Часть VIII


“Young Scientist” . # 21 (259) . May 2019 Young Scientist O’zbekiston



Download 3,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet103/121
Sana18.04.2022
Hajmi3,04 Mb.
#560038
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   121
Bog'liq
moluch 259 ch8

603
“Young Scientist” . # 21 (259) . May 2019
Young Scientist O’zbekiston
Young Scientist O’zbekiston
яхши нутқ ва сифатли матнни тайёрлаш, бошқаларга етка-
зиш билан боғлиқ илмий фан ҳисобланади.
Нотиқлик санъатини ўрганишда ортология таълимоти 
муҳим рол ўйнайди. Нутқ ҳақидаги таълимоти «ортоло-
гия» деб аталади.
«Ҳар қандай таълимот — чуқур изланишлар, услубий 
йўналишлар, коммуникатив ёндашувлар ривожланиш ва 
такомиллашув жараёнларида юзага чиқади. Таълимотнинг 
риторика — сифат, нутқ маданияти, муомала маданияти, 
мулоқот услублари, нотиқлик санъати, бадиий сўз, ифо-
дали ўқиш, саҳна нутқи каби йўналишлардан мавжудлиги, 
таълимот яхлитлигини сақлаган ҳолда уларни алоҳида аж-
ратиб ўрганишни ҳам тақозо этади» [3, б. 38].
Нутқ таълимоти — ортология шахс томонидан шакл-
лантирилган матннинг ифодавий кўриниши бўлиб, у фақат 
нутқга боғлиқ бўлмай, балки ҳам руҳий ҳам эстетик ҳодиса 
ҳисобланади. Шунинг учун унга намунавий нутқ сифа-
тида баҳо берилганда тингловчига кўзда тутилган мақсад-
нинг ёки айтмоқчи бўлган муддаонинг тўлиқ бориб етиши, 
уларга маълум таъсир ўтказиши назарда тутилади. Бу ва-
зифаларни амалга оширишда нутқ олдига маълум талаблар 
қўйилади. Драматик жиҳатдан нутқнинг тўғри тузилиши, 
сўзлар кўзлаган мазмун, маънони акс эттириши, ёрқин таъ-
сирчан ҳис-ҳаяжонли бўлишини тақозо этади.
Риторика — нутқ таълимотининг ўрганиш тарихини 
бошланғич қадимий йўналишидир. Риторика термини 
қадимдан жонли сўз санъатининг расмий нутқ кўрини-
шини ифодалаб, нотиқлик таълимотида сўз санъатининг 
назариёт асослари ҳақидаги фан деган тушунгани ҳам ан-
глатади. Унда илмий-услубий тадқиқот ишлари олиб бо-
рилган. Риторика нутқий амалиётдаги ютуқларни ўрга-
ниб, назариясини очувчи адабиётлар яратган, чунки унинг 
предмети, расмий-жонли сўз санъати шаклланиш жа-
раёни бўлиб, маънавиятнинг муҳим қуроли бўлган но-
тиқлик санъатининг назарий-услубий асосларини иш-
лаб чиқиш вазифасини бажарган. Риторика ҳақидаги илк 
маълумотлар Афина нотиқлик мактабига оид манбаларда 
мавжуд. Риторика ўқиш-ўрганиш мактаби, ритор — эса 
уни ўргатувчи шахс.
Софистлар — эрамиздан аввалги V асрда давлат ва жа-
мият бошқарувига келган шахслардан ҳақиқий нотиқлик 
қобилиятига эга бўлиши талаб этилган. Бу катта эҳтиёж. 
Софистларни, тарих ўз маданий майдонида доно фозил 
профессионал нотиқлик санъатини ўргата олувчи ўқитув-
чиларни юзага келтирди. Софистлар ўқитувчилардан ҳам 
юқорироқ табақага савияга эга кишилар эди. Улар асосан 
уч йўналишдаги услублардан фойдаланганлар.
1. Риториканинг умумий қонунларини назарий ва ама-
лий ишлаб чиқиш услуби.
2. Матн тузиш уни таҳлил ва талқини услуби.
3. Эристиклар — баҳс қоидалари услуби.
Софистлар мактабида — софист ўргатувчи олий устоз 
бўлса, риторикада ритор ҳам ўргатувчи маъносини англа-
тади. Шундай қилиб нотиқлик санъатини ўргатувчи софист-
ритор педагогик шарафли сўзлар вужудга келган.
Софист-риторлар жаҳонда биринчи бўлиб нутқни тои-
фаларга бўлиб ўрганганлар.
1. Илтимос.
2. Савол.
3. Жавоб.
4. Буйруқ каби класификацияларни аниқлаганлар. Улар 
биринчилардан бўлиб пулли ўқишни жорий этганлар.
Нутқ нима? Миллатнинг амалдаги, сўзлашув жараё-
нидаги — тили. Фикрни сўз орқали ифодалаш маҳорати.
Нутқ маданияти эса — шу тилнинг адабий тил меъёр-
ларига ҳам ёзма, ҳам оғзаки мос келишидир. Нутқнинг би-
рор тартибли мақсадли тарбияланган шакли. У муомала, 
мулоқот жараёнида ифодаланади.
Муомала маданиятни кишилар билан сўзлашув, муно-
сабат йўсини бўлиб, бирор иш хизмат билан боғлиқ бўлган 
пул ва савдо муносабатидаги алоқалар орқали ифодала-
нувчи жараён. Яхши муомала, дағал муомала, яқинроқ-
кўпроқ, шунчаки муомала, муомалага келмоқ — гапга юр-
моқ, кўнмоқ, бу жараёнлардаги ҳушмуомалалик одамга хос 
ифодавийлик бу муомала маданиятидир. Бунда унинг — 
вербал ва новербал алоқа муомала сифатлари ҳам аҳамият 
касб этади. «Ўзингни эр билсанг, ўзгани шер бил».
Муомаланинг якуни натижаси мушоҳададир. Яъни, би-
тим, келишув, сулҳ мушоҳадаси. Ҳар қандай муомаладан 
бирон якун келиб чиқиши муомала маданиятининг дара-
жаларига ҳам бориб тақалади.
Мулоқот услублари — мулоқот бу учрашув, юзлаш-
моқ ёки алоқа воситалари орқали сўзлашмоқ ортологияда 
муҳим ўрин тутади.
Мулоқот услубларида — мулозамат кишининг кўнглини 
олиш учун кўрсатиладиган илтифот, эъзоз-икром, такаллуф-
дир. Бу жараёнда мулоҳаза қилиш фикрларни, ўйлаш тин-
гловчига мос-хос сўзларни топиб сўзлай олиш — мулойим-
лик — юмшоқ назокатли бўлмоқ шу билан бирга самимий чин 
дилдан ёки эҳтиёткорлик, синчковлик, бир гапдан қолиш ёки 
эшитувчини ҳаяжонга солиш, ёрқин хотираларни уйғотиш, 
«ҳужум» методидаги мулоқотлардан огоҳ бўлишликдир.
Ифодали ўқиш — сиз билан биз нутқ маданиятини эгал-
лашимизда унинг ўрни катта, чунки ифодали ўқиш она ти-
лимизнинг ёзма адабий тил меъёрларида шаклланади. Она 
тилимиздаги мавжуд барча қоидалар — орқали унинг ти-
ниш белгилари талаб этувчи сўз оҳанги, интонацияси би-
лан боғлиқ ҳолдир.
Ифодали ўқишда сўз тузулиши қоидалари, граматика, 
фонетика, стилистикалари тўғри ўқилиши, тиниш бел-
гиларининг вазифаларини нутқимизда талқин этиб гав-
далантира олишимиз — эшитувчига етказмоқчи бўлган 
матндаги фикрлар оқимини интонацион темпини — рит-
мини юзага келтириб ёқимлилик туғдиради. Бу ёқимлилик 
ифодали ўқиш ифодали ўқиш қоидаларининг аниқ бажара 
олишдан пайдо бўлади. Бунда мавжуд матн ва ундаги фикр 
бутунлигига, қисқартилмай ўқиб эшитирилиши мақсадли 
иш ҳисобланади.
Ифодали ўқиш — сўз билан баён қилинган, англатилган, 
таъбирланган, ўй-фикр ички кечинма ҳолат воқеа-ҳодисани 



Download 3,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish