Часть VIII


«Молодой учёный» . № 21 (259) . Май 2019 г. Молодой ученый O’zbekiston



Download 3,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet106/121
Sana18.04.2022
Hajmi3,04 Mb.
#560038
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   121
Bog'liq
moluch 259 ch8

606
«Молодой учёный» . № 21 (259) . Май 2019 г.
Молодой ученый O’zbekiston
Молодой ученый O’zbekiston
шид ғазали), «Чоргоҳ» (Фурқат ғазали), «Сарахбори На-
во»(Ҳофиз ғазали) лар хор ижросида янгича бўёқ ва жаранг 
билан янгради. Устоз дирижёр жўрсиз хор учун помир халқ 
қўшиқлари асосида «Дилбаруме», татар халқ қўшиқлари 
асосида «Яшлар улони» ва «Бахт нури» сюиталарини ҳам 
яратди [2-Б-108–109].
Б. Умиджонов хормейстерлик фаолияти жараёнида хор 
ижрочилигининг академик йўлини — миллий хонандалик 
анъаналари билан мувофиқлаштирди. Ўзбек миллий хор 
ижрочилигига ўзига хос услуб ва безак топишда Ўзбекистон 
халқ артисти, буюк хор дирижёри, бастакор Ботир Умиджо-
новнинг меҳнатлари ва касбий маҳорати беқиёс бўлган. Бу 
жамоа ўзининг миллий ижро услуби бўйича бошқа хор жа-
моаларидан ажралиб туради. Хор учун мослаштирилган 
устозларнинг барча асарларини асосан Ўзбекистон радио 
ва телевидениясининг олтин фонди магнит ленталарига 
«Республикада хизмат кўрсатган хор жамоаси» куйлаб, 
халқимизга манзур этиб келди.
Турли хор жамоалари билан муваффақиятли фао-
лият кўрсатган устоз профессор Е. Нечаевнинг ўзбек халқ 
қўшиқлари: «Зар дўппи», «Наманганнинг олмаси», «Ҳо 
лайло», «Қийиқ», уйғур халқ қўшиқлари «Назугум», «Ду-
тарымнынг тарлыры», «Чырайлиғим», «Серық себде», 
туркман халқ қўшиғи «Бибижан», тожик халқ қўшиқлари 
«Чашмони сиёҳ ту», «Мавжи жонон мезанад», қозоқ халқ 
қўшиқларидан «Айтым салемқалам қас», қорақалпоқ халқ 
қўшиқларидан «Кызлар сейили», бугунги кунда ҳам ҳали 
фаолият кўрсатиб келаётган профессор Н. Шарафиева-
нинг «Ўзбекистон тароналари», «Эй, нозанин», «Хоразм 
наволари», «Сайри боғ», «Ҳазил», «Эй мехрибоним», «Та-
саддуқ», «Мустаҳзод», «Наврўз саломи», «Дейди-ё», та-
тар халқ қўшиқларидан «Тан атганда», қорақолпоқ халқ 
қўшиқларидан «Сондай кулдим» каби бир қатор асарла-
рини ҳам келтириш мумкин. Устозлар қўшиқ жанри, куй 
характери, мазмуни, оҳангининг таркибини хусусиятларига 
қараб, хор ёзувининг турли-туман услубларини қўллаган-
лар. Бир овозли қўшиқларни европача турдаги кўповозли 
кенг кўламли тараннуми таркибига киришига ва уни овоз 
ости-полифоник ва фактурали жиҳатини шакллантиришга 
муваффақ бўлдилар.
Халқ қўшиқларини, яъни монодик қўшиқларни хор иж-
рочилиги учун қайта ишлаш жараёнидаги кўповозлилик-
нинг динамик суръатинингўсиш тамойилларини кузатар 
эканмиз, хор кўповозлилик услубида нисбатан оддий шакл 
бўлган кварта-квинта интервали, паралель овозлар ҳара-
катини кўришимиз мумкин. Бу ҳаракатлар айниқса хорнинг 
бир қисми чолғу жўрлигини, гармоник фонни ўз зиммасига 
олган ҳолларда қўлланилади.
Ижрочиликнинг бундай услуби чолғу ижрочилигига ман-
суб «дутор» икки овозлигига хосдир. Халқ қўшиқларини 
қайта ишлашда антифон (диалог), канонли, имитация йўллар-
дан жуда кўп фойдаланилади, чунки улар мусиқанинг мил-
лий табиатини, унинг турли кўринишларини ёрқин кўрсатиб 
беришга, ўзбек монодияси шаклини унга хос садолар доира-
сида очиб беришва кўповозлилик бўёқлари билан бойитишга 
имконият яратади. Кўповозлиликнинг бошқа услубларининг 
шаклланишлари қаторида, фольклорнинг қайта ишлашда по-
лифоник хат усулларидан фойдаланиш, профессионал ком-
позиторларга ҳамда халқ қўшиқларини қайта ишлаш билан 
шуғулланувчи хормейстерлар учун ҳам оддий ҳолга айланди.
Қўшиқларни қайта ишлашдаги манбаларидан бири усул 
ҳисобланади. Дарҳақиқат усулнинг ўзбек мусиқасида бади-
ий-ифодавий хусусиятлари беқиёсдир. Турли хил ритмик 
усулларга бой доиранинг зарбларини ҳам кўповозлиликка 
мослаштиришда композиторларимизнинг моҳирона, ранг-
баранг эффектлардан фойдаланишларини кўрамиз. Халқ 
қўшиқларини кўповозликка мослаштиришда яна кўплаб 
колористик эффектлар — юмиқ овоз, унли товушларни во-
каллаштириш, махсус бўғин бирикмаларидан («бум-бак», 
«ра-на-на», «рак-так-так», «ёр-ёр», «ёроней»), қарсак 
чалиш, бармоқларни қирсиллатиш, турли ҳил хайқириш-
лардан фойдаланиш қўшиқларни янада мусиқий ривожини 
бойитади ва кучайтиради. Мелизмлар, форшлаг, мордент-
лар куйларни янада безаб уларни янада жозибалироқ, на-
фисроқ, гўзалроқ бўлишини таъминлайди.
Бу ижодкорлар ўзбек халқ қўшиқларининг мелоси, асо-
сий мусиқий йўналишини сақлаб қолган ҳолда қўшиқ хаж-
мини эътиборга олиб хор ижроси учун мослаштирганлар. 
Қўшиқлардаги матнлар маъносига қараб асосий куй йўна-
лиши гоҳ эркаклар гуруҳига, гоҳ аёллар гуруҳига кетма-
кет берилган.
Шуни таъкидлаш жоизки, ҳар бир халқнинг мусиқа 
фольклорида бетакрор, фақат шу халққагина хос хусуси-
ятлар ҳам намоён бўлади. Қайта ишлашнинг қатъий, маж-
бурий шарти миллий мелосни ўзгартирилмаган ҳолда, яъни 
мазкур куйнинг ўзига хос бўлган куй ва ритм тафсилотлари 
билан сақлаб қолинишдир.
Маълумки, эстетик ҳиссиётни тарбиялаш инсоннинг 
ёшлик даврларидан бошланади. Миллий ғурур, миллий 
туйғу, миллий қадриятлар, анъаналарга садоқат, она за-
минга ҳурмат — буларнинг барчаси инсонга унинг ёшлик 
даврларидан бошлаб сингдирилган.
Болаларни халқ қўшиқлари асосида тарбиялаш ҳам энг 
муҳим вазифалардандир. Шу ўринда Ўзбекистон халқ ар-
тисти дирижёр, композитор Ш. Ёрматовнинг жуда кўплаб 
болалар халқ қўшиқларини болалар хорлари учун мос-
лаштирган асарларини таькидлаб ўтиш жоиздир. «Бойче-
чак», «Читтигул», «Лолача», «Бу гулшан соз», «Жамалаги 
тилло» каби бир қатор болалар халқ қўшиқларини бастакор 
бир неча йиллик тажрибаларига асосланган холда болалар 
хори учун мослаштирди. Жамоа ижросида бу қўшиқларнинг 
тарбиявий аҳамияти, таьсирчанлиги янада кучайди.
Демак, халқ мусиқаси орқали инсон руҳиятига эстетик 
таъсир кўрсатишкишида ҳаётнинг ҳақиқий гўзалликдан 
завқланиш қобилятини, одамлар бахт-саодати йўлида ижо-
дий меҳнат қилишни, маънавий баркамол инсон бўлишга 
интилишларини рўёбга чиқаришга ёрдам беради.
Куй-қўшиқ инсоннинг инсон бўлиб ижтимоий мавжудот 
сифатида шаклланиши ва яшаши учун асосий руҳий-маъна-
вий омил ҳисобланади. Халқ қўшиқларининг ҳар бир тури 



Download 3,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish