618
«Молодой учёный» . № 21 (259) . Май 2019 г.
Молодой ученый O’zbekiston
Молодой ученый O’zbekiston
Adabiyotlar:
1. O’zbekiston Respublikasi Prezidentining 2017-yil 7-fevraldagi «O’zbekiston Respublikasini yanada rivojlantirish
boyicha, harakatlar strategiyasi to’g’risida» gi PF-4947-son Farmon. www.lex.uz.
2. Jumaboyeva M. Umumiy о‘rta ta’limda kasbga yо‘naltirish ishlarining tuzilmasi va mazmuni. Kurs ishi. Andijon qishloq
xо‘jaligi instituti, 2014. — 21 b.
3. Mardanov D. Maktabda kasbga yо‘naltirish ishlari. — Nukus. 2013. — 182 b.
Саҳна маданияти ва масъулияти
Юсупов Шокир Турсунович, катта ўқитувчиси
Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти (Тошкент)
Мазкур мақола узоқ йиллик изланишлар ва профессионал тажрибадан олинган хулосалар маҳсулидир. Унда
берилган кўрсатмалар саҳнада фаолият юритувчилар, бўлғуси ижодкорларнинг театр, телевидение, ра-
дио ва дубляж соҳаларида нотиқлик, дикторлик, бошловчилик каби фаолиятларида саҳна маданияти ва уни
қўллаш ўрни хақида сўз боради.
Калит сўзлар
: саҳна маданияти, муносабатлар устуворлиги, тафаккур, ақл-заковат, руҳий ҳолат, беқиёс
таъсирчанлик, ифодавий хусусиятлар, прогрессив, агрессив.
Сценическая культура в аспекте ответственности артиста
Юсупов Шокир Турсунович, старший преподаватель
Государственный институт искусств и культуры Узбекистана (г. Ташкент)
Данная статья является обобщением многолетних исследований и профессионального опыта. В статье
рассматриваются вопросы сценической культуры и ее роли в деятельности артистов театра, дикторов и ве-
дущих телевизионных и радиопрограмм.
Ключевые слова:
сценическая культура, мышление, интеллект, психическое состояние, непревзойденная
отзывчивость, выразительные свойства.
И
стиқлол йилларида бой тарихимиз ва маданий меро-
симизни ўрганишга, шунингдек миллий қадриятла-
римизни тиклашга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.
Юртимизда истеъдод эгаларига яратиб берилаётган му-
носиб шароитлар сабабли юксалиб бораётган навқирон
авлод ижодидан нафақат биз, балки дунё аҳлининг ҳам
баҳраманд бўлиши заминимиз санъат илдизлари те-
ран истеъдодларга бой эканлигини исбот этмоқда. Зеро
халқимиз ардоқлаган саҳна биз учун бирдек муқаддас ва
азиз саналади.
Дарҳақиқат саҳна муқаддас даргоҳ, билингки у одоб-
дан бошланади. Саҳна қатъий интизом ва тартибни ҳурмат
қилади. Шу сабабли айнан саҳна ижодкорнинг ўз сўзини
айтадиган катта бир муқаддас маконга айланди. Саҳна эз-
гуликни тарғиб қилиб, бевосита мана шу сўзни айтади-
ган ижодкорларнинг минбарига айланди. Шундай экан
саҳна маданияти деб аталмиш тушунчани яхши англаб ол-
моғимиз унинг салмоғини теран ҳис этиб, масъулиятини
англамоғимиз лозим. Шу ўринда савол туғилади. Саҳна
маданияти деганда нимани тушунамиз? Ёки айнан саҳна
маданияти деб аталмиш тушунчага нисбатан талаб ва эҳти-
ёжнинг кучайишига сабаб нима?
Саҳнага чиқиш, ўз ижодий ниятларини амалга ошириш
ва томошабинларнинг эътиборига сазовор бўлиш катта
маҳоратни талаб қилади. Саҳнадаги ҳар қандай шахс ўзини
тутишнинг асосий қоидаларини билиши шарт. к.С. Стани-
славский таъбири билан айтганда барча қийинчиликларни
одатий, одатийликни енгил, енгилликни гўзалликга айлан-
тириш лозим. Баъзан ижрочилар, маърузачилар, педа-
гоглар, саҳна ишчилариданда хароброқ кўринади, уларда
саҳнада ўзини тутиш маданиятидан асар кўринмайди. Бу
ўз танаси, асаблари, эътиборини бошқара олмаслигининг
натижасидир.
Актёр ўз ишлари бўйича мактаб яратган Делсарт-
нинг таъбирича, тана-чолғу, актёр-чолғучи ҳисобланади.
Саҳнада қўл, оёқ, тана, юз ҳаракатининг барчаси томоша-
биннинг кузатувида бўлади. Баъзан саҳнага чиққан шахсни-
инг муваффақиятсиз чиқиши, уни ва зални бирлашти-
риб турган эътибори риштасини узиб юборади. Ҳаётда кўп
ҳам билинмайдиган камчиликлар саҳнада дарҳол сезилади
Do'stlaringiz bilan baham: |