P 57 “Рисолаи азиза” — “Саботул ожизийн” шарҳи//Тузувчи: Б. Ҳасан/. — Т : А.Қодирий номидаги Халқ мероси нашр., 2000. —256 б


МАВЪИЗА: ҲАСАДЦИН ЙИРОҚ БЎЛМОҚ БАЁНИ



Download 7,52 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/60
Sana18.04.2022
Hajmi7,52 Mb.
#560566
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   60
Bog'liq
So\'fi Olloyor. Risolai aziza

МАВЪИЗА: ҲАСАДЦИН ЙИРОҚ БЎЛМОҚ БАЁНИ
Кел, эй нафс, очмагил кўз ҳар қаёна 
Йўқ эрмиш эътимод ушбу замона.
Эй инсон, кўзингни очиб, ҳар тарафларга суқланиб боқмагил. 
Бу дунёни боқий, деб ишонма. Зеро, бу фоний жаҳоннинг таян- 
чи ва бақоси йўқцир.
110


Муяссар бўлса тиллодин санга тахт,
Ўзингдин пастга зинҳор аймагил сахт.
Ҳ ақтаоло ҳазратининг марҳамати туфайли сенга енгиллик би- 
лан тожу тахг муяссар бўлса, зинҳор базинҳор, ўзингдан паст мар- 
табали кишига қаттиқ сўз дема, кўнглини ранжитма.
Агар берса жаҳон султонлиғи даст,
Киши ўз ҳолини билмоқ керак паст.
Агар дунё халқи барчаси сени подшоҳ, деб байъат берсапар-да, 
сен ўзингни тубан мартабада билмоғинг керак. Зероки, мартаба ва 
шоҳликка ғурур қилмоқ аҳмоқликдир.
Агар рутбанг эрур аълои офоқ,
Йиқилғон хасталарни ҳолина боқ.
Агар сенинг мартабанг осмондек баланд бўлса-да, мартабангга 
алданмагил. Атрофга қараб, хасталикларга чалинганларнинг аҳво- 
лига боқиб, ибрат олгин. М ен ҳам бир куни шу хасталар кунига 
тушиб, забун бўлурман, дея фикр-қил.
Бу рифъат бирла кўкни кўр ҳамиша,
Юзидур ер сари , эй яхши пеша.
Кўриб турибсан-ку, осмон нақадар юксак бўлишига қарамас- 
дан, юзини тубан қилиб, тавозуъ билан ер томон қаратиб турибди. 
Ш ундай экан, сен ҳам гердайиш ўрнига тавозуълик қилгин.
Агар чандики ўрнинг бўлса афлок,
Қуёшдек ўп - юриб рухсораи хок.
Агар сенинг ўрнинг Идрис пайғамбар каби кўклар устида бўлса 
ҳам, такаббурлик қилмагин. Балки қуёш каби уялиб, юзингни 
тубан қилиб тургин.
Агар дунёда бўлса зўр бозу,
Вале анда қуруғлиғдур тарозу.
Сен будунёда куч-қувват соҳиби бўлсанг, одамларга зулм қилма. 
Чунки охиратда зулм қилгувчилар учун тарозу бор — ҳисоб қилар- 
лар у ерда.
Тараф мўре ва сенда қудрати фил - 
Мусулмонлиғда анга марҳамат қил.
Сенга қарши тарафда бўлмиш бир мусулмоннинг қуввати бир 
қумурсқача, сенинг қувватинг филча бўлса, сен унга кучим кўп, 
деб зулм қилма. Зеро, мусулмонлиқца зўр — кучсизга шафқат қил- 
моғи керак.
Агарчи ул оёғ остидадур хор - 
Худо махлуқидур, оғритма зинҳор.
Агар биров оёқ остидаги бир тиканчалик бўлса ҳам, унга озор 
берма. У ҳам Худонинг махлуқицир.
111


Такаббур қилмағил, эй бемаъоний,
Фалони ўғлидурман, деб фалони.
Такаббур қилма, эй бемаъни инсон, бировни “У фалончининг 
боласи, унинг онаси фалончи” деб хўрлама.
Агар олдингдаги қул бўлса волий,
Кўнгилни кинасидан айла холий.
Агар қаршингдаги қул волий, ёки муфтий, ёки султон бўлса, 
сен унга ҳасаду гина кўзи билан қарама. Унга эргашишдан ор қилма. 
Бурунғи ҳолиға этма наззора,
Ани Тангрим азиз тутса - начора.
Сен ул мансаб эгаси ва аҳли тақвонинг бурунғи ҳолига қарама. 
Яъни у авваллари фосиқ эди. Энди қандай қилиб тақво бўларкан, 
мен унга илтифот қилмасман, демагил. Зеро, Тангри уни азиз ай- 
лаб, авлиё қилса — начора?!
Ишонма отага, қолма талабдин,
Сўралмасдур қиёматда насабдин.
Отам улуғ зотлардан бўлган, деб алданиб, Аллоҳ таолони иста- 
макдан қуруққолмагин. Зероки, қиёматда “Насл-насабинг қандай 
эди?” деб сўрмаслар. Бунинг тасдиғи “Мўьминун” сурасининг 101- 
ояггидир.
Ҳасаб фавқи насабдур, эй неку ҳол,
Йипак тўндин ўтар хўп ишлаган шол.
Эзгу ва яхши амалли бандалар қиёмат кунида наслли ва насаб
ли кишилардан устундирлар, эй хушҳол инсон. Ахир, бозор- 
ларда кўргансан-ку, яхши тикилган тери тўн ипак тўндан ўтиб 
тушади.
Қорача ўғли хўжа ўғлидин кам,
Муаллим бўлса - саййидцан ўтар ҳам.
Қулнинг боласи хўжа ўғлидан Кам туради. Аммо у қулбачча 
билимдон бўлса, саййиднинг ўзидан ҳам ўтар.
Агар соҳиб насаб туздур ишига,
На сўздур икки хислатлик кишига.
Агар насл-насабли киши шариат ишига ҳам тўғри бўлса, сўз 
йўқ — ўша киши икки хосиятли кишидир. Хосиятнинг бири — 
наслу насаб бўлса, иккинчиси — яхши амаллиликдир.
Агар қилсанг сафар дорул ҳаёта,
Хўб ота бор, дема, тормош хўб ота.
Сен охират уйига сафар қилмоқ қасдида бўлсанг, яхши отам 
бор, дема. Ва мен унинг наслиданман, деб алданмагил. Яхши ота ва 
онага адцанмоқ— аҳмоқлиқцир. Аммо яхши ном ортгиришга ин- 
тилгин. Чунки:
112


Агарчи Нуҳ эди ҳодийи инсон,
Туғубдур андоғ эрдин номусулмон.
Нуҳ алайҳиссалом одамларни тўғри йўлга бошловчи пайғамбар 
эди. Шунга қарамай, ундан бир кофир ўғил туғилди. Оти Канъон 
эди — огасининг пайғамбарлигига ишонмади.
Агарчи Нуҳ ўғлин арзин этги,
Худодин «Лайса мин аҳлик» эшитти.
Ҳ ақтаоло ҳазрати Нуҳ пайғамбарга тўфонда кемага ўтирганида 
ваъда қилиб эдики, тўфонда кемада ўтирганингда аҳлинг ва жа- 
моатинг билан киргин. Тўфон куни етиб келган вақгда Нуҳнинг 
уч ўғли Ҳом, Ёфас ва Сом кемага тушдилар. Булардан бошқа сак- 
сон киш и билан бирга Канъон исмли ўғли кемага тушмади. Нуҳ 
алайҳиссалом: “Эй ўғлим Канъон, бизлар билан кемага мингил” 
деди. Канъон айтди: “Мен баланд тоғларга чиқиб қолғумдур”. Шунда 
Нуҳ алайҳиссалом Аллоҳга қарата ваъдани эслатди. Аллоҳ таоло 
айтди: “Канъон сенинг аҳлингдан эмасдир. Чунки у кофирдир. Кўриб 
турибсан-ку, сенга ҳам, онасига ҳам эътибори йўқбунинг”.
Абу Толибки, ъаммдур Мустафоға,
Ота эрди Алиййул Муртазоға,
Биласан-ку, Абу Толиб Пайғамбар алайҳиссаломнинг отаси Аб- 
дуллоҳ билан бир туғишган эди. Ва яна ҳазрати Алига ота эди. 
Кичиқдин Мустафоға эрди мушфиқ,
Ва лекин бўлмади динда мувофиқ.
Абу Толиб Пайғамбаримизга ёшлик чоғидан шафқатли бўлиб, 
уни тарбиялаган эди. Шунга қарамай — динга кирмай кофир бўлди. 
Диёнатсиз ўшалки - бўлди нобуд,
Паямбар шафқати ҳам қилмади суд.
Ўша Абу Толиб динсиз кофир бўлгани учун Пайғамбарга қил- 
ган барча яхшиликлари йўқ бўлди. Пайғамбарнинг шафқати ҳам 
фойда қилмади. Бу хусусда “Тавба”сурасининг 113-ояти нозил 
бўлди.
Анинг ҳукмидадур идбору иқбол,
Тикандин гул чиқарди, заҳрдин бол.
Дунё ишларини 'тадбиру қабул қилишлик Тангри таолонинг 
ҳукмидадир. Агар Аллоҳнинг иродаси бўлса, кофирни мусулмон 
қилади. Истаса — тикандан гул чиқариб, заҳарни бол қилади. 
Халилуллоҳ эрдилар Озар ўғли,
Тақи Лут набийдур - Ҳозар ўғли.
Айтмишларки, Иброҳим Халилуллоҳ Озар исмли кофирнинг 
ўғли эди. Лут пайғамбар ҳам - Ҳозар отли кофирнинг ўғли эди.
113


Ҳасуд этган киши дуну дағалдур,
Бу бир сўз халқ аро эски масалдур.
Ҳасадчи киши ёвуз бир пасткашдир. Бу сўз эсқидан бор бир 
масалдир. Бунинг маъноси шуки, кўрилган икки пайғамбарнинг 
оталари иймонсиз эди. Шунга қарамай, Аллоҳтаоло бир кимсани 
отаси кофир бўлса ҳам - азиз қилди. Зероки, ёмондан яхши туғ- 
дирмоқ — Аллоҳнинг ҳикматидир.
Чароғиники, Ҳақ ёндирди - қўйди,
Ани ким «пуф» деди - соқоли куйди.
Аллоҳ таоло бировнинг қўлига ислом чироғини ёқиб бериб, 
азиз - авлиё қилса, бошқа биров эса уни сўкиб — илтифот айла- 
маса, соқоли куйиб, халқорасида масхара бўлади. Зеро, Луқмони 
Ҳаким айтмишки, бировнинг давлати ва мартабаси ортса, унга 
қарши келмагил.
Худони сунъидан кўрдинг карашма - 
Бир эски ердин оқги янги чашма.
Худонинг ҳикматларини кўриб турибсан. Шулардан бири — 
қадимда сувсиз бўлган ерларга чашма оқизгани эмасми? Шунинг 
каби, Аллоҳ таоло Ўз қудрати билан бизга ажиб кўринган иш, 
яъни кофир наслидан пайғамбар ёхуд бир азизни туғдирса, Унга 
бу иш сира мушкил эмасдир.
Ани банд этгали бирав олди бел,
Ани ғарқ айлади ногоҳ келиб сел.
Бир аҳмоқ келиб, бу чашмани бўғиш учун фил билан тупроқ 
ташитди. Аммо тўсатдан сел келиб, ул аҳмоқни фили билан ғарқ 
этди. Шунга ўхшаб, ҳасадчи бировнинг мартабасига ғаюрлик қилса, 
ахири, ўша аҳмоқнинг ўзи хароб бўлиб, йўқ бўлади.
Агар тори киши зулм этса тор-тор,
Вале мазлум деганни ажри ортар.
Бир золим бировга зулм истаса, пичоқ ёки қилич тортар. Аммо 
бу ҳолда мазлум золимнинг зулмига чидаб, сабр билан бўлса, ал- 
батта, ажри ортади. “Тори” — пичоғи маъносида.
Мусулмонега ҳеч бўлма мукобир,
Борур жо(й) бир эрур, эй нафси жобир.
Худцас, сен мусулмон кимсага такаббурлик қилма. У азиз ким- 
са бўлса, итоат қил. Кўнгилдан ҳасадни чиқар. Зероки, азиз ва 
мартабали кишига бировнинг ҳасади қанчалар кучли бўлгани сари, 
азиз ва маратабали кишининг иззати ва мартабаси яна ҳам ошар. 
Буни уққин, эй ўзига зулм қилгувчи кимса.
114


Тушурма нафъи йўқ ранжиш миёна,
Сани элтар зиёна тозиёна.
Бефойда зйёну ранжишу зулмни мусулмонлар орасига туширма. 
Фитна кўтарма. Чунки бу ишларни қилмоқ охират зиёнига олиб 
келади. Бу дунёда ҳам биров у золим ҳасадчи устидан қозига бо- 
риб, қамчилатиб қўйиши мумкин.
Тирик юргунча золим - ўлгани хўб,
Гуноҳцин бир неча кам бўлгани хўб.
Албатга, золимнинг ер юзида тирик юрганидан кўра ўлиб, гўрга 
киргани яхши. Ш унинг учун у золим қанча тез ўлса, қилажак 
|уноҳлари ҳам шунча камайиб, азоби ҳам кам бўлур. Мана бу ҳикоя 
шул хусусдадир.

Download 7,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish