610
«Молодой учёный» . № 21 (259) . Май 2019 г.
Молодой ученый O’zbekiston
Молодой ученый O’zbekiston
жадвали, «SWOT-таҳлил жадвали», «Нима учун», «Балиқ
склети», «Поғона», «Пирамида», «Нилуфар гули» схемаси,
«Қандай» диаграммаси хусусиятларини аниқ мисоллар би-
лан тушунтириш зарур.
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими фаолиятини
такомиллаштириш мақсадида чиқарилаётган қатор қарор
ва фармонлардан келиб чиқиб, педагог кадрлари олдидаги
долзарб вазифалар, бугунги кунда касб-ҳунар коллеж-
лари ва академик лицейлар учун илғор педагогик ва ахбо-
рот-коммуникация технологияларини эгаллаган, касбий
тайёргарликка эга, замонавий фикрловчи кадрларни тан-
лаш ва улар билан таъминлаш тизимини тубдан яхшилаш,
ўсиб бораётган замонавий талабларни ҳисобга олган ҳолда,
уларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малака ошириш ти-
зимини янада такомиллаштириш вазифаларини бажариш
мақсадида дарс самарадорлигини оширишга алоҳида эъ-
тибор бериш зарур. Ўқувчиларнинг таълим жараёнидаги
фаоллигини оширишда ўқув материали мазмунига боғлиқ,
фаол услубларни мақсадли йўналтирилган тарзда қўллаш
ўзининг яхши самарасини беради. Демак, ўқувчиларнинг
таълим олишлари учун турли таълим услубларини бирга-
ликда қўллаш зарур.
В. А. Крутецкийнинг маълумотларига қараганда, педаго-
гика институтининг талабаларининг ярми ўқитувчилик кас-
бини ёқтириб ўқишга кирган. Уларнинг қолган қисми эса
институтга тасодифан кириб қолган. Бироқ, бу олий ўқув
юртига ўз хохиши билан кирган талабалар орасида ҳам ҳар
хил мулоҳазалар мавжуд. Педагог касбини ёқтириб ўқишга
кирган талабаларнинг чорак қисми фақат олган билимла-
рини бошқаларга ўргатиш мақсадини билдирган бўлса-
лар, яна шунча ўспиринлар институтда ўқилаётган бирор
фанни севганликлари учун ўқишга кирганликларини айт-
ганлар. Талабаларнинг бешдан бир қисми болаларни чин
кўнгилдан яхши кўргани учун психолог касбини танлашга-
нини айтганлар.
Педагогик жамоада ишни тўғри ташкил этиш учун:
Жамоага ўқувчиларни чин кўнгилдан яхши кўрадиган,
уларнинг дардини эшитиб, кўнглига йўл топа оладиган пси-
хологларни жалб қилиш;
Ўрта махсус касб-ҳунар таълими тизимида «Ёш психо-
логлар клуби»ни ташкил этиш;
Коллеж ва академик лицейлар психологларини
охирги янгиликлар ва ҳуқуқий меъёрий ҳужжатлар билан
таъминлаш;
Доимий фаолият юритувчи семинарлар ташкил қилиш
ва уларга тажрибали соҳа психологларини жалб қилиш;
Соҳа психологлари орасида соглом муҳитни
шакллантириш;
«Устоз-шогирд» тизимини йўлга қўйиш;
Педагогик жамоада иш тўғри ташкил этилиб, касб-
ҳунар коллежининг 1-босқичига қабул қилинган ўқувчилар
учун улар ўқиган мактаблари ташхис бўлимлари, психоло-
глари билан маслаҳатлашиб, улар берган тавсияларни эъ-
тиборга олиб, «касб-ҳунар коллежи ўқувчисининг касбга
ижтимоий-психологик мослашув дафтар» лари тўлатил-
гандан кейин, психологик кўмакка муҳтож қатлам ажра-
тиб олинади.
1. Психологик кўмакка муҳтож ўқувчиларнинг шахс кар-
таси тўлатилади.
2. Ўқувчининг ғоявий дунёқараши, қатъийлиги, соф-
диллиги, ташаббускорлиги, фаоллиги, ҳаётга ишонч билан
қарай олиш каби қобилиятларини ўрганиш учун характе-
рининг умумий сифатлари ўрганилади.
3. Йўналиш даражаси, барқарорлиги, меҳнат ва ўз им-
кониятларини ривожлантиришга муносабати бўйича шахс
йўналиши баҳоланади.
4. Эмоционал қўзгалиш ва унинг фаолиятига таъсири,
хотира самарадорлиги, ижодий хаёл каби психологик жа-
раёнларнинг ўзига хос хусусиятлари ўрганилади.
Ушбу саволларга баҳолаш талаб қилинмайди.
5. Психологик кўмакка муҳтож ўқувчилар соглиги, жис-
моний чиниқиши, оилавий шароити, синф жамоаси ёки
тенгдошлари орасида тутган ўрни, характерининг умумий
сифатлари, ўқувчининг шахс сифатида йўналиши, психик
жараёнларнинг ўзига хос хусусиятлари, шахс тузилиши-
нинг биологик асослари 5 баллик тизим билан баҳоланади.
Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, «Педагогик жа-
моада ишни тўғри ташкил этиш ва психологик кўмакка
муҳтож қатлам билан ишлаш жараёни»ни тизимли ра-
вишда олиб бориш зарур. Бунинг учун жамоада психолог-
дан тортиб оддий ўқитувчигача, ўқувчи олдида масъулия-
тини ошириши керак.
Adabiyot:
1. Аристанов М. Ж., Хайдаров Ж. С. Проблемы модельного обучения: вопросы теории и технологии. Алма-Ата,
«Мектеп». 2014.
2. Джураев Р. Х. Теория и практика интенсификации профессиональной подготовки учашихся профтехучилиш. Т.:
«Фан», 2001.
3.Кларин М. В. Педагогическая технология и учебном процессе. Анализ зарубежного опыта. — М.: «Знание», 2010.
Do'stlaringiz bilan baham: |