. Статинларнинг асосий характеристикасини кўрсатинг:
А. ЮИК иккиламчи профилактикасида самарали восита*
Б. ЎМИ ли ва ЎМИ сиз ЮИКли беморлар яшаб қолишига таъсир этмайди
В. пархез ўрнини босмайди*
Г. семизлик профилактикаси учун қўлланилади
Д. ЎМИ ли ва ЎМИ сиз ЮИКли беморлар яшаб қолиши эҳтимолини оширади*
120. Статинлар қўлланилишига қарши кўрсатмани аниқланг:
А. жигардаги актив жараён*
Б. ҳомиладорлик*
В. ўткир цистит
Г. турғун зўриқиш стенокардияси
Д. лактация*
121. Статинлар билан даволаганда терапия ҳавфсизлигини назорат қилишнинг 3 та усулини кўрсатинг:
А. КФК миқдорининг доимий назорати*
Б. доимий окулист назорати*
В. невропатолог назорати
Г. диетолог назорати
Д. ҳар 6 ойда жигар синамалари*
122. Нитратларга толерантлик ривожланишининг олдини олиш усулларини кўрсатинг:
А. бета-блокаторлар билан комбинациялаш
Б. препарат дозасини ошириш*
В. нитратларни тўхтатиш*
Г. АПФ-и лари билан комбинациялаш*
Д. кун давомида танаффуслар билан қабул қилиш*
123. Нитратларга толерантлик ривожланишининг 3 та асосий механизмини кўрсатинг:
А. SH-гурух толиққанлиги*
Б. томир ичи суюқлигининг камайганлиги
В. плазмада ренин активлигининг ортиши*
Г. веналарнинг вазоконстрикцияга сезгирлигининг ортиши (ҳақиқий томир толерантлиги)*
Д. нитратлар биоконверсияси тезлигининг ортиши
124. Миокард инфарктининг ўткир даврида қўлланиладиган 4 та асосий препаратни кўрсатинг:
А. тромболитиклар*
Б. нитратлар в/и*
В. қисқа таъсир этувчи дигидропиридинли кальций антагонистлари (нифедипин)
Г. бета блокаторлар в/и*
Д. гепарин*
125. Стенокардия хуружини бартараф этиш усулларини кўрсатинг:
А. нитроглицерин аэрозоль – тил остига*
Б. нитроглицерин сублингвал*
В. изосорбида динитрат 40 мг бир марта
Г. оликард – 40 мг ичишга
Д. коринфар 10 мг – сублингвал*
126. ЮИК ни даволашнинг 4 та асосий йўналишини кўрсатинг:
А. антитромботик терапия*
Б. миокард қисқарувчанлигини яхишилаш
В. бемор ҳаёт тарзини ўзгартириш*
Г. антиатеросклеротик терапия*
Д. антиангинал терапия*
127. Дори воситаларининг самарали комбинацияларини кўрсатинг:
А. бета-адреноблокаторлар + верапамил
Б. диуретик+бета-блокатор*
В. диуретик + АПФ ингибитори*
Г. дигидропиридинли кальций антагонистлари + бета-адреноблокаторлар*
Д. альфа-адреноблокатор + кальций антагонисти
128. Кексаларда артериал гипертензияларни даволаш тамойилларини кўрсатинг:
А. ортостатик гипотензия чақирувчи препаратларни қўлламаслик*
Б. фақат кризларда медикаментоз даволаш
В. танлов препарати – дигидропиридинли кальций антагонистлари*
Г. танлов препарати – бета-адреноблокаторлар
Д. АБнинг мақсадга мувофиқ даражаси – 140/90 мм см уст*
129. Қандли диабетли беморларда артериал гипертензияларни даволаш тамойиллари:
А. АБ 130/85 мм см уст дан паст бўлиши керак*
Б. танлов препарати – диуретик + бета-блокаторлар
В. танлов препарати – АПФ ингибиторлари*
Г. тиазидли диуретиклар юқори дозаларда қўлланилади
Д. қонда қанд миқдори ва липид профил коррекцияси*
130. Қандай клиник симптомлар дигиталисли интоксикацияни кучайтиради:
А. гипокалиемия, гипокалигистия*
Б. гипохлоремия
В. гипомагниемия*
Г. гипоксия*
Д. гипернатриемия
131. Қайси клиник ҳолатларда юрак гликозидлари қўлланилади:
А. қоринчалар фибриляцияси
Б. қон айланиш етишмовчилиги II Б*
В. II даража AV блокада
Г. хилпировчи аритмия*
Д. ўткир миокард инфаркти
132. Антибактериал терапиянинг асосий тамойилларини кўрсатинг:
А. умумий даволаш курси 3-5 кун
Б. инфекция ўчоғи, қўзғатувчи ва унинг сезгирлигини билиш*
В. даволашни препаратнинг юклама дозасидан бошлаш
Г. эффективликни назорат қилиш муддати 72 соат*
Д. оптимал дозаларни қўллаш*
133. Антибактериал терапиянинг асосий тамойилларини кўрсатинг:
А. умумий даволаш курси 7-10 кун*
Б. эффективликни назорат қилиш муддати 12 соат
В. даволашга тўсиқларни бартараф этиш*
Г. даволашни минимал дозалардан бошлаш.
Д. резистентликни бартараф этиш учун антибиотикларни тез-тез алмаштириш
134. Сурункали буйрак етишмовчилигида қўллаб бўлмайдиган препаратларни кўрсатинг:
А. налидикс кислотаси*
Б. цефалоспоринлар
В. пенициллинлар
Г. нитрофуранлар*
Д. бацитрацин*
135. Ҳомиладорликнинг барча муддатларида қўллаш тақиқланган антибиотикни кўрсатинг:
А. хинолонлар*
Б. тетрациклинлар*
В. цефалоспоринылар
Г. стрептомицин*
Д. метронидозол*
136. Ҳомиладорликда фақат она ҳаёти кўрсаткичларига кўра қўлланилиши мумкин бўлган антибиотикларни аниқланг:
А. фуразолидон*
Б. хинолонлар
В. тетрациклинлар
Г. аминогликозидлар*
Д. триметоприм*
137. Бронхитларни даволашда I-қатор препаратларини кўрсатинг:
А. аминогликозидлар
Б. аминопенициллинлар+ вета-лактамаза ингибиторлари*
В. III авлод цефалоспоринлари
Г. II авлод цефалоспоринлари*
Д. рифампицин
138. Касалхонадан ташқари пневмонияларни даволашда кўпроқ қўлланиладиган антибиотикларни аниқланг:
А. II авлод цефалоспоринлари*
Б. ҳимояланган аминопенициллинлар*
В. III-IV авлод цефалоспоринлари
Г. имипинем (циластин)
Д. орал макролидлар*
139. Касалхона ичи пневмонияларини даволашда қўлланиладиган антибиотикларни кўрсатинг:
А. аминопенициллинлар
Б. макролидлар
В. карбапенемлар (имипенем/циластин)*
Г. I авлод цефалоспоринлари
Д. III-IV авлод цефалоспоринлари*
140. Атипик пневмонияларни даволашда қўлланиладиган 3 та препаратни кўрсатинг:
А. пенициллин
Б. эритромицин*
В. тетрациклин*
Г. гентамицин
Д. ципрофлоксацин*
141. Асоратланмаган сийдик йўллари инфекцияларида қўлланиладиган препаратларни кўрсатинг:
А. налидикс кислотаси*
Б. III-IV авлод цефалоспоринлари
В. имипенем (циластин)
Г. ко-тримоксазол*
Д. кўк йиринг таёқчасига қарши пенициллинлар
142. Асоратланган сийдик йўллари инфекцияларида қўлланилиши мумкин бўлган препаратларни аниқланг:
А. налидикс кислотаси
Б. III авлод цефалоспоринлари*
В. имипенем (циластин)*
Г. ко-тримоксазол
Д. фторхинолонлар*
143. Ярага қарши препаратларнинг таъсир механизмини кўрсатинг:
А. агрессив кислота-пептик омил таъсирини камайтириш*
Б. иммун статусни ошириш
В. ҳимоя омиллари таъсирини кучайтириш*
Г. Нelikobakter pylori га таъсир этиш*
Д. E.coli га таъсир этиш
144. Қайси препаратлар яра касаллигининг узоқ қувватловчи терапиясида қўлланилади:
А. омепразол 40 мг эрталаб
Б. ранитидин 150 мг кечқурун*
В. гастроцепин 50 мг кечки овқатдан 30 мин олдин*
Г. салкосерил 10 мл м/о
Д. фамотидин 20 мг кечқурун*
145. Қайси антибактериал препаратлар H.pylori эрадикацияси учун қўлланилади:
А. амоксациллин 1000 мг/сут*
Б. ванкомицин 125 мг кунига 4 махал
В. кефзол кунига 1,0х 4 махал
Г. тетрациклин 500 мг дан кунига 4 махал*
Д. кларитромицин 500 мг дан кунига 2 махал*
146. Қайси препаратлар хомиладорлик даврида қўллаш учун рухсат этилади:
А. маалокс*
Б. пилорид
В. смекта*
Г. циметидин
Д. но-шпа*
147. Қайси препаратлар H.pylori эрадикацияси учун қўлланилади:
А. де-нол*
Б. альмагель
В. тетрациклин*
Г. метранидазол*
Д. цефаклор
148. Беморларда қабзиятни даволаш усулларини кўрсатинг:
А. ўрганиш бўлиб қолган қабзият – клетчатка истеъмол қилишни ошириш, сенна*
Б. анал соҳанинг оғриқли шикастланиши – магний сульфат, агар-агар*
В. ўткир касалликлар: ётоқ режими, бисакодилли шамчалар*
Г. ҳомиладорлик – сенна, бисакодилли шамчалар
Д. ўткир касалликлар: сувда шишувчи ва перистальтикани кучайтирувчи моддалар
149. Диареяни даволашда қўлланиладиган препаратлар гурухини кўрсатинг:
А. ошқозон-ичак тракти моторикасини сусайтирувчи препаратлар – имодиум*
Б. ичак мушаклари спазмини камайтирувчи – миотроп спазмолитиклар*
В. сурункали диареяда – холинолитиклар*
Г. ичакдаги нажас қовушқоқлигини оширувчи препаратлар – смекта*
Д. мушаклар спазмини камайтирувчи препаратлар – линекс
150. Ревматоидли артритни даволашда қўлланиладиган препаратларни кўрсатинг:
А. ностероид яллиғланишга қарши воситалар*
Б. делагил*
В. верапамил
Г. тималин ёки Т-активин
Д. азатиоприн ёки циклофосфан тез ривожланувчи кечишида*
151. Подаграни даволашда қўлланиладиган препаратларни кўрсатинг:
А. колхицин 0,5-1 мг, сўнгра, 0,5 мг дан ҳар 2 соатда оғриқ қолгунча*
Б. ностероид яллиғланишга қарши дори воситалар*
В. урикозурик воситалар: пробеницид*
Г. делагил
Д. сурункали подаграда алопуринол 100 мг/сут, 3 ҳафта давомида доза 300 мг/сут гача оширилади*
152. Қандай ҳолатларда фибратлар қўлланилиши талаб қилинади:
А. гипохолестеринемияларда танлов препарати
Б. қандли диабет*
В. триглицеридлар даражаси 300-400 мг/дл дан паст бўлганда
Г. нефротик синдром+ триглециридларнинг юқори даражаси*
Д. гипертриглицеридемия*
153. Ўткир бронхоспастик синдромда қўлланиладиган, балғам кўчишини стимулловчи воситалар:
А. бета 2-агонистлар ёки теофиллин*
Б. глауцин
В. ацетилцистеин*
Г. балғам ажралишини стимулловчи воситалар*
Д. либексин
154. ЮИКни даволашда қўлланиладиган асосий гурух дори воситалари:
А. кальций антагонистлари*
Б. вазодилататорлар
В. антиаритмик воситалар
Г. бета-блокаторлар*
Д. гиполипидемик препаратлар*
155. ЮИКни даволашда қўлланиладиган асосий гурух препаратлари:
А. диуретиклар
Б. альфа-адреноблокаторлар
В. антитромботиклар*
Г. спазмолитиклар
Д. нитратлар*
156. Нитроглицерин препаратларининг асосий характеристикасини кўрсатинг:
А. таъсир давомийлиги 1-2 соат
Б. таъсир давомийлиги 10-30 мин*
В. таъсир чўққиси 2-5 мин да*
Г. пресистем элиминацияга учрамаслиги
Д. таъсир чўққиси 10-30 мин да
157. Зўриқиш стенокардиясини даволашга 3 та асосий ёндошувларни кўрсатинг:
А. юзага келтирувчи омилларни бартараф этиш*
Б. ётоқ режими
В. барча ҳолатларда шошилинч госпитализация
Г. ҳавф омилларига таъсир этиш*
Д. медикаментоз терапия: нитратлар, бета-блокаторлар, аспирин, кальций антагонистлари, гиполипидемик воситалар*
158. Зўриқиш стенокардияси билан касалланган беморларни даволаш бўйича тавсияларни аниқланг:
А. I ФС да –бета-блокаторлар ёки нитратлар билан монотерапия
Б. IV ФС да – доимо комбинациялашган терапия қўлланилади*
В. I ФС да – нитратлар кутилаётган жисмоний зўриқишдан 1 соат олдин қўлланилади*
Г. II-III ФС да – монотерапия қўлланилади, ноэффективликда – комбинациялашган терапия*
Д. IV ФС да – даволашни монотерапиядан бошлаб, ноэффективликда – комбинациялашган терапия
159. Ностабил стенокардияни даволашда тўғри ҳаракатларни кўрсатинг:
А. ётоқ режими*
Б. нитратлар в/и*
В. гепарин 5000-10000 ТБ в/и оқим билан, сўнгра 10-15 ТБ/кг/соат дозада узлуксиз инфузия*
Г. -блокаторлар*
Д. кальций антагонистлари– нифедипин
160. Миокард инфарктининг шошилинч терапияси қуйидаги тадбирларни ўз ичига олади:
А. морфин 2-5 мг в/и ҳар 5-30 мин да*
Б. альтеплаза 100 мг/сут в/и*
В. нитратлар в/и*
Г. гепарин в/и оқим билан 100 ТБ/кг, сўнгра 1000-1300 ТБ/соат тезликда инфузия*
Д. гепарин т/о 2,5-5 минг ТБ ҳар 12 соатда
161. Дисбактериознинг адекват терапияси қандай препаратларни ўз ичига олади:
А. сульфаниламидлар
Б. ферментлар*
В. бификол*
Г. урсосан*
Д. дюфалак*
162. Биллиар инфекцияни даволаш учун қўлланиладиган 3 та препаратни кўрсатинг:
А. линкомицин
Б. оксациллин*
В. бисептол
Г. цефоперазон*
Д. метронидазол*
163. Урсофальк қўлланилишига кўрсатмани аниқланг:
А. жигар ичи ўт йўллари атрезияси*
Б. жигар алкоголли шикастланиши*
В. ошқозондан қон кетиш
Г. Мендельсон синдроми
Д. парентерал овқатлантиришда юзага келувчи холестаз*
164. Макролидлар қўлланилишига асосий кўрсатмаларни аниқланг:
А. кичик тос инфекциялари
Б. дифтерия*
В. ўпка абсцесси
Г. Лайм касаллиги*
Д. хламидия ва микоплазмалар билан чақирилган инфекциялар*
165. Қуйидагиларда аспирин антиагрегант сифатида қўлланилади:
А. Рейно синдроми
Б. юрак сунъий клапанларида 500 мг/сут*
В. веноз тромбозлар 1,2-1,5 г/сут*
Г. геморрагик инсульт
Д. аорта аневризмасида
166. Тромболитик терапия эффективлиги ва ҳавфсизлигини назорат қилиш усулларини кўрсатинг:
А. АЧТВ 2 марта ортиши
Б. фибриноген миқдори – 100 мг% гача тушиши*
В. протромбин индексининг камайиши
Г. киритилаётган дозага боғлиқ ҳолда фибриноген деградацияси махсулотлари миқдорининг ортиши*
Д. тромбин вақтининг аввалгисидан 2-3 баравар узайиши*
167. Дипиридамолнинг асосий характеристикасини кўрсатинг:
А. нитрат бўлмаган коронар вазодилятатор*
Б. тромбоцитларда простагландинлар ва тромбоксан А2 синтезини ингибирлайди
В. кичик резистив коронар томирларга таъсир этади*
Г. АДФ, коллаген, тромбин таъсиридаги тромбоцитлар агрегациясини ингибирлайди*
Д. веналар эндотелийсидаги циклооксигеназани ингибирлайди
168. Диуретикларнинг бошқа препаратлар билан асосий ўзаро таъсирларини аниқланг:
А. юрак гликозидлари эффективлиги ва/ёки токсиклигининг ортиши*
Б. НЯҚДВлар диуретикларнинг гемодинами таъсирларини сусайтиради*
В. халқали диуретиклар аминогликозидлар ототоксиклигини оширади*
Г. халқали диуретикла цефалоспоринлар нефротоксиклигини камайтиради
Д. гипотензив ДВларининг гипотензив таъсирини оширади*
169. Антибактериал терапиянинг аосий тамойилларини кўрсатинг:
А. инфекция ўчоғи, қўзғатувчи ва унинг сезгирлигини аниқлаш*
Б. даволашга тўсиқларни бартараф этиш: абсцесс дренажи, тошларни олиб ташлаш*
В. энг қулай усул билан оптимал дозаларни киритиш*
Г. фақат қўзғатувчини аниқлаш
Д. инкубацион даврни билиш
170. АПФ ингибиторлари танлов препарати бўлган ҳолатларни кўрсатинг:
А. ёш беморлар*
Б. қон айланиши етишмовчилиги*
В. вазоренал гипертензия*
Г. чегараланган систолик гипертензия
Д. қандли диабет*
171. Кальций антагонистлари танлов препарати бўлган ҳолатларни кўрсатинг:
А. стенокардия*
Б. дислипидемия*
В. чегараланган систоли гипертензия*
Г. кекса беморлар*
Д. гипернатриемия
172. Гипертоник кризни даволашда қўлланиладиган препаратларни кўрсатинг:
А. нифедипин*
Б. капотен*
В. клофелин*
Г. гипотиазид
Д. амлодипин
173. Бўлмача экстрасистолияларини даволашда қўлланиладиган препаратларни кўрсатинг:
А. кордарон
Б. АV- ўтказувчанлик блокаторлари - дигоксин, бета-блокаторлар, верапамил, дилтиазем*
В. Iа гурух антиаритмик препаратлар - хинидин и прокаинамид*
Г. алапинин
Д. дифенин
174. Билвосита антикоагулянтларнинг фармакодинамик таъсирини оширувчи омилларни кўрсатинг:
А. витамина К танқислиги, скорбут*
Б. жигар шикастланишлари*
В. ошқозон-ичак тракти шикастланишлари
Г. гиперлипидемия
Д. биллиар обструкция*
175. Цереброспинал суюқликка яхши кириб борувчи антибиотикни кўрсатинг:
А. хлорамфеникол*
Б. метронидазол*
В. азтреонам*
Г. бацитрацин
Д. клиндамицин
176. Ҳомиладорларда артериал гипертензияни даволаш учун биринчи қатор препаратларини кўрсатинг:
А. капотен
Б. резерпин
В. метилдофа*
Г. метопролол*
Д. верапамил*
177. Ҳомиладорлик қайси гипотензив воситаларни қўллашга қарши кўрсатма бўлади:
А. гидралазин
Б. вальсартан*
В. метопролол
Г. резерпин*
Д. каптоприл*
178. Кардиоген шокда танлов препаратини аниқланг:
А. допамин*
Б. дигоксин
В. добутрекс*
Г. норадреналин
Д. обзидан
179. Селектив бета2-агонистларни кўрсатинг:
А. изопреналин
Б. сальметерол*
В. адреналин
Г. тербуталин*
Д. фенотерол*
180. Селектив бета2-агонистларни кўрсатинг:
А. бекотид
Б. тербуталин*
В. фенотерол*
Г. орципреналин
Д. кленбутерол*
181. Спиронолактоннинг асосий фармакодинамик эффектларини кўрсатинг:
А. альдостерон таъсирларини рақобатли ингибирлайди*
Б. буйракда қон айланишини яхшилайди
В. буйракда қон айланиши ва фильтрация тезлигига таъсир этмайди*
Г. сийдик кислотаси концентрациясини оширади
Д. калий, аммоний, фосфатлар экскрециясини камайтиради*
182. Лидокаин қўлланилишига кўрсатмаларни аниқланг:
А. синус тугун сустлиги
Б. қоринча тахикардияси ва қоринча экстраситолияси*
В. ўткир миокард инфарктида кардиоверсия вақтида қоринча аритмияларини профилактикаси*
Г. 2 ва 3 даражали АV блокадалар
Д. тўлиқ AV блокада
183. Юрак гликозидларининг асосий кардиал эффектларини кўрсатинг:
А. мусбат инотроп*
Б. манфий хронотроп*
В. мусбат батмотроп*
Г. манфий дромотроп*
Д. мусбат хронотроп
184. Маннит қўлланилишига қарши кўрсатмаларни аниқланг:
А. анурия*
Б. дегидратация*
В. глаукома
Г. бош мияга қон қуйилиши*
Д. юрак етишмовчилиги*
185. Спиронолактоннинг қўлланилишига қарши кўрсатмаларни аниқланг:
А. буйрак етишмовчилиги, азотемия, анурия*
Б. юрак етишмовчилиги
В. ҳомиладорлик 1 триместр, лактация*
Г. гиперкалемия*
Д. метаболик декомпенсациялашган ацидоз*
186. АПФ ингибиторларининг асосий фармакодинамик параметрларини кўрсатинг:
А. аралаш вазодилятаторлар*
Б. томирлар умумий периферик қаршилигини ЮҚС ва юрак зарб ҳажмига таъсир этмасдан пасайтиради*
В. юрак зарб ҳажмини пасайтиради
Г. альдостерон секрециясини камайтиради*
Д. рениннинг плазмадаги концентрациясини оширади
187. Бензодиазепинларни қўллашга 3 та асосий кўрсатмани аниқланг:
А. алкоголли абстиненция*
Б. деменция
В. ҳавотирлик ва уйқусизлик*
Г. эпистатус
Д. маниакал психоз*
188. Маниакал психозда қўлланиладиган 2 та препаратни кўрсатинг:
А. трициклик антидепрессантлар
Б. вальпрое кислотаси
В. литий препаратлари*
Г. нейролептиклар*
Д. диазолин
189. Барбитуратлар қўлланилишига 2 та кўрсатмани аниқланг:
А. уйқусизлик ва ҳавотир*
Б. эпилепсия*
В. алкоголли абстиненция
Г. оғриқ синдроми
Д. аллергик реакциялар
190. Фенотиазинлар қўлланилишига 3 та асосий кўрсатмани аниқланг:
А. депрессив ҳолатлар
Б. эпилепсия
В. ҳомиладорлар кўнгил айниши ва қайт қилиши*
Г. наркозга киришда*
Д. операциядан кейинги кўнгил айниши ва қайт қилишда*
191. Антидепрессантлар қўлланилишига 3 та кўрсатмани аниқланг:
А. депрессив ҳолатлар*
Б. эпилепсия
В. НЦД*
Г. ҳавотирлик
Д. маниакал-депрессив психоз*
192. Антидепрессантлар гурухига кирувчи 2 та препаратни кўрсатинг:
А. амитриптиллин*
Б. соннат
В. новопассит
Г. диазепам
Д. имипрамин*
193. Транквилизаторлар қўлланилишига 3 та асосий кўрсатмани аниқланг:
А. миастеник синдром
Б. психо-эмоционал зўриқиш*
В. алкоголизм*
Г. фобиялар*
Д. тери қичиши
1. 67 ёшли постмиокардитик кардиосклерозли беморда юрак мароми бузилди – хилпировчи аритмия тахисистолик формаси пайдо бўлди. Анамнезда - глаукома. Хилпировчи аритмияни даволаш учун, хусусий ҳолда:
I. Қўллаш мумкин эмас:
А. новокаинамид
Б. хинидин*
В. верапамил
Г. пропраналол
Д. аймалин.
II. Чунки улар қуйидаги таъсирга эга:
А. холинолитик*
Б. бетта-блокловчи
В. Х-рецепторларни блоклаш хусусияти
Г. секин кальций каналларини блоклаш
Д. мембраностабилловчи.
2. 32 ёшли бемор, эмоционал зўриқиш вақтида юрак соҳасида санчувчи оғриқларга, юрак мароми бузилишига шикоятлар билан мурожат қилди. Объектив кўрувда: кафтлар гипергидрози, қизил турғун дермаграфизм, эмоционал лабиллик. Юрак чегаралари меёр даражасида, юрак тонлари аниқ, жарангдор, тонлар мутаносиблиги тўғри, ЮҚС минутига 98 та, экстрасистолиялар. АБ 120/80 мм см.уст. ЭКГда: мароми синусли, бўлмача экстрасистолиялари. Жисмоний зўриқиш вақтида экстрасистолиялар аниқланмайди. Бошқа аъзолар томонидан патологиялар аниқланмаган.
I. Сизнинг ташхисингиз:
А. гипертония касаллиги I даражаси
Б. Вольф-Паркинсон-Уайт синдроми
В. нейро-циркулятор дистония*
Г. гипоталамик синдром
Д. II-даражали АВ-блокада
II. Беморга тавсия этиладиган танлов препарати:
А. кордарон
Б. пропранолол*
В. аймалин
Г. прокаинамид
Д. дилтиазем
III. Танланган препаратнинг самарадорлиги ва ҳавфсизлигини назорат қилиш учун аниқ кўрсаткични аниқланг:
А. QRS оралиқнинг катталиги
Б. экстрасистолияларнинг йўқолиши
В. ЮҚС минутига 60-65 марта*
Г. АБ меёр даражасида
Д. эмоционал лабилликнинг йўқолиши
IV. Ушбу препаратнинг энг кўп учрайдиган ножўя таъсири:
А. ўпка фибрози
Б. брадикардия*
В. қоринчалар маромининг бузилиши
Г. синусли тахикардия
Д. организмда натрий ва сувнинг ушланиб қолиши
3. 46 ёшли бемор, юрак соҳасида кескин сиқувчи оғриқларга, холсизлик, совуқ тер чиқишига шикоятлар билан келди. Охирги 5 йил мобайнида артериал гипертензия билан касалланган, АБmax 180/100 мм см.уст., “ ишчи” - 140/80 мм см.уст. Кунига 1 қути тамаки чекади. Илгари юракда оғриқлар хуружи безовта қилмаган. Кўрув вақтида: юрак тонлари бўғиқ,ЮҚС минутига 88 та, АБ 110/70 мм см.уст. ЭКГ: қоринча экстрасистолиялари, I, II, V1-4 да - QS ва STнинг гумбазсимон кўтарилиши. Қонда лейкоцитоз 14 минг, ЭЧТ 5 мм/с, МВ-КФК 161 МЕ (меёр - 10 МЕ).
I. Сизнинг ташхисингиз:
А. ГК II даража, ЮИК, зўриқиш стенокардияси IV ФС
Б. ЮИК: нотурғун стенокардия, ГК II даражаси
В. Ўткир миокард инфаркти, ГК III даражаси*
Г. ГК II даражаси, гипертоник криз
Д. Нейро-циркулятор дистония кардиал тип бўйича
II. Сизнинг даволаш режангиз:
А. нитроглицерин + бета-блокаторлар + АПФ-и + диуретиклар
Б. гепарин + АПФ-и + аспирин + верапамил
В. аспирин + альтеплаза + нитратлар + гепарин*
Г. диуретиклар + АПФ-и + аспирин
Д. юрак гликозидлари+диуретиклар+аспирин
III. Беморга қайси антиаритмик препаратни буюрасиз?
А. пропранолол
Б. верапамил
В. лидокаин*
Г. кордарон
Д. хинидин
IV. Қайси гурух препаратлари ўткир миокард инфарктидан ўлимни ишонарли даражада камайтиради?
А. нитраты
Б. бета-блокаторы*
В. аспирин
Г. АПФ-и
Д. диуретики
4. 45 ёшли бемор клиникага эпигастрал соҳада, овқат қабул қилгач 15-20 минутдан сўнг пайдо бўлувчи оғриқларга, енгиллик келтирувчи қайт қилишга, жиғилдон қайнашига, ич кетишига шикоят қилиб келди. Оғриқларни бостириш учун уйда мустақил антацид препаратлар қабул қилган.
I. Сизнинг клиник ташхисингиз:
А. йўғон ичак таъсирланиш синдроми
Б. ошқозоннинг ярасиз диспепсияси
В. пилорастеноз билан асоратланган 12-бармоқли ичак яра касаллиги
Г. ошқозон яра касаллиги зўрайиш босқичи*
Д. эрозив гастрит
II. Қандай антацидлар диарея юзага келишига сабаб бўлган?
А. магний препаратлари*
Б. кальций препаратлари
В. алюминий препаратлари
Г. аралаш антацидлар
Д. системали антацидлар
III. Ҳусусий ҳолда оптимал антацидни танланг:
А. натрий гидрокарбонат
Б. кальций трисиликат
В. магнезий сути
Г. маалокс*
Д. магний трисиликат
IV. Ушбу беморда касалликнинг зўрайишини даволаш схемасини кўрсатинг:
А. гистодил + трихопол + антацидлар
Б. фамотидин + метронидазол + амоксициллин + энпростил + маалокс*
В. гастроцепин + омепразол + маалокс
Г. перитол + атропин + маалокс + солкосерил
Д. де-нол + маалокс + трихопол
5. 21 ёшли аёл, 26-28 ҳафталик ҳомиладор, оёқларда шишларнинг пайдо бўлиши, бош айланиши, бош оғриши, кўз олдида қора нуқталарнинг пайдо бўлиши, сийдик миқдорининг камайишига шикоят қилади. Кўрув вақтида: АБ ўтирган ҳолатда 180/100 мм.см.уст. Сийдик умумий тахлилида протеинурия.
I. Ҳомиладорларда артериал гипертензияни даволаш қачон олиб борилади?
А. систолик АБ даражаси 160 мм.см.уст дан ошса
Б. ётган ҳолатда диастолик АБ 90 мм.см.уст. дан ошса
В. ўтирган ҳолатда диастолик АБ 90 мм.см.уст.дан ошса*
Г. ўтирган ҳолатда систолик АБ 200 мм.см.уст.дан ошса
Д. ётган ва ўтирган ҳолатда систолик босим 140 мм см уст дан ошса
II. Ҳомиладорларда артериал гипертензияни даволашда биринчи қатор препаратни кўрсатинг:
А. капотен + гипотиазид
Б. резерпин + гипотиазид
В. нифедипин + клофелин
Г. метопролол + метилдопа*
Д. верапамил + эналаприл
III. Ҳомиладорларда артериал гипертензияни даволашда иккинчи қатор препаратини кўрсатинг:
А. гипотиазид + капотен
Б. альдомет
В. гипотиазид
Г. амлодипин*
Д. гипотиазид + пропранолол
IV. Ҳомиладорларда қайси гипотензив воситасини қўллаб бўлмайди?
А. гидралазин
Б. метопролол
В. верапамил
Г. каптоприл*
Д. празозин
6. Беморда кескин совуқ қотишдан кейин эт увишиши, тана ҳароратининг 39-400 С гача кўтарилиши, кўкрак қафасида оғриқ, шиллиқ балғамли йўтал, хансираш пайдо бўлди.
I. Пневмония ташхисини нима тасдиқлайди?
А. лейкоцитар формула
Б. кўкрак қафаси рентгенографияси*
В. бемор тахлиллари
Г. бемор шикоятлари
Д. объектив кўрув маълумотлари
II. Касалхонадан ташқари пневмонияларнинг энг кўп учрайдиган қўзғатувчилари:
А. St. Pneumoniae*
Б. St. Pneumoniae ва H. Influenzae
В. Ps. Aeruginoza
Г. Klebsiella pneumoniae
Д. H. Influenzae
III. Антибактериал терапияни қачон бошлаш керак?
А. госпитализациядан сўнг дарҳол
Б. бактериологик экиш учун биоматериал олингандан сўнг*
В. лаборатор тахлиллар учун биоматериал олингандан сўнг
Г. экма натижасини олгандан сўнг
Д. бактериологик экиш учун биоматериал олишдан олдин
IV. Касалхонадан ташқари инфекцияни даволашда биринчи қатор препаратини кўрсатинг:
А. аминогликозидлар
Б. III авлод цефалоспоринлари
В. пенициллинлар*
Г. хинолонлар
Д. макролидлар
V. Эмперик терапия самарадорлиги қандай муддатда баҳоланади:
А. 48 соатдан сўнг
Б. 72 соатдан сўнг*
В. 5 кундан сўнг
Г. 24 соатдан сўнг
Д. 10 кундан сўнг
VI. Касалхонадан ташқари пневмонияларни даволашда альтернатив гурух препаратини кўрсатинг:
А. бензилпенициллинлар
Б. аминогликозидлар
В. I-II авлод цефалоспоринлари*
Г. хинолонлар
Д. III-авлод цефалоспоринлари
7. 25 ёшли аёл клиникага тана ҳароратининг 38,2 даражагача кўтарилиши, қўл кафтларининг майда бўғимларида оғриққа, қўл бармоқларида эрталабки карахтликка, сочларнинг тўкилиши, кескин ҳолсизлик, болдирларда шиш пайдо бўлишига шикоят қилиб келди. Кўкрак қафаси рентгенографиясида – ўнг томонда оз миқдорда плеврал суюқлик аниқланади. Туберкулез диспансерида туберкулез ташхиси олиб ташланди. Қон умумий тахлилида: гемоглобин 82 г/л, ЭЧТ соатига 46 мм, сийдик умумий тахлилида: оқсил 6,6%0, кўрув майдонида эритроцитлар 30-40 та, лейкоцитлар 40-50 та, цилиндрлар. Коптокчалар фильтрацияси 86 мл/мин, креатинин 0,12 ммоль/л, холестерин 3,8 ммоль/л, умумий оқсил 42 г/л. ЭКГ: чап узатмаларда Т тишча амплитудасининг пасайиши.
I. Эҳтимолга яқин бўлган ташхис:
А. бирламчи амилоидоз
Б. сурункали гломерулонефрит
В. системали қизил бўрича
Г. буйрак сили
Д. ревматоидли артрит*
II. Қайси лаборатор кўрсаткичлар тахминий ташхисни тасдиқлайди:
А. қўл кафтлари рентгенографияси*
Б. гипергаммаглобулинемия
В. ангиотензин конвертирловчи фермент миқдорининг ортиши
Г. ЛЕ – ҳужайралар, натив ДНК га қарши антителолар
Д. гиперхолестеринемия
III. Ҳусусий ҳолда тавсия этиладиган терапия:
А. индометацин + олтин препаратлари
Б. плаквенил + пироксикам
В. преднизолон + делагил*
Г. азатиоприн + плаквенил
Д. циклофосфан + олтин препаратлари
IV. Беморга глюкокортикостероидлар билан даволашнинг қайси схемасини қўллайсиз:
А. интермиттирловчи
Б. пульс-терапия
В. альтернирловчи
Г. 30 мг узоқ муддатга*
Д. 100 мг узоқ муддатга
V. ГКС лар билан даволаганда қуйидаги эҳтиёт чораларига риоя қилинади, бундан мустасно:
А. сийдикда қанд миқдорини аниқлаш
Б. тана вазни ва АБ назорати
В. узоқ вақт қўлланилганда антибиотиклар билан комбинациялаш
Г. ҳар ҳафтада қонда уратлар миқдорини назорат қилиш*
Д. бирданига тўхтатмаслик ҳақида огоҳлантириш
8. 19 ёшли, илгари поллиноз билан касалланган беморда, таътилдан сўнг уйга қайтаётганда (тоғларда дам олган), нафас қисиш хуружи ривожланди. Хуруж давомийлиги тахминан 5 соат. Беморнинг ахволи оғир. Яққол экспиратор хансираш, қуруқ йўтал. Аускультацияда ўпкада қуруқ, хуштаксимон хириллашлар массаси, кўпроқ нафас чиқарганда эшитилади.
I. Хусусий ҳолда танлов препаратини кўрсатинг:
А. симпатомиметиклар
В. хромогликатлар
В. глюкокортикостероидлар*
Г. метилксантинлар
Д. антигистамин препаратлар
II. Танланган препаратнинг дозалаш тартибини кўрсатинг:
А. глюкокортикостероидлар в/и бир марта 5 мг/кг*
Б. теофиллин в/и 15 мл - 2,4% эритма бир марта
В. прометазин 1 мл м/о ҳар 12 соатда
Г. беротек ҳар 20 минутда 1 нафасдан
Д. кетотифен 1 таблеткадан кунига 3 махал
III. Сизнинг кейинги тадбирларингиз:
А. дитек + ингаляцион ГКС*
Б. дитек + атровент
В. дитек + теотард
Г. ГКС ичишга + атровент
Д. теотард + ГКС ичишга
9. 30 ёшли бемор аёл. 2 йил аввал сурункали холецистит, жигар фаолияти бузилиши билан кечувчи холестатик гепатит бўйича даволанган. Грипп билан касаллангандан бир ҳафтадан сўнг юрак соҳасида оғриқлар, хансираш, юрак тез уриб кетиши, болдирларда шиш пайдо бўлган. ЭКГ да Гисс тутами чап оёқчаси блокадаси аниқланган. НЯҚДВлар, пенициллин, пипольфен билан даволаш бошланган. Юрак етишмовчилиги белгилари кучайиши муносабати билан юрак гликозидлари буюрилган.
I. Беморга қандай ташхис қўйилган?
А. ревматизм, фаол тури, рецидивловчи ревмокардит
Б. инфекцион-аллергик миокардит*
В. ЮИК, нотурғун стенокардия
Г. дилятацион кардиомиопатия
Д. ўткир миокард инфаркти
II. Ҳусусий ҳолда юрак гликозидларидан қайси препаратни буюриш мақсадга мувофиқ?
А. ацетилдигитоксин
Б. строфантин*
В. дигоксин
Г. дигитоксин
Д. изоланид
III. Нима учун ушбу препаратни танладингиз?
А. энг кам кумумляцияланувчи таъсирга эга
Б. жигарда кам метаболизланади ва асосан буйраклар орқали чиқарилади*
В. ушбу препаратда мусбат инотроп таъсир яққол намоён бўлади
Г. камдан-кам ҳолатларда ножўя таъсир чақиради
Д. бошқа гликозидлардан фарқли ўлароқ, унинг самарадорлиги НЯҚДВлар ва пенициллин билан биргаликда қўлланилганда ўзгармайди
IV. Систолик юрак етишмовчилигини даволашда дори воситаларининг қайси комбинацияси кўпроқ қўлланилади?
А. нифедипин + нитроглицерин
Б. АПФ ингибиторлари + верапамил
В. гидралазин + изосорбид динитрат
Г. дигоксин + диуретиклар + АПФ ингибиторлари*
Д. дигоксин + верапамил + аспирин
10. 42 ёшли бемор, умумий амалиёт шифокорига, иш фаолиятига халал берувчи омма олдида чиқишлардаги қўрқувга шикоят қилиб келди. Бирор бир нарсани оғзаки баён қилиш чоғида юракнинг тез-тез гупиллаб уриб кетишини, кафтларнинг терлашини сезарди ва ўзини ёмон хис қиларди. Омма олдига чиқиш ҳавфи туфайли, маърузалар ёмон чиқиб, унинг хизмат фаолиятидаги ўсиши ҳавф остида қолди.
I. Сизнинг ташхисингиз:
А. посттравматик стресс бузилишлари
Б. вахимали бузилишлар
В. шилқим ҳолатлар неврози
Г. гипервентиляцион синдром
Д. социал фобия*
II. Психотерапия самара бермади. Беморга қандай медикаментоз даволаш буюриш лозим:
А. пропранолол 10-40 мг оммавий жойларга келишдан 30-60 мин олдин*
Б. диазепам 5 мг ичишга оммавий жойларга келишдан олдин
В. клопипрамин 50-75 мг кечасига
Г. имипрамин 50-75 мг кечасига
Д. алпразолам 0,25-05 мг оммавий жойларга келишдан олдин
III. Резерв препаратлари:
А. карбамазепин
Б. буспирон*
В. фенелзин
Г. фенобарбитал
Д. клоназепам
11. 45 ёшли беморни сезиларли жисмоний зўриқиш вақтида юрак соҳасида оғриқ хуружлари, тўхтаб-тўхтаб кузатиладига чўлоқлик безовта қилади. Кўрув вақтида: кафт бурмаларида зарғалдоқ-сариқ тўпланган доғлар, юрак чап томонга кенгайган, тонлари бўғиқлашган, аортада II тон акценти, a.dorsalis pedis ва tibialis post.да пульсация сусайган. ЭКГда синусли брадикардия, юрак орқа девори бўйлаб ўзгарувчи ишемия.
I. Клиник ташхис:
А. ЮИК, зўриқиш стенокардияси III ФС, облитерловчи артериит
Б. Атеросклероз III ,облитерловчи артериит, диффуз кардиосклероз
В. ЮИК, турғун стенокардия I ФС, облитерловчи эндартериит*
Г. НЦД кардиал тип бўйича, Лериш синдроми
Д. ЮИК, зўриқиш стенокардияси III ФС
II. Сизнинг даволаш режангиз:
А. препаратларни профилактк қабул қилиш*
Б. нитратлар доимий
В. комбинациялашган антиангинал терапия доимий
Г. хирургик даво
Д. жисмоний зўриқиш вақтида комбинациялашган антиангинал терапия
III. Беморда қайси препаратни эҳтиётлик билан қўллаш зарур:
А. нифедипин
Б. амлодипин
В. изосорбид динитрат
Г. атенолол*
Д. капотен
IV. ЮИКда профилактик тадбирларга қуйидагилар киради, бундан мустасно:
А. чекишни ташлаш
Б. озиш
В. нитратларни профилактик қабул қилиш*
Г. ҳайвон ёғларини кам тутган парҳез
Д. меёрий жисмоний юклама
12. 30 ёшли бемор клиникага бутун қорин соҳаси бўйлаб ва кўпроқ чап ёнбош сохасида оғриққа, қайт қилиш, тез-тез қон ва йиринг аралашмали суюқ нажасли ич кетишига, озиб кетиганликка шикоят қилиб келди. Объектив: тўғри тана тузилишига эга, озғин, тери қуруқ, қорин дам, кўндаланг чамбар ичак – спазм участкалари бўшашиш участкалари билан алмашинади, сигма оғриқли, қорин қулдираши, шилдираш шовқини аниқланади. Умумий оқсил 53 г/л, гемоглобин 90г/л, ЭЧТ соатига 15 мм, колоноскопияда – шиллиқ қават бўртиши, шишуви ва гиперемияси, ярали участкалар ва шиллиқ-йирингли экксудат аниқланади.
I. Сизнинг ташхисингиз:
А. йўғон ичак таъсирланиши синдроми
Б. дизентерия
В. носпецифик ярали колит*
Г. Крон касаллиги
Д. йўғон ичак ўсмаси
II. Касалликнинг енгил формасида танлов препаратини кўрсатинг:
А. гидрокортизонли клизмалар 100 мг дан
Б. мезаламин 500 мг дан кунига 2 марта*
В. сульфасалазин шамчаларда кунига 3 г гача
Г. иммодиум 10 мг/сут
Д. метронидазол 250 мг кунига 3 маҳал
III. Мезаламиннинг юзага келиши мумкин бўлган ножўя таъсирлари:
А. панкреатит
Б. перикардит
В. қонли диарея*
Г. шишлар
Д. гипотония
IV. Мезаламин билан даволашнинг эффективлигини назорат қилиш учун қуйидагиларнинг барчаси қўлланилади, БУНДАН МУСТАСНО:
А. ич келишининг камайиши
Б. нажасда қоннинг йўқолиши
В. иммун тизим кўрсаткичларини меёрлаштиради ва стимуллайди*
Г. ОИТ шиллиқ қавати ҳимоя хусусиятларини оширади
Д. ректороманоскопияда шиллиқ қаватнинг меёрлашуви
13. Бемор аёл К., 43 ёшда, клиникага кўнгил айниши, қайт қилиш, анорексия, ксантопсия, уйқусизликка, “юрак фаолиятида бузилишларга” шикоят қилиб келди. Анамнезда: 17 ёшдан - Ревматизм, жараённинг тез-тез авж олиши билан, митрал юрак нуқсони, хилпировчи аритмия тахисистолик шакли, КАЕ IIА даражаси. 2 ҳафта мобайнида, амбулатор шароитда дигоксин 0,25 мг кунига 3 махал, бициллин-3, ортофен, триампур қабул қилган.
I. Бемор умумий ахволининг ёмонлашуви нима билан боғлиқ:
А. ортофеннинг ножўя таъсири
Б. гиперкалиемия
В. дигиталисли интоксикация*
Г. қон айланиши етишмовчилигининг зўрайиши
Д. триампурнинг ножўя таъсири
II. Ушбу асоратнинг юзага келтирган омилни кўрсатинг:
А. гликозидларнинг асоссиз буюрилиши
Б. нотўғри дозалаш тартиби*
В. триампур билан хисобга олинмаган комбинация
Г. ортофен билан хисобга олинмаган комбинация
Д. бемор аҳволи оғирлигини тўғри баҳоламаганлик
III. Сизнинг кейинги тадбирларингиз:
А. дигоксинни тўхтатиш, унитиол, дифенин*
Б. специфик антителолар, хинидин, унитиол
В. унитиол, ЭДТА, верапамил
Г. дигоксинни тўхтатиш, дигоксинга қарши антителолар, строфантин
Д. дигоксин дозасини камайтириш, дифенин, панангин
IV. Дигиталисли интоксикацияни бартараф этгандан сўнг беморга қайси гурух препаратларини буюриш зарур?
А. амиодарон
Б. АПФ ингибиторлари*
В. билвосита антикоагулянтлар
Г. бета-блокаторлар
Д. кальций антагонистлари
14. 40 ёшли бемор12 йил давомида ўрта оғирликда кечувчи сурункали обструктив бронхит билан касалланган. Беморга зўрайиш даврида шифокор 2 нафасдан кунига 2 марта беродуал буюрди. 10 кун давомида ўтказилган терапия самара бермади.
I. Сурункали обструктив бронхитларда қайси препарат танлов воситаси бўлади:
А. ингаляцион ГКС
Б. атровент*
В. кромолин натрий
Г. теотард
Д. беротек
II. Хусусий ҳолда қандай терапия рационал хисобланади:
А. ингакорт + беродуал
Б. теотард + беродуал*
В. преднизолон ичишга
Г. теотард кечасига + ингакорт
Д. атровент + ингакорт
III. Бронходилятацияловчи терапия эффективлигининг назорати:
А. бемор ахволининг субъектив яхшиланиши
Б. қуруқ, хуштаксимон хириллашларнинг йўқолиши*
В. ташқи нафас функциясининг меёрлашуви*
Г. нафас чиқариш максимал оқимидаги оғишларни меёрлашуви
Д. тана ҳароратининг пасайиши
15. 55 ёшли бемор, клиникага оғир аҳволда, тўсатдан юзага келгантахикардия - ЮҚС минутига 210 билан келди. ЭКГда: R-R оралиқ қисқарган ва бир хил, QRS – меёрда, Т тишча манфий. В/и га 20 мг изоптин юборилиши аритмия хуружини бартараф этди. Изоптинни 40 мг дан кунига 3 маҳал қабул қилиш самара бермади. Пароксизм хуружи 6 соатдан кейин такрорланди.
I. Беморда юрак мароми бузулишларининг қандай тури юзага келди?
А. парасистолия
Б. бўлмачалар титраши
В. пароксизмал бўлмача тахикардияси*
Г. пароксизмал тугунли (AV тугун) тахикардия
Д. хилпировчи аритмия
II. Қайси препарат аритмиянинг бу турида самарали хисобланади?
А. пропранолол
Б. финоптин
В. амиодарон
Г. дигоксин
Д. дифенин*
III. Хуружни бартараф этиш учун изптиннинг дозалаш режими:
А. болюс 5 мг в/и, 15-20 мин дан сўнг 10 мг в/и оқим билан*
Б. болюс 15 мг в/и
В. ичишга 180 мг бир марта
Г. финоптин томчилаб 5 мг/кг
Д. томчилаб 10 мг бир марта
IV. Нима учун ичишга берилган120 мг изоптин юрак маромини ушлаб туриш учун етарли бўлмаган?
А. препаратнинг кундалик қабул қилишлар сони ҳисобга олинмаган*
Б. организмдан элиминация бўлиш фоизи ҳисобга олинмаган
В. қон плазмаси оқсиллари билан боғланиш фоизи ҳисобга олинмаган
Г. пресистем элиминация синдромининг ҳисобга олинмаганлиги
Д. препарат метаболизми ҳисобга олинмаган
V. Пароксизмни бартараф этилгандан сўнг сизнинг тавсияларингиз:
А. пропранололга алмаштириш
Б. изоптиннинг узоқ таъсир этувчи формаларини қўллаш*
В. изоптинни кордарон билан комбинацияда қўллаш
Г. пресистем элиминацияни ҳисобга олган ҳолда минимал эффектив дозани - 200-400 мг/сут 6 соатлик оралиқда буюриш
Д. пресистем элиминацияни ҳисобга олган ҳолда минимал эффектив дозани - 420-480 мг/сут 8 соатлик оралиқда буюриш.
16. 26 ёшли аёл, клиникага қўл ва оёқ кафти майда бўғимларида, тирсак ва тизза бўғимларида оғриқларга, уларда ҳаракатнинг чекланганлигига, махаллий температуранинг кўтарилиши, эрталабки 30 минутлик карахтликка, тана ҳароратининг 37,2 даражагача кўтарилишига шикоят қилиб келди. Анамнезда: ўзини 1 йил мобайнида касал деб ҳисоблайди, биринчи маротаба совуқ қотиш натижасида бўғимларда симметрик оғриқлар шиш пайдо бўлиб, ҳаракат чекланиши кузатилган. Бундан ташқари, 4 йил давомида 12-бармоқли ичак яра касаллиги билан касалланган, мавсумий зўрайишлар билан. Оғриқ симптомини бартараф этиш учун мустақил индометацин 25 мгдан, кунига 4 маҳал қабул қилган. 7 кунга келиб, беморда эпигастрал соҳада кечки, оч, тунги оғриқлар пайдо бўлди, жиғилдон қайнаши юзага келди.
I. Тахминий ташхис:
А. системали қизил бўрича
Б. Бехтерев касаллиги
В. ревматоидли артрит*
Г. системали склеродермия
Д. реактив артирит
II. Ташхисни тасдиқлаш учун қандай текширувлар ўтказилиши керак:
А. тизза бўғимлари рентгенографияси
Б. қўл кафтлари рентгенографияси*
В. буйраклар биопсияси
Г. мушаклар биопсияси
Д. кўкрак қафаси рентгенографияси
III. НЯҚДВларининг ульцероген таъсир механизми:
А. гастрин кўп ишлаб чиқарилиши
Б. эндоген простагландинлар ва простациклинлар синтезининг пасайиши*
В. тромбоксан ҳосил бўлишининг стимуляцияси
Г. 3,5 – ц-АМФ ҳосил бўлишининг кучайиши
Д. эндоген простагландинлар ва простациклинлар синтезининг кучайиши
IV. Қайси препаратлар минимал ульцероген активликка эга:
А. индометацин
Б. ибупрофен*
В. напроксен
Г. аспирин
Д. бутадион
17. 40 ёшли бемор, кучли бош оғриғига, асосан пешона-чакка соҳада, юрак соҳасида сиқувчи оғриқларг юрак тез уриб кетиши, хансирашга шикоят қилиб келди. Артериал гипертензия билан 5 йилдан бери касалланган, кучли бош оғриқларида анаприлин ичадин. Кўрув вақтида АБ 180/120 мм.см.уст, ЮҚС минутига 88 та, юрак чегаралари чап томонга кенгайган, юрак тонлари бўғиқ, аортада II тон акценти. Бемор гапига кўра бош оғриқларисиз босим меёрда бўлади.
I. Кризни бартараф этиш учун қандай тадбирлар қўллаш керак:
А. 10 мг нифедипин тил остига*
Б. 50 мг атенолол тил остига
В. 40 мг нифедипин ичишга
Г. 50 мг капотен ичишга
Д. 40 мг верапамил ичишга
II. Гипертоник кризда дори воситаларини қайси йўл билан киритган мақсадга мувофиқ:
А. ичишга
Б. ректал
В. сублингвал*
Г. м/о
Д. в/и
III. Гипертоник кризда АБ меёрлашуви лозим бўлган вақт:
А. биринчи минутда
Б. 1 соат давомида
В. сутка давомида*
Г. ҳафта давомида
Д. икки кун ичида
IV. Гипертоник кризда шифокорнинг асосий тадбтрлари:
А. диастолик АБни биринчи соатда 40 мм см.уст. гача пасайтириш
Б. диастолик АБни биринчи соатда 10 мм см.уст. гача пасайтириш*
В. систолик АБни биринчи 15 минутда 30 мм см.уст. гача пасайтириш
Г. диастолик АБни биринчи соатда 40 % га пасайтириш
Д. систолик АБни 140 мм см.уст. гача пасайтириш
18. 58 ёшли беморда, ЮИК, турғун стенокардия II ФС, ИККС, ҚАЕ I даража ташхиси. 80 мг/сут нитросорбид билан даволаш фонида тромбоцитларнинг юқори даража агрегацияси аниқланди. Тромбоэмболик асоратлар профилактикаси мақсадида шифокор дипиридамолнинг 0,5 %ли эритмасини кунига 2 мл дан буюрди. Саккизинчи инъекциядан сўнг бемор аҳволи ёмонлашди: тўш ортидаги оғриқлар кичик жисмоний зўриқишлардан кейин ҳам, тинчлик ҳолатида ҳам пайдо бўла бошлади, хуружлар сони кунига 10-12 мартагача ошди.
I. Клиник ҳолатга баҳо беринг:
А. нитратларга толерантликнинг рифожланиши
Б. “ўғирлаш” феномени*
В. дипиридамолни кўтара олмаслик
Г. миокард инфаркти
Д. нотурғун стенокардия
II. Бу ҳолат рифожланиши нимага боғлиқ?
А. SH гурух толиқиши
Б. миокарднинг шикастланмаган қисмининг қон билан таъминланишининг яхшиланиши хисобига шикастланган қисмида қон айланишининг ямонлашуви*
В. ирсий мойиллик
Г. атеросклеротик бляшканинг узилиши
Д. нитратларга толерантликнинг ривожланиши
III. Юзага келган ҳолатни ҳисобга олиб, қандай даво чораларини белгилайсиз:
А. нитросорбид + метопролол*
Б. нитросорбид + нифедипин
В. метопролол + верапамил
Г. нитросорбид + каптоприл
Д. метапролол + каптоприл
IV. ДВларининг қайси комбинацияси ҳавфли хисобланади:
А. метопролол + верапамил*
Б. нитросоробид + метопролол
В. метопролол + коринфар
Г. дилтиазем + молсидомин
Д. метапролол + аспирин
19. 66 ёшли бемор, бутун қори соҳасида куйдирувчи характерга эга, орқага иррадиацияланувчи оғриққа, қорин дам бўлиши, озиб кетиш, доимий қабзиятларга шикоят қилиб келди. Ўзини узоқ йиллар давомида касал хисоблайди, аччиқ, ёғли, ўткир овқат истеъмол қилишни яхши кўришини таъкидлайди. Мунтазам сенадексин қабул қилади. Нажас тахлили: детритлар, хазм бўлмаган толалар, шиллиқ. Қон биохимик тахлилида патология аниқланмаган. Ректороманоскопия: тўғри ичак шиллиқ қавати сезиларли гиперемияси, шиллиқ излари, спазмларга мойиллик.
I. Сизнинг тахминий ташхисингиз:
А. Крон касаллиги
Б. йўғон ичак таъсирланиши синдроми*
В. йўғон ичак ўсмаси
Г. энтероколит
Д. ўткир панкреатит
II. Ҳусусий ҳолда қабзиятни даволаш учун танлов препаратини кўрсатинг:
А. бисакодил
Б. нормазе
В. кепак*
Г. сенаде
Д. вазелин мойи
III. Қуйидагиларнинг барчаси қабзият чақириши мумкин, бундан мустасно:
А. ичак дисбактериози
Б. қандли диабет*
В. пархезга риоя қилмаслик
Г. лактулозани кўтара олмаслик
Д. ҳаракат фаоллигининг чекланганлиги
IV. Сурги дори воситаларининг юзага келиши мумкин бўлган ножўя таъсирлари қуйидагиларнинг барчаси, БУНДАН МУСТАСНО:
А. ўрганиб қолиш
Б. электролитларни кўп миқдода йўқотиш
В. А,Е,Д,К витаминларининг танқислиги
Г. ичак шиллиқ қавати меланози
Д. псевдомембраноз колит*
V. Қайси препарат ушбу касалликда қўлланилмайди:
А. бифидум
Б. панзинорм
В. амитриптилин
Г. прозерин*
Д. дюспаталин
20. 40 ёшли бемор 12 йилдан бери сурункали обструктив бронхит билан касалланган, ҳозирги вақтда касаллик кечишининг ўрта оғирликдаги даражаси. Касалликнинг зўрайиши муносабати билан шифокор 2 нафасдан кунига 2 махал беродуал буюрди. 10 кун ичида қўлланилган терапия самара бермади.
I. Қайси препарат сурункали обструктив бронхитда танлов препарати бўлади:
А. ингаляцион ГКС
Б. атровент*
В. кромолин натрий
Г. теотард
Д. кетотифен
II. Ҳусусий ҳолда қандай терапия рационал хисобланади:
А. ингакорт + беродуал
Б. теотард + беродуал*
В. преднизолон ичишга
Г. теотард кечасига + ингакорт
Д. атровент + ингакорт
III. Қайси ҳолатларда сурункали обструктив бронхитларда антибактериал терапия қўлланилади:
А. касалликнинг зўрайишида
Б. бронходилятацияловчи терапия самарасиз бўлса
В. фақат инфекция мавжудли бактериологик тасдиқланса*
Г. бронходилятатлар дозасини камайтириш учун
Д. касалликнинг тез-тез зўрайишида
IV. Бронходилятацияловчи терапия самарадорлигини баҳолаш:
А. бемор ахволининг субъектив яхшиланиши
Б. қуруқ, хуштаксимон хириллашларнинг йўқолиши*
В. қон умумий тахлили кўрсаткичларининг яхшиланиши
Г. нафас чиқариш максимал оқимидаги оғишларнинг меёрлашуви
Д. тана ҳароратининг пасайиши
21. 32 ёшли бемор хансирашга, юрак тез уриб кетиши, оёқларда шишга, сийдик миқдорининг камайишига шикоят қилиб келди. Кўрув вақтида Ревматизм, қайталанувчи ревмокардит, митрал юрак нуқсони, хилпировчи аритмия тахисистолик шакли, ҚАЕ II А д. ташхиси қўйилди. Беморга: дигоксин ўртача тўйиниш дозасида, новокаинамид 500 мг дан кунига 4 махал, фуросемид суткалик диурез 2 л бўлгунчалик дозада буюрилди. Даволашнинг 5 кунидан кейин беморда кўнгил айниши, кайт қилиш, диарея, анорексия, бош айланиши ва гипотония пайдо бўлди. Ўпкада “димланишли” хириллашлар миқдори кўпайди, қуруқ, хуружсимон йўтал пайдо бўлди.
I. Беморда қандай ҳолат ривожланди:
А. қон айланиши етишмовчилигининг оғирлашуви
Б. фуросемиднинг ножўя таъсири
В. новокаинамиднинг ножўя таъсири
Г. новокаинамиднинг ножўя таъсири ва қон айланиши етишмовчилигининг оғирлашуви*
Д. фуросемид ва новокаинамид ножўя таъсирларининг қўшилиши
II. Беморда ўтказилаётган терапиянинг қандай ножўя таъсири йўқ?
А. новокаинамиднинг кардиодепрессив таъсири
Б. новокаинамид билан заҳарланишнинг ошқозон-ичак белгилари
В. дигиталисли интоксикация*
Г. юрак зарб ҳажмининг пасайиши
Д. новокаинамиднинг МНС томонидан ножўя таъсирлари
III. Беморда ножўя таъсирлар юзага келиши сабабларини кўрсатинг:
А. барча препаратларнинг аввалдан юқори дозада қўлланилганлиги
Б. новокаинамиднинг фуросемид билан ўзаро таъсирини ҳисобга олмаганлик
В. новокаинамиднинг дигоксин билан ўзаро таъсирини хисобга олмаслик*
Г. дигоксиннинг фуросемид билан ўзаро таъсирини хисобга олмаганлик
Д. новокаинамиднинг кардиодепрессив таъсири
IV. Юзага келган ҳолатда сизнинг тадбирларингиз:
А. барча препаратларни тўхтатиш
Б. новокаинамидни тўхтатиш, дигоксиннинг қувватловчи дозасига ўтиш ва АПФ-и ларини қўшиш*
В. новокаинамид ва фуросемидни тўхтатиш
Г. новокаинамид ва дигоксин дозасини қувватловчи дозагача камайтириш ва АПФ-и ларини қўшиш
Д. новокаинамидни аймалинга алмаштириш ва фуросемиднинг дозасини ошириш
22. 52 ёшли эркак, кечқурун тўйиб овқатлангандан кейин кечаси чап оёқнинг бош бармоғи соҳасидаги оғриқдан уйғониб кетди. Оғриқлар тез кучайиб, сал ҳаракатда ва кўрпага текканда кучайиб, чидаб бўлмас даража касб этди, эт увишиши пайдо бўлди. Бир йил аввал ўнг бел соҳасида оғриқ эпизодлари ва сийдикнинг тўқлашуви кузатилган. Кўрув вақтида тана ҳарорати – 38,6оС. чап оёқ бош бармоғи шишган, пальпацияда кескин оғриқли, тери гиперемияланган. Қулоқ супраларида 0,5 см ўлчамли қаттиқ тугунлар аниқланади.
I. Эҳтимолга яқин бўлган ташхис:
А. ревматоидли артрит
Б. реактив артрит
В. подагра*
Г. ўткир ревматик иситма
Д. паранеопластик артрит
II. Диагнозни тасдиқлаш учун қайси кўрсаткични аниқлаш керак:
А. ревматоид фактор
Б. антинуклеар фактор
В. сийдик кислотаси*
Г. антистрептококк антителолар
Д. австралия антигени
III. Артритни бартараф қилиш учун қайси препаратларни қўллаш мақсадга мувофиқ:
А. делагил
Б. индометацин*
В. преднизолон
Г. аллопуринол
Д. антуран
IV. Касаллик қўзғашини профилактика қилиш учун қайси препаратларни қўллаш мумкин:
А. индометацин
Б. преднизолон
В. азатиоприн
Г. олтин тузлари
Д. аллопуринол*
23. 63 ёшли бемор 4 ҳафта мобайнида 0,3 мг/сут дозада клофелин қабул қилган. АБ 190/110 дан 120/80 мм.см.уст. гача пасайганлиги сабали шифокор препаратни тўхтатишни тавсия этди. 2 кундан сўнг кучли бош оғриқлари, юрак тез уриб кетиши пайдо бўлди, АБ 210/120 мм.см.уст.
I. Бемор аҳволи ёмонлашувининг сабаби нимада?
А. гипертоник криз
Б. клофелинни тўхтатиш синдроми*
В. “рикошет” синдроми
Г. клофелинга толерантлик ривожланиши
Д. ўғирлаш синдроми
II. АПФ-и лари ва бета блокаторлар ноэффектив бўлган қайси ҳолатда клофелин танлов препарати бўлади:
А. қандли диабет + артериал гипертензия
Б. ҳомиладорлар артериал гипертензияси
В. чегараланган систолик гипертензия
Г. вазоренал гипертензия*
Д. Конн синдроми
III. Клофелиннинг ножўя таъсирларига қуйидагиларнинг барчаси киради, БУНДАН МУСТАСНО:
А. оғиз қуриши
Б. кўнгил айниши
В. брадикардия
Г. гипонатриемия
Д. тахикардия*
24. Беморда сурункали пиелонефрит, актив яллиғланиш даври, СБЕ, терминал босқичи, симптоматик артериал гипертензия. Коптокчалар фильтрацияси 32 мл/мин, сийдик экмасида – ичак таёқчаси, 1 мл сийдикда 1 млн.
I. Антимикроб спектр нуқтаи назаридан беморга гентамицин буюриш тавсия этилади. Хусусия ҳолда препаратнинг дозалаш тартибини кўрсатинг:
А. 80 мг дан кунига 3 махал
Б. 80 мг дан кунига 2 махал*
В. 40 мг дан кунига 3 махал
Г. 40 мг дан кунига 2 махал
Д. 80 мг юклама доза ва кейин 20 мг дан ҳар 24 соатда
II. Буйраклар орқали чиқариладиган антибиотикларни коптокчалар фильтрацияси тезлиги пасайганда буюрганда, қандай қоидага риоя қилиш керак?
А. одатдаги киритилиш оралиғида дозани 1/2 га камайтириш
Б. минимал эффектив терапевтик дозани буюриш
В. препарат ҳамма вақт кунига бир махал буюрилади
Г. антимикроб активликни сақлаган ҳолда, киритилиш оралиғини узайтириш керак*
Д. препаратнинг одатдаги дозаси коптокчалар фильтрациясини оширувчи дори воситалари билан биргаликда қўллаш
III. Беморга қайси гипотензив воситаларни қўллаш мумкин:
А. гипотиазид + коргард
Б. метопролол + амлодипин*
В. оксодолин + изобарин
Г. надолол + диакарб
Д. клопамид + эстулик
IV. Сурункали буйрак етишмовчилигида қайси препаратни қўллаш мумкин эмас:
А. оксациллин
Б. амикацин*
В. цефотаксим
Г. тетрациклин
Д. эритромицин
25. 50 ёшли бемор кунига 5-6 марта безовта қилувчи тўш ортидаги сиқувчи оғриқларга, оғриқларнинг чап қўлга иррадиацияланишига, оғриқларнинг кўпинча 2 қаватга кўтарилганда, эмоционал зўриқиш вақтида, эрталаб уйғонганда биринчи соат ичида, совуқ шамол вақтида юзага келишига шикоят қилиб келди. Бемор ярим йилдан бери касал. Анамнезда сурункали обструктив бронхит. Объектив: юрак тонлари бўғиқ, пульс 80 1 мин.да, ритмик, АБ 140/80 мм см.уст. Ўпкада сусайган везикуляр нафас, қуруқ, хуштаксимон ва ғижирловчи хириллашлар, кўпроқ нафас чиқарганда. Қонда холестерин миқдори 8.8 ммоль/л. ЭКГ тинч ҳолатда патологиясиз.
I. Клиник ташхисни баён этинг:
А. кардиал тип бўйича НЦД
Б. ЮИК, турғун стенокардия II ФС, ҚАЕ 0 д.*
В. ЮИК, турғун стенокардия III ФС, ҚАЕ I д.
Г. нотурғун стенокардия
Д. ўткир миокард инфаркти
II. Қайси даволаш тактикасини танлайсиз:
А. нитратлар + бета-блокаторлар
Б. нитратлар билан монотерапия*
В. бета-блокаторлар билан монотерапия
Г. нитратлар + кальций антагонистлари
Д. бета-блокаторлар+ АПФ-и
III.Беморга қайси препаратни буюрасиз:
А. изосорбид*
Б. пропранолол
В. нитроглицерин тил остига жисмоний зўриқишдан олдин
Г. верапамил SRO
Д. дигоксин
IV. Ҳусусий ҳолда қўлланилиши зарур бўлган 2 та препаратни кўрсатинг:
А. курантил + панангин
Б. рибоксин + аспирин
В. панангин + зокор
Г. аспирин + зокор*
Д. пропранолол + каптоприл
26. Беморда ошқозон шиллиқ қавати антрал қисмида ўлчамлари 0,8 – 1,2 см ли яра аниқланди. H.pylori билан инфицирланганлик тасдиқланди. Анамнезда: Гипертония касаллиги.
I. Ушбу патологияда қайси гурух препаратларини қўллаш рационал хисобланади:
А. антисекретор + антибактериал + прокинетиклар + цитопротекторлар*
Б. прокинетиклар + антацидлар + антибиотиклар
В. протон помпа блокаторлари + биостимуляторлар
Г. Н2-гистминли блокаторлар + прокинетиклар
Д. селектив М-холинолитиклар + антацидлар + допаминли рецепторлар блокаторлари
II. Барча препаратлар H.pylori эрадикацияси учун қўлланилади, бундан мустасно:
А. де-нол
Б. кларитромицин
В. амоксициллин
Г. неомицин*
Д. метронидазол
III. Антибиотикларга резистентликда H.pylori эрадикацияси учун қайси даволаш схемаси қўлланилади:
А. омепразол + тинидазол + тетрациклин + де-нол*
Б. ранитидин + метронидазол + лансопразол
В. пилорид + амоксициллин
Г. пилорид + тетрациклин
Д. фамотидин + тинидазол + фуразолидон
IV. Эрадикация учун маълум схемалар самарасиз бўлса, сизнинг тадбирларингиз:
А. ЭФГДС
Б. H.pylori штаммининг барча қўлланиладиган антибиотикларга сезгирлигини аниқлаш*
В. цитологияни аниқлаш учун ошқозон шиллиқ қавати биопсияси
Г. эрадикация учун схемаларни такрорлаш
Д. даволаш схемаларини тўхтатиб, биостимуляторлар қўллаш
V. Беморда гипертония касаллигини даволаш учун қайси препаратни қўллаган маққул:
А. адельфан
Б. амлодипин*
В. резерпин
Г. кристепин
Д. бринедин
27. 80 ёшли бемор, клиникага Атеросклероз III, аорта, мия қон тамирлари атеросклерози, диффуз кардиосклероз, хилпировчи аритмия тахисистолик шакли, ҚАЕ II А даражаси ташхиси билан келди. Беморга дигоксин буюрилди.
I. Беморга дигоксинни қандай дозалаш режимида бериш керак:
А. дозани 1/3 қисмга камайтириш
Б. суткалик қабул қилишлар сонини камайтириш
В. қувватловчи доза*
Г. секин темпда дигитализация
Д. тез темпда дигитализация
II. Беморга дигоксин буюришда нимани эътиборга олиш керак:
А. аҳволининг оғирлиги
Б. бемор жинси
В. бемор ёши*
Г. буйрак фаолияти ҳолати
Д. беморнинг липид профили
III. Дигоксин билан ўтказилаётган терапия самарадорлиги ва ҳавфсизлигини назорат қилишнинг энг объектив меъзони:
А. диурезнинг ортиши
Б. юқори зичликка эга липопротеидлар миқдорининг ортиши
В. чап қоринча ўлчамларининг кичрайиши
Г. жигар ўлчамларининг кичрайиши
Д. ЮҚС ва пульс нисбати, пульс танқислиги*
IV. Беморда қон айланиши етишмовчилигини барқарорлаштириш учун қайси перпаратни буюрасиз:
А. фуросемид
Б. метопролол
В. соталол
Г. капотен*
Д. нитроглицерин
28. Бемор шифокорга ҳаво етишмаслигига, шиллиқ-йиринг балғамли йўталга, 3 кундан бери тана ҳароратининг 380 С гача кўтарилишига шикоят қилиб келди. Анамнезда:6 йилдан бери бронхит билан касалланган. Аҳволининг оғирлашувини совуқ қотиш билан боғлайди. кўп йиллардан бери чекади. Объектив: ўпкада везикуляр дағал нафас фонида тарқоқ қуруқ хуштаксимон ва ғижирловчи хириллашлар, ўрта ва пастки қисмларда жарангсиз урта пуфакли нам хириллашлар. АБ 130/80, ЮҚС 88/мин. Жигар ваталоқ пайпасланмайди. ОВФ1 65%. Умумий ва биохимик тахлиллар ўзгаришсиз.
I. Сизнинг ташхисингиз:
А. бронхиальная астма, аралаш тури, ўрта оғирликда кечиши
Б. сурункали йирингли обструктив бронхит, ўрта оғирликда кечиши*
В. ўткир иккитомонлама бронхопневмонияострая
Г. сурункали йирингли нообструктив бронхит
Д. сурункали превмония зўрайиш даври
II. Ушбу патологияни даволашда биринчи қатор препаратини кўрсатинг:
А. беродуал 2 нафасдан 4 махал
Б. атровент 2 нафасдан 4 махал*
В. ингакорт 2 нафасдан 2 махал
Г. эуфиллин 2,4% 10 мл в/и
Д. кетотифен 1 таблеткадан 3 махал
III. Ушбу патологияни даволашда иккинчи қатор препаратини кўрсатинг:
А. теотард 1 капсуладан 2 махал*
Б. ингакорт 1 нафасдан 1 махал
В. эфедрин
Г. перорал глюкокортикостероидлар
Д. беротек-100 2 нафасдан 4 махал
IV. Қандай антибиотиклар ушбу патологияни даволашда энг маъқул:
А. III- авлод цефалоспоринлари
Б. аминопенициллинлар + бета-лактамаза ингибиторлари*
В. аминогликозидлар + бета-лактамаза ингибиторлари
Г. хинолонлар + аминогликозидлар
Д. хинолонлар+тетрациклин
29. 45 ёшли бемор клиникага кўкрак қафасида сиқувчи оғриқларга, кўнгил айниши, хансирашга шикоят қилиб келди, оғриқлар 1 соат аввал бошланган. Анамнезда: 5 йил аввал ўткир вирусли гепатит В билан касалланган, 2 йил олдин сурункали актив гепатит ва сурнкали бронхит ташхиси қўйилган. Объектив: АБ 110/60 мм см.уст., пульс минутига 72та, аритмик. Тери нам, ўпкада пастки қисмларда иккала томонда майда пуфакли нам хириллашлар, бутун ўпка юзаси бўйлаб ягона қуруқ, хуштаксимон хириллашлар эшитилади. Юрак тонлари аниқ, тонлар нисбати тўғри. ЭКГда V1-V4 узатмаларда ST сегмент кўтарилиши ва I, II, aVF узатмаларда ST сегмент депрессияси аниқланадаи, политоп қоринча экстрасистолиялари.
I. Эҳтимолга яқин бўлган ташхис:
А. Ўпка артерияси тромбоэмболияси
Б. ЮИК, ўткир миокард инфаркти, ўткир босқичи*
В. Сурункали, ўпка-юрак етишмовчилиги II, «cor pulmonale»
Г. Аутоиммун миокардит
Д. ЮИК, зўриқиш стенокардияси I ФС. Сурункали бронхит
II. Беморга қайси антиаритмик дори воситаларини буюриш керак:
А. прокаинамид
Б. хинидин
В. лидокаин*
Г. энкаинид
Д. амиодарон
III. Сиз танлаган препаратнинг дозаси камайтирилиши керак, нима учун:
А. сурункали бронхит
Б. жигар патологияси*
В. чап қоринча етишмовчилиги туфайли
Г. АБ даражаси
Д. аритмия тури
IV. Сиз танлаган препаратнинг қайси ножўя таъсири препарат дозаси оршириб юборилганидан дарак беради:
А. коллапс
Б. QTнинг узайиши
В. брадикардия
Г. парестезиялар*
Д. кўнгил айниши, қайт қилиш
30. 43 ёшли бемор клиникага холсизликка, оёқ ва қўлларда парестезиялар, қорин соҳасида дискомфорт, юрак соҳасида нохуш сезгиларга шикоят қилиб келди. АБ 160/115 мм.см.уст., ЮҚС минутига 58 та, ритмик. ЭКГда РQ – 0,16, QRS – 0,14, ST сегмент депрессияси, баланд, учли Т тишча. Анамнезда 0,5 йил аввал гипертония касаллиги аниқланган, амбулатор шароитда амилорид 10 мг/сут, панангин по 1 таблеткадан 3 махал, атенолол 50 мг/сут буюрилган.
I. Бемор умумий ахволининг ёмонлашуви нима билан боғлиқ:
А. ўткир миокард инфаркти
Б. гиперкалиемия*
В. гипертоник криз
Г. атенололнинг ножўя таъсири
Д. нейро-циркулятор дистония
II. Ушбу ҳолатни коррекцияланг:
А. препаратни тўхтатиш + кальций глюконат 10% 10 мл в/и
Б. терапияни тўхтатиш + стрептокиназа 1,5 млн ТБ/сут
В. терапияни давом эттириш + нифедипин сублингвал
Г. терапияни тўхтатиш + фуросемид 120 мг в/и оқим билан*
Д. терапияни давом эттириш+натрий нитропруссид
III. Қайси ҳолатда калий сақловчи диуретиклар патогенетик терапия воситаси сифатида танлов препарати бўлади:
А. портал гипертензия синдроми
Б. паст АБ да ривожланган ўпка шишуви
В. нефротик синдром
Г. буйрак усти бези альдостеромасида АБнинг кўтарилиши*
Д. ҚАЕ етишмовчилигининг бошланғич стадияларидаги шишлар
IV. Қуйидагиларнинг барчаси амилориднинг ножўя таъсирларига киради, бундан мустасно:
А. гинекомастия*
Б. гиперкалиемия
В. гипонатриемия
Г. меъда диспепсияси
Д. азотемия
31. 40 ёшли бемор клиникага бўғимлардаги, кўпроқ тўпиқ ва тизза бўғимларидаги оғриқларга, чап кўзнинг қизаришига шикоят қилиб келди. Бир йилдан бери дизурия мавжудлигини қайд этади. Бемор оилали. Рафиқаси 30 ҳафталик ҳомиладор.
I. Эҳтимолга яқин бўлган ташхис:
А. Рейтер синдроми*
Б. ревматоидли артрит
В. сурункали пиелонефрит
Г. деформацияловчи остеоартроз
Д. вирусли конъюктивит
II. Ташхисни қандай тасдиқлаш мумкин:
А. ўткир фаза кўрсаткичлари
Б. пешобни бактериологик экиш
В. уретрадан суртма олиш*
Г. шикастланган бўғимлар рентгенографияси
Д. окулист маслаҳати
III. Бемор рафиқасига нисбатан тавсияларингиз:
А. этиотроп даво буюриш*
Б. ҳомиладорликни тўхтатиш
В. ҳомиладорликни тўхтатиш ва этиотроп даво буюриш
Г. яллиғланишга қарши терапия буюриш
Д. ҳомиладорликни тўхтатиш ва симптоматик даво буюриш
IV. Ушбу патологияда эри учун танлов препарати:
А. уназин
Б. ципрофлоксацин
В. виролекс
Г. доксоциклин*
Д. трихопол
V. Ҳомиладорларда ушбу патологияда танлов препарати:
А. норфлоксацин
Б. трихопол
В. эритромицин*
Г. гентамицин
Д. рифампицин
32. 55 ёшли бемор, турғун стенокардия II ФС хуружлари туфайли анаприлин 160 мг/сут қабул қилади, умумий холсизлик, хансираш, уйқучанлик, бош оғриғи, бош айланиши, оёқларда шиш пайдо бўлди. Объектив: тери рангпар, қуруқ. Ўпкада везикуляр нафас. НС 22та мин. Юрак тонлари бўғиқлашган, ритмик, аортада II тон акценти, ЮҚС минутига 50та, АБ 90/60 мм см.уст. Жигар ўлчамлари Курлов бўйича 13-11-10 см, болдир ва оёқ кафтларида пастозлик аниқланади. ЭКГда синусли брадикардия, II-даражали AV блокада.
I. Клиник ҳолатни баҳоланг:
А. стенокардиянинг зўрайиши
Б. анаприлиннинг ножўя таъсирлари*
В. анаприлинни кўтара олмаслик
Г. препаратнинг нотўғри танланганлиги
Д. миокард инфаркти
II. Сизнинг тадбирларингиз:
А. анаприлин дозасини камайтириш + нитратлар
Б. анаприлинни тўхтатиш + атропин в/и*
В. нитратлар қўшиш
Г. дигоксин қўшиш
Д. капотен қўшиш
III. Қуйидагиларнинг барчаси анаприлин қўлланилишига қарши кўрсатма, бундан мустасно:
А. бронхообструктив синдром
Б. артериал гипотония
В. II-III даражали AV блокада
Г. постинфаркт кардиосклероз*
Д. брадикардия
IV. Беморга кейинчалик қандай даво тайинлайсиз:
А. дигоксин + фуросемид + метопролол
Б. дилтиазем + дигоксин + панангин
В. нитронг + панангин + рибоксин
Г. капотен + фуросемид + аспирин*
Д. капотен + нитронг + панангин
V. Танловингизни асосланг:
А. анаприлин ножўя таъсирини даволаш
Б. қон айланиши етишмовчилиги профилактикаси
В. қон айланиши етишмовчилиги давоси*
Г. ЮИК режали давоси
Д. миокард инфаркти профилактикаси
33. 42 ёшли бемор аёл пархез билан назорат қилинувчи II тип қандли диабет билан касалланган. Охирги 6 ой мобайнида қайта курувлар вақтида АБ 145/90-150/100 мм.см.уст. гача кўтарилиши аниқланди. Навбатдаги кўрув вақтида ўтказилган номедикаментоз терапияга (тузсиз, пасткалорияли пархез ва жисмоний машғулотлар), АБ 155/100 мм.см.уст. қайд этилди.
I. Қандли диабетли беморларни даволаганда АБ даражаси қандай бўлишига интилиш керак:
А. 140/90 мм.см.уст.
Б. 130/85 мм.см.уст.дан паст*
В. 25/75 мм.см.устдан паст
Г. 110/70 мм.см.уст.
Д. 100/60 мм.см.уст.
II. Беморга қайси гипотензив воситани қўллашни тавсия этасиз:
А. пропранолол
Б. капотен*
В. нифедипин
Г. нитронг
Д. клофелин
III. Танлаган препаратингизнинг афзаллигини кўрсатинг:
А. гипогликемик таъсир
Б. метаболик нейтрал, нефропротекция*
В. яққол гипотензив таъсир
Г. антиангинал таъсир
Д. яққол диуретик таъсир
IV. Қандли диабет қайси гурух препаратларига нисбатан қарши кўрсатма бўлади:
А. нитратлар
Б. кальций антагонистлари
В. бета-блокаторлар*
Г. АПФ-и лари
Д. альфа-адренблокаторлар
34. 45 ёшли аёл йўғон ичак бўйлаб тўлғоқли оғриқларга, кабзиятга 4-5 кундан бери ичи кемаслигигА. шикоят қилиб келди. Анамнезда: Секретор фаолия бузилиши билан кучувчи сурункали гастрит, алмагель қабул қилади. Марказий асаб тизими астенизацияси туфайли психоневролог тазепам буюрган. Ирригоскопияда: долихосигма.
I. Беморда қазиятни даволаш учун энг самарали ва ҳавфсиз ДВ ни кўрсатинг:
А. вазелин мойи
Б. канакунжут мойи
В. бисакодил*
Г. магний сульфат
Д. карловар тузи
II. Беморда алмагель ва тазепамнинг ўзаро таъсирлашувидан қандай натижа кутиш мумкин:
А. тазепамнинг седатив таъсирининг пасайиши*
Б. алмагелнинг антисекретор таъсирининг пасайиши
В. ошқозон-ичак тракти мотор фаоллигининг кучайиши
Г. ошқозон-ичак тракти перистальтикасининг пасайиши
Д. ДВларининг таъсири ўзгармайди
III. Тазепам ва алмагель фармакокинетиканинг қайси босқичида таъсирлашади:
А. тарқалиш
Б. абсорбция*
В. метаболизм
Г. элиминация
Д. оқсил билан бирикиш
IV. Қабзиятни даволаш учун сиз танлаган препаратнинг дозалаш тартиби:
А. 20-40 мг эрталаб
Б. 5-10 мг кечасига*
В. 10-30 мл 2-4 марта қабул қилишга
Г. 5-20 мл эрталаб, наҳорга
Д. 5-10 мг 3-4 марта қабул қилишга
35. 45 ёшли беморга: Атеросклероз III, аорта, мия қон томирлари атеросклерози, ЮИК, турғун стенокардия II ФС, оёқлар облитирловчи эндартериити ташхиси қўйилди. Липид профиль текширилганда: Паст зичликдаги липопротеидлар холестерини 260 мг/дл, юқори зичликдаги липопротеидлар холестерини 30 мг/дл, триглицеридлар - 1000 мг/дл
I. Қуйидагиларнинг барчасини беморга қўллаш мумкин, БУНДАН МУСТАСНО:
А. статинлар буюриш
Б. парҳез
В. махсус жисмоний юклама
Г. ҳар 2 йилда назоратдан ўтиш*
Д. овқатдан ҳайвон ёғларини мустасно қилиш
II. Қуйидаги дори воситаларининг барчаси беморда гиперлипидемияни келтириб чиқариши мумкин, БУНДАН МУСТАСНО:
А. надолол
Б. циклоспорин
В. преднизолон
Г. амлодипин*
Д. гипотиазид
III. Қайси препарат ҳусусий ҳолда энг самарали ҳисобланади?
А. ниацин
Б. холестирамин
В. аторвастатин*
Г. колестипол
Д. клофибрат
36. 42 ёшли бемор ўрта даражадаги артериал гипертензия билан касалланган. Охирги 2 йил мобайнида артериал гипертония 240/140 мм.см.уст. даражасида ушланиб турибди. Киндик устида чапда систолик шовқин эшитилади.
I. Эҳтимолга яқин бўлган ташхис:
А. гипертоник криз
Б. реноваскуляр гипертония*
В. гипертония касаллиги II д.
Г. атеросклероз III, атеросклеротик гипертония
Д. облитерловчи эндартериит
II. АБ динамикасининг эҳтимолга молик бўлган сабаблари:
А. гипотензив воситаларнинг қўлланилмаганлиги
Б. гипотензив препаратлар дозасининг камлиги
В. буйрак артериялари стенози*
Г. стресс
Д. қон айланиши етишмовчилигининг ривожланиши
III. Беморда ушбу патология диагностикасининг қўлланилиши шарт бўлган усули:
А. ЭХОКС
Б. АБ ва ЮКС, Рs ни ўлчаш
В. артериография*
Г. қонда липидлар профилини аниқлаш
Д. гликемик профиль
IV. Танлов препаратини кўрсатинг:
А. фозиноприл*
Б. клофелин
В. фуросемид
Г. пропранолол
Д. верапамил
V. АПФ-и ларини ушбу патологияда қўлланилишига қайси ҳолат қарши кўрсатма бўлади:
А. 75 ёшдан кекса беморлар
Б. буйрак артериялари билатерал стенози*
В. буйрак етишмовчилиги
Г. гипонатриемия
Д. гипокалиемия
37. ЮИК , зўриқиш стенокардияси III ФС, ИККС, ҚАЕ IIА даражаси билан касалланган 62 ёшли беморда ҳилпировчи аритмия хуружлари, қоринча экстрасистолияси пайдо бўлди. Хуружсиз вақтда ЮҚС минутига 76 марта. АБ 115/75 мм.см.уст.
I. Хуружни бартараф этиш учун энг самарали ва ҳавфсиз препаратни танланг:
А. кордарон билан болюс-базисли терапия*
Б. юрак гликозидлари вена ичига (тез тўйинтириш темпи)
В. верапамил болюс-базисли терапия
Г. хинидин 0,2 г дан ҳар 2 соатда
Д. лидокаин болюс-базисли терапия
II. Юрак мароми бузилишлари рецидивларини профилактика қилиш учун қайси препаратни танлайсиз:
А. верапамил
Б. дифенин
В. хинидин
Г. кордарон*
Д. мексилетин
38. 56 ёшли бемор аёл, стенокардия хуружлари туфайли нитросорбид 10 мг кунига 4 махал қабул қилади. ЮҚС – минутига 80 та, А/Б 180/90 мм см.уст. Терапиядан 1 ойдан сўнг яна стенокардия хуружлари кўпайди.
I. Бемор аҳволи ёмонлашувининг сабаби нимада:
А. касалликнинг табиий кечиши
Б. нитратларга толерантликнинг ривожланиши*
В. межкоронар ўғирлаш синдроми
Г. рикошет синдромининг юзага келиши
Д. идиосинкразия
II. Сизнинг тадбирларингиз:
А. нитросорбид дозасини пасайтириш ва бошқа гурух препаратини буюриш
Б. нитросорбидни тўхтатиш ва молсидомин буюриш*
В. нитросорбидни вақтинчалик тўхтатиш
Г. нитронг буюриш
Д. тринитролонг буюриш
39. 52 ёшли бемор аёлда темиртанқис анемия (Нb-85 г/л, ранг кўрсаткичи - 0,8, қон зардобида темир миқдори - 7,8 ммоль/л) аниқланди. Сурункали қон йўқотиш белгилари йўқ.. 5 йил олдин оч ичак ва ёнбош ичакнинг бир қисми ичак тутилиши туфайли резекция қилинган.
I. Ушбу ҳолатни даволаш учун темир препаратини танланг:
А. ферроплекс - 1 драже кунига 3 махал
Б. тардиферон - 1 драже кунига 1 махал
В. венофер вена ичига*
Г. тотема ичишга
Д. витамин В12 мушак орасига
II. Танловингизни асосланг:
А. препаратни ичишга қабул қила олмаслик
Б. темир сўрилишининг бузилиши*
В. препарат сиқарилишининг кўпайиши
Г. препаратда темир миқдорининг камлиги
Д. препаратда темир миқдорининг кўплиги
40. Беморда гипертония касаллиги, ёндош: простата аденомаси. Ҳусусий ҳолда:
I. Қўллаш мақсадга мувофиқ:
А. ганглиоблокаторлар
Б. альфа-адреноблокаторлар*
В. кальций антагонистлари
Г. бетта-адреноблокаторлар
Д. периферик симпатолитиклар
II. Нима учун:
А. яққол қон томир кенгайтирувчи таъсир кўрсатади*
Б. сийдик пуфаги тонусини пасайтиради
В. уродинамикани яхшилайди*
Г. сийдик ҳосил бўлишини яхшилайди
Д. сийдик ҳосил бўлишини камайтиради
41. 60 ёшли қандли диабет билан касалланган (манинил қабул қилади) беморда бир қатор йиллар давомида артериал гипертония аниқланган. Объектив: ЮҚС - 100 мин. А/Б 180/90 мм см.уст., қонда қанд миқдори 7,9 ммоль/л. ЭхоКС: чап қоринча бўшлиқлари дилатацияси. Протеинурия 1 г/л.
I. Ҳусусий ҳолда қайси гурух гипотензив воситаларни қўллаш мақсадга мувофиқ:
А. АПФ ингибиторлари*
Б. диуретиклар
В. бетта-адреноблокаторлар
Г. периферик симпатолитиклар
Д. тиазидли диуретиклар
II. Танланган препаратларнинг таъсири нимага боғлиқ:
А. диабетик нефропатия ривожланишини секинлаштириш*
Б. плазма миқдорининг камайиши
В. диурезнинг ортиши
Г. тахикардияни бартараф қилади
Д. диабетик гломерулосклероз ривожланиши ҳавфининг камайиши*
42. Бронхообструктив синдром билан бемор теофиллин (эуфиллин) қабул қилади. Ёндош касаллик: сурункали гепатит.
I. Препаратнинг ярим чиқарилиш даври (Т ½) қандай ўзгаради:
А. Т ½ узаяди*
Б. Т ½ қисқаради
В. Т ½ ўзгармайди
Г. клиренсга таъсир этади
Д. сўрилишга таъсир этади
II. Шифокор қандай чора кўриши керак:
А. суткалик дозани ошириш
Б. суткалик дозани камайтириш*
В. қабул қилишлар оралиғини узайтириш*
Г. қабул қилишлар оралиғини қисқартириш
Д. дозани ўзгартирмаслик
43. Сурункали панкреатит зўрайиши ташхиси билан беморга вена ичига гордокс юборилаётган вақтда умумий аҳволи ёмонлашиб, бош оғриғи, кўнгил айниши, тери қичишиши, нафас олишнинг қийинлашуви пайдо бўлди.
I. Бемор аҳволи ёмонлашувининг сабаби нима:
А. идиосинкразия
Б. препарат таъсирининг намоён бўлиши
В. касалликнинг табиий кечиши
Г. аллергик реакция*
Д. ўғирлаш синдроми
II. Сизнинг тадбирларингиз:
А. препарат қўллашни зудлик билан тўхтатиш*
Б. юборилиш тезлигини камайтириш
В. юборилиш тезлигини ошириш
Г. даволашни давом эттириш
Д. препарат дозасини камайтириш
III. Қўшимча қайси препаратларни қўллаш керак:
А. супрастин в/и*
Б. глюкоза эритмаси в/и
В. бошқа антифермент препарати
Г. физиологик эритма венага
Д. глюкокортикоидлар в/и*
44. 28 ёшли бемор аёл, юрак уриб кетиши хуружларига , бош оғриғи, эт увишиши, криз вақтида тўш ортида оғриқларга шикоят қилиб келди. Кризлар йилига 1-4 марта кузатилади, АБнинг 260/110 мм.см.уст.гача ошиши, ЮҚС – минутига 140 мартагача кўпайиши, тери оқариши, юрак соҳасида ачишувчи оғриқлар, бошда пульсация пайдо бўлади, баъзан тана харорати 38 даражагача кўтарилади. Хуруждан ташқари вақтда АБ 120/80 мм.см.уст. Объектив кўрув вақтида ички аъзолар томонидан патология аниқланмади. Қон тахлилида – гипергликемия. Сийдик патологик ўзгаришларсиз.
I. Тахминий ташхисни аниқланг:
А. гипертония касаллиги
Б. миокард инфаркти
В. феохромоцитома*
Г. қандли диабет
Д. тиреотоксикоз
II. Ташхисни тасдиқлаш учун қандай текширув усулларини ўтказиш керак:
А. ЭКГ
Б. Тз, Т4, ТТГ
В. пешобда катехоламинлар ва уларнинг метаболитлари миқдорини аниқлаш*
Г. юклама билан сийдикда ва қонда глюкоза миқдорини аниқлаш
Д. қонда липопротеидлар миқдорини аниқлаш
III. Ушбу патологияда АБни ошириш қайси гипотензив воситага характерли:
А. пропранолол*
Б. диован
В. празозин
Г. эналаприл
Д. фентоламин
IV. Амбулатор қабул қилишга беморга қайси препаратни буюрасиз:
А. обзидан 40 мг – 4 махал
Б. апрессин
В. капотен 25 мг / сут
Г. альфа-метилдопа
Д. фентоламин 5 мг ичишга*
Тузувчилар: 1. проф. А.В.Якубов
2. доц. Д.С.Акбарова
3. доц. П.С.Зуфаров
4. асс. Л.Ж.Исамухамедова
Do'stlaringiz bilan baham: |