Абу али ибн сино номидаги бухоро давлат тиббиёт институти №2 акушерлик ва гинекология кафедраси



Download 4,27 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/304
Sana21.04.2022
Hajmi4,27 Mb.
#568948
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   304
Bog'liq
akusherlik va ginekologiya

Юрак қон томир тизими. 
Ҳомиладорлик даврида бу тизимда жиддий ѝзгаришлар бѝлиб, 
улардан кѝпчилиги биринчи 12 ҳафтада юз беради. · Юракнинг урилиш ҳажми (10%) ва 
юрак қисқариш сони (тахминан 15 зарба/мин) ортиши ҳисобига юракдан қон чиқиши 5 
дан 6,5 л/минутгача кѝпаяди. Туғруқ вақтида кенгайган ворсиналараро бѝшлиқдан қон 
келиши кѝпайиши ҳисобига юракдан қон чиқиши 2 л/минга ортиши мумкин. Ҳаттоки 
сунъий ритм бошқарувчиси қѝйилган бѝлса ҳам урилиш ҳажми ортиши ҳисобига 
компенсация бѝлиб, ҳомиладорлик нормал кечади. · Гормонал ѝзгаришлар натижасида 
асосан диастолик периферик қон томир қаршилиги сусаяди. Биринчи ва иккинчи триместр 
давомида 10-20 мм.рт.ст.га тушиб, кейин секинлик билан кѝтарилиб, туғруқ вақтида 
ҳомиладор бѝлмаган аѐллардагидек даражада бѝлади. Периферик қон томир қаршилиги 
ҳомиладорликкача бѝлагн миқдордан 50% пасайиши простагландинлар ва прогестерон 
таъсирида бѝлиши мумкин. Периферик қон томир қаршилигига жавоб берадиган қон 
томир кенгайтирувчи ва торайтирувчи омиллар баланси ҳомиладорлик давридаги АҚБ 
регуляцияси ва ҳомиладорлик билан индуцирланган гипертензия ривожланишининг асоси 
бѝлиб ҳисобланади. Вазодилатация ва гипотензия бир вақтда ҳомиладорликда артериал 
босимни бошқарувчи ренин – ангиотензиннинг ажралишини фаоллаштиради. · Аѐл 
чалқанча ѐтганда кузатиладиган гипотензия пастки ковак вена босилиши, веноз қайтиш ва 
юракдан қон чиқиши камайиши ҳисобига юз беради. Аорта босилиши елка ва сон 
артерияларида фарқнинг сезиларли бѝлишига, чалқанча ѐтганда эса 10-15% бѝлишига 
олиб келади. Гипотензия синдроми кам ҳолларда ҳомиладорликнинг 20 ҳафтасигача 
кузатилади. · Бачадон ҳажмининг катталашиб бориши юрак ва диафрагманинг юқорига 
сурилишига олиб келади. · Юрак ҳажми диастолик тѝлишиш ва мушакларнинг 
концентрик гипертрофияси натижасида ҳомиладорлик даврида 70-80 мл.га ортади. 
Сийдик ажратиш тизими. 
Сийдик ажралишининг тезлашиши ҳомиладорликнинг 
кѝпинча биринчи ва учинчи триместрида кузатилади. Эрта муддатларда бачадон сийдик 
қопини босиб қѝйиб, тулишишини чегаралайди ва бу тез тез сийишга сабаб бѝлади. 
Учинчи триместрда ҳомиланинг олдинда келувчи қисми сийдик қопини босиб қѝйиш 
ҳисобига симптоматика яна кузатилади. Буйраклар ҳажми ҳомиладорлик давомида 1 смга 
катталашади. Жом косачалар тизимида ва сийдик йѝлларида сезилрали кенгайиш 
кузатилади.Бу ҳолат биринчи триместрда кузатилади. Спорадик ҳолатда сийдик қопи ва 
сийдик йѝллари рефлюкси юзага келади. Бу ҳолат кѝп миқдорда сийдик йиғилиши ва 
сийдик чиқарув йѝллари инфекцияси ривожланишининг кучайишига сабаб бѝлади. · 
Сийдик қопи мушаклари бѝшашади, аммо сийдик ажралгандан сѝнг қолдиқ сийдик 
қолмайди. · Буйракдаги қон айланиш биринчи триместрда 30-50%га ортади ва бутун 
ҳомиладорлик давомида сақланади. Самарали плазма оқими ва коптокчалар фильтрацияси 
тезлиги ошади. Креатинин ва мочевина кѝрсаткичлари ѝзгармайди, шу сабабли 
ҳомиладорлик ривожланиш давомида уларнинг плазмадаги миқдори камаяди. Сийдик 
кислотаси клиренси 12 дан 20 ммоль/млгача ортади, сѝнг плазмадаги миқдори камайиб 
боради. Ҳомиладорлик давомида сийдик кислотасининг фильтрацион юкламаси ортади, 


36 
бир вақтда эса унинг экскрецияси ѝзгармайди, плазмадаги сийдик кислотаси миқдори 
ҳомиладорликкача даврдагидек бѝлади. 
· Коптокча фильтрацияси тезлигининг ортиши вариабел гликозурия ва сийиш 
тезлашишида муҳим рол ѝйнайди. 

Download 4,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   304




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish