Ключевые слова:
культура чтения, художественная литература, выразительное чтение, художествен-
ное слово, словесное искусство, сценическая речь.
Ў
збекистон Республикасида олиб борилаётган ижтимо-
ий-сиёсий ва маданий ўзгаришлар заминида «янгила-
наётган Ўзбекистоннинг» келажаги бўлган ёш авлодни ва-
танга муҳаббат, ота-онага, аждодлар меросига ҳурмат ва
ғурур, келажакка бўлган ишончни оширишда, уларни ҳар
томонлама тўғри ва мукаммал билим бериш, шу юртнинг
ҳар бир инсонидан катта масъулият талаб етади. Бу бо-
рада амалга оширилаётган ишлар қаторида хайрлиси ва
халқнинг бугуни ва келажагини кўзлаб, фарзандларимиз-
нинг юқори билими ва тафаккурини бойитишда китоб би-
лан ошно етиш — мактабгача таълим муассасидан бошлаб
бадиий адабиётга, мутолаа маданиятини шакллантиришга
катта эътибор берилмоқда.
Энг тенгсиз мавжудот — инсон товуш ва сўзларни та-
лаффуз қилишни ўрганиб нутқ пайдо қилибдики, одам-
ларда чиройли сўзлаш, сўз ва товушларни жозибали оҳан-
глар билан безашга интилиш, нутқ ва айтилаётган гаплар,
билдирилаётган фикрлар мажмуаси билан атрофдаги-
лар диққат — эътиборини қозониш майли кўзга ташлана
бошлайди.
Ана шу муҳим омилнинг ўзидан хулоса қилиб айтиш
мумкинки, сўз санъати ҳисобланмиш ёзма адабиёт пайдо
бўлишидан анча илгарироқ одамларда даставвал воиз-
лик ёҳуд ваъзхонлик деб юритилган нотиқликка интилиш
майли бўй кўрсата бошлаган. Мусулмон Шарқида адабий
ва илмий ижоднинг такомили билан сўз қадрини англаш,
нотиқлик санъати ривожи ҳам анча илдамлашди. Шарқ
мамлакатларида асосан ақидаларни шунингдек, «Қуръони
Карим»ни одамлар онги ва қалбига сингдириш, диний таъ-
лимотни тарғиб-ташвиқ қилиш асносида сўзнинг моҳияти,
мазмун-маъносига эътибор кучайди. Мутоладан сабоқ бе-
рувчи мадрасалар, ушбу китобни муқаддас саналганлиги
боис ҳар бир товуш, оҳанг, жумланинг талаффузига эъти-
бор қаратиш, ёдлаш жараёнидаги барча унсурларга амал
қилиш лозимлиги уқтирилган бўлиб ушбу босқичда ифо-
дали ўқишнинг қоидалари ўзлаштирилган.
Дастлабки машғулотларда мустаҳкам кўникмага эга
бўлганлар энди қироат билан ўқишга, ўзи сўзларнинг мағз-
мазмунини ҳис этиб, таъсирчанликда бошқаларга етказиш
маҳоратини эгаллай бошлаган. Бу борада Қадим замонлар-
дан то ХХ аср бошларигача воизлик ёки ваъзхонлик дея
юритилган нотиқлик санъатида сўз ва нутқ устида ишлаш-
нинг чинакам профессонал асослари ўз ифодасини топган.
Ўша даврлардаёқ ваъз айтувчи нотиқнинг барча саъй-
харакатларида, интилишларида нотиқлик санъатининг ама-
лиёти ҳамда назариясига мансуб белги ва хусусиятлар мав-
жудлиги боис тингловчини ром этувчи таъсир кучига эга
бўлган. Навбатдаги вазифа юқоридаги барча омилларни
қўллаб бадиий ўқиш элементларини ўрганиш ва уни амалда,
яъни ижрода ёддан ўқиладиган бадиий матнларда таъсир
кучини орттириб намойиш этишдир. Кейинчалик ваъзхон-
ликнинг, сўзга чечанлик ва сўзамоллик санъатининг ри-
вожи муносабати билан нутқ маҳоратига қўйиладиган та-
лаблар янада мураккаблашди, жиддий ва залварли тус ола
бошлади. Демакки, сўзнинг кучи, қудратини туйиш, ҳис
этиш энг асосий вазифа ва бурч сифатида майдонга чиқди.
«Бир донишманддан дунёда энг кучли лаззат нима деб
сўрашганларида, у «сўз лаззатли, сўз санъатидан ҳузурла-
ниш» — деб жавоб берган экан… Инсоннинг маънавий ка-
молоти, ақл ва тафаккур қудратини намойиш этувчи, ижод
ва истеъдод меваси бўлмиш бадиий сўз кишига олам-олам
завқ бағишлайди, ҳайрат ва ҳаяжонимизга сабаб бўлади»
[2, б. 87].
Чиндан ҳам шундай сўз қадрини аҳамиятини мукаммал
ва теран ҳис этиш учун, асосан, ижод аҳли меҳнати маҳсу-
лига, хусусан бадиий адабиётдаги наср ва назм бобидаги
мумтоз ва замонавий асарларга жиддий ва зукко муноса-
бат талаб этилади.
Сўз илоҳий неъмат. Шоирлар ижодида ва айниқса,
сўфийлар наздида сўз илоҳийдир… Сўз мулкини эгаллаш
бу — сирлар олами (ғайб) га кириш, унинг илоҳий қудрати
сирларидан воқиф бўлиш эди Хазрат Мир Алишер Навоий
таърифлаганича бор:
Сўз гуҳарига эрур онча шараф,
Ким бўла олмас анга гавҳар садаф
Жон ўлуб ул, руҳ анинг қолиби
Ким танида руҳ — анинг толиби [4, б. 40].
Инсон қалбининг қувончу қайғусини, эзгулик ва ҳаёт
мазмунини Навоийдек теран ифода этган шоир жаҳон ада-
биёти тарихида камдан-кам топилади. Она тилига муҳаб-
бат, унинг беқиёс бойлиги ва буюклигини англаш туйғуси
ҳам бизнинг онгу шууримиз, юрагимизга аввало Навоий
асарлари билан кириб келади. Биз бу бебаҳо меросдан
халқимизни, айниқса, ёшларимизни қанчалик кўп баҳра-
манд этсак, миллий маънавиятимизни юксалтиришда, жа-
миятимизда эзгу инсоний фазилатларни камол топтиришда
Do'stlaringiz bilan baham: |