S2
символни узатишдан олдин ҳимояловчи
интервал
∆1
(5.10 б- расм) шакллантирилади ва бу вақт ичида
қабул қилиш қурилмасининг демодулятори киришида аввалги S1
символининг қайтган сигнали (5.10.в -расм) мавжуд бўлиши
мумкин. Сўнгра Тр 2 интервали оралиғида S2 символи узатилади.
230
Худди шундай ∆2 ҳимояловчи интервал S2 символидан олдин
шакллантирилади ва ҳ.к..
Замонавий рақамли телевидениеда рақамли сигналларнинг
халақитбардошлигини таъминлаш учун ташувчи модуляциясини
халақитбардошли кодлаш билан бирга амалга ошириш мумкин.
Бунда модуляциядан сўнг мумкин бўлган ташувчининг ҳолати
узатиладиган
символлар
сонидан
ортиқ
бўлади,
яъни
халиқитбардошликни оширишга хизмат қиладиган қўшимча
ортиқчалик киритилади. Бундай кодлаш билан бирлашган
модуляция кодланган модуляция дейилади. (Coded Modulation).
Халақитбардош кодланишни OFDM билан бирлаштирилиши эса
COFDM (Coded Orthogonal Frequency Division Multiplex) деб
аталади.
5.10-расм. Ҳимоя интервалларининг шакллантирилиши
Шундай қилиб, рақамли телевидение сигналларини алоқа
каналлари радиочастоталари орқали узатилганда икки поғонали
халақитбардошли кодлаш ишлатилади. Ташқи деб ном олган
биринчи поғонада Рид – Соломон кодлаш усули орқали рақамли
маълумот кодланади ва ички деб ном олган иккинчи поғонада эса
модуляция билан бирлаштирилган каналли кодлаш қўлланилади.
Натижада талаб қилинган халақитбардошликка эришилади.
231
6.
DVB РАҚАМЛИ ТЕЛЕЭШИТТИРИШНИНГ
СТАНДАРТЛАРИ
6.1. DVB стандартининг умумий қонуниятлари
Халқаро рақамли телеэшиттиришни ташкиллаштиришнинг
Европадаги катта лойиҳаларидан бири Рақамли Видео
эшиттириш- Digital Video Broadcasting (DVB) 1993 йили октябрь
ойида бошланган. DVB Рroject -лойиҳасининг штаб – квартираси
Швецариянинг Женева шаҳрида жойлашган. Халқаро гуруҳнинг
DVB Project лойиҳаси асосида қуйидаги рақамли телевидение
стандартларини қабул қилинган:
-
DVB – C (C – cable – кабель) рақамли кабелли
телеэшиттириш;
-
DVB – S (Sattelrte – йўлдош) сунъий йўлдошли
телеэшиттириш;
-
DVB – T (Terrestial – ер усти) ер усти телеэшиттиришлари.
Демак, DVB телеэшиттириш стандартлари рақамли
телевидение қурилма ва жиҳозларини, элементлар базасини
ҳамда дастурларини ягона, умумлашган талабларга хизмат
қилишини таъминлашдир. Бу ягона талаблар бутун дунё
мамлакатларида рақамли телевидениени, ягона, умумий
кўрсатгичлар асосида, амалиётга киритилиш хусусиятини
қўллашдир. Шуни айтмоқ жоизки, DVB стандарти МДХ
давлатларида, шу жумладан Ўзбекистонда ҳам қабул қилинган.
6.1- жадвал
DVB стандарти турларининг қўллаш соҳалари
Гуруҳ
номи
Аҳамияти
Изоҳи
Модуляцияси
DVB -
S
Сунъий
йўлдошли
телеэшиттириш
Компрессияланган
(сиқилган) видео ва
аудиони ҳамда йўлдош
орқали қўшимча
ахборотни узатиш
QPSK, 8 –
PSK, 16 -
QAM
232
DVB –
S2
Сунъий
йўлдошли теле
эшиттириш
иккинчи авлод
Худди DVB – S дагидек
ва яна қўшимча турдаги
модуляциядан
фойдаланиш ва
каналнинг узатиш
қобиляти кенглиги бир
неча бор катталаштириш
QPSK, 8 –
PSK, 16 –
QAM ёки 32
APSK
DVB -
SН
Сунъий
йўлдошли
мобил теле
эшиттириш
Сунъий йўлдошли/ ер
усти эшиттиришларни
мобил қабул қилиш.
Сунъий йўлдошли ва ер
усти тизимларини
биргаликда қўллаш
(қисқача гибрид
тармоқлар)
QPSK,
8 – PSK,
16 - APSK
DVB -
С
Кабелли теле
эшиттириш
Компрессияланган(сиқи
лган) видео ва аудиони
ва қўшимча ахборотни
кабеллар орқали узатиш
16 – QAM, 32
– QAM,
64 – QAM,
128 – QAM
ёки 256 –
QAM
DVB –
С2
Кабелли теле
эшиттириш
иккинчи авлоди
Рақамли кабелли
телеэшиттириш
“иккинчи авлоди”
QPSK, 16 –
QAM, 64 –
QAM, 256 –
QAM, 1024 –
QAM, 4096 -
QAM
DVB -
T
Ер усти эфир
теле
эшиттириши
Компрессияланган
(сиқилган) видео ва
аудио ва қўшимча
ахборотни ер усти эфири
орқали
телеэшиттиришни
узатиш(стандарт қабул)
16 – QAM
ёки 64 –
QAM (ёки
QPSK)
COFDM
билан бирга
DVB –
T2
Рақамли эфир
теле
DVB – T каби, фақат
модуляциянинг ва
QPSK,
16 – QAM,
233
эшиттиришнинг
иккинчи авлоди
канални кодлашнинг
янги режимларини
қўллайди. Шу сабаб
DVB – T га нисбатан
каналнинг ўтказиш
қобилятининг кенглиги
2 баробар ортади. Лекин
бу стандарт DVB – Т
билан бирга ишламайди
64 – QAM,
256 – QAM
DVB -
H
Мобил теле
эшиттириш
DVB –Т каби, фақат
мобил қабул учун
OFDM
DVB –
IPDC
Тармоқлараро
IР протокол
орқали
маьлумотларни
узатиш
DVB – H мобил
телеэшиттиришни
Интернет тармоғи
орқали узатиш
Бугунги кунда ўз мақсадига қараб, DVBнинг кўплаб
синфлари(гуруҳлари) мавжуд ва улар 6.1- жадвалда келтирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |