Часть VIII


«Молодой учёный» . № 21 (259) . Май 2019 г. Молодой ученый O’zbekiston



Download 3,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet114/121
Sana18.04.2022
Hajmi3,04 Mb.
#560038
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   121
Bog'liq
moluch 259 ch8

614
«Молодой учёный» . № 21 (259) . Май 2019 г.
Молодой ученый O’zbekiston
Молодой ученый O’zbekiston
шунчалик қудратли маърифий қуролга эга бўламиз [1, б. 
47–48].
Биз телевидение, радио орқали тақдим етилаётган му-
толаа маданиятига оид бадиий асарларни ўқиш спектакль 
ёхуд кинофильм томоша қилганимизда, телерадио бош-
ловчилари чиқишлари ёки хонандалар қўшиқларини тин-
глаганимизда уларнинг нутқига эътибор берамизми? Ҳар 
бир сўзнинг аниқ ва равон талаффуз қилиниши, сўзлар-
нинг таъми, ифори, жозиб кучи, таг маънолари муфас-
сал етказиб берилиши ҳақида ўйлаб кўрамизми? Баъзан 
сўзларнинг буткул нотўғри ёки кемтик талаффуз қили-
ниши, бадиий матн мутолааси мобайнида ҳам айрим то-
вушлар шевага хос интонация билан ўқилиши, бизни ҳеч 
ўйга толдирадими?
«Тил бамисоли чолғу асбоби: эҳтимол, ғижжакдан ҳам 
нозик ва мураккабдир. Яна шуни айтиш лозимки, тил ҳам, 
ғижжак ҳам юзакиликка тоқат қилмайди.» Атоқли адиби-
миз Ойбекнинг мазкур таъбири нутқ, сўз инъикосида тил-
нинг ҳолати, қолаверса, кучи, қудрати нечоғли аҳамиятли 
эканлигини кўрсатиб турибди.
Сўз санъати билан боғлиқ ўқув масканларида сўз қадри, 
аҳамиятига, сўз таянч ифода воситаси бўлмиш ижро жараё-
нида нутқнинг асосий, ҳал қилувчи омиллардан бири экан-
лигига жиддий эътибор қаратилади. Шу боис ҳам бўла-
жак санъаткорларга сўз ва нутқнинг пайдо бўлиши ҳамда 
унинг ривожланиб, шаклланиб бориш босқичларини ўрга-
нувчи, тадқиқ этувчи, талаба нутқи устида ишлаб, уни равон 
шаклга келтиришга хизмат қилувчи «Саҳна нутқи» пред-
мети алоҳида фан сифатида ўқитилади.
Талабалар «Саҳна нутқи» фанининг ҳам назарий, ҳам 
амалий жиҳатдан бой ва таъсирчан бўлган қизиқарли, му-
раккаб ҳамда риёзатли улкан бир оламини бошдан кечи-
радилар. Журналистларга ҳам бевосита нутқ маданияти 
фани мутахассислик фани қаторида ўқитилиши, улар суҳан-
донлик ва бошловчилик фаолиятларида, ёки муҳаррирлик 
ишларида ҳам сўзга меҳр билан ёндашишлари талаб эти-
лади. Бунинг учун эса биринчи навбатда китоб ўқишлари, 
дунёқараш ва тафаккур доираларини мунтазам кенгайти-
риб боришлари керак.
Ҳаётий кузатувларимиз мобайнида биламизки ёш бо-
лага аввал оғзаки эртаклар айтиб уни эртак персонажла-
рининг тили билан характер чизгиларини бериб қизиқтира 
олсак, кейинги босқичда расмларда ўша персонажларни 
бўяш, ўйин тарзида қирқилган суратларни жойига қўйиш 
ва сўнгги босқич энди ўзининг ҳикоялаб бериши, айнан 
мана шу босқичдан бадиий сўзнинг илк куртаклари ниш ура 
бошлайди. Энди у яна янги эртаклар ўқишга ва кенгроқ му-
шоҳада этишга интилади. Бора-бора бу майл бошқа жанр-
даги адабиётларни мутолаа қилиш завқини-иштиёқини 
беради.
Болаликдаги бу иштиёқ келажакда қайси касбни эгал-
лашидан қатъий назар, биринчи галда чин инсоний фази-
лат эгаси, ўзига ва атрофдагиларга эътиборли ҳамда ҳур-
матда бўлишда, ҳаёти давомида оиласига, жамиятга фақат 
ибратли амаллар кўрсатиши муқаррар.
Айрим ҳолларда эса мазмунан ниҳоятда саёз, мантиқ 
кўчасига яқин йўламайдиган, чучмал воқеалар асосига 
қурилган фильмни, ёки ҳаттоки клиплар давомида ҳам ада-
бий тилдан мутлақо йироқ сўзлар қўллаш, машҳур актёрлар 
ёки эстрада «юлдуз»лари «довруғи» эвазига кўтар-кўтар 
қилишга зўр бериб уринмоқчи бўладилар. Бундай фильм-
ларнинг ҳаммасида «ман», «сан», «қақкетвосан?», «ке-
вотти», «кетвотти», «ишдан вохли келинг, хўмми?» қаби-
лидаги Тошкент шаҳри шевасига хос кўчаворий гаплар 
ғашга тегади, асабни чарчатади. Айрим фильмлар қаҳра-
монлари эса бафуржа Хоразм ёҳуд Бухоро, Сурхон ва ё 
Қашқадарё шевасида гап-гаштак, шакаргуфторлик қила-
дилар. Ахир, кино санъати маҳсули бежиз «бадиий фильм» 
деб аталмайди-ку! Демак, муаллифлар фильм матни бади-
ийлигини таъминлашга жиддий эътибор беришлари, қаҳра-
монлар мулоқоти фақат адабий тилга асосланиши лозим.
Телерадио ва киностудия маҳсулотларида адабий тил 
ҳукмрон бўлиши учун курашган яқин ўтмишдаги салафла-
римиз — улуғ ёзувчи ва шоирлар, телерадио ва кинорежис-
сёрларнинг бу борадаги кўп йиллик меҳнатлари самарала-
рини бир уринишда, арзимас бир мағзи пуч «асар»и билан 
йўққа чиқариб, тилимизни мажруҳ ва мажҳул ҳолатга со-
лишга ҳеч кимнинг маънан ҳаққи йўқ. Санъатнинг енг 
халқчил-инсонларни маънавий неъматга, ибратли тар-
бияга, юксак тафаккурга ошно қиладиган ушбу турларини 
томошабинларга бекаму-кўст, тўлақонли, таъсирчан тарзда 
етказадиган масъул ходимлар ўзбек адабий тилини катта 
масъулият ва ҳурмат билан қарашлари керак.
Кино ва театр, телевидение ва радио аудиторияси 
ниҳоятда кўламдор бўлиб, бу соҳа томоша ва эшиттириш-
ларидан миллионлаб томошабинлар баҳраманд бўлишини 
эътибордан бир зум бўлса-да соқит қилмасангиз керак. Шу 
боис ушбу жабҳаларда фаолият юритувчи ижодкорларимиз, 
айниқса «бўлғуси режиссёр, овоз режиссёрлари, вақт — 
бемаҳал бошловчиликка қўл ураётганлар», мудом адабий 
тилга қараб қад ростлашлари, ўзбек адабий тилининг со-
флиги, аниқ-тиниқ ва равонлигини таъминлашни назарда 
тутиб иш кўришлари керак. Бу борада бошланғич ижод 
маҳсулини тақдимотга тайёрлаётган санъат ва маданият ин-
ститути талабаларидан ниҳоятда жиддий ёндашишларини, 
овоз бериш жараёнида ҳам шошма-шошарлик билан пала-
партиш овозлаштириш табаррук сўзнинг теран маънолари, 
талаффуз гўзаллиги соф адабий ўзбек тилинг муқаддас ва-
зифалари баробарида унинг залворли юки ҳамда масъулия-
тини зинҳор унутмаслик унга ақл ва қалб қуввати билан ён-
дашишни талаб қилади.
Сўз — саҳна ва экран санъатининг қон томири ҳисо-
бланади. Бинобарин сўз оқсаган ерда нутқ бузилади. Бун-
дай ҳолларда нутқ маҳорати ҳақида ва умуман, бадиий сўз 
хусусида сўз юритишнинг ўзи амримаҳол.
Бадиий сўз хақидаги фикримизни бевосита театр 
санъатидаги ижрочилик асносида қарасак. Таъсирчан 
сўз, равон ва жарангдор нутқ доимо ҳаракатдаги ифода 
воситаси саналади. Актёрнинг саҳнадаги хатти-ҳаракат-
лари мазмун-моҳиятини англашимиз, ҳис этишимизда 



Download 3,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish