References:
1.
Монтессори Мария аслида ўзи ким бўлган? Мактабгача таълим тизимида
олиб борган ишлари. https://surxonvmb.uz/oz/blog/boshqarma_yangiliklari/76
2.
Eвгения Ткачёва. Монтессори методикаси ва машғулотлари. Журнал
Счастливый ребёнок.
3.
Афанасьева Т.И. Учить по Монтессори (из опыта работы). - М.: МЦМ,
1996. -С. 48.
4.
Akramova L.Yu., Rustamova N.R. Using the national traditions of the uzbek
people in the process of students teaching Journal of Physical Education and
Sport ® (JPES),Vol 21 Issue 6, Art 354 pp 2560-2569, October.2021
online.ISSN: 2247 - 806X; p-ISSN: 2247 – 8051; ISSN - L = 2247 - 8051 ©
JPES
5.
Madinabonu, A., & Nasiba, N. (2020). The Role of Literary Texts in Teaching
(On the Example of Modern Literature–Z. Prilepin). International Journal of
Psychosocial Rehabilitation, 24(05). https://orcid.org/ 0000-0002-6276-5178.
6.
Kadirova, C. T. Alternative Education and its Role in Education. ONLINE -
CONFERENCES&Quot; PLATFORM, p. 46–48. (2021) Retrieved from
http://papers.online-conferences.com/index.php/titfl/article/view/582.
202
ТИББИЁТ ТАЪЛИМ МУАССАСИДА ЛОТИН ТИЛИНИ ЎҚИТИШ
ЖАРАЁНИДА ИНТЕЛЛЕКТУАЛ-МАДАНИЙ РИВОЖЛАНИШ
Исраилова М.Н.
доцент PhD
,
Сайфуллаева Л.С
. ассистент
Тошкент давлат стоматология институти
Sayfullayevalola1@gmail.com
Интеллектуал-маданий ривожланиш – шахс тараққиётининг муҳим
тавсифини ўзида ифода этиб, ҳаётий фаолият жараёнида зарур бўладиган
мустақиллик, индивидуаллик, билиш фаоллиги, фикрлаш, маданий меросни кенг
миқёсда ўзлаштириш, эгалланган билим, кўникма ва малакаларни амалиётга
татбиқ эта олиш қобилиятидир. Лотин қадимий тил сифатида антик давлатлар,
фан ва маданиятнинг бой меросини ўзида акс эттириб, аналитик фикрлаш,
архаизм ва ўзлашма сўзларни таҳлил этиш, лотин тили грамматикаси
қонуниятларини бошқа тилларга таъсирини англаб етиш каби муҳим
жиҳатларини аниқлаш имкониятини беради.
Маълумки, мустақил юртимизда амалга оширилаётган барча ислохотлар
инсон манфаатларини мукаммал равишда рўёбга чиқариш, халқимизга фаровон
турмуш тарзини ёритиб беришдек эзгу мақсадларга йўналтирмокда. Ушбу
вазифаларни қисқа муддатларда муваффақиятли хал қилиниши бугунги кунда
нафақат давлатимиз, балки ўзимиз яшаётган жамият хар бир аъзосининг бу
борадаги собитқадам ва онгли фаолияти билан хам боғликдир. Мамлакатимизда
илгари сурилган кучли давлатдан кучли жамият сари ғоясининг асосида айнан
мана шу халқчил мохият ётади. Кучли жамиятни шакллантириш, авваламбор,
инсоннинг жамиятдаги ўрнини англаб етиши билан боғлик бўлган ходисадир.
Демак, интеллектуал-маданий ривожланиш омили мамлакатимиз
тараққиётиининг бугунги кундаги долзарб вазифаларни руёбга чиқаришнинг энг
асосий воситасига айланди, десак хато қилмаймиз. Шунинг учун хам
интеллектуал-маданий ривожланиш масаласининг назарий ва амалий
жихатларига бугунги кунда мамлакатимизда катта ахамият берилмоқда.
Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида таълим тизимини “Юксак умумий ва
касб-хунар маданиятига, ижодий ва ижтимоий фаолликка, ижтимоий-сиёсий
хаётда мустақил равишда мулжални туғри ола билиш махоратига эга бўлган,
истиқбол вазифаларни илгари суриш ва хал этишга қодир кадрларнинг янги
203
авлодни шакллантиришга” йўналтирилиши алохида таъкидлаб уўилган. Мазкур
талаб олий таълим муассасаларида тайёрланаётган мутахассис кадрлар шахсини
касбий, маданий ва ижтимоий жихатдан яхлит тарзда шакллантиришни шарт
килиб қўяди.
Тиббиёт олий таълим муассасаларида ўқитиладиган лотин тили фани
талабаларни маданий-интеллектуал ривожлантириш ва касбий шакллан-
тиришда муҳим ўрин эгаллайди. Лотин тилидаги сўзларнинг шакли ва
маъносини таҳлил этиш асосида талабаларнинг тафаккурини бойитиш, инсоният
тарихи билан алоқадор воқеликлар асосида тарихий хотирани шакллантиришга
эришилади. Шунингдек, синхрон режимда сўзларнинг тузилишини ўрганиш
талабаларнинг аналитик тафаккурини ривожлантириб, тил шакллари,
ўзлаштирма, архаик сўзлар ва неологизмларни чуқур ва аниқ идрок этиш
қобилиятини ривожлантиради.
Лотин тилининг тиббий терминологияга оид ва культурологик
хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда машғулотларда лингвомамлакат-шунослик
материалларини уктуралаштиришнинг муҳим компонентлари сифатида концепт
ва воқелик бирлигини ҳисобга олиш лозим. Мазкур ёндашувда концепт
материалнинг йирик бирлиги (мавзу, кенг тушунча), воқелик эса – унинг янада
хусусий ва алоҳида намоён бўлиши (муайян тушунча, сўз) сифатида кўриб
чиқилади ҳамда лотин тилини ўқитишда ўқув материаллари, уларнинг ҳажми,
талабаларнинг имкониятларига боғлиқ ҳолда мураккаблик даражасини эркин
тарзда тизимлаштириш ва ўзгартириш имконини беради.
Лотин тилидаги матнлар билан ишлаш жараёнини ташкил этишда
мамлакатшунослик ва маданиятшуносликка доир маълумотларни сўзлар,
уларнинг маъносини тушуниш (лексик), антик ҳаётнинг турли соҳаларини акс
эттирувчи ижтимоий-сиёсий табиатга эга ҳамда тиббий терминологияни
ўзлаштириш (атамашунослик), маълум бир тарихий воқелик ҳамда тиббиёт
соҳасига доир ҳикматли сўзлар билан танишиш (афористик) алгоритмга
асосланиш лозим.
Лотин тилини ўқитишда матншуносликка доир материалларни танлаш,
мавзуларни туркумлаштириш, матнда учрайдиган концепт ва матннинг асл
нусхасини ўқиш ва таржима қилиш маданий ҳамда лингвистик нуқтаи назардан
қиёсий таҳлил этиш мақсадга мувофиқдир.
Лотин тилини ўқитишда талабаларни концептлар ва воқеликлар билан
ишлаш жараёнини ташкил этишда таълим олувчиларнинг ўз қизиқишига мос
равишда тиббиёт ёки фармакологиянинг бир ёки бир неча концептларини
танлаши; ўқитувчи таклиф этган асосий танланган концептлар бўйича муқобил
204
ғоялар, ўрганилган, таржима қилинган жумлаларни таснифлашга доир ўз
вариантларини таклиф этиши; дарслик, қўлланма, луғатдан фойдаланган ҳолда
бир концепт билан боғлиқ бир нечта изоҳни аниқлаши; тиббий концептни рус ва
инглиз тилларидага ифодаланишини таҳлил этиш ва кластер тарзида тақдим
этишга имкон берувчи индивидуаллаштирилган ва табақалаштирилган таълим
технологияларини қўллаш яхши самара беради.
Лотин тилини ўқитишнинг модернизациялашган электрон-дидактик
таъминотини яратишда назарий бўлим – анотомик-гистологик, фармакологик,
клиник; амалий бўлим – атамалар устида ишлаш, амалий ва кейс топшириқлари
талабаларнинг ўқув-билиш фаолиятини ривожлантиришга хизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |