қамраб олиш зонасининг
чегараларини
белгилаб беради ва ердаги қабул қилиш антенналарининг турли
диаметрларида амалга оширилади. Бунда антенна қамраб олиш
зонасининг марказидан қанча узоқда жойлашган бўлса, унинг
диаметри шунча катта бўлиши керак.
Телевизион эшиттиришнинг сунъий йўлдош каналлари учун
саноат халақитлари ва бошқа узатувчи қурилмаларнинг шовқини
қийматлари паст бўлиши характерли, чунки бундай каналларда
ўткир(кичик аниқ) йўналтирилган антенналардан фойдаланилади.
Рақамли сигналларни қабул қилишда хатоларни келтириб
чиқарадиган асосий фактор бўлиб, узатувчи-қабул қилувчи
қурилмалар орасидаги масофа катта бўлганлиги сабаб, қабул
қилиш қурилмасининг киришидаги сигнал/шовқин нисбатнинг
кичиклиги ҳисобланади. Сунъий йўлдош алоқа каналларнинг
частота кенглиги ер усти ва кабель телевидениеси каналлариган
нисбатан сезиларли даражада кенг.
6.5-жадвалда маълумотларни мумкин бўлган узатиш тезлиги
ва канал символларини алоқа канали кенглигига боғлиқлиги
келтирилган. Бунда фойдали маълумотларни узатиш тезлиги
канални кодлаш параметрларига (охирги устунча) боғлиқ, чунки
йиғувчи код ортиқчалиги кўпайганда халақитбардошлик
ошади,лекин фойдали маълумотларни узатиш тезлиги камаяди.
DVB стандарти 11...12 ГГц частота диапазонида 27 MГцли
частота кенглигига эга сунъий йўлдош телевидениесининг
мавжуд каналларидан фойдаланишни кўзда тутади. Истиқболда
сунъий йўлдош тизимларида 20.... 21 ГГц диапазондан
265
фойдаланиш ва алоҳида каналларнинг частота полосалари
кенгроқ бўлишлари назарда тутилмоқда.
6.5- жадвал
Маълумотларни узатишнинг турли тезликлари
Канал
кенглиги,
MГц
Узатиш тезлиги
Mсимв/с
Тўлиқ тузатиш
тезлиги
Mбит/с
Фойдали
маълумотларни
узатиш тезлиги
Mбит/с
54
45
90
41,5... 72,6
36
30
60
27,7...48,4
33
27,5
55
25,3... 44,4
71
22,5
45
20,7... 36,3
Сунъий йўлдош телерадио эшиттириш тизимларида
узатилаётган сигналларнинг қувватлари нисбатан кичик ва
чегараланган бўлганлиги сабабли интерференцион халақитлар ва
шовқинларнинг таъсирига сезувчанлик юқори ҳисобланади.
Шунинг учун энергетик самарадор QPSK- квадратуравий фаза
модуляцияси ва қисқартирилган RS коди ҳамда Витбери
декодлаш алгоритмидан фойдаланувчи,йиғувчи код асосларидаги
каскадли кодлашдан биргаликда фойдаланиш тизимнинг юқори
халақитбардошлигини
таъминлайди.
Халақитбардошликни
оширишда шовқин ва интерферацион халақитлар ҳамда сунъий
йўлдошнинг борт ретрансляторларининг ночизиқли таъсирлари
хам ҳисобга олиниши керак. Ички кодек учун, қуввати
узатилиши ва спектрдан фойдаланиш орасидаги самарали
муносабатга
эришишни
ҳисобга
олган
холда,
1/2-7/8
диапазондаги 5 та дискрет код қиймати тезлигидан бирини
танлаш имконияти мавжуд.
Мослаштирилган фильтрлаш ва хатоларни тўғри-тўғри
тўғрилаш қабул қилишнинг қийин шароитларида хам юқори
сифатни таъминлашга имкон беради. Юқори сифат хатто
ташувчи/шовқин
ва
ташувчи/интерференцион
халақит
нисбатлари чегара(бўсаға) қийматга яқин бўлганда хам сақланиб
қолади. Бунда хатолик бир соатда биттадан ошмаслиги
266
кафолатланади, бу эса қабул қилувчи декодерида, MPEG-2
демультиплексор киришида хатолар эквивалент эҳтимоллигига
10
-10
…..10
-11
атрофида бўлади.
DVB-S тизими функционал блок бўлиб, MPEG-2 транспорт
мультиплексори чиқишида телеэшиттириш рақамли сигнал
программаларини йўлдошли канал характеристикалари билан
мослаштириш амалга оширади. DVB-S тизимининг узатиш ва
қабул қилиш қисмлари тузилмавий схемаси 6.13-расмда
келтирилган.
6.13-расм. DVB-S тизимининг тузилмавий схемаси
Узатишда маълумотлар оқимининг каналга мослашиши
учун қуйидаги алмаштиришлар амалга оширилади:
транспортли мультиплексорлаш ва сигнал энергетик
спектрини текислаш учун рандомизациялаш;
267
Рид-Соломон коди ёрдамида ташқи кодлаш;
йиғувчи оралатиш;
чиқариб олинган(ажратилган) коддан фойдаланган ҳолда
ички кодлаш;
частоталар полосаси асосида сигнални шакллантириш;
модуляция.
Узатишда транспортли маълумотлар оқими ва унинг
тактлари тизимга интерфейс орқали келиб тушади. Интерфейсдан
чиқувчи такт частотаси ва код тезлигини бошқарувчи ташқи
сигнал барча зарур такт ва синхронизацияловчи частоталарни
генерациялаш(пайдо қилиш)
учун
фойдаланилади. Такт
сигналларининг
узатилиши
ва
узатиш
қурилмасининг
синхронизацияси мос равишда бошқарув генераторлари ёрдамида
амалга оширилади.
Интерфейс чиқишидан транспорт пакетлари синхробайт
циклларини шакллантирувчи қурилма (бунинг учун,MPEG-2
стандарти бўйича, ҳар бир саккизинчи транспорт пакетининг
синхробайти инверсия (тескарисига айлантириш) қилинади)
орқали ўтади ва сигналнинг энергетик спектрини текисловчи
рандомизаторда ишлов берилади.
Сўнгра рандомизацияланган маълумотлар пакетлари ташқи
RS
-кодерда кодланадилар, ташқи йиғувчи оралатиш қилинадилар
ва ички кодлаш ҳамда модуляциялаш блокига келиб тушадилар.
Ташқи RS- кодер ва ички йиғувчи кодерларнинг тузилмавий
схемаси ва рандомизатор параметрлари DVB-Т тизимидаги
шундай қурилмаларга айнан мосдир.
Ички кодлаш ва модуляциялаш блоки тузилмавий схемаси
6.14 -расмда келтирилган. Бунда кодлаш базаси тезлиги
R=1/2
бўлган холатда, ички йиғиш кодерида кодлашдан кейин
маълумот пакетлари перфараторга тушадилар ва коднинг тезлиги
оширилиши талаб этилганда ортиқча текширувчи символлар
олиб ташланади. Ички оралатгич мавжуд бўлмайди, чунки канал
хатоликларининг статистик таркиби уни қўлланишини талаб
этмайди. Сўнгра асосий частота полосасида сигнал спектри
шакллантирилади ва уни QPSK-модуляторига узатиш амалга
268
оширилади. Ундан кейин,сўнгги интерфейс ёрдамида, оралиқ
70/140 МГц частотада, сунъий йўлдош ер станцияси
радиоканалини таъминловчи юқори частотали узатиш қурилмаси
билан мослаштирилади.
6.14-расм. DVB-S тизимида модуляциялаш ва тизим ости
кодлашнинг тузилмавий схемаси
Do'stlaringiz bilan baham: |