245
6.5-расм. Маълумотларни ташқи оралатиш
Ички кодлаш
Байтларни
оралатишдан кейинги канал
кодерининг
функционал
блоки
ички
йиғувчи
кодер
ҳисобланади ва у бешта тезликка мўлжалланган: 1/2, 2/3,
3/4,5/6,ва 7/8.
DVB-T эшиттириш тизимида ички кодлаш блок бўйича
кодлашга асосланган.
Блокли кодланишда ахборот оқими символлари аниқ
давомийлик вақтига эга блокларга бўлинадилар ва кодланиш
жараёнида уларга маълум сон текшириш символлари хам
қўшиладилар, ҳамда хар бир блок мустақил алоҳида
кодланадилар.
Йиғувчи кодланишда ҳам маълумотлар оқими блокларга
бўлинади, аммо уларнинг давомийлик вақти анча қисқа бўлиб,
улар
“
информацион
кадрлар
символлари
”
деб
аталадилар.Одатда кадр бир неча битдан иборат бўлади холос.
Ҳар бир информацион
кадрга текширувчи символлар
қўшиладилар, натижада код сўзи кадри ҳосил бўлади, лекин ҳар
бир кадрни кодлаш аввалги информацион кадрларни ҳисобга
олган холда бажарилади. Бу мақсад учун кодерда ҳар доим бир
нечта информацион символли кадрлар сақланади. Улар
навбатдаги кадр сўзни кодлаш учун керак бўладилар (йиғувчи
кодланиш жараёнида ишлатиладиган информацион символлар
сони кўпинча”код чекланиш давомийлиги” ҳам дейилади). Кадр
246
код сўзини шакллантириш кейинги кадр информацион
символларини киритиш билан амалга оширилади. Шудай қилиб
кодлаш жараёнида кадрларнинг ўзаро кетма кет боғланиши
таъминланади.
Юқорида айтилганидек, ички код тезлиги ёки
битта код
кадрида, информацион ички кадрдаги символлар сонининг
умумий символларга нисбати алоқа каналлари орқали
маълумотлар узатиш шартлари ва маълумотлар узатиш тезлигига
қўйилган талаблар асосида ўзгариши мумкин. Код тезлиги
қанчалик юқори бўлса, унинг ортиқчалиги шунчалик кам ва
алоқа каналида хатоликни тўғирлаш қобилияти ҳам паст бўлади.
DVB-T тизимида ўзгарувчан тезликдаги ички кодлашни база
кодлаш тезлиги 1/2
бўлган холатни қўллаш йўли
билан
бажарилади. Базавий кодернинг асосини иккита рақамли
фильтрлар ташкил этадилар. Уларнинг чиқиш сигналлари Х ва
Yлар модуль 2 бўйича сигналларини қўшиш йўли билан
шакллантириладилар. Қўшувчиларга кечикишни таъминловчи
силжитиш
регистрларининг,
яъни
олтита
триггернинг
чиқишларидан сигналлар келиб тушадилар (6.6-расм.).
Кириш маълумотлари кетма –
кет силжитиш регистрига
киритилади ва фильтрлар чиқиш сигналларини кема кетлиги
ўзгартирилгандан сўнг рақамли оқим ҳосил қилинади. Оқимда
битлар кетма – кетлиги киришга нисбатан икки баробар кўп
бўлади (бундай коднинг тезлиги 1/2
,
шунинг учун ҳар бир кириш
битига 2 та чиқиш бити тўғри келади).
Катта тезликда кодлаш режимларида
яратилаётган
(генерация қилинаётган) Х ва Y сигналларнинг маълум
қисмигина узатиладилар (узатилаётган
сигналлар ва уларнинг
тартиби 6.6 в -расмда келтирилган).
Мисол учун, иккита кириш бити тезлиги 2/3
бўлганда учта
чиқиш бити кетма –кетлига айлантирилади (Х1, Y1, Y2) ва Х2
ўчирилади, чунки Х:10,Y:11(6.6,в-расм). Ички код максимал
тезлика эга бўлганда, яъни 7/8
га тенг бўлганда 7 та кириш
битларига 8 та чиқиш битлари (X1, Y1, Y2 Y3, Y4, X5, Y6, Y7)
тўғри келадилар, чунки Х:1000101, Y:1111010.
247
6.6-расм. Ички кодлаш (а- тезлиги r =
1
/
2
бўлган
йиғиш коди,,
б-
ўчириш билан кодлаш, в – кодлаш жадвали)
Ички оралатиш ва модуляцияланган символларни
шакллантириш
DVB-T тизимида
ташувчи тебранишларни
модуляциялаш билан ўзаро кучли боғлиқ. Ички оралатиш
маълумотларга ишлов бериш трактининг, иккита параллел
кодлаш
кичик системаларидан кейинги, умумий киришида
жойлашган (6.1-расм). Ички оралатиш битлар оралатгичидан ва
ундан кейин келувчи символлар оралатгичидан ташкил
топади.Ички оралатишнинг тузилиши танланган иерархик режим
ва модуляция схемасига боғлиқ ҳамда
хилма хил ташувчи
тебранишларни модуляцияловчи маълумотларни аралаштиришни
аниқлаштиради. Бу жуда мураккаб жараён бўлиб, айни вақтда
OFDM модуляция DVB-T тизимининг асосий принципини
ташкил этади. Унинг биринчи босқичи кириш маълумотлар
248
оқимини
демультиплексирлашдир.Оралатишдан
сўнг
модуляцион символларни шакллантириш амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: