Абу али ибн сино номидаги бухоро давлат тиббиёт институти №2 акушерлик ва гинекология кафедраси


Ҳомиладорликдаги анатомо-физиологик ўзгаришлар ҳақида маълумот ва режали



Download 4,27 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/304
Sana21.04.2022
Hajmi4,27 Mb.
#568948
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   304
Bog'liq
akusherlik va ginekologiya

Ҳомиладорликдаги анатомо-физиологик ўзгаришлар ҳақида маълумот ва режали 
кўрикларни асослаш.
· 
Ҳомиладор аѐлнинг физиологик мослашуви
Аѐл организмидаги физиологик ѝзгаришлар ривожланаѐтган ҳомилани етарли озиқ 
моддалари билан таъминлаш, унинг нормал ѝсиши учун шароит яратиш ҳамда аѐлни 
туғруққа ва кейинги чақалоқни парваришлашга тайѐрлашга қаратилган. 
Гормонал ўзгаришлар.
· Прогестерон уруғланишдан сѝнг 35 кун давомида сариқ 
танада синтезланади, сѝнг бу ролни плацента ѝзига олади. Бу гормон силлиқ мушаклар 
қѝзғалувчанлигини сусайтиради (ичак, сийдик йѝллари, бачадон) ва тана ҳароратини 
оширади. · Эстрогенлар, асосан эстрадиол (90%), сут безлари ва сѝрғичларнинг 
катталашиши, ореолаларнинг пигментациясига олиб келади. Ҳомиладорлик ривожланиши 
билан гормонлар бачадон силлиқ мушакларининг ҳар бир алоҳида толаси потенциали 
тезлигини кѝпайтириш йѝли билан окситоцинга сезгирлигини оширади. Эстрогенлар 
сувнинг тутилиб қолиши ва оқсил синтезини оширади. · Одам соматотропини, яъни 
хорион гормони ѐки одам плацентар лактогени (hPL), лактация жараѐнини стимуллайди ва 
баъзи бир хусусиятларга эга. Хусусан у ѝсишни стимуллаб, инсулин секрециясини 
оширади, аммо инсулиннинг периферик таъсирини блоклайди, она организмида ѐғли 
кислоталар ажралишини таъминлайди (ҳоимладор глюкозаси заҳирасини асрайди). 
Бунинг тҳаммаси глюкозанинг ҳомилага транспортини осонлаштиради. Гормон 
шунингдек, сут безлари ѝсишини ва казеин, лактальбумин ва лактоглобулин ишлаб 
чиқишини стимуллайди. 
· 70% ҳомиладорларда қалқонсимон без катталашиши кузатилади ва коллоидлар 
ишлаб чиқарилиши ортиши ҳисобига катталашади. Йоднинг сийдик билан ажралиши 
ортиши ҳисобига қон плазмасида йоднинг нисбий етишмовчилиги келиб чиқади. 
Қалқонсимон без компенсатор реакция сифатида қондаги йодни ушлаб қолади ва бу без 
ҳужайраларининг гипертрофиясига олиб келади ҳомиладорликнинг 1 триместри охирига 
келиб, тироид-боғловчи глобулин миқдори уч баробар ортади. Бунинг натижасида умумий 
трийодтиронин Т
3
ва тироксин Т
4
нинг миқдори ҳомиладорликнинг эрта муддатларида 
ортади, сѝнг эса камаяди ва ҳомиладор бѝлмаган аѐллардагидек миқдорда қолади. ТТГ 
миқдори ҳам ҳомиладорликнинг бошланишида камайиб, сѝнг нормал кѝрсаткичга 
қайтади. T
3,
ҳам T
4
ҳам плацентар барьердан ѝта олмайди, шу сабабли оана ва ҳомила 
қалқонсимон безлари фаолияти ѝртасида боғлиқлик йѝқ. Аммо йод ва анти-тиреоид 
воситалар плацентадан ѝтади. 
·
Нормал кечѐтган ҳомиладорликда асосан олдинги бѝлаги ҳисобига гипофиз ҳам 
катталашади. Эстрогенларнинг гипофиз ҳужайралари – лактотрофларга стимулловчи 
таъсири натижасида пролактин миқдори секин аста ортиб боради. Гонадотропин 
секрецияси сусаяди, бироқ плазма АКТГси ортади. Она қонида кортизон миқдори ортади, 
аммо эркин кортизон миқдори ѝзгармайди. Асосан туғруқнинг учинчи даври ва кѝкрак 
билан эмизиш даврида гипофизнинг орқа бѝлагида окситоцин ишлаб чиқарилади. 

Download 4,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   304




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish