602
«Молодой учёный» . № 21 (259) . Май 2019 г.
Молодой ученый O’zbekiston
Молодой ученый O’zbekiston
14. Umarov M. Estrada va ommaviy tomoshalar tarixi. — Toshkent: Yangi asr avlodi, 2009. — 324 b.
15. Usmonov R. I. Rejissura. — Toshkent: Fan, 1997. 222 — b.
16. О‘zbekiston milliy ensiklopediyasi. 4-jild. Zebunniso-Konigil. — Toshkent: О‘zbekiston milliy ensiklopedyasi, 2002. —
704 b.
Нутқ таълимоти, унинг аҳамияти ва вазифалари
Қодиров Рамз Туробович, доценти
Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти (Тошкент)
Мазкур мақолада нутқ таълимоти, унинг аҳамияти ва вазифалари ҳақида, нотиққа хос ижобий хусусият-
лар, нотиқ нутқининг яхши, гўзал бўлиши, нотиқлик санъатини ўрганишда ортология таълимоти, ифодали
ўқишда сўз тузулиши қоидалари, граматика, фонетика, стилистикалари тўғри ўқилиши, тиниш белгилари-
нинг вазифалари, матндаги фикрлар оқимини интонацион темпини — ритмини юзага келтирувчи вазифа-
лар ҳақида сўз юритилади.
Калит сўзлар:
нотиқлик санъати, риторика, ортология, софистлар, ифодали ўқиш, фонетика, бадиий
ўқиш, нутқ маданияти, мулоқот услублари.
Искусство речи: значение и функции
Кадиров Рамз Туробович, доцент
Государственный институт искусств и культуры Узбекистана (г. Ташкент)
В статье рассматривается понятие искусства речи, ортологии и ораторского искусства. Анализируются
правила словообразования в выразительном чтении, вопросы грамматики, фонетики, стилистики. Приводятся
примеры проблем верной расстановки знаков препинания и определения интонационного темпа.
Ключевые слова:
искусство речи, риторика, ортология софисты, выразительное чтение, фонетика, ху-
дожественное чтение, культура речи, стили общения.
Н
отиқлик санъати жамиятимизда катта таъсирга эга
бўлаётган жараён. Одамларни ишонтира олишлик,
шароитни бошқара олишлик, кўпгина инсонларни ҳаётини
енгиллаштиради. Ўзининг гўзал гапира олиш малакасига
эга бўлиши билан одамлар юксак мартабаларга, мансаб-
ларга эга бўлишлари ва ҳаётда кўплаб ютуқларни қўлга ки-
ритишлари мумкин. «Шуни яхши билиш керакки, яхши но-
тиқ бу лидер ҳисобланади. Нотиқлик санъати ўзини кўпгина
соҳаларда кўрсата олади. Бу савдо-сотиқ бўлсин, ишлаб
чиқариш бўлсин ва ҳатто илмий фаолиятда ҳам кўзга таш-
ланади» [1, б. 46] — дейди ф. ф.д., Фарҳод Абдураҳмонов
ўзининг «Нутқ маданияти» китобида.
Ҳозирги вақтда нотиқ санъатига бўлган эҳтиёж ўсиб
бормоқда. Чунки ўз келажагини ўйлаган ва обрў-эътиборга
эга бўлишни хоҳловчи касб эгалари ўз сўзларини гўзал
қилиб гапира олмасалар уларда ютуқлар бўлмаслигини
англаш пайдо бўлган. Демак, кўриниб турибдики, барча
соҳаларда яхши мутахассис бўлиш учун, албатта, нотиқлик-
дан хабардор бўлиш зарур жараёнга айланди.
Нотиқлик санъати — бу нотиқ шахси билан узвий
боғлиқ жараёндир. Нотиққа хос ижобий хусусиятлар но-
тиқ нутқининг яхши, гўзал бўлишига олиб келади.
Нотиқ — бу гўзал сўзловчи, намунали, ҳаммага таъсир
қила оладиган даражада гапира олувчи инсондир. Нотиқ сўз
устаси, нутққа бой ва чиройли сўзларни топиб гапирувчи-
дир. Нотиқ омма олдида чиқиши учун махсус малака ва уд-
далай олиш қобилиятига эга бўлиши керак. Нотиқ олдига
қўйиладиган вазифаларга қуйидагилар киради:
— ўз даврининг энг муҳим сиёсий-ижтимоий малакаси;
— адабиётларни танлай олиш малакаси;
— танланган адабиётларни ўргана олиш малакаси;
— режа туза олиш малакаси;
— нутқни ёза олиш малакаси;
— аудитория олдида ўзини бошқара олиш малакаси;
— вақтни ҳис эта олиш малакаси.
Жамият тараққиётида нотиқлик нутқига эҳтиёжлар кун
сайин ошиб бормоқда. бу мутахассисларни бошқалар билан
бўладиган мулоқотида, иш фаолиятида, дам олишда, оила ша-
роитида, маънавий-маърифий ишларни бажариш жараёнида
ва шу каби ҳаётий шароитларда кўзга ташланади. Нотиқлик
санъати инсондан ҳаёт фаолиятининг муҳим жараёни сифатида
нотиққа хос хусусиятларни билишни талаб қилиб бормоқда.
Нотиқлик санъати грекчада риторика (грек. рҳеторике —
ўзбекчада нотиқлик санъати) деб аталади. Риторика — бу
Do'stlaringiz bilan baham: |