Сборник научных трудов Международной научно- практической конференции«цифровизация в обучении гуманитарных дисциплин в медицинском высшем образовании»тгси, 5 марта 2022 года



Download 3,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet107/240
Sana19.04.2022
Hajmi3,83 Mb.
#562946
TuriСборник
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   240
Bog'liq
27.марта ТГСИ .Цифровизация

 
Adabiyotlar: 
1.
https://fayllar.org/mavzu-amaliy-dasturlar-va-ularning-imkoniyat-
lari.html  
2.
https://www.researchgate.net/publication/280315175_DETERMINAT
ION_OF_QUALITY_OF_EDUCATIONAL_SOFTWARE_PACKAGE_FOR_TE
ACHING_CHEMICAL_CONCEPTS_IN_SECONDARY_SCHOOLS 
3.
https://studfile.net/preview/14049211/page:14/ 
4.
Сотиволдиева Д., Абдурахмонов Р. “Таълим самарадорлигини 
ошириш ва ўқув жараёнига инновацион таълим технологияларини татбиқ 
этиш замон талабидир”. 
«
ҲАРАКАТЛАР СТРАТЕГИЯСИДАН – ТАРАҚҚИЁТ 
СТРАТЕГИЯСИ САРИ»
ТАМОЙИЛИ АСОСИДА ЗАМОНАВИЙ 
ЎҚИТИШНИНГ АҲАМИЯТИ 
 
Сатторова Дилдор Ғаппоровна, 
Тошкент Давлат Стоматология Институти
Ижтимоий фанлар Биоэтика курси билан кафедраси мудири ф.ф.н.доцент
Аннотация: 
Мақолада
 
Ўзбекистон Республикасида юз бераётган 
ўзгаришлар олий тиббий таълимни ривожлантириш орқали таълим-тарбия 
тизимини тубдан такомиллаштириш, эртанги кунимизнинг муносиб 
давомчиларини камолга етказишнинг мустаҳкам ташкилий-ҳуқуқий механизми 
яратиш назарда тутилган.
 
Таянч сўзлар: 
Тараққиёт атегияси, инновацион технологияларни, 
умуммиллий ғоясини, концепциясини, Янги Ўзбекистон – маърифатли жамият, 
динлараро бағрикенглик.
 


194 
Ҳаракатлар атегиясидан – Тараққиёт атегияси сари тамойили асосида 
кейинги беш йилликда мамлакатимизда амалга ошириладиган ислоҳотларнинг 
зарур сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий ва илмий-маърифий асосларини 
яратиб беришга қаратилган Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга 
мўлжалланган 
тараққиёт 
атегияси 
лойиҳаси 
ишлаб 
чиқилди. 
Мустақиллигимизнинг дастлабки йилларида ҳам юртимизда таълим-тарбия 
тизимини тубдан такомиллаштириш, эртанги кунимизнинг муносиб 
давомчиларини камолга етказишнинг мустаҳкам ташкилий-ҳуқуқий механизми 
яратилди. Соҳага оид қабул қилинган қатор давлат дастурларига биноан кўплаб 
таълим муассасалари янгидан қурилди, энг замонавий ўқув анжомлари билан 
таъминланди. Бу борадаги ишлар бугунги кунда янада жадал тус олмоқда. Дунё 
тараққиёти шиддати барча соҳа каби таълим-тарбия жараёнига ҳам янгича 
ёндашувни, 
инновацион 
технологияларни 
татбиқ 
қилишни 
тақозо 
этаяпти. Таълимда юқори самарадорликка эришиш учун ўқтишнинг 
ноанъанавий методларидан, яъни замонавий педагогик технологиянинг турли 
методларидан дарс мавзусига мос равишда фойдаланиш максадга мувофикдир. 
Бу мураккаб ва узоқ давом этадиган жараён бўлиб, ўқитувчининг машаққатли 
меҳнати билан босқичма-босқич маҳорат пиллапояларини эгаллаб, унинг юксак 
педагогик даражасига кўтарилишидир. 
Тараққиёт атегияси сари
 
тамойилининг 5 босқичида ҳам Маънавий 
тараққиётни таъминлаш, ушбу соҳани тубдан ислоҳ қилиш ва янги босқичга 
олиб чиқиш йўналишида қуйидаги мақсадларга эришишга қаратилган 33 та чора-
тадбир белгиланмоқда: 

“Ҳаракатлар атегиясидан – тараққиёт атегияси сари” ғояси асосида 
соғлом дунёқараш ва бунёдкорликни умуммиллий ҳаракатга айлантириш; 

китобхонликни кенг оммалаштириш ва “Китобсевар миллат” умуммиллий 
ғоясини рўёбга чиқариш; 

жамиятда миллатлараро тотувлик ва динлараро бағрикенглик муҳитини 
мустаҳкамлаш; 

Ўзбекистон тарихини ўрганиш ва тарғиб қилишни ривожлантириш; 

“Янги 
Ўзбекистон 
– 
маърифатли 
жамият” 
концепциясини 
амалга ошириш, шунингдек, 183 та туман ва шаҳарларда Маънавият 
ва маърифат масканларини барпо этиш ва фойдаланишга топшириш; 

маданият ва санъат соҳаларини янада ривожлантириш, маданият 
муассасалари ва объектларининг моддий-техник базасини яхшилаш. Бу эса 
барчамиздан дарс жараёнларини сифатли бугунги кун талаби даражасида ташкил 


195 
этишга ундайди. Таълим-тарбия жараёни самарадорлигини ошириш орқали 
келгуси тараққиётни янада ривожлантириб, мустаҳкамлашга асос солинади. Ҳар 
биримиз яхши биламизки, дарс ўқув-тарбия жараёнининг асосий шаклидир. 
Олий таълим тизимида фаолият олиб бораётган профессор - ўқитувчи, аввало, 
дарс ўтиш ва дарсни такомиллаштириб бориш ҳақида уйлайди, изланади.
 
Шу 
муносабат билан, “Ҳаракатлар атегиясидан – Тараққиёт атегияси сари” тамойили 
асосида кейинги беш йилликда мамлакатимизда амалга ошириладиган 
ислоҳотларнинг зарур сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий ва илмий-
маърифий асосларини яратиб беришга қаратилди. КОВИД-19 сбабли 
аудиторияда ўтилган дарсларнинг тўсатдан онлайн платформага кўчгани таълим 
берувчи устозлар учун ҳам катта тажриба-синов мактаби бўлди. 
Ҳозирда ZOOM платформаси орқали онлайн дарслар ташкил қилинди, ҳар 
бир профессор-ўқитувчиси бу платформага видеомаъруза, маърузалар матни, 
мавзулар бўйича тақдимот материаллари, мустақил иш, очиқ ва ёпиқ тестларни 
киритиб, ўз вақтида талабаларнинг билимларини баҳолаб бордилар. Онлайн дарс 
— бу янгича услуб ва анъанавий дарсдан тубдан фарқ қилади. Онлайн дарслар 
воситасида талаба-ёшларимиз кўпроқ мустақил ишлашга, илмий ижод билан 
шуғулланишларига, китобларни мутолаа қилишларига имконияига эга бўлдилар, 
педагог-ўқитувчиларимиз эса хориж олимлари иштирокида ташкил қилинаётган 
онлайн 
видеоконференцияларда 
қатнашиб, 
касбий 
маҳоратларини 
ривожлантириш учун мунтазам ишлаб бордилар. 
Ҳозирги вақтда ўқитиш ва тарбиялашнинг янги технологияларига сифат 
жиҳатдан тез ўтиш учун объектив асос юзага келди, чунки иқтисодий ва 
ижтимоий ҳаётдаги инновацион жараёнлар ўз-ўзидан таълимда ҳам тубдан 
ўзгартиришларни тақозо этмоқда.Шу борада дарс жараёнларини яхшилаш учун 
турли методлардан қўллаш муҳим аҳамият касб этади. Дарс жараёнларини 
ижобий ўтишга ёрдам беради. Бу ҳолатда мавзуни тўлиқ ёритиш имконияти 
бўлади .Шундай экан ҳар бир профессор -ўқитувчи давр талабига мос фаолият 
олиб бориши зарур .

Download 3,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   240




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish