Малала Юсуфзой



Download 1,36 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/38
Sana19.04.2022
Hajmi1,36 Mb.
#563343
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   38
Bog'liq
Malala Yusufzoy. Men Malalaman

Ошиқ-у беқарор бўлдим ақлига,
Ожиз қолдим бу гўзаллик қаршисида.
Яна бир муаммо уларнинг бахтига тўғоноқ бўлиши мумкин эди. Иккала 
бобом умуман келиша олмаган. Отам онамнинг қўлини сўрамоқчи 
эканлигини оила аъзоларига билдирганида икки томон ҳам никоҳни 
кулиб қарши олмаслиги кундек равшан бўлган. Ниҳоят, отамнинг отаси 
бироз эгардан тушиб, онамнинг уйига совчи юборишга рози бўлади ва 
пуштунлар анъанасига кўра маҳалла сартароши онамнинг уйига совчи 
бўлиб боради. Она томондан бобом Малик Янсер Хон бу таклифни 
қатъиян рад этади, шунга қарамай, ўжар отам қайтадан совчи 
жўнатишини илтимос қилиб бобомни ҳолу жонига қўймайди. Янсер 
Хоннинг ҳужраси одамлар сиёсат тўғрисида баҳс-мунозаралар олиб 
борадиган манзил бўлиб, отам бу ҳужра атрофида ҳам хирапашшадек 


18 
ўралашаверган. Aхийри, орадан 9 ой ўтиб бобом онамни отамга беришга 
рози бўлган.
Онамнинг оиласида аёллар ҳукмрон бўлиб, эркаклар уларнинг 
рухсатисиз ёнғоқ ҳам чақа олишмаган. Унинг бувиси айни ўйнаб 
куладиган даврида бир этак бола билан етим қолгани етмаганидек, 9 
ёшли тўнғичи Янсер Хон қабилавий жанжалларга аралашиб қолиб, 
қамоққа олинади. Менинг катта бувим бақувват амакисининг ўғлининг 
озодликка чиқишига ёрдам беришидан умид қилиб, қирқ чақирим йўлни 
пиёда босиб ўтади. Мабодо мен ёки укаларимдан бирининг бошига 
кулфат тушса, менинг онам ҳам худди шундай қаҳрамонлик қилишига 
ҳеч қандай шубҳам йўқ. Онам ўқиш-ёзишдан мутлақо бехабар бўлса 
ҳам, отам кўнглидаги борини онамдан ҳеч қачон яширмас эди. Кайфияти 
яхшилигида ҳам, ёмонлигида ҳам, иши юришганида ҳам, юришмаганида 
ҳам, отам доимо онамга борини тўкиб-соларди. Онам эса отамнинг 
кўнглини кўтариб, ўз маслаҳатларини аямас эди. Бу эса аксарият пуштун 
эркакларининг кулгисига сабаб бўларди. Чунки бизда ўз муаммоларини 
хотини билан ўртоқлашган эркак ожиз ҳисобланади. Отамни 
орқаваротдан “хотин қули” дея мазах қилишарди. Ота-онамнинг доимо 
кулиб турган юзлари улар бахтли эканлигидан нишона эди.
Онам жуда тақводор аёл бўлиб, беш маҳал намозни канда қилмасди. У 
бизга рақс тушишни қатъиян тақиқлаган, у бу хатти-ҳаракатини бу 
худога хуш келмаслиги билан изоҳлаганди. Лекин каштали кийимлар, 
тилла маржон ва билагузуклар билан безаниб олиш онамнинг жону дили 
эди. Мен учун эса бу жуда эриш туюлар, сабаби отамга ўхшаганим 
учунми, кийим-кечак ва заргарлик буюмларига умуман қизиқмас эдим. 
Бозорга боришни ўлгудек ёмон кўрардим. Aммо эшикни беркитиб 
қўйиб, синфдош қизлар билан рақсга тушишдан завқланардим. Ёшимиз 
каттаргани сари биз болалар кўп вақтимизни онамиз билан ўтказа 
бошладик. Отамиз жуда банд, мактабдан ташқари ҳам бир қанча адабий 
жамиятлар ва жирға (оқсоқоллар кенгаши)да фаолият юритар, 
шунингдек, атроф-муҳитни ҳимоя қилиш ва водийни сақлаб қолиш 
ишларига бош-қош бўларди. Отам чекка қишлоқда туғилиб-ўсган бўлса 
ҳам, кучли шахсияти туфайли билим олишга, ном чиқаришга ва 
оиласига муносиб ҳаётни тақдим этишга муваффақ бўлган.
Одамлар у билан суҳбатлашишга интилишар, уйимизнинг меҳмонга 
тўлиши мени жуда қувонтирарди. Онам тўшаган узун пластик ёпқич 
атрофида жамланиб ўтирардик ва одатга кўра ўнг қўлда 
таомланардик. Қош қорайиши билан, ёғ лампалари ёруғида ўтириб, 
мароқ билан учаётган чивинларнинг соясини девордан томоша қилишга 
роса қизиқардик. Баъзи-баъзида, ёзнинг ўртасида ҳам чақмоқ-у, 
момақалдироқлар содир бўлиб, бундай вақтларда дамим ичимга тушиб 
кетиб, отамнинг тиззасига яқинроқ жойлашиб олардим.


19 
Отамнинг жанговар қабилалар, пуштун миллати қаҳрамонлари ва 
авлиёлари ҳақидаги ҳикояларини мароқ билан тинглаб, шеър ўқиётган 
оҳангдор овозидан роҳатланиб, кўзлари нега ёшланаётганини 
тушунмасдан,қандай ухлаб қолганимни билммай қолардим. Сват 
водийсидаги кўпчилик одамлар Юсуфзой қабиласининг авлодлари 
ҳисобланишади. Покистон ва Aвғонистон ҳудудидаги пуштунларнинг 
энг катта қабилаларидан бири ҳисобланадиган Юсуфзойларнинг асл 
келиб чиқиши Қандаҳорга бориб тақалади.
Aждодларимиз водийга XVI асрда Кобулдан келиб ўрнашишган. Улар ўз 
юртидан хайдаб солинган Темурийлар сулоласининг вакилига (

Download 1,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish