P 57 “Рисолаи азиза” — “Саботул ожизийн” шарҳи//Тузувчи: Б. Ҳасан/. — Т : А.Қодирий номидаги Халқ мероси нашр., 2000. —256 б



Download 7,52 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/60
Sana18.04.2022
Hajmi7,52 Mb.
#560566
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   60
Bog'liq
So\'fi Olloyor. Risolai aziza

ДУНЁИ 
МАККОРАНИНГ 
БАЁНИ
Кел, эй хоиф, ўлимнинг ёдин этгил,
Кетар манзилнинг истеъдодин этгил
Эй Аллоҳцан қўрқувчи банда, ҳамиша ўлмоқнинг ёдини қил. 
Охират уйига кетмоқни ўйла, унинг ярогини ҳозирла. Яъни цоим 
ибоцатца бўл.
Лабин тизмай ^урк^ — марқад лабин халқ,
Қўярмусан тафаккур бобини ҳалқ?!
Одамлар қабрингга ғишт термасдан бурун бошингдан дунё фик- 
рларини чиқаргил. Ўрнига охират ўйини қилгил. Хуллас, ўлмасдан 
аввал тавбаю истиғфор қил. “Лаб”нинг аввалгиси — ғишт, кейин- 
гиси ~ қабр ёни, лаҳац маъносида келган.
Йиғиб ҳайма ва ҳайма қилмай анда,
Ётибсан устида ғафлатли банда.
Гуноҳўгинини йиғиб — у ердан тамуғ ўгига тушарингни ўйла- 
май, дунёца гофилликбилан юрибсан. “Ҳайма”нинг биринчиси — 
ўтин, иккинчиси — фикр, ўй маъносица.
Ўлимнинг ўқи тургандир суяниб,

Уёниб ўртамай — турғил уёниб.
Ўлим ўқи ёйини тортиб, бизларни отчш учун суяниб туркбди. 
Шундай экан, гуноҳларингцан тавба қилиб — гургил, ётмагил 
ғафлатда. “Уёниб”нинг биринчиси — тарафлаб, ёнлаб, иккинчиси
— уйғониб маъносида.
Уёнмасдан туриб ўртансанг, эй қул,
Мабодо бўлмағай кулл ишларинг кул.
I
192


Ўлиб - уйқунг очилмасдан бурун тавбаю истиғфор қил. Гуноҳ- 
ларинг учун дунёдалигинг пайтида уйғонсанг ва тавба қилсанг, 
шоядки, барча амалларинг кул бўлмас. Хулласи калом, дунёдалик 
пайтингда гуноҳларингдан тавба қилсанг, охиратга борганда фой- 
дасиз бўлмас. Балки Аллоҳтаоло саййиот ўрнига ҳасанотлар ёзса 
керак. “Кул” нинг аввалгиси — барча маъносида.
Бурниға боди ғам тегмай — бурунроғ 
Ўзингни қил ҳавас сукронидан соғ.
Бурнингга қайғу ҳасрат ели кирмасдан олдинроқ гуноҳларинг 
учун тавба қил. Нафси ҳаволарингдан ва унйнг мастлигидан ўзин- 
гни саломат қил. Хуллас, охират қайғуси келмасдан бурун дунё- 
далик вақгингда гуноҳлардан тавба қил.
Ёпишмасдан бурун сўнгакинга пўст 
Ўлим бирла ўзингни айлагил дўст.
Ўлим жаллоди Азроил алайҳиссалом суягингта ёпишиб турган 
жонингни олмасдан олдин ёки ўлиб, теринг суягингга ёпишмас- 
дан бурун ўлим билан дўст бўл.
Яқийн бил - кимни кўпроқ айласанг ёд,
Бўлур санинг дўстинг, эй одамизод.
Ҳеч бир гумон қилмайиН билгилки, кимнинг зикрини кўп ёдца 
тутсанг, чиндан ҳам у сенинг дўстинг бўлур. Яъни ўлимнинг зик- 
рини кўп қилсанг, жон чиқаётганда енгил бўлур. “Ширин дамлар- 
да ўлимни тез-тез ёдга олиб туринглар” деганлари бунинг хабари- 
дир.
Билур ҳар одам ўғли бўлса у ёғ,
Ватаннинг аслисидур бизга тупроғ.
Инсон боласининг кўнгли ғафлатдан уйғоқ бўлса, бизлар учун 
ҳақиқий ватан тупроқ эканини яхши билади. Бундай ҳолни бил- 
ган кишилар дунё зийнатидан безиб, ўзларини тузатиш билан бўлса- 
лар керак.
Яқийн бил бу жаҳони пурхатарга 
Келибмиз бир-неча кун савдо этарга.
Эй инсон, бегумон билгилки, бизлар йўқдан бор бўлиб, бу 
хатарларга тўла дунёга нафсларимиз кетидан юриш учун эмас
балки бироз охират савдоси учун келдик. Чунки “Дунё охират 
экинзоридир”.
Етишгач ушбу шаҳри муқгарафга,
Таралди карвоне ҳар тарафга.
Ушбу касб саройига келгач, инсонлар ҳар тарафга таралдилар. 
Баъзилари охират аҳлидан бўлиб, дунё муродларидан безиб, Ҳақ
193


таолога ибодат қилурлар. Баъзилари нафс истакларига берилиб, 
ёвузлар гуруҳидан бўлиб, охират мартабаларидан йироқ тушдилар. 
Жумладан, дунёга келганлар шу икки гуруҳнинг биридан холи 
эмаслар. “Муқгараф” — касб қилмоқери маъносида. Баъзи нусха- 
ларда “мухтараф” ёзилган, бу ҳам мазкур маънодадир.
Ўзин билганлариким йўлгг солди,
Хаёлсиз — нақци умрин қўлға олди.
Дунёга келган кимсаларнинг баъзилари яхшиларга бўйин су- 
ниб, уларнинг муршид бўлганларига мурид бўлдилар. Комилу 
мукаммал муршиднинг суҳбатида ўтириб, Аллоҳга яқиғлик топ- 
дилар. Ўша сабаб билан тоату ибодат матоини топиб, Тангри 
дийдорига мушарраф бўлдилар. Бу байгда муршиди комил топ- 
моққа ишора бор. Аммо муршиди комилнинг топилмоғи кибри- 
ти аҳмардир.
Қилиб савдоларини чобуку част,
Сафар сахтини боғлаб, қилдилар раст.
Шуидайин эзгулар ичида ўтириб, охират савдоларини тезлик би- 
лан ўрнига қўйиб, охират ўйига бормоқлари учун қадам қўйдилар. 
Ҳақ таоло ҳазратига зудлик билан жавоб бериш учун ижтиҳод қил- 
дилар.
г"
7

Қачон “Юк қўй” деса, гайёр э|)ур зод,
Кирарлар йўлларина хурраму шод.
Ҳақ таоло ҳазрати: “Эй қулим, қани, келтирган юкингни 
қўйгил” дея нидо қилгаи чоғда, бундайин кишилар ҳеч тўхтал- 
май, Аллоҳ таоло қаршисига юкни ҳозир қилурлар. Ундан сўнг 
жаннат йўлига тушарлар.
Ва лекин карвондин баъзи инсон 
Кўрар бу фоний уйни боғи хандон.
Дунёга келмиш инсонларнинг яна бир хили бу сассиқ, эски 
дунё уйини боғи хандон, деб билур;гар. Н зфс ҳаволарига муте 
бўлиб, ибодат вақгларини бўш ўтказурлар. Бу чиркин дунёнинг 
зийнатларига алданиб, Худо ризолигини унутадилар. Ҳолбуки, 
дунёнинг фоний эканлиги барча инсонларга маълум.
Кўриб яхши анйнг нақши нигорин,
Унутқайлар ўшал келган диёрин.
Ул забун дунёнинг яхши зийнатларига ва нақшли сувратларига 
қараб, оламул арзоҳдан келган юртларини унутгайлгр Дунё уйини 
улуғ кўриб, охират юртини кичик кўргайлар.
Қулоқ солғай туғаннию навоға,
Кўнгил бергай ҳавас бирла ҳавоға.


Ўша карвоннинг баъзиси бу олам юзига келгач, ўйин-кулгию 
наволар овозига қулоқсолгайлар. Ҳавойи нафсларига кўнгил бер- 
гайлар. Аммо Қуръон тиловатини эшигмакдан юз ўгириб, маъно- 
сиз даранг-дурунглардан згвқлангайлар.
Ажаб маккорадур дунёйи фоний,
Минг алвон жилва бирла алдар они.
Бу фоний дукё жуда ҳийлгкор карсадир. Минг турли овозу ан- 
войи зийнатлару жилвалар билан одам боласини алдар.
Ўшал маккораким, солса қўйниға,
Севингандин кирар шайтон ўйниға.
Ўша ҳийлакор дунё бир одамни алдамоқ учун қўлини унинг 
қўйнига солган вақгда, шайтон суюниб, ул одамнинг ибодату 
ишқи ўрнига кириб, йўлдан чиқарар, Аллоҳ таолодан йироқ 
қилар. Аллоҳим, Ўзинг асрагил бундайин ҳолдан!
Кирар инсон анинг ёлғон сўзига,
Югургур сурмаи ғафлат кўзига.
Одам боласи ул лаъиннинг сўзша киргач, бу кишининг кўзига 
ғафлат сурмасини суртиб, нафс тизгинини ушлатиб қўяр ва жа- 
ҳаннам чуқурига гуширар. Аллоҳим, бу ҳолдан Ўзинг сақлагайсан. 
Шайтони лаъиннинг сўзи будир:
Гаҳи уйғониб, ўйун айласа ёд,
Талаттуф бирла дер: “Эй одамизод,
Ошиқма, бир куни савдо қиларсан,
Бу кун гар бўлмаса, фардо қиларсан”.
Одам боласи гоҳида тунларда уйғониб: “Охиратга борганимда, 
мен бу қадар ёмонликларим билан расво бўларман. Энди тўғри 
турайин, тавба қилайин” дея фикр қилганида, шайтон мулой- 
имлик билан: “Эй одам ўғли, шошилмагин. Зероки, Худонинг 
раҳмати кўпдир. Ҳозир ёш вақгинг. Ўйна, еб-ич, кул. Аллоҳнинг 
кунлари кўи. Бугун тавба қилмасанг, эрта қиларсан”.
Бу ол ила ўша маккораи дун 
Адо қилғай жамиъи нақци умрин.
Ул киши бу лаъиннинг шу қадар алдамоғига учиб, бари умри- 
нинг фойдасини беҳуда сарф қилиб, охират уйига ўкинч билан 
кетгай.
Адо қилғач бисоти умрини пок,
Берур рухсат қошидин чусту чолок.
Одам боласи шайтоннинг ёлғон гапига кириб, умрини тоатсиз 
ва тавбасиз — бекор ўтказгач, шайтони лаъин тезлик билан ул 
кимсанинг ёнидан кетар.
195


Урар силига, дер: “Кетгил бу ердин”.
Дегай: “Безор эрурман сандек эрдин”.
Шайтон бу кишини умуман алдагач, унинг елкасини муштлаб: 
“Сен бу дунёдан тавфиқсиз ва ҳидоятсизлик билан кет. Сендайин 
ёлғонга учадиган кимсалардан безорман” дер.
Назар қилмас фиғону ноласиға,
Урар шатта анинг думболасиға.
Шайгони лаъин ул алданган кимсанинг зорилигу ноласига қара- 
май, ҳийла занжирини оёғига урар. Шундан сўнг кишининг кўнгли 
ўлиб, асло ҳидоят йўлини топмас. Бу ерда “занжир”ни қуйруғига, 
яъни думбасига дейиш ҳам мумкин. Аммо шаттанинг оёққа ёғоч 
билан урмоқ маъноси ҳам бор учун, шарҳца ўшандай келди. 
Амири карвон аввал дамда етгай,
Анга асли ватан ҳукмин айтгай.
Шу заҳоти карвонбоши, яъни Азроил келиб, шайгони лаъин 
сўзига қараб турган кишига асл уй ҳукмин айтур. Шундан сўнг ул 
киш ининг жонини олиб, гўрга киргизгай. Амалсиз, ўкинч билан 
охиратга кетгай.
Қўюлмай эркига судраб яқодин,
Чиқарурлар жаҳони бебақодин.
Ўша кимсани ўз ихтиёрига қўймай, Азроил ёқасидан ушлаб, 
фоний дунёдан чиқарар. Хусрон гурўҳидан бўлиб, қабрга ўкинч 
билан кирар.
Фиғон айлар: “ Кетарни билганим йўқ,
Кетарга тўша ҳозир қилганим йўқ”.
Шунда киши фиғонлар қилиб: “Охират уйига бормошмни бил- 
мадим. Доим нафс кетидан юрдим. Охиратни билсам-да, борур 
озиғимни ҳозир қилмай, ғафлатда юрдим” дея зорланади.
Фиғон суд айламас, аммо у касга 
Қачон муҳлат қўярлар бир нафасга.
Аммо бунчайин зориликлардан бу кишига фойда бўлмас. Чунки 
бундайлар нафс итларига эргашиб, охираг амалларидан ғофил 
бўлганлардир.
Кейин қайтай деса, бўлмас мажоли,
Кетар асли ватанға дасти — холи.
Ўлгандан сўнг киши дунёга қайтиб амаллар қилишга тоқати 
бўлмас. Шундай экан, бундай кимса асл уйига амалсиз келган 
бўлади. Шунинг учун охиратда юзи қора бўлиб, хусрон гуруҳидан 
бўлар.
196


Будур, эй одамизод, ҳасби ҳолинг,
Бошингдин ўгмиш онча моҳи солинг.
Эй одамизод, сенинг дунёда ғофиллик билан турмоғингнинг 
ҳикмати ва ҳоли шудир. Бошингдан неча ою неча йиллар ғофил- 
лик билан ўтмоғининг ҳикмати шайтони лаъин сўзидандир. Бошқа 
нарсадан эмас.
Қулоққа тиқма ғафлат латгасини,
Ема шайтони мальун шаттасини.
Шундай экан, агар эсинг бўлса, қулоғингга ғафлат пахтасини 
тиқма. Балки ғафлат момиғини қулоқцан чиқариб, ўгиту насиҳат 
тинглагил. “Латга” — момиқ, пахта маъносида. “Шатта”нинг маъ- 
носи юқорида айтилган эди. Аммо бу ўринда ўгиту насиҳат маъ- 
носида истиора олинди.
Севинма, гар сени дунё севибдур,
Суюбман, деб кўзингга қум қуйибдур.
Сен дунё мени севиб, тилаган нарсамни берди, мақсудларимга 
эришдим, деб суюнма. Бу ғаддор дунё сени севгандек бўлади-ю, 
аммо бир кун ўлгандан сўнг гўрингда кўзингга тупроқ қуяр. 
Ш унинг учун ул ғаддорнинг сўзига қулоқ солма.
Кима кўрсатги бу фоний вафони,

Download 7,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish